МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини...

30
МАВЗУ:Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш

description

МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш. - PowerPoint PPT Presentation

Transcript of МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини...

Page 1: МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш

МАВЗУ:Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш

Page 2: МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш

1. Банк маҳсулотлари ва уларнинг турлари. 2. Банк маҳсулотларига талаб ва уни шакллантириш омиллари.3.Банк хизматларининг турлари. 4. Банк маҳсулотлари бозорини ўрганишнинг асосий йўналишлари. 5. Банк хизматларига бўлган талабни ўрганиш.

Page 3: МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш

• 2012 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикамизда 30 та тижорат банки фаолият кўрсатиб, уларнинг 3 таси давлат тижорат банки, 13 таси акциядорлик тижорат банки, 9 таси хусусий банк ва 5 таси чет эл капитали иштирокидаги банклар ҳисобланади.

Page 4: МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш

• Банклар томонидан аҳолига хизмат кўрсатиш индикаторлари, жумладан банк хизматларидан фойдаланиш даражаси индикатори ҳар 100 минг (катта ёшли) аҳолига тўғри келадиган банк муассасалари сони 49,5 тани ташкил этиб, (30 тадан юқориси) «юқори даража» ва ҳар мингта катта ёшли аҳолига тўғри келадиган жисмоний шахс-омонатчилар ҳисобварағи сони индикатори – 1025 бирликни ташкил қилиб, бу бўйича ҳам (1000 тадан кўпи) «юқори даража» баҳоларга мувофиқ бўлди.

Page 5: МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш

Тижорат банклари хизматларини уларнинг иқтисодий мазмунига ва кўзланган мақсадга кўра икки йирик гуруҳга бўлиш мумкин:

1. Маълум даражада банкнинг ликвидлилигини сақлаб туриш учун бажариладиган хизматлар.2.Даромад олиш мақсадида бажариладиган хизматлар. Ушбу икки хизматлар гуруҳи ўртасида маълум нисбат мавжуд бўлиб, у банк фаолиятини сифат жиҳатдан маълум даражада таъминлаб туриш имконини беради. Банк ликвидлигини таъминлаш мақсадида бажариладиган хизматларнинг баъзи бирлари банкка даромад келтирсада, улар мавжудлигининг сабаби банк умумий ликвидлигини маълум даражада ушлаб туришдан иборатдир.

Page 6: МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш

Бугунги кунда Республикамиз тижорат банклари томонидан мижозларга 50 дан ортиқ банк хизмат турлари таклиф этилган. Банкларимиз таклиф этилаётган хизматлар бўйича тўловлар миқдорини ҳам белгилаб беришган ва улар хилма-хилдир.

Одатда, тижорат банкларини кўрсатадиган хизматларининг турлари бўйича қуйидагилар киради:

- иқтисодиётнинг реал секторини кредитлаш, жисмоний шахсларни кредитлаш;

- давлат қимматли қоғозлари билан амалга ошириладиган хизматлар;

- корхона ва ташкилотларнинг қимматли қоғозлари билан ошириладиган хизматлар;

- миллий ва халқаро валюта бозорларидаги хизматлар, мижозларга ҳисоб-китоб ва касса хизмати кўрсатиш;

- тижорат банкларининг траст хизматлари;

- банкларнинг консалтинг хизматлари;

- лизинг, факторинг, форфейтинг хизматлари.

Page 7: МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш

“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасида банк операцияларини қуйидаги

таърифлашади:

Банклар ўз фаолиятларида куйидаги банк операцияларини амалга оширадилар:

жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан вакил банкларнинг хисобваракларини очиш ва юритиш, хисобвараклар бўйича хисоб-китоб килиш;

омонатларни жалб этиш;

кредитларнинг кайтарилиши, фоизлилиги ва муддатлилиги шарти билан ўз маблаглари ва жалб этилган маблаглар хисобидан ўз номидан кредитлар бериш.

Page 8: МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш

Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўгрисида”ги қонунда тижорат банкларининг

кўйидаги операциялари кайд қилинган:

• Мижозларнинг ҳисоб варақаларини олиб бориш:

• Мижозларга касса хизмати кўрсатиш:

• Мижознинг топшириғига биноан нақд пулсиз ҳисоб-китобларни бажариш:

• Қисқа ёки узоқ муддатли кредитлар бериш:

• Шартнома ёки пуллик асосида буюртмачининг топшириғига биноан капитал қўйилмаларни маблағ билан таъминлаш:

• Бўш пул маблағлари-депозитларини муомалага жалб қилиш:

• Ахолидан омонатларни қабул қилиш:

• Факторинг операцияларини амалга ошириш:

• Лизинг операцияларини амалга ошириш:

• Тижорат банки давлатнинг хамда бошқаларнинг қимматбахо қоғозларини ҳарид қилиш ва сотиш:

• Хорижий валюта ва қимматбахо металларни харид қилиш ва сотиш:

• Ўз мижозлари учун кафолат ва мажбуриятлар бериш:

• Бюджетнинг касса ижросини бажариш:

• Банк операциялари бўйича маслахатлар бериш ва бошқа операциялар.

Page 9: МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш

Yevropa bank tizimida 500 ga yaqin bank xizmatlari mavjud bo’lib ular quyidagicha tasniflanadi:

• To’lov xizmatlari

• Tashqi iqtisodiy faoliyat bo’yicha xizmatlar.

• Valyuta risklarini kamaytirish bo’yicha

• Eksport bitimlarini kreditlash bo’yicha

• Import bitimlarini kreditlash bo’yicha

• Yevroobligatsiyalar bozori xizmatlari

• Sekyuritizatsiya bo’yicha xizmatlari

• Korporativ mijozlarga xizmatlar

• Moliyaviy aktivlarni boshqarish va qimmatli qog’ozlar bozoridagi xizmatlar

• Depozit xizmatlar . Bu guruhlar ham o’z navbatida turli xizmatlar yig’indisi sifatida namoyon bo’ladi.

Page 10: МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш

Банк хизмати бир қатор ўзига хос хусусиятларга эгадир:

Мавхумлик

Хизматнинг манбадан ажратилмаслиги

Хизматлар сифатининг нобарқарорлиги (бир хилдаэмаслиги)

Банк хизматларининг сакланмаслиги

Банк хизмат кўрсатишининг шартномали характери

Банк хизмат курсатишининг пуллар билан боғлиқлиги

Хизмат кўрсатишнинг вақт бўйича давомийлиги

Банк хизматлари билан кондириладиган эхтиёжларнингиккиламчилиги.

Page 11: МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш

Банк хизмати – банк операцияларини ўтказишни оптималлаштирувчи назарий, технологик, молиявий, интелектуал ва профессионал банк фаолиятидир.

Банк хизмати ҳақиқатдан ҳам банк фаолияти мажмуасидир. Мижозларнинг банк фаолиятига бўлган талабларини қондириш билан боғлиқ бўлган хизматлардир. Шу билан бир қаторда биз банк хизмати тушунчасига банк операцияларини оптималлашувини ҳам муҳим элемент сифатида киритдик, чунки банклар хизматнинг у ёки бу турини танлашда ушбу операциянинг самарадорлиги, қулайлиги ва сифатлилиги даражасига эътибор беришлари ва ушбу кўрсаткичлар унинг рақобатбардошлигини таъминлаш асоси ҳисобланишини ҳис этмоқлари лозим.

Банк операцияси – банк томонидан амалга оширилувчи пул маблағларини жойлашишини назарда тутувчи ва аниқ иқтисодий масалани ечишга қаратилган ўзаро боғлиқ бўлган банк ва мижоз ҳаракатлари мажмуи.

Page 12: МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш

Пул маблағларини жалб қилиш, уларни жойлаштириш ва ушбу амалиётларни бажаришда аниқ, олдиндан белгилаб олинган иқтисодий масалаларни назарда тутиш керакли банк операцияларининг асосини ташкил этади. Шуни ҳам эътибордан четда қолдирмаслигимиз лозимки, пул маблағларини жалб этиш ва жойлаштириш асосан банк ва мижознинг ўзаро тенг ҳуқуқли ва томонлар манфаатларини ифодаловчи ҳаракатлари йиғиндисидир.

Банк маҳсулоти – алоҳида кўринишдаги банк фаолиятининг мижозлар талабини қондиришга қаратилган, ўзаро боғлиқ бўлган банк хизматлари ва операциялари мажмуи.

Бизга маълумки маҳсулот – бу фаолият натижасидир. Шундай экан мижозлар талабини қондиришга йўналтирилган хизматлар ва операциялар натижаси банк маҳсулотини ташкил этади. Ушбу маҳсулотнинг сифати, баҳоси ва қулайлиги банклараро рақобат курашларида бардош беришнинг асосий сабаби бўлиб қолади.

Page 13: МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш
Page 14: МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш

• Биринчи даража - асосий маҳсулот ёки асосий ассортимент: кредитлаш, капитални қўйиш бўйича хизматлар, ҳисоб-китоблар бўйича хизматлар, валюта билан операциялар ва бошқалар.

• Иккинчи даража - реал маҳсулот ёки хизматларнинг жорий ассортименти. У банк фаолиятининг асосий йўналишига таъсир килмаган ҳолда доимий равишда ўзгариб ва ривожланиб боради. Иккинчи даражага қуйидагилар киради: брокерлик хизмати, акциядорлар реестрини юритиш ва қимматли қоғозлар бўйича бошқа операциялар, соликка тортиш бўйича тависялар, инвестициялар бўйича маслахатлар ва хклар. Кўпроқ хизматлар пакетига нафақат банк хизматлари киритилади, мисол учун, истеъмол кредитини хаётни суғўрталаш билан таклиф қилиш мумкин.

Page 15: МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш

• Учинчи даража - кенгайтирилган банк маҳсулоти. Ушбу даража хизматлари мижоз билан дўстона муносабатларни шакллантириш,унга ҳар томонлама ёрдам беришга йўналтирилган. Бу ташқи иқтисодий алоқаларга хизмат кўрсатиш, молия, менежмент соҳасидаги ёрдам ва ижодий фикрлар, алоқалар, молиявий манфаатлардан фойдаланиш ва нихоят банкирнинг шахсий маслахатлари, норасмий мулоқот. Банк мижоз-корхона капиталининг ўсишига ёрдам бериши, капиталда иштирок этиши мумкин.

Page 16: МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш

Bank operatsiyasi Bank xizmati

Bank operatsiyalarini o’tkazishni optimallashtiruvchi nazariy, texnologik, moliyaviy, intellektual va professional bank faoliyatidir

Bank tomonidan amalga oshiriluvchi pul mablag’larini joylashishini nazarda tutuvchi va aniq iqtisodiy masalani yechishga qaratilgan o’zaro bog’liq bank va mijoz harakatlari majmui

Page 17: МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш

Хизмат Операция

- Бошқага фойда келтирадиган ҳаракат- Нафақалар ва бошқа ижтимоий ёрдамлар-Моддий табиатни ўзгариши билан бевосита боғлиқ бўлмаган меҳнатнинг барча турлари. Бу нарсалар истеъмолига хизмат кўрсатиш воситасида аҳолининг ҳар хил индивидуал талабларини қондиришга қаратилган меҳнат турлари- Янгидан мавжуд бўлмаган маҳсулот яратилмайдиган, лекин мавжуд маҳсулот сифати ўзгарадиган жараённи амалга оширувчи ишлар, фаолият турлари. Бу ашёлар кўринишида эмас, балки фаолият хизматлар кўринишида таклиф этилувчи неъматдир.

- Ўзи кабилар билан бир қаторда алоҳида ҳаракат.

- Бир мақсадда бирлаштирилган ҳаракатлар мажмуи.

- Мижозлар ҳисобидан ва топшириғига асосан бажариладиган ҳуқуқий, комиссион операциялар.

- Пул маблағларини жалб қилиш ва жойлаштириш операциялари.

- Бир иқтисодий масалани ечишга қаратилган ўзаро боғлиқ бўлган банк фаолияти.

- Кўзланган мақсадни амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракат.

Замонавий адабиётларда «Операция» ва «Хизмат» тушунчаларининг фарқланиши[1]

Page 18: МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш

Bugungi kunda O’zbekiston bank tizimida qo’llanilayotgan xizmatlar

Ana’naviy

bank xizmatlar

Noan’anaviy yoki

zamonaviy xizmatlar

Konsalting xizmatlariMoliyaviy aktivlarni boshqarish xizmatlariKafolat xizmatlariInternet bankning xizmati

Kredit xizmatlariDepozit xizmatlariHisob-kitob xizmatlari

Sms banking xizmatiSekyuritizatsiya bo’yicha xizmatlarBoshqa xizmatlar

Page 19: МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш

Citibank tomonidan mijozlarga taklif etilayotgan

No-an’anaviy

xizmat turlari

Alerting service Alerting service

Citybank online Citybank online

IVR - bankingIVR - banking

CitiPhoneCitiPhone

Citi mobile Citi mobile

“Электронная Выписка”“Электронная Выписка”

Pul o’tkazmalari va to’lovlar

Pul o’tkazmalari va to’lovlar Plastik kartalar Plastik kartalar

Page 20: МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш

VTB bank (Внешторгбанк)

Sub Department

Moliyaviy Instrumentlar

Valyuta nazorati

Xalqaro hisob-kitoblar va bank garantiyasi

Kafolat xizmati

Sub Department

Naqdsiz konversiyaxizmati

Va boshqa xizmatlar

Depozitariy xizmati

Bank va to’lov kartalari

Hisob-kassa xizmati

Masofaviy bank xizmati

Depozitlar

Hisob-kassa xizmati

Kesh-menejmen

Page 21: МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш

Мижознинг банкка боғланиш каналига қараб :

• Телефон банкинг – стационар телефоннинг тонал хизмати ёки банкнинг Call-центри орқали ўз ҳисобрақамини бошқариш.

• РС банкинг – Шахсий компьютер модеми ва “Банк-мижоз” дастури орқали ўз ҳисобрақамини бошқариш.

• Видео-банкинг – “Инфокиоск”лар ва видеоконференциялар орқали ўз ҳисобрақамини бошқариш.

• Мобил банкинг – Мобил телефон орқали ўз ҳисобрақамини бошқариш.

• Интернет-банкинг – Шахсий компьютер ва интернет тармоғи орқали ўз ҳисобрақамини бошқариш.

• АТМ банкинг – банкоматлар орқали ўз ҳисобрақамини бошқариш.

• Интерактив телевизион банкинг – замонавий телевизор ва интернетдан фойдаланганган ҳолда ўз ҳисобрақамини бошқариш.

Page 22: МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш

O'zbekiston Respublikasi tijorat banklari "BANK-MIJOZ" tizimi mijozlari soni, kishi

615840004000 11500

2007 2008 2009 2010

• 2007-08 yillar oralig’ida o’sish bir muncha jadallashib

154%ni tashkil etgan.

•2008-09 yillar oralig’ida o’sish 137 %ni, 2009-10

yillarda esa 136% ni tashkil etdi.

• 2006-2011 yillar davomida “BANK-MIJOZ”

tizimi mijozlari soni 858%ga o’sgan.

Yillar davomidagi o’zgarish tendensiyasi

8436

2011

26000

•2006-07 yillar oralig’ida ushbu xizmatdan foydalanuvchilar 132%ga o’sgan

30303030

2006

• 2010-2011 yillar davomida “BANK-MIJOZ”

tizimi mijozlari soni 226%ga o’sgan.

Page 23: МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш

Мобил банкинг турларига тавсиф:• WAP-банкинг – мобил телефон ва интернет тармоғи орқали ўз

ҳисобрақамини бошқариш.

• SMS-банкинг – қисқа хабарлар орқали ўз ҳисобрақамини бошқариш.

• STK-банкинг – мобил телефон сим-картасига ўрнатилган махсус дастур орқали бошқариш (бунда аниқ мобил тармоқ операторига боғлиқ бўлади);

• Java-банкинг – мобил телефон ўзига ўрнатилган махсус дастур орқали бошқариш (бунда мобил тармоқ операторига боғлиқ бўлмайди);

• NFC-банкинг (Near Field Communication) – 5-10 см оралиғида ишлайдиган радиотармоқ орқали фойдаланилади. Бунда махсус чип сотувчининг терминалида жойлаштирилади ва мижоз тўловини ўтказмоқчи бўлганида ўз мобил телефонини ушбу терминалга яқинлаштиради, махсус идентификацион рақамларни теради ва тўловни амалга оширади.

Page 24: МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш

Банк хизматларини турли мезонлар бўйича таснифлаш мумкин: Жумладан:

а) мижозлар эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилиши жиҳатидан:

- тўғри хизматлар (direct dervices), бевосита мижозларнинг жҳтиёжларини қондиради масалан, тўловларни ўтказиш, ҳисобварақ очиш, инвестицион хизматлар;

- билвосита хизматлари (related services), мижозларга тақдим этилиши билан уларга қулайлик туғдирадиган ва фойдали банк хизматлари бўлиб, уларга (клиринговые хизматлари, хом банкинг, консультацион хизматлар, пластик карточкалар),

Page 25: МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш

Назарияда мураккаблик даражаси бўйича банк хизматлари ва маҳсулотларини қуйидаги даражаларга бўлиш мумкин:

1- даражали маҳсулотлар ва хизматлар – кўпчилик истеъмол қилувчи ва фойдаланувчи банк хизматлари ( кредитлаш, депозитлар жалб қилиш, клиринг хизматлари ва бошқалар),

2- даражали маҳсулотлар ва хизматлар – махсус таёргарликка эга банк ходимларини талаб қилувчи хизматлар (активларни бошқариш, инвестицион хизматлар);

3- даражали маҳсулотлар ва хизматлар, профессионал билимлар ва тажрибани талаб қилувчи хизматлар бўлиб, уларга корпоратив молия, турли активларни бошқариш

4 - даражали маҳсулотлар ва хизматлар, молияни режалаштириш, молия инженерияси соҳасидаги махсус билимларни талаб қилувчи хизмтлар ҳисобьланади.

Page 26: МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш

Бундан ташқари банк хизматлари бозорини хизматлар кўрсатиш кўламига қараб 2 турга бўлган ҳолда:

- чакана банк хизматлари бозори;-улгуржи банк хизматлари бозори каби турларга ажаратиш мумкин.

Банк хизматлари бозорини жойлашуви бўйича:

-Маҳаллий банк хизматлари бозори; маълум бир вилоят, туман ёки ҳудуд ичидаги хизматлар бозори тушунилади.

-миллий банк хизматлари бозори; бу алоҳида олинган мамлакат худудида ташкил қилинган ва амал қиладиган бозордир.

- халқаро банк хизматлари бозори, яъни турли давлатлар ўртасида ёки улар томонидан ташкил қилинган турли бозорлар тушунилади.

Page 27: МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш

• « Ритейл » сўзи луғатларда « чакана савдо » деб таржима қилинади. Банк хизматида чакана ва улгуржи фаолият нимадан иборат Банклар улгуржи хизмати деганда мижозларнинг турли гуруҳларига хизматни назарда тутадилар. Уларга хазиначилик ва йирик корпарацияларга хизмат кўрсатиш, хатто айрим мижозларнининг маиший хизматларга тўловлари, валюталарни алмаштириш , депозитлар ва бошқалар бу хизмат турига киритилади. Бундан мижозларнинг катта кичиклигига қараб хизматлар улгуржи ва чакана бўлади деб ҳулоса чиқариш мумкин. Демак, ритейл банклардаги кичик майда хизматлардир.

Page 28: МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш

Банк хизматлари бозори – мижозлар талабини қондиришга қаратилган банк хизмати талаби ва таклифининг шаклланиш соҳаси.

Банк хизматлари бозорини мижозларни юридик мақоми жиҳатидан 2 га бўлиши мумкин:

1. Юридик шахсларга кўрсатиладиган банк хизматлари;

2. Жисмоний шахсларга кўрсатиладиган банк хизматлари.

Page 29: МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш
Page 30: МАВЗУ: Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорини ўрганиш

Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан муломалага чиқарилган пластик карточкалар сони