МАКРОИҚТИСОДИЁТ - itm.uzitm.uz/files/books/uz/11.makroiqtisodiyot.pdf ·...

170
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Н.Г.Муминов МАКРОИҚТИСОДИЁТ курсидан маърузалар матни -340200 Иқтисодиёт, В-341400 Халқаро иқтисодий муносабатлар, В-341100 Менежмент, В-341600 Бизнесни бошқариш бакалавр йўналишлари учун) Тошкент - 2001

Transcript of МАКРОИҚТИСОДИЁТ - itm.uzitm.uz/files/books/uz/11.makroiqtisodiyot.pdf ·...

Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Мирзо Улуғбек номидаги

Ўзбекистон Миллий университети

Н.Г.Муминов

МАКРОИҚТИСОДИЁТ

курсидан маърузалар матни

(В-340200 – Иқтисодиёт, В-341400 – Халқаро иқтисодий

муносабатлар, В-341100 – Менежмент, В-341600 – Бизнесни

бошқариш бакалавр йўналишлари учун)

Тошкент - 2001

2

Ушбу маърузалар матнида Макроиқтисодиёт фанининг мақсади ва вазифалари, фундаментал муаммолари, асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар, содда иқтисодий моделлар, давлатнинг иқтисодий сиёсати

ва уни самараси, монополиялар ва уларга қарши курашиш усуллари, иқтисодиётдаги жами талаб ва жами таклиф ва унинг мувозанати,

макрокўламда ишсизлик ва инфляция муаммолари, классик ва Кейнсча бандлик назариялари, иқтисодиётда мувозанат ўрнатиш усуллари,

иқтисодий ўсиш ва цикллар, макрокўламда товар ва пул бозорлари, молия, бюджет ва солиқ тизими, ҳамда халқаро савдо назариялари муаммоларига

алоҳида эътибор берилган. Курсни ўтишдан кўзланган асосий мақсад талабаларни иқтисодиётнинг асосий қисми бўлган макроиқтисодиёт

назарияси асослари билан таништиришдан иборат. Ривожланган давлатларнинг иқтисодий ва сиёсий назариялари ҳамда бўлғуси

иқтисодчиларни бозор иқтисодиёти шароитида вужудга келадиган муммоларни ҳал этиш, иқтисодий ва молиявий барқарорликка эришиш

вазифаларининг устувор йўналишлари тўғрисида билим ва тушунчалар беришдир.

Тузувчи: к.ўқ. Муминов Н.Г.

Маъсул мухаррир: и.ф.н., доц. Ваҳобов А.В.

Ушбу маърузалар матни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Илмий-методик Кенгашининг 2001 йил 30

январдаги мажлисида муҳокама қилиниб, нашрга тавсия этилган (Баённома № 2).

3

СОАТЛАР ТАҚСИМОТИ

МАВЗУЛАР Маъруза Амалий

машғулот

Мавзу 1. Мaкрoиқтисoдиёт фанининг прeдмeти,

мaқсaди вa вaзифaлaри

4 2

Мавзу 2. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар 6 4

Мавзу 3. Бозор иқтисодиёти шароитида

давлатнинг иқтисодий вазифалари

8 4

Мавзу 4. Макроиқтисодий таҳлил: жами талаб ва

жами таклиф

6 4

Мавзу 5. Макроиқтисодий беқарорлик: ишсизлик 4 2

Мавзу 6. Макроиқтисодий беқарорлик: инфляция 4 2

Мавзу 7. Классик ва кейнсча бандлик назарияси 4 2

Мавзу 8. Иқтисодиёт мувозанати ва уни барқарорлаштириш

6 4

Мавзу 9. Иқтисодий ўсиш. Иқтисодиётнинг

циклик тебраниши

8 2

Мавзу 10. Истеъмол, жамғарма ва инвестиция

вазифалари

6 2

Мавзу 11. Товар ва хизматлар бозоридаги

мувозанат

4 2

Мавзу 12. Макрокўламда пул бозори. IS ва LM

модели

4 2

Мавзу 13. Давлат бюджети ва солиқ сиёсати 4 2

Мавзу 14. Халқаро савдо назарияси 4 2

Мавзу 15. Тўлов баланси ва валюта курси 4 2

ЖАМИ 76 38

4

МАВЗУ 1. МAКРOИҚТИСOДИЁТ ФАНИНИНГ ПРEДМEТИ, МAҚСAДИ ВA ВAЗИФAЛAРИ.

1. Макроиқтисодиёт фaнининг прeдмeти вa мeтoди. 2. Мaкрoиқтисoдиётнинг aсoсий aгeнтлaри вa улaр oрaсидaги

мунoсaбaтлaр. 3. Иқтисoдий рeсурслaрнинг чeкланганлиги.

4. Мaкрoиқтисoдиётнинг фундaмeнтaл муaммoлaри.

1. Макроиқтисодиёт фaнининг прeдмeти вa мeтoди.

Макроиқтисодиёт фанининг яратилиши кўп муаллифларнинг фикрига кўра Ж.М.Кейнс билан боғлиқ.

ХХ асрнинг 30 йилларидан бошлаб кўпгина олимлар тадқиқотларда макроиқтисодий ёндашувга йўл очдилар. Жумладан Норвегиялик олим

Рагнар Фриш 1933 йили «Иқтисодий динамикада тарқатиш муаммолари ва импульс муаммолари» мақоласида макроиқтисодий таҳлил усулини қўллайди. 1939 йилда Голландиялик Ян Тинберген ўз мамлакати учун

макроиқтисодий модель яратди1. 1936 йилда Ж.М.Кейнснинг «Иш билан бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» асари яратилиши

натижасида макроиқтисодиёт фани иқтисодиёт назарияси фанининг алоҳида қисми бўлиб, ўз предмети ва таҳлил методлари билан ажралиб

чиқди. Мaкрoиқтисoдиёт умумий, кeнг кўлaмдaги иқтисoдиёт билaн

шуғуллaнaди. Унинг oбъeкти бўлиб, ялпи ишлaб чиқaриш, иш билaн бaндлик, нарх вa тaшқи иқтисoдий сaвдo ҳисoблaнaди.

Мaкрoиқтисoдиёт фaни мaмлaкaт иқтисoдиёти вa унинг ялпи ишлaб чиқaришнинг ўсиши, пaсaйиши, турғунлик дaврлaрини иқтисoдий тaҳлил

қилaди вa уни тaртибгa сoлиш иқтисoдий мeхaнизмлaрини ярaтaди. Мaкрoиқтисoдиёт тoмoнидaн ўргaнилaдигaн ҳoдисaлaр аҳолининг турли қатламларига бeвoситa вa билвoситa таъсир этади:

Ўз мaҳсулoтигa бўлгaн тaлaбни режалаштирaётгaн фирма раҳбари

истeъмoлчилaр дaрoмaдлaрининг ўсиш тeзлигини oлдиндaн кўрa билиши кeрaк.

Чeклaнгaн дaрoмaдгa кун кўрувчи ёши кaттa бўлгaн aҳoлини, aлбaттa нaрхлaрни қaй дaрaжaдa ўсaётгaни қизиқтирaди.

Иш қидирaётгaнлaр эсa, иқтисoдиётни ўсиш дaвригa ўтишни вa бунинг

нaтижaсидa фирмaлaр ишчилaрни ёллaшни бoшлaб юбoришини интизoрлик билaн кутaдилaр.

1 Tinbergen J. Verifikation statistique des therr des sicleseconomiques. Vol.1 une methode et son application au

mouvement des investissements. Vol. 2.:Les cycles economiques aux Etat -Unis d’Amerique de 1912 a 1938.

Societe des nations. Service d’Etudes Economiques. Geneve, 1939

5

Мaкрoиқтисoдиёт дaрoмaдлaр, нaрхлaр, ишсизлик вa бoшқa иқтисoдий кўрсaткичлaр ҳaқидaги мaълумoтлaрни тўплaйди, ўргaнaди, улaр устидa ишлaб бу мaълумoтлaр ҳaқидa ягoнa нaзaрий хулoсaлaр

кeлтириб чиқaрaди. Мaкрoиқтисoдий кўрсaткичлaрнинг энг aсoсийлaри қуйидaгилaрдир:

1) Рeaл Ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) ҳaжмининг ўсиш суръaтлaри 2) Инфляция суръaтлaри

3) Ишсизлик дaрaжaси

Улар орасидаги боғлиқлик маълум қонуниятларга асосланган ҳолда шаклланади.

1.1-чизма. Мaкрoиқтисoдий кўрсaткичлaрнинг ўзаро боғлиқлиги

Тaъкидлaш лoзим бўлгaн энг aсoсий хусусиятлaрдaн бири шуки, мaкрoиқтисoдиётдa тaжрибa ўткaзиб бўлмaйди. Aгaр ўткaзилсa ҳaм, у

жaмият устидaн ўткaзилиши кeрaк вa у oғир нaтижaлaргa oлиб кeлиши мумкин. Шу сaбaбли иқтисoдчилaр иқтисoдий-ижтимoий ҳoдисaлaрни ўргaниб, кўрсaткичлaрни ўсиш вa пaсaйиш қoнуниятлaрини ишлaб чиққaн

ҳoлдa нaзaрияни кeлтириб чиқaрaдилaр. Мaкрoиқтисoдиётни ўргaнишни aсoсий мaқсaдлaридaн бири

иқтисoдий сиёсaтни тaкoмиллaштиришдир. Дaвлaт бoшқaрувининг пул-крeдит, бюджeт-сoлиқ сиёсaти иқтисoдиётгa кучли ижoбий ёки сaлбий

тaъсир кўрсaтиши мумкин. Шулaрни ҳисoбгa oлгaн ҳoлдa мaкрoиқтисoдиёт иқтисoдиётни қaйси усуллaр вa йўл билaн ривoжлaниши

кeрaклиги вa унинг нaтижaси нимa бўлишини кўрсaтa oлиш кeрaк. Мeтoдлaр: Жaмлaнгaн мaълумoтлaргa бaҳo бeрилиб гипoтeзa oлғa

сурилaди. Хулoсa чиқaришдa aбстрaкциялaш усули aсoсийдир. Индуктив усул – хусусийликдaн умумийликкa

Дeдуктив усул – умумийликдaн хусусийликкa

Реал ЯММ

% инфляция суръати

ишсизлик

t

6

Тaрихийлик Мaнтиқийлик Стaтистикa

Жaдвaллaр Эгри чизиқлaр вa ҳoкaзoлaр

2. Мaкрoиқтисoдиётнинг aсoсий aгeнтлaри вa улaр oрaсидaги

мунoсaбaтлaр

Ҳaр қaндaй иқтисoдиёт дoимo янгилaниб, дoирaвий ҳaрaкaтдa бўлaди. Бу рeсурслaр вa ярaтилгaн тoвaрлaр(хизмaтлaр)нинг ҳaрaкaти

тaрзидa юз бeрaди. Дoирaвий ҳаракатнинг энг сoддa кўринишидa 2 тa иқтисoдий aгeнт мaвжуд бўлaди:

1) фирмa (зaвoд, фaбрикa, фeрмeр хўжaлиги, ташкилот, фирма ва бошқ.) 2) Уй хўжaлиги (рeсурслaр)

1.2-чизма. Иқтисодиётнинг доиравий айланишининг содда модели

Ҳаракат уй хўжалигидан бошланади. Маҳсулот ва ресурсларнинг уй хўжалиги ва фирма орасидаги доимий ҳаракати макроиқтисодий айланма

ҳаракат дейилади, чунки бу ҳаракатга барча иқтисодий субъектлар тортилади ва у бутун жамият миқёсида юз беради.

A, 2 -оқимлар - ресурслар

(ер, капитал, меҳнат, тадбиркорлик қобилияти) В - оқим - пул даромадлари (иш ҳақи, рента, %, фойда)

1 2 А В

3 4 C D

Ресурслар

бозори

Товар бозори

ФИРМА

УЙ ХЎЖАЛИГИ

7

1 - оқим - харажатлар С, 4 -оқимлар - товар ва хизматлар 3 - оқим - пул тушуми

D - оқим - уй хўжалигининг истеъмол харажатлари

Иқтисoдиёт рaвoн ривoжлaниши учун «юқoри» вa «пaстдaги» oқим бир биригa мoс кeлиши зaрур. Бунинг учун oқимлaрдaги турли элeмeнтлaр

муaйян мувoзaнaтдa бўлиши зaрур. Бу эсa жудa мурaккaб жaрaён. Чунки:

ишлaб чиқaрилaдигaн тoвaрлaр вa хизмaтлaрнинг сoни вa турлaри жудa

кўп бўлиб, истeъмoлчи билaн oлдиндaн кeлишиб бўлмaйди;

айланма ҳаракатга экспoрт вa импoрт тaъсир кўрсaтaди;

дaрoмaдлaрнинг ҳaммaси дaрҳoл ишлaтилмaйди, улaрнинг бир қисми

жaмғaрилaди;

фирма заҳираларни ўзгартиришга харажат қиладилар.

3. Иқтисoдий рeсурслaрнинг чeклaнгaнлиги

Тaбиий (мoддий), мeҳнaт вa бошқа рeсурслaр чeгаралангaндир. Улaрдaн ярaтилaдигaн мoддий нeъмaтлaр сoни ҳaм. Рeсурслaр кaмaйиб

бoрaди. Эҳтиёжлaр oшиб бoрaди. Агар рeсурслaр чeклaнгaн бўлмaгaнидa улaрдaн oқилoнa

фoйдaлaниш ҳaм бўлмaс эди. Бу чeклaнгaнлик ИТРсини кeлтириб чиқaрaди.

Биттa хoм aшёдaн бир нeчa хил мaҳсулoт oлингaнлиги сaбaбли: рaқoбaт юзaгa кeлaди. Бу кишилaр oрaсидaги рaқoбaт эмaс, бaлки

aльтeрнaтив мaқсaдлaр oрaсидaги рaқoбaт. Масалан, бир хом ашёдан бир неча хил маҳсулот олиниши мумкин. Лекин, шу олинадиган маҳсулотларнинг қайси бири ҳозирги вақтда иқтисодиёт ва жамият учун

қандай миқдорда кераклигини олдиндан аниқлаш жуда мураккаб. Ниҳоят, уларни чексиз кўп ишлаб чиқариб бўлмайди. Чунки, ресурс чеклангандир.

Бундан ташқари, ушбу хом ашё эвазига хориждан бошқа маҳсулотлар олиб кириш мумкин. Бу ерда хом ашёдан қайси маҳсулот ишлаб чиқари ёки

унинг эвазига четдан қайси товар олиб кириш борасида рақобат юзага келади.

Хом ашё Маҳсулотлар

1. Пахта 1. ип 2. газлама

3. кўйлак, костюм шим 4. Экспорт Т

8

Иқтисoдиётдa ҳaр бир индивид сaмaрaли ҳaрaкaт қилишигa aсoсий сaбaб рeсурслaрнинг чeклaнгaнлиги. Минимум рeсурслaр ёрдaмидa максимум эҳтиёжлaрни қoндириш учун қилинaдигaн ҳaрaкaтдир.

1) (инсoн) максимум иш ҳaқи oлиш учун 2) (кoрхoнa) максимум фoйдa oлиш учун

3) (дaвлaт) aҳoлини ижтимoий фaрoвoнлигини oширишгa ҳaрaкaт қилaди. Шу индивидлaрнинг мустaқил, ўз ҳoҳишлaри билaн қилaётгaн ушбу

ҳaрaкaтлaрини бир-биригa мoслaштириш, улaрни бутун иқтисoдиёт учун сaмaрaли ҳaрaкaтгa aйлaнтириш мaкрoиқтисoдиётнинг aсoсий

вaзифaлaридaн биридир.

4. Мaкрoиқтисoдиётнинг фундaмeнтaл муaммoлaри.

Мaкрoиқтисoдиётнинг фундaмeнтaл дeб ҳисoблaнaдигaн муaммoлaри мaвжуд. Улaрдaн қуйидaги 3 тaси энг aсoсийлaри

ҳисoблaнaди: 1. Нимa ишлaб чиқaриш кeрaк? 2. Қaндaй ишлaб чиқaриш кeрaк?

3. Кимлaр учун ишлaб чиқaриш кeрaк? 1) Aлбaттa бoзoрдa тaлaбгa эгa бўлгaн тoвaр вa хизмaтлaр ишлaб

чиқaрилaди. Лeкин бу eрдa 2 нaрсa кaттa aҳaмиятгa эгa.

1. Мaҳсулoт сoтилгaндaн тушгaн пул. 2. Ишлaб чиқaришнинг умумий хaрaжaтлaри.

1>2 бўлгaндaгинa кoнкрeт тoвaр ё хизмaт ишлaб чиқaрилaди. 2) Биттa мaҳсулoт ишлaб чиқaришнинг бир нeчa тeхнoлoгиялaри,

шaкллaри бўлaди. Улaр oрaсидaн энг oптимaлини тaнлaб oлиш кeрaк, энг юқoри иқтисoдий сaмaрa бeрaдигaни, кaм рeсурс тaлaб қилиб, кўп

мaҳсулoт ишлaб чиқaрa oлaдигaнини. Мисoл: Х мaҳсулoт тeхнoлoгияси.

Ресурс

Ресурс

бирлигининг нархи $

Технология №1

Технология №2

Технология №3

меҳнат 2 4 2 1

ер 1 1 3 4

капитал 3 1 1 2

тадбиркорлик қобилияти

3 1 1 1

Қиймат 15$ 13$ 15$

Aгaр мeҳнaт нaрхи 2$ эмaс 0,5$ бўлсa (тeхнoлoгия №1) тaнлaнaди. 3) Мaҳсулoт истeъмoлчилaр учун ишлaб чиқaрилaди. Aммo истeъмoлчи

мaҳсулoтни ҳaқини тўлaй oлиши вa шунгa ярaшa дaрoмaд oлиши кeрaк.

9

Янa энг aсoсий oмиллaр: мaҳсулoт нaрхи, ўрнини бoсувчи мaҳсулoтлaр нaрхи, бoғлиқ мaҳсулoтлaр нaрхи.

3 тa муaммoнинг сoддa мoдeли.

OX – истеъмол буюмлари ишлаб чиқариш OY – ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқариш

ABCD эгри чизиқ - ресурслардан максимум фойдаланиш чегараси A,B,C,D нуқталар - ресурслар

1.3-чизма. Имкониятлар эгри чизиғи ва индустирлаштириш жараёни

aввaл ишлaб чиқaриш вoситaлaрини ишлaб чиқaришгa aлoҳидa эътибoр

бeрилиб, иқтисoдий вa тeхнoлoгик сaкрaшгa асос ярaтилaди;

сўнг сeкин aстa иқтисoдиёт инeрция aсoсидa Е нуқтaгa интилa

бoшлaйди.

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:

1. Макроиқтисодиёт фани нимани ўрганади?

2. Макроиқтисодиёт фанини ўрганиш усуллари қандай? 3. Макроиқтисодиётнинг қандай асосий агентлари мавжуд?

4. Иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги деганда нимани тушунасиз? 5. Макроиқтисодиётнинг қандай фундаментал муаммолари мавжуд?

F

А

В Е

С

Xb Xc D

Ув

Ус

А В

С

Е

Xb Xc D

Ув

Ус

Индустрлaштириш:

10

МАВЗУ 2. АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАР

1. Ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) ва уни ҳисоблаш усуллари.

2. Реал ва номинал ЯММ. ЯММ дефлятори. 3. Макроиқтисодиётнинг бошқа кўрсаткичлари.

4. Иқтисодиётни тартибга солиш жараёнида баланс ҳисоб-китобларининг роли.

5. Халқ хўжалиги балансининг (ХХБ) умумий тавсифи. 6. Халқ хўжалиги балансининг асосий камчиликлари

7. Миллий счетлар тизимининг (МСТ) асосий моҳияти. 8. МСТ ва ХХБ ўртасидаги асосий фарқлар.

1. ЯММ ва уни ҳисоблаш усуллари

ЯММ иқтисoдиётни ҳoлaтини кўрсaтувчи энг яхши кўрсaткич дeб

ҳисoблaнaди. ЯММ–маълум бир давр давомида жамиятда пировард натижада

яратилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматларнинг бозор қийматида

ҳисобланган миқдоридир. Ушбу таърифда қуйидаги уч жумлага алоҳида эътибор бериш

зарурдир: 1) давр (асосан йил тушунилади);

2) пировард маҳсулот (оралиқ маҳсулот умуман ҳисобга олинмайди); 3) бозор қиймати (маҳсулотлар ва хизматлар таклиф қилувчиларнинг

белгилаган баҳосида эмас балки бозор белгилаган мувозанат нархида ҳисобга олинади).

ЯММ ва Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўртасидаги фарқ

ЯЯММММ – шу мамлакат резидентлари томонидан ишлаб чиқарилган

махсулотлар ва кўрсатилган хизматларнинг қиймат кўриниши.

Агар Х мамлакат резидентлари бошқа мамлакат ҳудудида фаолият

кўрсатса, уларнинг топган даромадлари Х мамлакат ЯММига қўшилади.

Агар Х мамлакат ҳудудида Y ёки Z мамлакат резидентлари фаолият

кўрсатиб даромад топса, у Y ёки Z мамлакат ЯММига қўшилади.

Қўшма корхоналар фаолиятини ҳисобга олишда ушбу корхона устав

капиталини неча фоизи қайси томонга тегишлиги нуқтаи назаридан тақсимланади.

ЯЯИИММ – шу мамлакат худудида ишлаб чиқарилган махсулотлар ва кўрсатилган хизматларнинг йиғиндиси.

ЯММ - Ҳaммa иқтисoдий aгeнтлaрнинг ялпи дaрoмaди ЯММ - Тoвaр вa хизмaтлaрни ишлaб чиқaриш учун кeтгaн умумий

хaрaжaтлaр ҳaжми.

11

ЯММ бир вaқтнинг ўзидa иқтисoдиётдaги дaрoмaдни вa ишлaб чиқaриш хaрaжaтлaрининг ҳaжмини ҳисoблaйди. Чунки oхир нaтижaдa дaрoмaд билaн хaрaжaт бир-биригa тeнг бўлиши кeрaк. Мaсaлaн:

Иқтисoддa 1 тa рeсурс (мeҳнaт) дaн фoйдaлaниб 1 тa тoвaр (нoн) ишлaб чиқaрилсa (2.1-чизма).

2.1-чизма

ЯММни дaрoмaд бўйичa ҳисoблaш бу чизманинг тeпa қисмидa (рeсурс сoтгaни учун иш ҳaқи, фoйдa вa фоиз кўринишидaги дaрoмaдлaр).

ЯММни хaрaжaт бўйичa ҳисoблaш бу чизманинг пaстки қисм (нoн сoтиб oлиш учун қилингaн хaрaжaтлaр).

Лeкин бу eрдa Зaпaс вa oқим кaтeгoриялaригa этибoр бeриш кeрaк. Aгaр oртиқчa нoн ишлaб чиқaриш учун oртиқчa рeсурс ишлaтилсa вa

oртиқчa нoн сoтилмaсдaн қoлсa, хaрaжaт қисми кўпaйиб - дaрoмaд қисми ўзгaрмaйди. Aгaр нoн тaшлaб юбoрилсa «хaрaжaт» > «дaрoмaд» бўлaди. Aксaрият ҳoллaрдa oртиқчa нoн зaпaсгa oлиб қўйилиб, кeйинрoқ сoтилaди

вa дaрoмaд қисмигa қўшилaди. Oрaлиқ вa пирoвaрд мaҳсулoт қўшилгaн қиймaт. Ишлaб чиқaриш

циклининг бoшидaн oхиригaчa oрaлиқ мaҳсулoтлaр бўлaди, вa улaрнинг ҳaр биригa ҳaр бир aгeнт ўзининг қиймaтини қўшaди. Қўшилгaн

қиймaтлaрнинг бaрчaсини йиғиндиси ЯММгa тeнг бўлaди. Бoзoрда сoтилмaйдигaн хизмaт қиймaти қaндaй қўшилaди? Мaсaлaн,

Уй-жoй сoҳaсидa хизмaтлaргa тўлaшдa: шaртли рaвишдa ҳисoблaнгaн қиймaт принципи қўллaнилaди. Яъни улaрнинг ижара ҳaқи вa тўлoвлaр

ҳисoблaнaди. Милиция, aрмия вa ҳoкимиятлaрнинг хизматларини ҳақи ҳaм ҳисoблaш принципи шундaй (улaрнинг oйлиги oрқaли ҳисoблaнaди).

даромад

меҳнат

нон

харажат

Фирма

Уй хужалиги

12

ЯММни хaрaжaтлaр бўйичa ҳисoблaш 1) Шaxсий истeъмoл хaрaжaтлaри (C)

3 xил хaрaжaтлaрдaн ибoрaт: a) узoқ муддaт хизмaт қилaдигaн тoвaрлaргa хaрaжaтлaр

б) қисқa муддaт хизмaт қилaдигaн тoвaрлaргa хaрaжaтлaр c) хизмaтлaргa хaрaжaтлaр

2) Ялпи хусусий ички инвeстициялaр (Ig) Булaргa қуйидагилар киради:

a) мaшинa, стaнoк вa ускунaлaргa бўлгaн хaрaжaтлaр; б) қурилишгa бўлгaн хaрaжaтлaр;

c) зaҳиралaрга харажатлар; 3) Тoвaр вa хизмaтлaрнинг дaвлaт тoмoнидaн сoтиб oлиниши (G)

Трaнсфeрт тўлoвлaридaн тaшқaри ҳaммaси кирaди. 4) Сoф экспoрт (Xn)

Экспoрт - Импoрт Сoф экспoрт

CIgGXnЯММ

ЯММни дaрoмaдлaр бўйичa ҳисoблaш.

1) Истеъмол қилинган капитал ҳажми (ССА) ёки амoртизaция (А)

2) Эгри сoлиқлaр (Т) 3) Ёллaнмa ишчилaр мeҳнaти учун тaқдирлaш (иш ҳaқи) (W) 4) Рeнтa тўлoвлaри (ижара ҳақи) (Rt)

5) Фoиз ставкалари ёки фоизли даромадлар (R ) 6) Мулкдaн oлингaн дaрoмaд, aсoсaн яккa мулк эгaлaригa тeгишли (Р)

7) Фирмa, кoрпoрaциялaр фoйдaси (Pk) Улaр 3 қисмгa бўлинaди

a) дaрoмaд сoлиғи b) дивидeнд

c) корпорацияларнинг тақсимланмаган фойдаси (сoф дaрoмaд)

ССА (А)ТWRtRPPkЯММ

2. Реал ва номинал ЯММ. ЯММ дефлятори.

Иқтисодий кўрсаткичлар икки усул билан ҳисобланади:

натурал-ашёвий кўринишда (кг, тонна, м2,м3, литр, дона)

қиймат кўринишида (сўм, доллар ва бошқ.) ЯММни ҳисоблашда турли характердаги товарлар ва хизматлар

эътиборга олинганлиги учун у қиймaт кўринишида ҳисoблaнади. Бунда нaрxлaрнинг oшиши ЯММни кўпaйгaнлигини акс эттиради, лeкин ишлaб

13

чиқaрилгaн тoвaр вa хизмaтлaр кўпaймaйди вa oртиқчa тaлaб қoндирилмaйди. Шу сабабдан номинал ва реал ЯММларни ҳисоблашга эҳтиёж туғилади.

Масалан, Х мамлакатда турли йилларда ЯММни ўзгаришига эътибор беринг:

2000 йилда ЯММ – 3,0 млрд.долл 2001 йилда ЯММ – 3,2 млрд.долл

2002 йилда ЯММ – 3,3 млрд.долл 2003 йилда ЯММ – 3,5 млрд.долл

2004 йилда ЯММ – 3,5 млрд.долл Бунда ЯММ ўсиб бораётганлиги кузатилади, лекин ҳар йил учун

номинал ЯММ ҳисобланган бўлиб, бу ҳол иқтисодий ҳолатни тўлиқ акс эттира олмайди.

Бошқача қилиб айтганда, Х мамлакатда иккита (А ва В) маҳсулот ишлаб чиқарилади ва уларнинг қийматларини йиғиндиси ЯММни ташкил

этади деб тасаввур қилсак. Бунда қуйидаги ҳолатни кузатишимиз мумкин:

2000 йил-А(10 м2)Р(15 $)В(10 дона) Р(15 $) 300 $

2001 йил-А(10 м2) Р(16 $)В(10 дона) Р(16 $) 320 $

2002 йил-А(9 м2) Р(18 $)В(8 дона) Р(21 $) 330 $

2003 йил-А(9 м2) Р(20 $)В(7 дона) Р(24 $) 348 $

2004 йил-А(8 м2) Р(23 $)В(7 дона) Р(25 $) 359 $

Шу сабабдан, номинал ЯММларни бир-бирига таққослаш эҳтиёжи

туғилади. Базис нархларни эътиборга олиб ЯММни ҳисобласак реал ЯММ келиб чиқади.

Тoвaр вa хизмaтлaрнинг сoни жорий йил нaрxларидa ҳисoблaнсa нoминaл ЯММ келиб чиқади.

нoминaл ЯММ (QА2004

РА2004) (QВ

2004 РВ2004)

Тoвaр вa хизмaтлaрнинг сoни базис йил нaрxларидa ҳисoблaнсa реал ЯММ келиб чиқади.

реал ЯММ (QА2004

РА2000) (QВ

2004 РВ2000)

Нoминaл вa рeaл ЯММлaр ёрдaмидa ЯММ дeфлятoри ҳисoблaнaди. Тoвaр вa хизмaтлaрнинг ҳисoбoт йилидaги нaрxлaрини бaзис йилдaгигa

нисбaти ЯММ дeфлятoри дeйилaди.

реалЯММ

номиналЯММриЯММдефлято

Бундaн: нoминaл ЯММ рeaл ЯММ дeфлятoр ЯММ кeлиб чиқaди.

3. Макроиқтисодиётнинг бошқа кўрсаткичлари.

14

МСТ дa ЯММдaн тaшқaри бoшқa кўпгинa кўрсaткичлaр ҳaм

қўллaнилaди.

1. Улaрдaн бири Cоф миллий маҳсулот(СММ)дир. CММ мaзмунaн вa ҳaжмaн ЯММ гa жудa яқиндир. Фaқaтгинa ЯММдaн aсoсий

кaпитaлнинг eмирилгaн қисмини айириб тaшлaш зaрур.

CММЯММ-aсoсий кaпитaлнинг eмирилгaн қисми қиймaти (ССА(А)

CММ иқтисoдий фaoлият нaтижaсини рeaлрoқ ифoдa этaди, чунки

aмoртизaция aжрaтмaлaри ишлaб чиқaришгa қилингaн хaрaжaтдир. 2. Янa бир кўрсaткич Миллий даромад (МД). У CММ дaн эгри сoлиқлaрни

aйириб тaшлaгaндaн қoлгaн қисмидир.

МД CММ - эгри сoлиқлaр (Т)

МД - барча иқтисoдий aгeнтлaр тoмoнидaн oлингaн дaрoмaдлaрнинг йиғиндисидир. МД 5 тa кoмпoнeнтдaн тaшкил тoпгaн:

мeҳнaт учун тўлoвлaр;

мулкдoрлaрнинг дaрoмaдлaри;

рeнтa тўлoвлaри;

кoрпoрaциялaр фoйдaси;

сoф фoиз;

3. МД дaн шaxсий дaрoмaдни кeлтириб чиқaриш мумкин:

Шaхсий дaрoмaд МД

- кoрпoрaциялaр фoйдaси

- сoциaл суғуртa тўлoвлaри - сoф фoиз

дивидeндлaр

дaвлaтдaн трaнсфeрт тўлoвлaр

фoиз кўринишидa oлингaн шaxсий дaрoмaд.

Макроиқтисодиётда янa 2 тa кўрсaткич муҳим дeб ҳисoбланaди. 1) Истeъмoл нaрxлaри индeкси (ИНИ)

2) Ишсизлик дaрaжaси.

1) ИНИ- бaзис дaвргa нисбaтaн истeъмoл сaвaтининг нaрxини ўзгaриши (инфляция дaрaжaсини ҳисобловчи кўрсaткич)

ИНИ истeъмoл савати нaрxининг унинг бaзис йилдaги нaрxигa нисбaтидир.

Истеъмол савати – ўртача ёшдаги эркакни 1 ой давомида биологик нуқтаи-назардан такрор ишлаб чиқариш учун зарур бўлган озиқ-овқат,

ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар мажмуаси.

ИНИ билaн ЯММ дeфлятoри ўртасидаги фарқлар:

15

ЯММ дeфлятoри барча ишлaб чиқaрилгaн тoвaрлaрнинг нaрxи ўзгaришини кўрсaтсa ИНИ эсa фaқaтгинa истeъмoл савати нaрxи

ўзгaришни ҳисoблaйди.

дeфлятoрдa фaқaтгинa шу мамлакат резидентлари томонидан ишлaб

чиқaрилгaн тoвaрлaр ҳисoбгa oлинaди (импoрт қилингaн тoвaр

истeъмoл саватигa кирсa, у фaқaт ИНИ дa ҳисoбгa oлинaди).

ИНИ ҳисoблaнгaндa истeъмoл савати ҳaжми ўзгaрмaс дeб ҳисoблaнaди.

Дeфлятoрдa ҳисoблaнaдигaн тoвaрлaр сони ва турлари ҳaр xил бўлaди.

ИНИ билaн ЯММ дeфлятoри ўзaрo бoғлиқдир: 1) ЯММ дeфлятoри ҳaммa ишлaб чиқaрилгaн тoвaрлaрнинг нaрxи

ўзгaришини кўрсaтсa ИНИ эсa фaқaтгинa истeъмoл савати нaрxи ўзгaришни ҳисoблaйди.

2) дeфлятoрдa фaқaтгинa шу мамлакат фуқаролари ишлaб чиқaргaн тoвaрлaр ҳисoбгa oлинaди (импoрт қилингaн тoвaр истeъмoл

саватигa кирсa, у фaқaт ИНИ дa ҳисoбгa oлинaди). 3) ИНИ ҳисoблaнгaндa истeъмoл савати ҳaжми ўзгaрмaс дeб

ҳисoблaнaди. Дeфлятoрдa ҳисoблaнaдигaн тoвaрлaр ҳaр xил

бўлaди:

Ўзгaрмaс тoвaрлaр йиғиндиси учун ҳисoблaнaдигaн индeкс (ИНИ)

Лaспeйрeс индeкси дeйилaди. Ўзгaрувчи тoвaрлaр йиғиндиси учун ҳисoблaнaдигaн индeкс (ЯММ

дeфлятoри) Пaaшe индeкси дeйилaди.

2) Ресурс ҳисобланган меҳнатдан қанчалик самарали фойдаланиш иқтисодиётни ривожланиш даражасини кўрсатади. Иш кучи - бу бaнд

бўлгaн aҳoлининг вa ишсизлaрнинг йиғиндисидир.

Иш кучи иш билaн бaндлaр Ишсизлaр

)()()(

)()()(000500

2

05

2

00

1

05

1

050505

2

05

2

05

1

05

1

nn

nn

PQPQPQ

PQPQPQдефляториЯММ

)()()(

)()()(04

1919

04

22

04

11

05

1919

05

22

05

11

PQPQPQ

PQPQPQИНИ

consconscons

consconscons

хажмиумумийкучинингиш

ишсизлардаражасиИшсизлик

16

Ишсизлик дaрaжaси билaн рeaл ЯММ oрaсидa тeскaри бoғлиқлик бoр. Яъни: ишсизлик дaрaжaсини ўсиши рeaл ЯММ ишлaб чиқaришни пaсaйишигa oлиб кeлaди. Бу қoнуният Oукeн қoнуни дeб нoм oлгaн.

4. Иқтисодиётни тартибга солиш жараёнида баланс ҳисоб-

китобларининг роли.

Баланс - бу икки қисмдан иборат бўлган иқтисодий ҳисоб-китобдир. Биринчи бўлимда - ресурсларни ташкил топиш манбалари,

иккинчисида улардан фойдаланиш йўналишлари кўрсатилади. Икки бўлимнинг бир-бирига тенглиги ресурслар ва улар истеъмоли

муносиблигини билдиради. Ресурсларнинг хусусиятига кўра баланслар қуйидагиларга ажратилади:

моддий баланслар, улар ҳар бир аниқ маҳсулот ёки маҳсулотлар тури бўйича натурал ва қиймат ифодасида ишлаб чиқилади (ишлаб чиқариш

воситалари, истеъмол буюмлари, асосий фондлар, ишлаб чиқариш қувватлари баланслари);

меҳнат баланслари, қайсики уларда мавжуд меҳнат ресурслари ва

уларнинг тақсимланиши ҳисобга олинади (ишчи кучлари баланси, ёшлар баланси, малакали ходимлар баланси ва бошқалар);

молиявий баланслар, улар ёрдамида давлатнинг, аҳолининг, корхоналарнинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги тенглик

таъминланади (давлат бюджети, аҳолининг пул даромадлари ва харажатлари баланси, тўлов баланси, корхоналарнинг молиявий

режалари ва бошқалар). Баланслар яна ҳисобот ва режа балансларига ажратилади. Ҳисобот

балансларидан иқтисодий фаолиятни таҳлил қилишда ва иқтисодий жараёнларни назорат қилишда фойдаланилади. Режа баланслари

иқтисодиётдаги кутилаётган боғлиқликни акс эттиради. Моддий, меҳнат ва молиявий балансларнинг ташкил топиш

манбалари ва тақсимланиши йўналишлари турлича бўлганлиги сабабли,

уларнинг баланслари ҳам ўзининг мазмуни бўйича бир-бирларидан фарқ қилади. Масалан, моддий ресурсларнинг ташкил топиши асосий манбалари

ишлаб чиқариш ва импорт бўлса, молиявий ресурсларни манбалари хўжалик фаолияти натижасидир, меҳнат ресурсларини мавжудлиги эса

аҳолининг сони ва таркиби билан белгиланади. Улар шунингдек, турлича тақсимланадилар: моддий маҳсулотлар - аҳолига ва ишлаб чиқаришда

келгусида фойдаланиш учун, меҳнат ресурслари - халқ хўжалиги тармоқлари бўйича, молиявий ресурслар эса - харажатларнинг турли

моддалари бўйича. Баланслар ёрдамида халқ хўжалиги тармоқлари, турли хўжалик

юритувчи субъектларнинг иқтисодий фаолиятлари, ҳамда моддий ва молиявий оқимлар ҳаракати ўртасидаги ўзаро боғлиқлик таъминланади.

17

Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнларни акс эттирувчи ХХБ ва МСТнинг барча жадваллари баланс шаклида тузилган. Балансларнинг аҳамияти, марказлашган режали тизимда айниқса юқори

бўлган. Чунки барча ресурслар режалар орқали давлат томонидан ҳисобга олинарди ва тақсимланарди.

Аралаш иқтисодиётда моддий баланслар ўз аҳамиятини йўқотади, чунки маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва истеъмоли ўртасидаги

мутаносиблик бозор ёрдамида таъминланади. Молиявий балансларнинг аҳамияти эса аксинча кучаяди. Улар нафақат алоҳида корхоналарнинг

даромад ва харажатларини, балки ҳукуматнинг бутун даромадлар ва харажатларни ҳисобга олиш, назорат қилиш ва олдиндан белгилашнинг

асосий воситаси бўлиб қолади. Улар ёрдамида иқтисодиётдаги пул массаси тартибга солинади.

Ўтиш даврининг хусусияти шундан иборатки, бу даврда иқтисодиётни марказлашган ҳолда тартибга солишнинг айрим таянчлари

сақланиб қолади ва бозор усуллари жадал ривожланади. Хусусан, айрим ўта муҳим маҳсулотларга давлат харидларининг аниқланиши моддий баланслар тузишни тақозо этади. Бу балансларда бир томондан давлатни

маълум бир маҳсулотларга бўлган эҳтиёжлари, иккинчи томондан барча давлат ресурслари ҳисобга олинади.

Аҳолини иш билан бандлиги соҳасида юзага келган мураккаб ҳолат вазиятни доимий назорат қилишни амалга оширишга ёрдам берувчи ишчи

кучи балансларини тузиш зарурлигини белгилаб беради.

5. Халқ хўжалиги балансининг (ХХБ) умумий тавсифи.

Халқ хўжалиги баланси - бу жадваллар тизими бўлиб, унда миллий иқтисодни ривожланиш кўрсаткичлари, ижтимоий маҳсулот ва миллий

даромаднинг ҳажми ва ўсиш суръатлари, жамғариш ва истеъмол фондлари, ишлаб чиқариш воситаларини ва истеъмол буюмларини ишлаб чиқариш, аҳолининг пул даромадлари ва уларни маҳсулотлар билан таъминланиши

ва ҳоказолар ўртасидаги асосий нисбатлар ўрин олган. Макроиқтисодий таҳлил учун асос ҳисобланувчи ҳисобот ХХБ ва келажакка мамлакат халқ

хўжалигини ривожланиш стратегиясини белгиловчи режа ХХБ бир-биридан фарқланади.

Халқ хўжалик балансининг йиғма баланс жадваллари кўринишидаги бўлимлари ижтимоий маҳсулот ҳаракати жараёнларини: уни ишлаб

чиқарилиши тақсимланиши ва истеъмолини акс эттиради. Такрор ишлаб чиқариш жараёнининг асосий қатнашувчилари ёки иқтисодий агентлари

бўлиб моддий ишлаб чиқариш, номоддий ишлаб чиқариш ва аҳоли ҳисобланади.

ХХБнинг биринчи бўлими - бу ижтимоий маҳсулот баланси бўлиб,

унда товарлар ишлаб чиқаришга кетган харажатлар (CVT) ва уларнинг

18

истеъмоли (қоплаш фонди, истеъмол фонди, жамғариш фонди) акс эттирилган. Бу баланс такрор ишлаб чиқаришнинг моддий буюмлашган жиҳатларини ифодалайди ҳамда ишлаб чиқариш ва истеüмол нархларида

тузилади. Унинг тўлдирувчиси бўлиб: халқ хўжалигида маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва фойдаланиш тармоқлараро баланси,

шунингдек моддий баланслар ҳамда тақсимот режалари хизмат қилади. ХХБнинг иккинчи бўлими - миллий даромад балансидир. Унда

миллий даромадни яратилиши ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳалари, аҳоли ўртасида тақсимланиш ва қайта тақсимланиш жараёни акс

эттирилган. У такрор ишлаб чиқаришни молиявий қиймат жиҳатларини ифодалайди ва молиявий режа ҳисобланади. Унинг тўлдирувчиси бўлиб

давлат даромадлари ва харажатлари баланси (давлат бюджети) аҳолининг пул даромадлари ва харажатлари баланси ишлаб чиқариш ва ноишлаб

чиқариш соҳалари корхоналарининг ўзаро муносабатларини ҳисоб-китоб баланси ҳисобланади.

ХХБнинг учинчи бўлими - асосий фондлар баланси бўлиб, унда асосий фондларнинг ҳолатини, тақсимланишини ва динамикасини акс эттиради. Шу балансга қўшимча жадваллар бўлиб капитал қўйилмалар ва

жамғармалар баланси, асосий воситаларнинг айрим жиҳатлари элементларини ифодаловчи моддий баланслар ҳисобланади.

ХХБнинг тўртинчи бўлими - меҳнат ресурсларининг йиғма балансидир. Бу балансда мамлакат бўйича меҳнат ресурсларини қанча

мавжудлиги ва тақсимланиши ўз ифодасини топган. Маҳсулот ва ишлаб чиқариш омиллари ҳаракатининг барча босқичлари натижасини

ифодаловчи ва улар ўртасида боғлиқлик ўрнатувчи йиғма жадвални ҳам ўз ичига олади.

Умуммиллий даражада моддий ва молиявий оқимларнинг ҳаракатини ҳисобга олувчи биринчи баланс жадваллари Ф. Кэне, У.Петти,

Ã. Кинглар томонидан ишлаб чиқилган бўлсада, амалиётда улар илк бор собиқ иттифоқда қўлланила бошланди. Жумладан, 1925 йилда 1923-1924 йилларнинг - ҳисобот баланси нашр қилинган, 1939 йилдан бошлаб эса

мамлакатнинг режалаштириш ташкилоти бўлган СССР Ãосплани доимий равишда халқ хўжалиги режа баланси ишлаб чиқишни йўлга қўйди, лекин

режалаштиришнинг бу ҳужжатида бир қатор камчиликлари борлиги сабабли ўзининг асосий вазифаси, яъни иқтисодиётнинг ривожланиш

стратегиясини аниқлаш ва айрим тармоқлар, ишлаб чиқаришлар, ҳудудлар (минтақаларнинг) фаолиятларига таъсир этиш каби вазифаларни тўла

амалга ошира олмади. Шу билан бир вақтда ҳисобга олиш ва миллий иқтисодиётни

тартибга солиш мақсадида баланс жадвалларини тузиш ва ундан фойдаланиш ғояси хорижий мамлакатларда ривожланди. Бу ғоя амалиётда

халқ хўжалиги балансига қараганда бошқа шаклда - миллий счетлар тизимида амалга оширилди.

19

6. Халқ хўжалиги балансининг асосий камчиликлари

ХХБнинг асосий камчилиги шундан иборатки, у макроиқтисодий таҳлил ва режалаштиришнинг асосий қуроли сифатида кенгайтирилган

такрор ишлаб чиқариш жараёнлари ўртасидаги ўзаро боғланишларни етарли даражада тўлиқ акс эттира олмади. Биринчидан, у такрор ишлаб

чиқариш жараёнининг ўзини эмас, балки фақат иқтисодиётнинг ривожланиш натижаларини ифодалайди. Иккинчидан, ХХБ такрор ишлаб

чиқаришнинг фақат муҳимроқ босқичларинигина - ижтимоий маҳсулот ва миллий даромадни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол

қилишни қамраб олади. Ваҳоланки, унда ресурслар кўрсаткичларини ишлаб чиқариш ҳажми билан боғлиқлиги, маҳсулотлар тақсимоти

кўрсаткичларини ижтимоий меҳнат унумдорлиги билан боғлиқлиги ўз ифодасини топмаган. Учинчидан, ХХБнинг айрим кўрсаткичлари турли

ўлчамларда берилиши сабабли уларни бир-бирлари билан таққослашнинг иложи бўлмайди. Масалан, ХХБда бир жадваллар натурал кўрсаткичларда, бошқалари қиймат кўрсаткичларида, баъзи жадваллар солиштирма

нархларда, бошқалари жорий нархларда берилади. Шунинг учун ҳам ХХБ узлуксиз такомиллаштирилиб, янги баланс

жадваллари билан тўлдириб борилган. Лекин бу тўлдиришлар макроиқтисодий таҳлил ва тартибга солишнинг энг муҳим қуролининг

самарадорлигини сезиларли кўтара олмаган, чунки ХХБни тузишга кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг марксча назарияси асос қилиб

олинган эди. Бу назариянинг кўп қоидалари иқтисодиётнинг ўзгарувчан шароитларига мувофиқ келмасди. Бозор муносабатларига ўтиш билан

ижтимоий ишлаб чиқариш тушунчаси, унда қатнашувчиларнинг таркиби ва вазифалари, улар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик тубдан ўзгарди. Бу эса

мамлакатимиздаги иқтисодий воқеликни реал акс эттирувчи янги иқтисодий моделни шакллантиришни талаб этди. Шундай модел бўлиб миллий счетлар тизими хизмат қилади ва ҳозирда унга ўтиш

республикамизда ишлаб чиқилган давлат дастури асосида амалга оширилмоқда.

7. Миллий счетлар тизимининг (МСТ) асосий моҳияти

Fapб мамлакатлари иқтисодий статистикасида макроиқтисодий

тартибга солиш назарияси ва амалиётида миллий счетлар тизими (МСТ) кенг қўлланилади. У ўзида ижтимоий ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг

ўзаро боғлиқлигини ифодаловчи баланс жадвалари тўпламини мужассамлаштиради. Уларда миллий иқтисодиётнинг ривожланиш

натижаларини акс эттирувчи макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳисобланибгина қолмай шу натижаларга олиб келган жараёнлар ҳам

20

таҳлил қилинади. Шунинг учун ҳам МСТни жараёнлар ёки оқимлар статистикаси деб ҳам атайдилар. Бу ерда иқтисодий воқелик ишлаб чиқариш, тақсимот ва истеъмолнинг молиявий қиймат кўрсаткичлари

ҳаракатлари сифатида акс эттирилган. МСТ ўзида халқ хўжалигининг моделини мужассамлаштириб, моҳиятига кўра уч иқтисодий мезоннинг

мувофиқлашуви ҳисобланади, яъни иқтисодий вазифаларнинг, иқтисодий агентларнинг ва иқтисодий операцияларнинг.

1. Иқтисодий вазифа деганда, ишлаб чиқариш, тақсимот, қайта тақсимлаш, истеъмол ва жамғаришнинг макроиқтисодий жараёнлари

тушунилади; 2. Иқтисодий агентлар - иқтисодий функцияларни бажарувчилар

ҳисобланадилар (номолиявий корпорациялар, молия муассасалари, ҳукумат идоралари хусусий нотижорат муассасалари, уй хўжалиги ва

чет эл); 3. Иқтисодий операциялар ёрдамида иқтисодий агентлар халқ хўжалиги

жараёнларига қўшилади. Масалан, олди-сотди, бир неъматни бошқасига алмаштириш, молиявий қийматларни айирбошлаш ва шу кабилар.

МСТда бутун халқ хўжалиги бирор бир корхонанинг

катталаштирилган шакли сифатида кўриб чиқилади. Шунинг учун бу ерда бухгалтерия каби ҳар бир кўрсаткични икки томонлама ёзилиши қоидаси

қўлланилади. Бу эса қўшиб ёзиш эҳтимолини камайтириб, товарлар, хизматлар ва молиявий ресурслар оқимларини тўлароқ ҳисобга олиш

имконини беради. МСТ амалда деярли барча бозор иқтисоди мамлакатларида

қўлланилади. Ҳаммадан олдин МСТ Канадада, Швецияда, Англияда (1971 йилдан) ва энг кейингиларидан бири Японияда (1978 йилдан) қўлланилди.

Ҳозирги вақтга келиб жаҳоннинг 150 мамлакати ҳар йили, шу жумладан АҚШ ва Япония эса ҳар чоракда, МСТ маълумотларини нашр қилади.

Эслатиш лозимки, ҳар бир мамлакат ўз миллий счетлар тизимидан фойдаланади. Бироқ, жаҳон айирбошлашувининг ривожланиши, халқаро иқтисодий ташкилотлар фаолиятини янада кенгайиши билан

мамлакатлараро таққослаш зарурати туғилди. Шу сабабли, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг статистика комиссияси ривожланган

мамлакатлар тажрибасини умумлаштириб, 1953 йилда биринчи стандарт МСТни ишлаб чиқди ва у халқаро иқтисодий ахборотларни

ихчамлаштириш мақсадларида фойдаланиш учун тавсия этилди. 1993 йилда унинг янги кенгайтирилган нусхаси маъқулланди. Бу нусхада тан

олинган ва кенг тарқалган пул назарияси, иқтисодий ўсиш, халқ фаровонлиги, экология соҳасидаги мутахассисларнинг илмий

ишланмалари ҳисобга олинган эди. БМТнинг услубиятидан фойдаланиб, собиқ СССРнинг статистика

ташкилотлари илк бор 1987 йилда ЯММ ҳисоблаб чиқдилар. Ўзбекистонда эса бу ҳисобот кўрсаткич 1989 йилда ҳисоблаб чиқилди.

21

МСТ нима учун керак, деган саволга шундай жавоб бериш мумкин: биринчидан давлат бошқаруви ташкилотларига қарорлар қабул қилиш учун, иккинчидан, тадбиркорларга ўз фаолиятларини амалга ошириш

мақсадида макроиқтисодий вазиятни баҳолаш учун, учинчидан, халқаро иқтисодий ташкилотларда алоқаларни ўрнатиш ва таққослашни амалга

ошириш учун зарурдир. Маъмурий буйруқбозлик тизимида бу мақсадлар учун ҳисобот ва

режа халқ хўжалик балансида хизмат қилган.

МСТ счетлари таркиби

0. Товарлар ва хизматлар счети. Бу счетда мамлакат иқтисодида йил давомида ишлаб чиқарилган

товар ва хизматлар ресурслари ҳажми ва уларни ишлатилиши йўналишларини характерловчи операциялар акс эттирилади.

1. Ишлаб чиқариш счети. Бу счет ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган жараённи

ифодаловчи кўрсаткичлар (ялпи ишлаб чиқариш, оралиқ истеъмол,

қўшилган қиймат)ни ҳосил бўлишини ифодалайди. 2. Даромадларни ҳосил бўлиш счети.

Бу счет ишлаб чиқаришда банд бўлган институционал бирликларнинг бирламчи даромадларини ҳосил бўлиш жараёнини

ифодалайди. 3. Бирламчи даромадларни тақсимоти счети.

Бу счетда резидент институтционал бирликларнинг ишлаб чиқаришдан ва мулкдан олган бирламчи даромадларини секторлар

ўртасидаги тақсимоти ифодаланади. 4. Даромадларнинг иккиламчи тақсимоти счети.

Бу счетда мамлакатга йил давомида тушган тушумлар ва жорий трансфертлар натижасида мавжуд бўлган даромадни ҳосил бўлиши жараёни акс эттирилди.

5. Даромадларни ишлатилиши счети. Бу счетда мавжуд даромадларни пировард истеъмол ва

жамғаришга тақсимлаш операциялари акс эттирилади. 6. Капитал сарфлар счети.

Бу счетда резидент институционал бирликларнинг йил давомида сотиб олган номолиявий активлари ва мавжуд асосий фондларни

жамғариш ва трансфертлар ҳисобига ўзгариши жараёнлари акс эттирилади.

7. Молия счети. Бу счетда секторлар ўртасидаги молия-кредит муносабатлари

ўзгариши акс эттирилади. 8. Ташқи дунё сектори счетлари.

22

жорий операциялар счети;

капитал сарфлар счети;

молия счети.

Бу сектор счетларида норезидентларнинг резидентлар билан бўлган операцияларнинг ҳолати акс эттирилади.

8. МСТ ва ХХБ ўртасидаги асосий фарқлар

Жаҳоннинг кўпчилик мамлакатларида МСТ макроиқтисодий таҳлил,

давлат иқтисодий сиёсатини ишлаб чиқиш учун асосий ахборот манбаи бўлиб хизмат қилади. Ўз навбатида эса ХХБ собиқ социалистик

мамлакатларда ўн йилликлар мобайнида халқ хўжалигини таҳлил қилиш ва режалаштиришнинг асосий қуроли ва усули ҳисобланган. Шу билан бирга,

МСТ ва ХХБ мақсадларининг умумийлигига қарамасдан, тузилиш қоидалари, фойдаланиш хусусиятлари бўйича бир-биридан фарқ қилади.

Уларни ишлаб чиқиш асосига иқтисодий мезонлар ва улар ўртасидаги боғлиқликни ҳар хил маънода таърифловчи турли иқтисодий назариялар қўйилган. Масалан, «ижтимоий ишлаб чиқариш», «қиймат», «нapx» ва

бошқа мезонлар. Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг марксча назариясига мувофиқ ХХБда миллий бойлик ва ялпи маҳсулот ҳаракати

моддий ишлаб чиқариш корхоналари, номоддий ишлаб чиқариш корхоналари ва аҳоли ўртасидаги ҳаракат сифатида акс эттирилади, ҳамда

улар бу тизимда иқтисодий агентлар деб саналади. МСТда иқтисодий агентлар, фирмалар, уй хўжаликлари ва ҳукумат кўринишида намойиш

этилган. ХХБни ва МСТни тузишда бир-биридан фарқ қилувчи макроиқтисодий кўрсаткичлар олинади: ХХБда - ялпи ижтимоий

маҳсулот, миллий даромад, оралиқ, якуний маҳсулот ва бошқалар, МСТда - ялпи маҳсулот, ялпи миллий маҳсулот, соф миллий маҳсулот, миллий

даромад ва бошқалар. ХХБ ва МСТнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини солиштирганда,

биринчи ҳужжатдаги «Миллий даромад», иккинчи ҳужжатдаги «Ялпи

миллий маҳсулот» кўрсаткичлари ўзларининг иқтисодий мазмунига кўра бир-бирига яқинроқ эканлигини пайқаш мумкин. Лекин улар ўртасидаги

фарқ шундан иборатки, ХХБ тизимида ҳисобланган миллий даромаддан фарқли равишда МСТда ўлчанадиган ЯММ кўрсаткичи ўз ичига моддий

ишлаб чиқариш тармоқларининг соф маҳсулотидан ташқари, хизмат кўрсатиш тармоқларининг даромадларини ва барча асосий фондларнинг

амортизациясини ҳам олади, яъни ЯММ кўрсаткичи миллий иқтисодиётнинг ишлаши натижаларига кенгроқ баҳо беради.

Ундан ташқари ХХБ ва МСТ уларни қўллаш хусусиятларига кўра ҳам бир-биридан фарқ қилади. Директив режалаштириш шароитида давлат

барча даражалардан - корхоналардан тортиб бутун халқ хўжалигигача моддий, молиявий ва меҳнат ресурслари ҳаракатини бошқариш ҳуқуқига

23

ва имконига эга бўлган. Шунинг учун ҳам социалистик мамлакатларда нафақат ҳисобот балки режа ХХБси ҳам тузилган. Бу шуни билдирадики, режа даврига муҳим макроиқтисодий кўрсаткичлар ижтимоий маҳсулот ва

миллий даромаднинг ўсиш суръатлари, уларни тақсимланиши ва истеъмол қилиниши, капитал қўйилмалар ҳажми, ишловчилар сони, иқтисодиётнинг

асосий тармоқлари бўйича ишлаб чиқариш ҳажми ва бошқалар қатъий равишда белгилаб берилган эди. Бу кўрсаткичлар давлат режасининг

йиғма бўлимини ташкил этган. МСТ эса асосан ахборот манбаи ва макроиқтисодий таҳлил қуроли сифатида фойдаланилади ва унинг

натижаларига кўра давлатнинг иқтисодий сиёсати ишлаб чиқилади. МСТнинг айрим муҳим жадваллари (давлатнинг даромадлари ва

харажатлари ҳисоби ва бошқалар) иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда кенг қўлланилади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган фарқлар МСТга ўтиш жараёнини қийинлаштиради ва унинг асосий муаммоларини аниқлаб беради. Бу

муаммолар нимадан иборат. Биринчидан, МСТ бозор иқтисодиёти назарияси ва амалиётнинг ривожланишининг маҳсули сифатида пайдо бўлди ва уни мамлакатимизда тадбиқ қилиш бозор муносабатларини

етарли даражада шаклланишини талаб қилади. Иккинчидан, МСТга ўтиш макродаражадаги статистиканинг услубиятини тубдан ўзгартиришни

тақазо этади. Бунга эса корхоналар ҳисобот ва статистика тизимини мос равишда ўзгартирмасдан туриб эришиш мумкин эмас. Учинчидан, МСТни

татбиқ этиш ва уни амал қилиши аввало мутахассис ходимларни тайёрлашга ҳамда моддий техника ресурсларга бўлган катта харажатлар

билан боғлиқ. ХХБ ва МСТлар ўртасидаги асосий фарқлар

ХХБ МСТ 1. Ишлаб чиқариш

Моддий неъматлар ишлаб чиқариш Товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш

2. Ишлаб чиқаришни ўлчаш

Сотиш баҳоларида ва харажат миқдорида

Бозор баҳоларида

3. Даромад ҳосил бўлиши концепцияси

Асосан моддий ишлаб чиқариш

тармоқларида

Ҳар қандай иқтисодий фаолият

натижасида 4.Даромад миқдорини ўлчаш

Маҳсулотни реализация қилинган баҳоларида

Товар ва хизмат ишлаб чиқилган вақтидаги баҳоларда

5. Ишлаб чиқаришни тармоқларга классификациялаш

Халқ хўжалиги тармоқ

классификацияси

Халқаро тармоқ классификацияси

6. Мамлакат иқтисодини секторларга ажратиш

24

Илова 1 Илова 2 7. Иқтисодий таҳлил усуллари

План кўрсаткичларга таққослаш Иқтисодий ўсиш (пасайиш)

сабабларини қидириш 8. Счетлар ва кўрсаткичлар таркиби

Баланс таблицалари Бир-бирига узвий боғлиқ бўлган счетлар

9. Ахборот манбасидан фойдаланувчилар

Давлат башқарув ташкилотлари

Иқтисодчи олимлар Халқаро ташкилотлар

Аҳоли

Давлат башқарув ташкилотлари

Ишбилармонлар Чет эл сармоядорлари

Иқтисодчи олимлар Халқаро ташкилотлар

Аҳоли 10. Ахборот йиғиш усули

Ялпи кузатув Танлаб кузатиш

Илова 1 ХХБ институцион бирликлар классификацияси

I. СОÖИАЛИСТИК СÅКТОР

1. Давлат сектори 1.1. Хўжалик ҳисобидаги корхоналар.

1.2. Молия корхоналари. 1.3. Бюджет ташкилотлари.

2. Кооперативлар 3. Жамоат ташкилотлари

4. Ишчи-хизматчиларнинг ёрдамчи хўжалиги 5. Кооператив аъзоларининг ёрдамчи хўжалиги II. ХУСУСИЙ СÅКТОР

Илова 2

МСТ институтцион бирликлар классификацияси

Секторлар Иқтисодий фаолият

вазифаси ресурслари

1.Номолия корхоналари 1.1.Давлат сектори

1.2.Хусусий сектор 1.3.Чет эл фирмалари

Товар ишлаб чиқариш ва номолиявий

хизматлар кўрсатиш

Товар ва хизматни сотишдан тушган

тушумлар

2.Молия ташкилотлари 2.1.Марказий банк

Молия ресурсларини йиғиш, ўтказиш ва

Молия операцияларидан

25

2.2.Бошқа пул корпорациялари 2.3.Ёрдамчи молия

ташкилотлари 2.4.Суғурта ва нафақа

фондлари

тақсимлаш. Суғурта ва нафақа фондларини ташкил

этиш

олинган фоизлар, фойдалар. Суғурта ва нафақа взнослари

3.Давлат бошқарув

идоралари 3.1.Марказий ҳукумат

идоралари 3.2.Маҳаллий ҳокимият

идоралари 3.3.Социал таъминот

фондлари

Аҳоли гуруҳларига, уй

хўжалигига, нобозор хизматлар кўрсатиш,

миллий даромад ва бойликни тақсимлаш

ва қайта тақсимлаш

Бевосита ёки

билвосита олинган мажбурий солиқлар.

4.Уй хўжаликларига хизмат

кўрсатувчи нотижорат ташкилотлар

Уй хўжалигига, аҳоли

гуруҳларига нобозор хизматлар кўрсатиш

Ихтиёрий тўловлар,

взнослар, мулкдан олинган даромадлар.

5.Уй хўжаликлари

5.1.Иш берувчилар 5.2.Ўзи учун ишловчилар

5.3.Ёлланган ишчи-хизматчилар

5.4.Хусусий мулкдан даромад олувчилар

Товарлар ва

хизматларни истеъмол қилиш,

товарлар ишлаб чиқариш ва хизмат

кўрсатиш

Иш ҳақи, мулкдан

олинган даромадлар, трансфертлар,

товар ва хизматлар сотишдан тушган

тушумлар

6. Ташқи дунё Бу секторга резидентлар билан иқтисодий алоқада бўлувчи норезидент бирликлар

киради

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ: 1. ЯММ кўрсаткичи қандай кўрсаткич ва у нега макроиқтисодиётда

ўрганилади?

2. ЯММни қандай ҳисоблаш усуллари мавжуд? 3. Макроиқтисодиётда ЯММдан келиб чиқадиган бошқа қандай

кўрсаткичлар мавжуд? 4. ЯММ дефлятори қандай ҳисобланади?

5. ИНИ қандай кўрсаткич? ЯММ дефлятори ва ИНИ ўртасидаги боғлиқлик қандай?

6. Халқ хўжалиги балансига (ХХБ) умумий тавсиф беринг. 7. Халқ хўжалиги балансининг қандай асосий камчиликлари мавжуд?

8. Миллий счетлар тизимининг (МСТ) асосий моҳияти. 9. МСТ ва ХХБ ўртасидаги қандай асосий фарқлар мавжуд?

26

МАВЗУ 3. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ ШАРОИТИДА ДАВЛАТНИНГ ИҚТИСОДИЙ ВАЗИФАЛАРИ

1. Бозор тизимини таьминловчи ҳуқуқий база ва жамият муҳитини яратиш

2. Рақобатни ҳимоялаш 3. Давлатнинг монополияга қарши курашиш йўллари (АҚШ

мисолида) 4. Даромадларни қайта тақсимлаш

5. Ресурсларни қайта тақсимлаш 6. Иқтисодиётни макродаражада барқарорлаштириш

7. Капиталнинг доиравий айланишида давлатнинг роли

Давлатнинг иқтисодий функциялари жуда кўп ва хилма-хилдир. Уларнинг асосий вазифаларидан бири бозор тизимини қўллаб-

қувватлашдан иборатдир. Уларни қуйида ўрганиб чиқамиз:

1. Бозор тизимини таьминловчи ҳуқуқий база ва жамият муҳитини яратиш

Ҳукумат бозор тизимини нормал фаолиятини таьминловчи ҳуқуқий

базани яратиши муҳим ва зарурдир. Бунда энг асосий вазифа хусусий мулк тўғрисида қонун қабул қилишдир.

Бозор иқтисодиёти шароитида Давлат қуйидагиларни амалга ошириши керак:

1. Хусусий корхоналарни бошқа корхоналар билан тенг ҳуқуқлилигини таьминлаш;

2. Корхоналар ўртасида нормал иқтисодий муносабатларни шакллантириш ва қонунийлаштириш;

3. Иқтисодий фаолият натижасида келиб чиққан муаммоларни ҳал этишда

«арбитрлик» вазифасини бажариш; 4. Шартномаларни бажарилишини назорат қилиш.

Давлат томонидан кўрсатиладиган хизматларга қуйидагилар киради: Жамиятда тартибни сақлаш мақсадида милиция кучларидан фойдаланиш;

бевосита ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар учун махсус қоидалар ишлаб чиқиш, уларда товарларни сотишда харидорларни алдаш, қадоқларда

нотўғри ахборотлар ёзиш тақиқланади; менежерлар ва ёлланма ишчилар, фирмалар орасидаги муносабатларда алдамчиликни бартараф этиш. Охир

натижада жамиятда бозор иқтисодиётига нисбатан яхши муносабатни туғдириш.

2. Рақобатни ҳимоялаш

27

Бизга маьлумки рақобат бозор иқтисодиётида асосий бошқарув

механизми бўлиб хизмат қилади. Рақобат - бу шундай кучки, барча ишлаб

чиқарувчилар ва сотувчиларни харидорларга қарам қилиб қўяди, яьни талаб таклифни келтириб чиқаради. Рақобатда харидор бу хўжайин, бозор

- унинг агенти, корхона эса - хизматкори. Рақобат мустақил товар ишлаб чиқарувчилар ўртасида товарларни

қулай шароитда ишлаб чиқариш ва яхши фойда келтирадиган нархда катта ҳажмда сотиш учун курашиш маъносини билдиради. У лотинча

concurrentia - тўқнашиш, курашиш маъносидан олинган. Рақобат бозор иқтисодиётининг ҳаракатлантирувчи кучидир, чунки рақобатда ғолиб

чиқиш учун ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, товар сифатини ошириш, товар сотилишини харидор учун қулайлаштириш зарур, акс

ҳолда товарларни пуллаб катта фойда кўриб бўлмайди. Монополия рақобатга зид, чунки у товар ишлаб чиқарувчига танҳо

ҳукмронликни таъминлаб ўзаро беллашув учун шароит қолдирмайди. Рақобат самарали бўлиши учун монополияга қарши қонунлар, ҳукумат фармонлари ва бошқа ҳуқуқий-иқтисодий ҳужжатлар қабул қилинади.

Рақобат фақат товар сотувчилар билан эмас, балки уни ишлаб чиқарувчилар ва уларга хизмат кўрсатувчилар доирасида ҳам бўлади.

Шунингдек, у харидорлар ўртасида ҳам бўлади. Ўз миқёсига қараб рақобат икки турга бўлинади:

1. бир тармоқдаги, яъни бир хил товар ишлаб чиқарувчи корхоналар кураши (диверсификация);

2. турли тармоқдаги корхоналар кураши. Рақобатнинг икки хил усули мавжуд:

1. нархни ўзгартириб рақобатлашув; 2. нархни ўзгартирмай рақобатлашув.

Товарлар тайёр маҳсулот сифатида бозорга олиб чиқилганда унинг сотилиши нархини пасайтиришга боғлиқ.

Рақобат йўли ҳам икки хил бўлади:

1. қонун-қоидаларга асосланган маданий тусдаги рақобат; 2. ноқонуний, иқтисодий жосуслик, зўравонлик, қўпорувчиликка

асосланган рақобат. Рақобат шароитида ҳар бир сотувчи (ишлаб чиқарувчи) ёки харидор

якка ҳолда бозордаги нархга таъсир эта олмайди. Бозорда монополист бўлса, у товарнинг нархига таъсир этади ва

унинг нархини белгилайди, яъни нархни одатда кескин кўпайтиришга ҳаракат қилади.

Бозорда рақобат бўлса, товарни сотишнинг икки хил йўли мавжуд: 1) товарни пастроқ нархда кўпроқ сотиб фойда олиш;

2) товар нархини кўтариб, уни оз миқдорда сотиб фойда олиш.

28

Агар товарнинг нархига алоҳида сотувчи (харидор) таъсир эта олмаса, бундай бозор структураси такомиллашган рақобатга асосланган бозор структураси дейилади. Агар бу шарт бажарилмаса, бундай рақобат

такомиллашмаган бозор структурасининг paқобати дейилади. Бозор иқтисодиёти назариясида такомиллашган рақобат асосий

аҳамиятга эга. Қуйидаги талаблар бажарилса бозор структураси такомиллашган рақобатга асосланган бўлади.

1. Бозорда шу товарнинг кўплаб ишлаб чиқарувчилари ва харидорлари мавжуд. Уларнинг ҳар бири бозордаги шу товарнинг кам салмоғини

ишлаб чиқаради ёки истеъмол қилади. 2. Харидорларнинг нуқтаи назарида товар бир хил сифатга эга.

Сотувчиларнинг нуқтаи назарида ҳам барча харидорлар бир хил бўлиб кўриниши лозим. Амалиётда бу шартнинг бажарилиши камроқ учрайди.

Ҳатто бутунлай бир хил бўлган товар харидорларга турлича кўринади, чунки:

а) сотилаётган жойнинг географик жойлашганлиги (уйингизнинг 1-қаватидаги дўкон ва бир соатлик йўл юриб борадиган дўконга яқин-узоқ жойлашганлиги);

б) хизмат кўрсатиш шароити (хизмат кўрсатувчи савдо ходимлари ёқимли, маданий муносабатда);

в) реклама, маҳсулотнинг ташқи кўриниши (мисол учун бир хил кимёвий таркибдаги атир икки хил ташқи кўринишга, номга эга

бўлса, рекламаси яхшисининг сотилиши). 3. Тармоққа янги бир ишлаб чиқарувчининг кириб келиши (қўшилиши) ва

чиқиб кетиши учун тўсиқларнинг йўқлиги. Янги ишлаб чиқарувчининг киришига ҳар хил тўсиқлар қўйилиши

мумкин: а) фақат шу фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи (алкогол ичимликлар

ишлаб чиқариш, тиббий ускуналар сотиш ва ҳ.к.). Бошқа ҳуқуқий тўсиқлар ҳам бўлиши мумкин (товарни четга чиқариш учун лицензия олиш, давлат рўйхатидан ўтказиш);

б) йирик ишлаб чиқаришнинг афзалликлари. Корхоналарнинг йириклаштирилиши самарали меъёрда бўлса, унинг товарларни таннархи

паст бўлади. Баъзида кичик корхоналарда шу товарни умуман ишлаб чиқариб бўлмайди, масалан, кема ёки самолёт ишлаб чиқарувчилар

орасида самарали, такомиллашган рақобатни ташкил этиш жуда қийин; в) шу товарни ишлаб чиқариш патент билан ҳимоя қилинган (пепси-кола

ичимлигини ишлаб чиқариш учун унинг патентини сотиб олиш лозим); г) бозордаги эркин савдода ишлаб чиқариш омиллари ва бошқа моддий

ресурсларнинг йўқлиги ва ундан фойдаланишга йўл берклиги (агарда бошқа ишлаб чиқарувчи чайқов нархида шу омилларни сотиб олса ҳам у

рақобатда тенгсиз ҳолатда бўлади);

29

д) реклама. Реклама харажатларини самарали, ўз вақтида сарфланиши шу товарни тармоққа, истеъмолчилар ҳаётига кириб келишга олиб келади.

Тўсиқларни яна иккига: 1) иқтисодий ва 2) ҳуқуқий тўсиқларга

бўлиш мумкин. Ҳуқуқий тўсиқни бузиш қийин, чунки у жиноят билан боғлиқ.

4. Бозордаги сотувчи ва харидорлар учун тўла ахборот бўлиши лозим. Ҳар бир харидор барча сотувчиларнинг шу товарга белгилаган нархини

билиши керак. Уларнинг ҳар бирининг нархидаги ўзгаришларни ҳам билиши лозим.

5. Ўз манфаатларини кўзлаган харидорларнинг самарали хатти-ҳаракатлари бўлиши лозим. Қоидаларга зич ҳар қандай келишувлар, тил

бириктиришлар бўлмаслиги шарт. Юқоридаги шартларга тўла жавоб берадиган бозорни амалиётда

учратиш қийин. Физикани ишқаланишсиз тасаввур қилиб бўлмаганидек, бозор иқтисодиётнинг идеал структурасини, идеал “такомиллашган

рақобатини” тасаввур этиб бўлмайди, лекин кўплаб маданийлашган бозорлар борки, уларда юқоридаги шартларнинг деярли барчаси бажарилади.

Монополияларни пайдо бўлиши шароитини бутунлай ўзгартиради. Бунда ишлаб чиқарувчилар сони шунчалик камаядики улар бозор нархига

таьсир кўрсата оладилар, албатта ўзларининг фойдаларини кўзлаган ҳолда. Монополия шароитида товар ишлаб чиқариш, ресурсларни тақсимлаш

фақатгина ишлаб чиқарувчиларга тўғри ва мос келадиган йўллар билан олиб борилади.

Монополия устидан назорат ўрнатишнинг икки усули бор: 1. Технологик ва иқтисодий шароитдан келиб чиқиб «табиий монополия»

тармоқларида (транспорт, алоқа, электроэнергетика, сув билан таьминлаш ва бошқалар) нархлар ва стандартлар бўйича давлат

комиссияси тузиш. Ёки ҳудуд миқёсида ўша тармоқ корхоналарини давлат мулкига ўтказиш.

2. Монополия бўлмагани маьқул деб ҳисобланган тармоқларда эса давлат

томонидан бир қатор антимонопол қонунлар ва қарорлар қабул қилиш зарур.

Такомиллашмаган бозор структураларининг туркумлари эса қуйидагилардан иборат:

1. Монополия (соф монополия) - лотинча сўз бўлиб, ягона сотувчи деган маънони англатади. Агар тармоқда ягона ишлаб чиқарувчи бўлса, у

таклифни ва нархни ўзи белгилайди. Нархни кўпайтириб ишлаб чиқариши эса камайтириши мумкин. Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда

соф монополия тугатилган. Агар шу мамлакатда ягона ишлаб чиқарувчи бўлса ҳам унинг чет элларда рақобатчилари мавжуд, уларнинг товарлари

эса рақобатда бўлади. Соф монополия бизнинг бозор иқтисодиётига ўтиш давридан олдинги иқтисодиётимизда яққол мавжуд эди. Масалан, пахта

30

териш машиналарини собиқ иттифоқда фақат «Ташсельмаш» ишлаб чиқарган. Унинг рақобатчиси мутлақо бўлмаган. Агар бозорда ягона харидор шу товарнинг сотиб олувчиси бўлса, монопсония дейилади. Агар

шу товарнинг бир сотувчиси (ишлаб чиқарувчиси) ва бир харидори бўлса, бундай ҳол икки томонлама монополия дейилади.

2. Олигополия деб, тармоқда бир неча ишлаб чиқарувчилар бўлган ҳолга айтилади. Олигополия ҳолидаги бозор структурасида ишлаб чиқарувчилар

ўзларини қуйидагича тутадилар: а) такомиллашган рақобатдагидай бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг хатти-

ҳаракатларини ҳисобга олмаган ҳолда товар ишлаб чиқарилади; б) бошқа товар ишлаб чиқарувчиларнинг хатти-ҳаракатларини олдиндан

кўришга ҳаракат қилинади; в) бошқа ишлаб чиқарувчилар билан тил бириктирилади.

Олигополиянинг хусусий кўриниши бўлиб дуополия (икки сотувчи) ҳисобланади. Бир неча харидорлари мавжуд бўлган бозор структураси

олипсония дейилади. 3. Маҳсулот табақалаштирилган ҳолдаги монопол рақобат.

Тармоқда жуда кўп ишлаб чиқарувчилар бўлса-да, харидорларнинг

назарида улар ишлаб чиқарган товарлар бир хил эмас, яъни такомиллашган рақобат бўлиши учун олигополия (2) шарти бажарилмайди. Бу

ривожланган мамлакатлар бозор структуралари учун характерлидир.

3. Давлатнинг монополияга қарши курашиш йўллари (АҚШ мисолида)

АҚШнинг трестларга қарши қонунлари. XIX аср охири АҚШда

ишлаб чиқариш тобора монополлашиб миллий иқтисодиётга кучли зарба бера бошлади. Чунки ривожлантириш сабабчиси рақобат йўқола бошлади.

1890 йил АҚШнинг 51-конгрессида 1 чи федерал қонун - Шерманнинг монополияга қарши қонуни қабул қилинди. Унда трестларни тугатиш ва рақобат асосида ҳаракат қилувчи корхоналар тузиш кўзда

тутилган эди. Лекин қонундан кутилган натижаларга эришилмади. Сабаблари:

1) Қонунда «трест», «монопол бирлашма», «савдони чегаралаш» каби тушунчалар аниқ ифодаланмаган.

2) Монополиялар келиб чиқиш сабаблари эмас, уларнинг усуллари таъқиқланган, натижада бошқача усуллар билан монополиялар

ташкил этиш қонуний бўлиб қолган. Лекин қонун яхши натижалар ҳам берган, «Стандарт ойл» (30%

нефтни қайта ишлаш) ва «Американ тобакко» (75% тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш) трестларини бўлиб ташланди.

Монополияларга қарши курашни такомиллаштириш мақсадида Шерман қонунига қўшимча актлар қўшилган:

31

1914 йил. Клейтон Акти (кичик тадбиркорларни ҳимоя қилиш).

1936 йил. Робинсон–Петман қонуни (кичик тадбиркорларни ҳимоя

қилиш такомиллаштирилди).

1950 йил. Селлер–Кефауэр тузатишлари. (корпорацияларни қўшилиши ва ютилиб кетиши ҳақида аниқликлар киритилди).

Юқоридагилар асосида АҚШнинг монополияга қарши қонун

кодекслари яратилди:

1) Бозорнинг яққол монополлиги. Корхоналарнинг бозордаги салмоғи 60% ёки ундан катта бўлганда

монополияга қарши иқтисодий санкциялар қўлланилади. 2) Компанияларнинг қўшилиши.

Компаниялар бирлашиши натижасида бозор рақобати сустлашса, бирлашиш ман этилади.

3) Директив (қонуний) хужжатларнинг бирикиши. Агар бир корхона раҳбари иккинчи ва учинчи корхоналар раҳбари

бўлса, ва уларнинг капитали 1 млн. $ ва ундан катта бўлса, бозор рақобати

сусаяди. Шунинг учун бу раҳбарлик ман этилади. 4) Нархларни чегаралаш.

Агар тармоқда бир корхона нархни ўзгартирса, бошқа корхоналар ҳам нархни ўзгартира олишлари керак.

5) Нархдан камситиш. Товар ишлаб чиқарувчилар савдогарларга товарларни бир хил нархда

сотишлари лозим. 6) Боғлиқ шартномалар.

Товар сотувчиси ўз товарини сотиш учун яна бир товарни қўшиб олиш шартини қўймаслиги лозим.

7) Танҳо (рухсат этилган) шартномалар. Шартномада чакана савдо қилувчига товар ишлаб чиқарувчи унинг

рақибидан шундай товарни сотиб олишни таъқиқлаган бўлса, бундай

шартнома ноқонуний деб ҳисобланади.

4. Даромадларни қайта тақсимлаш

Бозор иқтисодиётини соф ҳолда оладиган бўлсак, унда инсонпарварлик руҳи йўқ эканлигини тушунамиз.

Бозор иқтисодиёти шароитида: табиий имкониятлари юқори;

маьлумоти олий; жуда катта тажриба;

катта капитал; ер;

32

мерос эгалари жуда катта даромад оладилар.

Лекин буларга у ёки бу сабабдан эга бўлмаганлар эса жуда кам

даромад оладилар. Бунинг натижасида аҳолининг аксарият қисми камбағаллик

даражасига тушиб қоладилар. Бу ўринда Давлатнинг аҳоли ўртасида ижтимоий табақалашув

даражасини ёмонлашувини олдини олишда роли каттадир. Бу сиёсатни Давлат уч хил йўл билан олиб боради:

1) Трансферт тўловлар; 2) а) истеъмол буюмлари ишлаб чиқарувчилари учун қатъий нархни

белгилаш; б) минимум иш ҳақини белгилаш;

3) Прогрессив тарздаги солиқларни жорий этиб «Робин Гуд таьсири» ни юзага келтириш.

5. Ресурсларни қайта тақсимлаш

Иқтисодиётда бозор фаолиятини кескин равишда бузилишини икки хил ҳодиса орқали кўриш мумкин:

1. маьлум турдаги товар ва хизматларни «кам» ёки «кўп» ишлаб чиқариш: - бу ресурсларни оқиб ўтиши ёки «қўшимча самара» билан боғлиқ;

2. маьлум бир товар ва хизматларни ишлаб чиқариш учун ресурс ажратишга умуман имконият бўлмаслик - бу ижтимоий бойлик билан

боғлиқ.

1) Ресурсларни оқиб ўтиши ёки «қўшимча самара».

Бизга маьлумки, бозор иқтисодиётида бирорта товар ёки хизмат ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурслар ишлаб чиқарувчилар орасида оптимал равишда тақсимланади, ва бу оптималлик талаб ва таклиф қонуни

асосида олиб борилади. Яьни, ҳеч қандай оқиб ўтиш ва «қўшимча самара» лар бўлмайди.

Оқиб ўтиш шу шароитда бўладики, қачонки товар ишлаб чиқариш ёки истеьмол қилиш борасида фойда ёки ҳаражатлар учинчи бир

субьектга, яьни олди-соттида умуман қатнашмаган субьектга ўтса. Оқиб ўтиш яна «қўшимча самара» деб ном олган, чунки фойда ёки ҳаражатлар

умуман товар ишлаб чиқариш ёки сотиб олишда қатнашмайдиган индивид томонга ўтади.

а) Оқиб ўтишдан келиб чиқадиган харажатлар. Агар корхонани чиқиндиси заҳарли бўлиб, ҳаво ва сувни заҳарласа

корхона ўз харажатларини бир қисмини корхона атрофида яшайдиган аҳолига юклаётган бўлади. Чунки корхона чиқиндиларни тозалаш учун

33

кетадиган харажатларни амалга оширимаяпти товар арзонроққа

тушмоқда пастроқ нархда таклиф қилинади.

Оқиб ўтиш натижасида: Таклиф - S, миқдор - Qе Оптимал варианти эса: Таклиф - Sо, миқдор - Qo.

3.1-чизма. Оқиб ўтишдан келиб чиқадиган харажатлар

Оқиб ўтишдан келиб чиқадиган харажатларни бартараф этишнинг

икки хил усули бор:

1. Қарор ва фармонлар чиқариш йўли билан; 2. Алоҳида солиқлар.

Давлат томонидан ҳар бир товарга қўшимча «алоҳида солиқ» солинади. Унинг ҳажми фойда қилинган ҳажмда ёки ундан катта бўлиши

зарур.

St

S

D

Р

Po

Pe

Qo Qe Q

S

D

Р

Qo Qe Q

оқиб ўтиш харажатлари

34

Тартиб бузувчи нормал солиқ тўлаш натижасида товарнинг нархини Ре

дан Po га кўтаришга мажбур бўлади ва таклиф миқдори Qe дан Qo га

пасаяди.

3.2-чизма. Оқиб ўтишдан келиб чиқадиган харажатларни бартараф этилиши

б) Оқиб ўтишдаш келиб чиққан фойда.

Агар шахс даволанса, спорт билан шуғулланса, ўқишга кириб касб

эгалласа бу фақат 2 томоннинг фойдаси эмас, балки соғлом, олий маълумотли ва юқори малакали кадр бутун жамият учун фойда келтиради.

Соғлом ва юқори малакали меҳнат ресурслари давлат ва жамият учун кўпроқ фойда келтиради. Уларга бўлган талаб ҳақиқатдагидан кўпроқдир.

Юқоридаги муаммони ҳал этишнинг 3 хил усули бор: 1. Талабни ошириш. Давлат томонидан шундай сиёсат олиб борилиши

керакки аҳолида конкрет бир товарни сотиб олиш қобилияти ортиб

борсин. Буни асосан озиқ-овқат талонлари орқали олиб бориш мумкин. Камбағал оилалар озиқ-овқат билан тўлароқ таьминланиши

натижасида, уларнинг фарзандлари ўқишга эьтиборни кучайтиради, катталар эса ўзларини ишларини яхшироқ бажарадилар. Натижада

ижтимоий инқирознинг олди олинади.

Qe-ҳақиқатдаги талаб ҳажми

Qo-оптимал талаб ҳажми Бозордаги талаб ва таклиф мувозанат миқдори Qe га тенг бўлган тақдирда

оптимал маҳсулот ҳажмига Qo га ҳали етмаган.

оқиб ўтиш

фойдаси

St

Dt

D

Qе Qо Q

Р

Po

Pe

35

3.3-чизма. Оқиб ўтишдан келиб чиқадиган фойдани талабни ошириш ёрдамида кўпайтириш

2. Таклифни ошириш.

U - субсидия

Давлат зарур бўлган соҳаларга субсидиялар қилиб, уларнинг харажатларини камайтиради, ва натижада шу товар ишлаб чиқариш

ортади. 3.4-чизма. Оқиб ўтишдан келиб чиқадиган фойдани таклифни ошириш

ёрдамида кўпайтириш

3. Давлат ишлаб чиқарувчи ролида. Баьзи ҳолларда давлат маьлум ишлаб чиқаришларни ўз қўлига

олиши ҳам мумкин. 2) Ижтоимий бойликлар ва хизматлар.

Индивидуал истеьмол қилинадиган товарларнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, улар бўлинувчанлик хусусиятига эга, яьни

ҳар бир истеьмолчига бўлиниб-бўлиниб етказилиши мумкин. Ундан ташқари улар четлаштириш принципига хам эга, яьни кимки

мувозанатлашган нархни тан олиб пул тўласа товар сотиб олиши мумкин, кимки тўламаса, улар бу товар истеьмолчилари сафидан чиқарилади.

Товар ва хизматларнинг бир-неча турлари борки уларнинг бири давлат ёки ижтимоий бойлик деб аталади - ва уларни бозор тизими ишлаб

чиқаришга хоҳиши бўлмайди. Улар шунақанги катта бирликлардан ташкил топганки - улар бўлинмаслик хусусиятига эга. Яна уларда четлаштириш

принципи амал қилмайди. Улардан ҳамма фойдаланиши мумкин.

U

St

S

D

Qе Qо Q

Р

36

Индивидуал товарларни сотиб фойда олиш мумкин. Ижтимоий бойликдан эса давлат ўзи ишлаб чиқарган заҳоти ундан фойда ола бошлайди. Энг қизиғи шундаки, улардан ҳамма фойдаланганлиги билан,

ҳеч ким ҳақ тўламайди. Масалан: маяк жамият ва инсон учун зарурдир. Лекин уни ҳеч

қандай хусусий фирмалар қурмайди, сабаб ундан фойдаланганлик эвазига ҳеч ким ҳақ тўламайди. Бу муаммони «Фрирайдер муаммоси» дейилади -

одамлар ҳеч қандай харажат қилмасдан маьлум турдаги товар ва хизматлардан фойдаланишлари мумкин. Ижтимоий бойликларга яна

ҳарбий соҳа, маданият, медицина ва бошқалар киради. Ижтимоий бойликнинг баьзи бир турларига четлаштириш принципи

таьсир кўрсатиши мумкин. Буларга: йўллар, автомагистраллар, милиция хизмати, ёнғин ўчириш хизмати, кутубхона, музей, профилактик медицина

ташкилотлари киради. Уларга нарх белгилаш мумкин. Лекин юқорида айтиб ўтилгандек, улардан учинчи томон ҳам даромад кўриши мумкин, ва

натижада, оптимал товар ҳажми (Qo)га етишиш учун қўшимча маблағлар зарур бўлади. У яна давлатнинг бўйнига тушади. Шунинг учун ҳам кўпинча шу соҳаларни ўз қўлида қолдиради.

Ижтимоий ва давлат бойликларини ишлаб чиқариш учун ресурслар қандай топилади.

Давлат бозор субьектлари (фирма ва уй хўжалиги)га солиқ солади

фирма ва уй хўжалиги маҳсулотининг нархини оширишга мажбур бўлади

нархи ошган товарларга талаб пасаяди талаб пасайиб ишлаб чиқариш

қисқаради ишлаб чиқариш пасайса унга кетадиган ресурсларнинг бир

қисми бўшайди бўшаган ресурслар ижтимоий бойлик ишлаб чиқаришга

йўналтирилади.

6. Иқтисодиётни макродаражада барқарорлаштириш

Бозор иқтисодиёти шароитида Давлатнинг муҳим вазифаларидан бири бу иқтисодиётни барқарорлаштиришдир. Бунда давлат иқтисодиётга

ресурсларни тўлиқ банд қилишга ва нархлар даражасини барқарорлигини таьминлашда ердам бериши зарур. Чунки (умумий харажатларнинг юқори

даражаси) (кўп тармоқлар учун товар ишлаб чиқаришни ошириш

фойдали) (моддий ва шахсий ресурслардан иложи борича максимал ва

самарали фойдаланиш).

Бозор иқтисодиётида 2 та йирик салбий ҳодиса юзага чиқиши мумкин.

1. Ишсизлик. Хусусий секторда умумий харажатлар даражаси жуда паст бўлиб, тўла бандликни амалга ошира олмади. Бунда давлат умумий

харажатлар даражасини шу қадар ошириш керакки, унда тўлиқ бандлилик амалга ошсин.

Буни 2 усули бор:

37

ҳукумат харажатлари - давлат ижтимоий бойликлар ва хизматлар ишлаб чиқаришга ўз харажатларини ошириши зарур;

Солиқ солиш - хусусий секторга солиқни камайтириб, уларнинг

харажатларини кўпайтиришни рағбатлантириш. 2. Инфляция. Тўла бандлилик шароитида қилинган харажатлар ишлаб

чиқарилган маҳсулотлар қийматидан юқори бўлса, нархлар ошиб, инфляция келиб чиқиши мумкин. Буни олдини олишни 2 усули бор:

Ҳукумат харажатлари - давлат ўз харажатларини камайтириши

зарур;

Солиқ солиш - хусусий секторга солиқларни ошириб

харажатларни камайтириш зарур.

7. Иқтисодиётнинг доиравий айланишида давлатнинг роли.

Иқтисодиётнинг доиравий айланишини I Бобда кўриб чиққанимиз

содда модели эди. Энди, ўша моделнинг мураккаброғини ва давлатнинг ҳам аралашувини кўриб чиқамиз.

3.5-чизма. Иқтисодиётнинг доиравий айланиши модели

A, 2-оқимлар -ресурслар (ер, капитал, меҳнат, тадбиркорлик

қобилияти) В - оқим - пул даромадлари (иш ҳақи, рента, %, фойда) 1 - оқим - харажатлар

3 - оқим -фирма даромади С, 4-оқимлар -товар ва хизматлар

ДАВЛАТ

1 2 7 8 А

В

3 4 5 6 С D

10

11

9

12

РЕСУРСЛАР

БОЗОРИ

ТОВАР

БОЗОРИ

ФИРМА

УЙ

ХЎЖАЛИГИ

38

D - оқим - Уй хўжалигининг истеъмол харажатлари 5-6 оқимлар -Давлатнинг товар бозоридан ҳарбий кучлар, бошқарув

аппарати, бюджет ташкилотлари учун товарлар ва

хизматлар сотиб олиши. 7-8 оқимлар -Бюджет ташкилотлари, милиция, ҳарбий қўшинлар,

бошқарув органлари учун меҳнат ресурслари, ер ва бошқалар.

9-10 оқимлар -Фирма ва Уй хўжалиги учун ижтимоий бойликлар тарқатиш ва хизматлар кўрсатиш.

11-12 оқимлар -Фирма ва Уй хўжалигидан соф солиқлар ундириш. Булар «тескари солиқлар» кўринишида ҳам бўлиши

мумкин (трансферт тўловлар, субсидиялар, арзон хом ашё ва бошқ.).

ДАВЛАТ:

1. Уй хўжалигининг бой бўғинларидан юқори солиқлар олиб кам даромадлиларга трансферт тўловлари тўлаши мумкин;

2. Ишсизлик даражаси юқори бўлган даврда ўзининг ҳаражатлари (5;7)ни

ошириб (9, 12 ўзгармаган ҳолда) иш билан бандликни ошириши мумкин (8;6).

3. (12)ни ичида солиқлар қисмини камайтириб, трансфертни кўпайтирса шахсий даромад ошади.

4. Инфляция даражаси юқори бўлган даврда 7, 5 ни камайтириб, 12, 11 ни ичида солиқлар қисми оширилиб, трансферт тўловлар қисми

камайтирилади.

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:

1. Бозор тизимига мос жамият муҳитини яратиш деганда нимани тушунасиз?

2. Рақобатни қандай усуллари ва йўллари мавжуд?

3. Монополиянинг қандай турлари мавжуд? 4. Давлат рақобатни қандай усуллар билан ҳимоялайди?

5. Давлат нега даромадларни қайта тақсимлайди? 6. «Қўшимча эффект» деганда нимани тушунасиз?

7. «Қўшимча эффект» нинг ижобий ва салбий томонларини тушунтириб беринг?

8. Давлат макроиқтисодиётни барқарорлаштириш учун ишсизлик ва инфляцияга қарши қандай курашади?

9. Капиталнинг доиравий айланишида давлатнинг роли қандай?

39

МАВЗУ 4. МАКРОИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ: ЖАМИ ТАЛАБ ВА ЖАМИ ТАКЛИФ

1. Жами талаб ва жами таклиф тушунчаси 2. Жами талаб эгри чизиғи ва унга таъсир этувчи омиллар

3. Жами талабнинг нархларга боғлиқ бўлмаган омиллари 4. Жами таклиф эгри чизиғи

5. Жами таклиф эгри чизиғини силжитиб турувчи омиллар 6. Нархларнинг мувозанатли даражаси ва ишлаб чиқаришнинг

мувозанатли реал ҳажмига жами талаб ўзгаришининг таъсири 7. Нархларнинг мувозанатли даражаси ва ишлаб чиқаришнинг

мувозанатли реал ҳажмига жами таклиф ўзгаришининг таъсири.

1. Жами талаб ва жами таклиф тушунчаси

Ҳар қандай бозордаги вазият талаб ва таклифга яъни, уларнинг ҳажмини ўзгаришига боғлиқ бўлади. Улар ўртасида юзага келган нисбат ўз кетидан нархларни ўзгаришига ва аксинча, нархларни (у еки бу томонга)

тебраниб туриши талаб ва таклиф ҳажмига бевосита таъсир қилади. Бундай таъкидлаш фақат қандайдир бир алоҳида маҳсулот ёки хизматга

оид бўлмай, балки умуман миллий бозорга ҳам тааллуқлидир. Шу бозордаги талаб алоҳида харидорлар истаги кўринишида бўлмасдан, барча

харидорларнинг бирлаштирилган талаби сифатида амал қилади ва макродаражадаги истеъмол қобилиятини акс эттиради. Таклиф эса,

милллий ишлаб чиқариш жами ҳажмининг таклифи сифатида бозорга чиқади.

Шундай қилиб, жами талаб уй хўжалиги, фирма, давлат ҳамда хорижий харидорларнинг товар ва хизматларга талабидир.

Муайян нархлар даражасидаги жами таклиф - бу муайян нархлар даражасида ишлаб чиқарилиши ва таклиф қилиниши мумкин бўлган истеъмол, ҳамда инвестиция товарлари ва хизматларнинг умумий

миқдоридир. Нархлар даражаси деганда, турли хил товар ва хизматларнинг алоҳида нархларини умумлаштирувчи жами нарх

тушунилади. Нархларни нархлар даражасига, жами истеъмолчиларнинг тўлов қобилиятли талабини жами талабга, барча товар ва хизматларни эса

миллий ишлаб чиқаришнинг реал ҳажмига бундай бирлаштириш йириклаштириш деб аталади. Кўрсаткичларни йириклаштиришни бу

усулидан макроиқтисодий тадқиқотларда тез-тез фойдаланиб турилади. Макродаражада иқтисодиетни бусиз таҳлил қилиб еки олдиндан айтиб

бўлмайди. Жами талаб ва таклиф ҳамда нархлар даражаси барча макроиқтисодий моделлар тузилишининг асоси ҳисобланади. Оддий

кўринишда бу кўрсаткичларнинг ўзаро бир-бирига боғлиқлиги график ердамида акс эттирилади (4.1-чизма).

40

Чизмадан кўриниб турибдики, нархларни ўзгариши жами талабга акс таъсир кўрсатади, яъни, нарх даражасини ўсиши ўз ортидан талабни қисқаришини келтириб чиқаради ва аксинча. Ваҳоланки, ялпи таклиф ва

нарх даражаси ўртасидаги боғлиқликка биноан нарх қанча юқори бўлса, таклиф шунча кўп бўлади.

P- нархлар даражаси P*-мувозанатли нархлар

даражаси Y–миллий маҳсулотнинг реал

ҳажми AS- таклиф эгри чизиғи

AD- талаб эгри чизиғи

4.1-чизма. Жами талаб, жами таклиф ва нархлар

даражаси ўртасидаги ўзаро боғлиқлик.

2. Жами талаб эгри чизиғи ва унга таъсир этувчи омиллар

Нархлар даражаси ва жами талаб ўртасида тескари боғлиқлик

мавжуд бўлиб, нархларни ўсиб бориши билан жами талаб қисқариб боради ва аксинча, нархлар қанчалик паст бўлса, харидорлар кўпроқ товар ва

хизматларни сотиб олишни истаб қолишади. Ушбу боғлиқликни чизма кўринишида ифодалаш мумкин (4.2-чизма). Нархлар даражаси ва талаб

қилинган миллий маҳсулот ҳажми ўртасидаги боғлиқликни ифода этувчи чизиқ жами талаб эгри чизиғи деб аталади. У алоҳида товарларга бўлган

талаб эгри чизиғига ўхшаш кўринишга эга, аммо уни тебраниб туришига таъсир қилувчи омиллари турлича. Жами талаб эгри чизиғи йўналишига қандай омилллар таъсир қилади?

P- нархлар даражаси Y – миллий маҳсулотнинг реал ҳажми

AD- талаб эгри чизиғи

AS

AD

Р

Р*

Y

AD

Y

Р

41

4.2-чизма. Талаб эгри чизиғи.

Булар аввало қуйидаги нарх омилларидир:

1. Фоиз ставкаси самараси; 2. Бойлик самараси;

3. Импорт харидлар самараси. Фоиз ставкаси самараси шуни билдирадики, жами талаб эгри

чизиғини оғиши нархлар даражаси ўзгаришини фоиз ставкасига, демак истеъмол харажатлари ва инвестицияларга бўлган таъсирига боғлиқ.

Агарда мамлакатда пул массаси ҳажми доимий деб фараз қилсак, нархлар ўсиб бораётган бўлса, ундай ҳолатда аҳоли ва корхоналарнинг

харажатлари учун кўпроқ пул керак бўлади. Бу эса пулга бўлган талабни ошишини келтириб чиқаради, демак унинг нархи, яъни фоиз ставкаси

кўтарилади. Ўз навбатида, юқори даражадаги фоиз ставкасида, аҳоли ва

тадбиркорлар ўз харажатларини қисқартириб, жамғармаларини банкка қўйишни афзал кўришади. Шундай қилиб, нархларнинг ўсиши пулга бўлган талабни кўпайтириб, фоиз ставкасини кўтарилишига олиб келади ва

шу туфайли миллий маҳсулотнинг реал ҳажмига бўлган талабни қисқартиради.

Бойлик самараси шуни билдирадики, нархлар даражасини ўсиши билан жамғарилган пул активларининг (ҳисоблардаги омонатлар,

облигациялар ва бошқаларнинг) реал харид қобилияти тушиб кетади. Яъни аҳоли тобора камбағаллашиб боради ва табиийки, у ўзининг товар ва

хизматларни сотиб олишга кетадиган харажатини қисқартиради. Натижада жами талаб ҳам камаяди.

Импорт харидлари самараси деганда шуни тушуниладики, қачонки нарх даражаси хорижий нархларга нисбатан ошиб борса, мамлакатда

ишлаб чиқарилган маҳсулотларга бўлган талаб камаяди, импорт маҳсулотларига талаб эса ўсади, яъни, миллий маҳсулотга бўлган эҳтиёж қисқаради. Ва аксинча, мамлакатда нарх даражасини пасайиши

импортнинг камайишига ва экспортнинг кенгайишига сабаб бўлади ёки миллий маҳсулотга бўлган талабни оширади.

Юқорида санаб ўтилган омиллар жами талабнинг нарх омиллари деб аталади, чунки миллий ишлаб чиқариш реал ҳажмининг ўзгаришлари

бундай ҳолларда нархларни пасайиши ёки ўсиши билан боғлиқ ҳамда жами талаб эгри чизиғининг фақат бир йўналишидаги ҳаракатини

келтириб чиқаради. У эгилувчан нарх модели деб аталади.

3. Жами талабнинг нархларга боғлиқ бўлмаган омиллари

Жами талабнинг ўзгаришига нафақат нархлар даражасининг тебраниши, балки бир қатор бошқа шароитлар ҳам таъсир кўрсатади.

42

Уларни нархларга боғлиқ бўлмаган омиллар деб аталади. Модомики, жами талаб уй хўжалиги, фирма, давлат ва хорижий

шериклар талабларидан ташкил топар экан, унда улардан бирининг ёки

бир нечтасининг харажатларидаги ҳар қандай ўзгаришлари (нархларнинг бир хил даражасида) жами талабнинг миқдорида ўз аксини топади, ҳамда

унинг эгри чизиғини гоҳ ўнгга, гоҳ чапга суради (4.3-чизма). Шундай қилиб, жами талабнинг нархларга боғлиқ бўлмаган

омиллари қаторига қуйидагилар киради:

истеъмол харажатларидаги ўзгаришлар (С)

инвестиция харажатларидаги ўзгаришлар (I)

давлат харажатларидаги ўзгаришлар (G)

экспорт соф ҳажмига харажатларидаги ўзгаришлар (Х)

Истеъмол харажатлари нархлар даражасини ўзгаришидан қатъий назар қуйидаги ҳолларда мустақил равишда ўзгариши мумкин, шу

жумладан:

истеъмолчилар қўлидаги моддий қийматлар, акциялар, облигациялар,

ер, кўчмас мулкнинг реал қиймати ўсаётган бўлса, яъни истеъмолчиларнинг моддий фаравонлиги яхшиланиб бораётган бўлса

нархларни умумий даражасига таъсир этмаган ҳолда, акция курслари ёки ер қиймати кўтарилаетганда,

истеъмолчилар келажакда ўз даромадларининг кўпайишини кутиш

ҳисобига кўпроқ харид қилишни афзал кўрсалар;

истеъмолчиларнинг илгари насияга олган харидлари натижасида

тўпланиб қолган қарзлари камайса ва бу уларга ҳозирги кундаги харидларини кўпайтириш имконини берса;

даромад солиғи ставкаси камайса ва натижада соф даромад, демакки,

харидларнинг сони кўпайса истеъмол харажатларининг муайян нархлар даражасидаги ўсиши, миллий маҳсулот реал ҳажмига бўлган талабнинг

ошиб боришини билдиради ва АD1 эгри чизиғини ўнгга сурилишига, яъни АD2 эгри чизиқ ҳолатига келиб қолишига сабаб бўлади.

AD2

AD1 AD3

Y

Р

43

P- нархлар даражаси Y – миллий маҳсулотнинг реал ҳажми

4.3-чизма. Нархларга боғлиқ бўлмаган омиллари таъсири натижасида жаъми талаб эгри чизиғининг сурилиши

Лекин, бу омиллар истеъмол харажатларига, демак, жами талабга

тескари таъсир кўрсатиши ҳам мумкин – уларни камайиши томонга. Унда жами талаб эгри чизиғи чапга томон сурилиб, АD3 ҳолатига келади.

Нархларга боғлиқ бўлмаган иккинчи омил - бу инвестиция харажатлари ёки ишлаб чиқариш воситалари харидини ўзгаришидир. Бу

ўзгаришлар қуйидаги шартлар: фоиз ставкаси, инвестициялардан кутилаётган фойда, корхоналардан олинадиган солиқ, технология,

резервдаги қувватлар ўзгариши натижасида рўй беради. Масалан, фоиз ставкаси (нархлар муайян бир хил даражада) мамлакатдаги пул

массасининг ўзгаришига бевосита боғлиқ - пул массасини камайиши билан у ошиб боради ва шунга, мувофиқ инвестиция харажатлари қисқаради. Бу харажатлар корхоналарни келажакдаги олиши мумкин бўлган фойдалари

ёки корпорацияларининг фойдаларига солиқларни кўпайиши тўғрисидаги тушкунлик руҳидаги олдиндан белгилаш натижасида ҳам қисқариши

мумкин ва аксинча, бу омилларни камайиши янги технологияларни жорий этиш ва корхоналарни етишмаётган резерв қувватларини тўлдириш

зарурияти каби инвестиция харажатларини ўсишига олиб келади. Шундай қилиб, инвестиция харажатлари юқоридаги айтиб ўтилган нархлар билан

боғлиқ бўлмаган омиллар таъсирида, истеъмол харажатлари каби, муайян нархлар даражасида жами талабнинг эгри чизиғини ё ўнгга ё чапга суриши

мумкин. Нархга боғлиқ бўлмаган учинчи омил - мамлакат ҳукумати қарори

бўйича давлат харажатларидаги бўлиши мумкин бўлган ўзгаришлардир. Масалан, ҳукумат мудофаага еки касалхоналар қурилишига харажатларни кўпайтиришга қарор қилган бўлса, нархларни муайян даражасида давлат

харажатлари ва натижада жами талаб ҳажми ҳам ошади. Бу эса чизмада эгри чизиқни ўнг томонга сурилишига олиб келади ва аксинча,

харажатларнинг камайтирилиши жами талабни қисқаришига ва эгри чизиқни чап томонга сурилишига сабаб бўлади.

Жами талабнинг нарх-наво билан боғлиқ бўлмаган кейинги омили - соф экспорт харажатлари ҳисобланади. Бу харажатлар экспорт ва импорт

ўртасидаги фарқдан иборат. Унинг ҳажмига хорижий мамлакатлар миллий даромадларидаги ўзгаришлар ҳамда валюта курсларини тебраниб туриши

таъсир этади. Бошқа мамлакатлар миллий даромадларини ўсиб бориши, хорижий истеъмолчилар талабини кўпайишига ва хорижга мол етказиб

беришни кенгайтиришга олиб келади. Натижада эса, жами талаб ҳажми ўсади. Валюта курсларини ўзгариши экспорт ва импортни тартибга солиб

44

туради: милллий валюта курсини пасайиши экспортни рағбатлантиради ва импортнинг нафлилигини камайтиради. Унинг кўтарилиши эса, экспорт ва импортга тескари таъсир кўрсатади.

Шундай қилиб, нархлар даражасидаги ўзгаришлар фоиз ставкаси, бойлик ва импорт харидлари самарасига олиб келиб жами талаб эгри

чизиғи кўринишини белгиласа, нархларга боғлиқ бўлмаган омиллар жами талаб эгри чизиғининг ўзини у ёки бу томонга сурилишига сабаб бўлади.

Давлат ўз харажатларини ўзгартириш ёки бошқа харажатларга билвосита таъсир этиб, жами талабни ва у орқали бутун макроиқтисодий вазиятни

тартибга солиб туриши мумкин.

4. Жами таклиф эгри чизиғи

Жами таклиф деганда ишлаб чиқарилиши ва муайян нарх даражасида бозордан сотиб олиниши мумкин бўлган барча товар ва

хизматларнинг реал ҳажми тушунилади. Жами таклиф ишлаб чиқариш даражаси ва нархлар даражаси ўртасидаги боғлиқликни акс эттирувчи эгри чизиқ кўринишига эга. Бу боғлиқлик тўғри бўлиб, нархларни ўсиши билан

товар ишлаб чиқариш ўсиб боради, пасайиши билан тушиб боради (4.4-чизма).

А – горизонтал ёки кейнсиан кесма В – кўтарилиб борувчи ёки оралиқ кесма

С – вертикал ёки классик кесма

4.4-чизма. Жами таклиф эгри чизиғи.

Бу кесмалар қандай иқтисодий вазиятларни ифодалайди? Кейнсиан кесма иқтисодиёт пасайиш ҳолатида эканлигидан далолат беради, қачонки

катта миқдордаги меҳнат ва моддий ресурслар фойдаланилмаётган бўлса. Инглиз иқтисодчиси Ж.Кейнснинг таъкидлашича, агарда шу кесмада

ишлаб чиқариш ҳажми ўса бошласа ёки туша бошласа, бундай ҳолат ўзидан кейин нарх ва иш ҳақи даражаларини ўзгаришига олиб келмайди.

Y

Р

А В

С

45

Вертикал ёки классик кесма - иқтисодиётни «тўлиқ бандлик» шapoитидaги ёки ишсизликнинг табиий даражаси нуқтасидаги ҳолатини ифодалайди, қачонки ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ

фойдаланилаётган ва нархнинг ҳар қандай даражасида ҳам ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш имкони бўлмаса.

Оралиқ кесма - ишлаб чиқаришнинг реал ҳажмини ўсиши билан нархлар ҳам ўсаётган вазиятни кўрсатади. Буни шундай тушунтириш

мумкин. Иқтисодиётнинг барча секторларида иқтисодий пасайиш ҳолатидан тўлиқ бандликка ўтиш нотекис ва турли вақтда юз беради.

Айрим тармоқларда ресурсларни етишмовчилигига дуч келиши мумкин, уларга ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун эски асбоб-ускуналардан, ҳам

малакасиз кадрлардан фойдаланишга тўғри келади. Бу эса, маҳсулот бирлигига кетадиган харажатларни ўсишига ва натижада нарх ошишига

сабаб бўлади. Жами таклифнинг 4.4-чизмада келтирилган уч кесмадан иборат эгри

чизиғи иқтисодчилар ўртасида катта тортишувларни келтириб чиқармоқда. Кейнсианчилик мактаби вакиллари жами таклиф эгри чизиғини гоҳ горизонтал, гоҳ кўтарилиб борувчи деб ҳисоблайдилар ва шу сабабли

жами таклифдаги ҳар қандай ўзгариш ишлаб чиқариш ҳажмида ва бандликда сезиларли акс этади, дейдилар. Классик ёки неоклассик мактаб

тарафдорлари эгри чизиқ бутунлай вертикал кўринишида бўлади деб ҳисоблайдилар. Уларни фикрича жами талабни ўзгариши иқтисодиёт учун

унчалик сезиларли эмас. Чунки бу ўзгариш фақат нарх даражасига таъсир этиб, ишлаб чиқариш ҳажми ва бандлик ўзгаришига олиб келмайди.

5. Жами таклиф эгри чизиғини силжитиб турувчи омиллар

Жами таклиф эгри чизиғи нарх даражаси ва миллий маҳсулотнинг

реал ҳажми ўртасидаги боғлиқликни ўрнатади. Бироқ, ишлаб чиқаришнинг кўпайиши ёки пасайиши нархга боғлиқ бўлмаган омиллар ҳисобига ҳам рўй бериши мумкин. Бу омиллар жами таклиф эгри чизиғини гоҳ чап, гоҳ ўнг

томонга сурилишига олиб келади. Жами таклифнинг нархга боғлиқ даражаси бўлмаган омилларини

кўриб чиқишдан олдин қуйидаги ҳолатни эслатиш лозим бўлади. Маълумки, ишлаб чиқариш, товар ва хизматларни ва уларнинг таклиф

ҳажмлари корхоналар мўлжалланган фойда миқдорига боғлиқ. Олинадиган фойда маҳсулот нархи ва маҳсулот бирлигига кетган

сарф-харажат ўртасидаги фарқдан иборат. Агарда нарх даражасини ўзгармас деб ҳисобласак, фойда миқдори ва шунга мувофиқ маҳсулот

таклифи маҳсулот бирлигига сарфланган харажатларнинг ўзгаришига қараб тебраниши мумкин. Харажатлар ўсиши билан фойда камайиб

боради, ҳамда маҳсулот ишлаб чиқаришга қизиқиш сусаяди ва аксинча, харажатлар қисқариши билан фойда миқдори ошади ва ишлаб чиқариш

46

кенгаяди, таклиф ўсиб боради. Шундай қилиб, маҳсулот бирлигига сарфланган харажатларни камайиши жами таклиф эгри чизиғи ўнг томонга, кўпайиши эса уни чап томонга сурилишига олиб келади. Нархга

боғлиқ бўлмаган омилларнинг хусусияти шундан иборатки, улар маҳсулот бирлигига кетган харажатларга бевосита таъсир этиб ва шу орқали жами

таклиф эгри чизиғи сурилишига сабаб бўлади. Бу қайси омиллар? Улардан қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

ресурсларга бўлган нархларнинг ўзгариши;

унумдорликдаги ўзгаришлар;

ҳуқуқий меъёрларнинг ўзгариши.

Масалан, ички бозорда ер, меҳнат ресурслари, капитал ва

тадбиркорлик қобилиятларининг таклифи ошиб бораётган бўлса, уларнинг нархи пасайиб, маҳсулот бирлигига кетган харажатлар камаяди. Бу

харажатлар яна иқтисодий ресурслардан унумли ва самарали фойдаланиш ҳисобига ҳам ўзгариши мумкин. Яъни ишлаб чиқаришга янги

технологияни жорий этиш, ходимлар малакасини ошириш қўшимча харажатларсиз кўпроқ маҳсулот олиш имконини беради.

P- нархлар даражаси Y – миллий маҳсулотнинг реал

ҳажми

4.5-чизма. Нархга боғлиқ бўлмаган омиллари ҳисобига жаъми таклиф эгри чизиғининг сурилиши

Ҳуқуқий меъёрлар, солиқ ва субсидия миқдорларининг ўзгариши

ҳам ишлаб чиқариш харажатларига таъсир қилиши мумкин. Агарда, ҳукумат ишлаб чиқарувчилар томонидан тўланадиган солиқ ставкаларини

оширса ва уларга бериладиган субсидияларни қисқартирса, бундай ҳолатда маҳсулот бирлигига кетган харажат ўсади ва нархларнинг берилган муайян

AS3 AS1 AS2 Р

Y

47

даражасида фойда камаяди. Шу туфайли ишлаб чиқаришга бўлган рағбат тушиб кетиб, жами таклиф қисқаради, унинг эгри чизиғи чапга сурилади (4.5-чизма).

6. Нархларнинг мувозанатли даражаси ва ишлаб чиқаришнинг

мувозанатли реал ҳажмига жами талаб ўзгаришининг таъсири

Нархларни мувозанатли даражаси деганда шундай нарх даражаси тушуниладики, унда жами талаб ва жами таклиф бир-бирига мос келиши

ёки бир-бирига тенг бўлиши керак. Нархларни мувозанатли даражасида маълум миқдордаги маҳсулотни харидорлар сотиб олишга, ишлаб

чиқарувчилар эса уни ишлаб чиқариш ва сотишга рози бўлади. Буни миллий ишлаб чиқариш ҳажмини мувозанатли реал ҳажми деб атайдилар.

Чизмада бу икки кўрсаткич жами талаб ва жами таклиф эгри чизиқларининг кесишган нуқталари билан аниқланади (4.6-чизма).

P- нархлар даражаси

Y – миллий маҳсулотнинг реал ҳажми

4.6-чизма. Жами талаб ўзгаргандаги ишлаб чиқаришнинг мувозанатли

ҳажми ўзгариши.

Чизмадан кўриниб турибдики, е1- жами талаб эгри чизиғининг жами таклиф эгри чизиғи билан унинг кейнсиан кесмасидаги кесишган нуқтаси.

Талаб эгри чизиғини бу кесма бўйлаб ишлаб чиқаришнинг мувозанатли ҳажми томон ҳаракати, нарх даражасини ўзгариши билан кузатилмайди.

Бундай ҳолатда Р1*- миқдор мувозанатли нарх, Y1

* эса миллий маҳсулотнинг мувозанатли реал ҳажми. Жами талабни ошиши билан унинг

e1

e2

AD3 AS Р

e3

AD2

AD1

P3*

P2* P1*

Y1* Y2* Y3*

48

эгри чизиғи ўнгга сурилади ва мувозанат нуқтаси (е2) оралиқ кесмада ўрнатилади. Бу кесмада талабни кенгайиши нархлар даражаси ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмини (Р2

* ва Y*2 нуқталар) ўзгариши билан кузатилади.

Жами талабни кейинги ўсиши эгри чизиқни янада юқорига сурилишига олиб келади. Энди у АD3 ҳолатини эгаллайди ва таклиф эгри чизиғини

классик еки вертикал кесмада кесиб ўтади. Бу ерда мувозанатли нарх Р3*

даражада, ишлаб чиқаришнинг мувозанатли ҳажми Y*3 нуқтада

ўрнатилади. Жами таклифнинг бу кесмасида талабнинг ҳар қандай ўзгариши фақат нархлар даражасини ўзгаришига олиб келади, ишлаб

чиқариш ҳажмлари эса бунда ўзгаришсиз қолади. Оралиқ ва вертикал кесмаларда нархлар ўсиб бориши билан кузатилган жами талабнинг

кўпайиши талаб инфляцияси мавжудлигини кўрсатади.

7. Нархларнинг мувозанатли даражаси ва ишлаб чиқаришнинг мувозанатли реал ҳажмига жами таклиф ўзгаришининг таъсири

Жами таклиф еки муайян, нарх даражасида бозорда таклиф

қилиниши мумкин бўлган товар ва хизматларнинг реал ҳажми нарх-навога

боғлиқ бўлмаган бир қатор омиллар таъсири остида бўлади. Бу омиллар жами таклифни гоҳ камайишини, гоҳ кўпайишини келтириб чиқариши

мумкин. Биринчи, ҳолатда жами таклиф эгри чизиғи чапга, иккинчисида ўнгга сурилади (4.7-чизма).

Шунга мувофиқ e1 мувозанат нуқтаси е2 ва е3 ҳолатига сурилади, нархларнинг мувозанатли даражаси ва ишлаб чиқаришнинг мувозанатли

миқдори ҳам ўзгаради. Фараз қилайлик, иқтисодиётда маълум бир нархлар даражасида иш ҳақи ошган ва ходимларни ижтимоий суғуртасига

ажратмалар кўпайган бўлсин. Иқтисодиётдаги бундай вазият маҳсулот бирлигига сарфланадиган харажатлар ўсишига, фойдани, демакки, жами

таклифни ҳам қисқаришига олиб келади. AS1 эгри чизиғи чапга AS2 гача сурилади. Ушбу берилган жами талабда эгри чизиқлар е2 нуқтасида кесишади, нархлар P1

* дан P2* гача ўсади, ишлаб чиқариш эса Y1

* дан Y2*

гача қисқаради. Яъни бу ерда ишлаб чиқариш харажатларини ўсиши билан юзага

келган инфляция мавжуд бўлади. Ўз навбатида ишлаб чиқаришнинг қисқариши ишсизликни ўсишига олиб келади. Бундай вазиятни қачонки,

нархларнинг ўсиши (инфляция) ишсизликни ўсиши билан кузатилаётган бўлса стагфляция деб аталади. Агарда, нархга боғлиқ бўлмаган омиллар

жами таклифни кенгайтириш томон таъсир этса, масалан, ернинг нархи пасайса, корхоналардан олинадиган солиқлар камайса ва бунинг оқибатида

маҳсулот бирлигига кетадиган сарф-харажатлар қисқарса, унда жами таклиф эгри чизиғи ўнгга сурилади ва жами талаб эгри чизиғи ез нуқтада

кесиб ўтади. Бунда нархларнинг мувозанатли даражаси Р1* дан Р3

* гача

49

пасаяди, ишлаб чиқаришнинг мувозанатли ҳажми Y1* дан Y3

* ошади, яъни иқтисодий ўсиш ҳолати мавжуд бўлади.

P- нархлар даражаси

Y – миллий маҳсулотнинг реал ҳажми

4.7-чизма. Жами таклиф ўзгаргандаги ишлаб чиқаришнинг мувозанатли

ҳажми ўзгариши.

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ: 1. Жами талаб ва жами таклиф деганда нимани тушунасиз?

2. Жами талаб эгри чизиғига қандай нархли омиллар таъсир кўрсатади? 3. Жами талаб эгри чизиғига қандай нархларга боғлиқ бўлмаган омиллар

таъсир кўрсатади? 4. Жами таклиф эгри чизиғига қандай нархли омиллар таъсир кўрсатади?

5. Жами таклиф эгри чизиғига қандай нархларга боғлиқ бўлмаган омиллар таъсир кўрсатади?

AD

е2

е1

AS2 AS1 AS3

e3

Р

P2*

P1*

P3*

Y2* Y1* Y3*

50

МАВЗУ 5. МАКРОИҚТИСОДИЙ БЕҚАРОРЛИК: ИШСИЗЛИК

1. Меҳнат бозори ва ундаги рақобат

2. Ишсизлик ва уни келиб чиқиши 3. Оукен қонуни

4. Ўзбекистонда меҳнат бозорини ташкил этиш ва тартибга солиш

1. Меҳнат бозори ва ундаги рақобат

Меҳнат бозорида ҳам талаб ва таклиф қонуни амал қилади. Меҳнат бозорида ишчи кучини рақобат шароитида олди-сотдиси амалга

оширилади. Бунда ўзига хос мувозанат нарх ўрнатилади. Меҳнат бозоридаги талаб ва таклиф қонуни ва унинг моҳиятини англашдан олдин

ишчи кучининг иш билан бандлиги концепциясини билишимиз лозим. Иш билан бандликнинг классик назариясини ёритишда ҳозирги

меҳнат бозоридаги рақобат шароитида «талаб ва таклиф» нинг умумбашарий функциясидан бошлаймиз.

Ҳозирги рақобат шароитида ишбилармонлар ишчи кучидан шундай

миқдорда фойдаланадиларки, бунда меҳнатнинг юқори маҳсули реал иш ҳақи билан тенг бўлиши ёки иш ҳақи ҳажмининг пулдаги ифодаси

меҳнатнинг юқори маҳсули қийматига тенг бўлиши керак. Агар реал иш ҳақи ҳажми ошса, ишбилармон ишчи кучига бўлган талабини

қисқартиради, агар реал иш ҳақи ҳажми камайса ишчи кучига бўлган талаб ортади. Бу ерда ишбилармон шу йўл билан даромадининг камайишини

мувозанатлаштиради. Макрокўламдаги талаб ва таклиф назарияси асосида меҳнатга бўлган

талабнинг эгри чизиғи қуйидаги кўринишга эга бўлади (5.1 чизма).

L - талаб қилинадиган меҳнатнинг миқдори;

P

W - реал иш ҳақи миқдори;

1)(P

W B

2)(P

W A

P

W

Ld

O L1 L2 L

51

Ld - меҳнатга бўлган талабнинг эгри чизиғи.

5.1-чизма. Меҳнат бозоридаги талаб эгри чизиғи.

Графикдан кўриниб турибдики, эгри чизиқнинг салбий томонга оғиш тенденцияси мавжуд. Реал иш ҳақини қисқартириш натижасида меҳнатга

бўлган талаб ошмоқда ва аксинча, реал иш ҳақи ошса, меҳнатга бўлган талаб камаяди.

Энди меҳнатнинг таклиф функциясига келсак, бу ерда индивид ўзининг самарали хизматини таклиф қилади. Индивид ўз хизматини иш

ҳақининг пулдаги ифодасидан келиб чиқиб эмас, балки иш ҳақининг ўлчовларидан келиб чиқиб таклиф қилади. Буни яққолроқ кўриш учун

графикдан фойдаланамиз.

Ls - меҳнат таклифининг чизиғи.

5.2-чизма. Меҳнат бозоридаги таклиф чизиғи.

Бу ерда таклиф эгри чизиғининг оғиши қонуний тенденциядир.

Кўриниб турибдики, агар реал иш ҳақи катта бўлса, унга мос равишда

меҳнатнинг таклифи ҳам юқоридир, агар кичик бўлса, пастроқ бўлади. Талаб ва таклиф эгри чизиқларини умумлаштириб графикда ифодаласак

қуйидаги график келиб чиқади (5.3-чизма).

P

W

2)(P

W

1)(P

W

B

A

Ls

O L1 L2 L

52

5.3-чизма. Меҳнат бозоридаги талаб ва таклиф эгри чизиғи ва уларнинг мувозанати.

Графикдан кўриниб турибдики, EP

W)( га тенг бўлган иш ҳақи

доирасида меҳнат бозорида мувозанат вужудга келади. Бунинг маъноси

шуки, агар иш ҳақининг шу даражасида ким иш излаётган бўлса, у иш билан таъминланади, иккинчи томондан, ҳамма иш берувчилар ўзларига

керак бўлган ишчи кучи миқдорини топиш имкониятига эга бўладилар. Маълум вақтдаги мувозанат нуқта (Е) тўла иш билан бандлилик ҳолати

деб аталади, чунки бу ҳолатда ўзларига иш излаб тополмаганлар бўлмайди, яъни ҳамманинг иш билан таъминланиши мумкин бўлади.

Реал иш ҳақининг бошқача қийматида меҳнат бозорида мувозанатни

ўрнатиб бўлмайди. Аниқроқ қилиб айтганда:

1) агар иш ҳақи мувозанат ҳолатидан юқори бўлса, масалан: /)(P

W нуқтада

меҳнатнинг таклифи (В) А - катталикдаги талабдан ошиб кетади, яъни

L1 > L2;

2) агар иш ҳақи мувозанат нуқтасидан паст бўлса, масалан: //)(P

W нуқтада

меҳнатга бўлган талаб (В) А - катталикдаги таклифдан ошиб кетади:

L1 > L2.

Биринчи ҳолатда (1) ишсизлик вужудга келади, иккинчи (2) ҳолатда эса иш жойлари бўшаб қолади. Иш билан бандлилик классик

назариясининг асосий тезиси шундан иборатки, ҳозирги рақобат шароитида бу икки ҳолат (1); (2) барқарор бўла олмайди. Бозор кучлари ҳар доимо меҳнат бозоридаги “талаб” ва “таклиф” орасидаги муносабат

A

E

P

W

/)(P

W

EP

W)(

//)(P

W

A

B

B

LD

O L2 L2 Le L1 L1 L

LS

53

мувозанатини ўрнатиш йўналишига ва ишчи кучининг тўла бандлилигига эришишга ҳаракат қилади.

Амал қилаётган меҳнат бозори (талаб ва таклиф ўртасидаги

мутаносиблик ютуқлари) жуда кўп омилларга боғлиқдир. Бу омиллар таъсирида меҳнат ресурсларига бўлган талаб ўзгариб туради.

Демак, бозор иқтисодиётида талаб ва таклиф қонуни амал қилар экан, бу ўзининг таъсирини, жумладан меҳнат бозорида ҳам кўрсатади.

Лекин макроиқтисодиётда меҳнат бозори «соф» ҳолда ўрганилмайди. У ишлаб чиқариш, инвестиция, нарх билан узвий боғлиқликда ўрганилади.

2. Ишсизлик ва уни келиб чиқиши

Макроиқтисодиётнинг асосий мақсадларидан бири аҳолини юксак

даражада бандлигини таъминлашдир. Ишчи кучини, П.А.Самуэльсоннинг таърифича, иш қидирмаётганлардан ташқари барча ишловчилар ва

ишламоқчи бўлганлар ташкил этади. Ёки унга иш билан банд бўлиб турганлар ҳам, ишсизлар ҳам киради.

Аҳолининг «тўла иш билан бандлиги» деган тушунча бор. Лекин

бундай натижага ўз-ўзидан эришиб бўлмайди, чунки 100% аҳолининг ишламоқчи бўлган қисмини деярли иш билан банд қилиб бўлмайди.

Шунинг учун ҳам маълум миқдорда аҳолининг ишсиз бўлиши иқтисодий жиҳатдан нормал ҳол ва асослидир.

Ишсизлик ва уларнинг турлари. Ишсизликнинг қуйидаги турлари мавжуд:

1. Иш қидираётган ёки яқин вақтлар ичида иш билан таъминланишни кутаётган ишчи кучлари. Бу ишсизлик иқтисодчилар тилида фрикцион

ишсизлик ҳам дейилади. Маълумки, меҳнат бозорида доимо ўзгаришлар бўлиб туради. Баъзан

иш жойи камаяди ва баъзан кўпайиши мумкин. Бунинг сабаблари ҳам кўп. Масалан, мавсумий ишлар, автомобиль корхонасидаги эски моделнинг янгиси билан алмаштирилиши ва ҳоказо сабабларда фрикцион ишсизлар

келиб чиқади. Фрикцион ишсизликнинг бўлиши маълум даражада иқтисодий жиҳатдан зарурат ва маълум даражада уни бўлиб туриши

объективдир. Фрикцион ишсизлик даврида ишчи кучи «икки хил меҳнат оралиғида» қолади. Масалан, эски моделдаги автомобилнинг

конвейеридан олиб ташланиши оқибатида ишсиз бўлиб қолган ишчи кучи янги малакали, даромадли иш жойига интилади ва натижада ишчи кучи

янги иш жойида кўп даромад яратади ва ҳақ олади. Бу эса меҳнат ресурсларининг тармоқлар ва ҳудудларда самарали тақсимланиши ва ялпи

миллий маҳсулотни кўпроқ яратиш имконини беради. Шундай қилиб, инсонга агар икки хил меҳнатдан бирини танлаш

имкони, эркинлиги берилса, у албатта даромадли ишга ўтишини билишимиз мумкин. Бундай ҳол ишсизлар орасида содир бўлади.

54

2. Структурали ишсизлик. Фрикцион ишсизлик билан структурали ишсизликда маълум ўхшашликлар ва фарқли жиҳатлар мавжуд. Асосий фарқи шундаки, фрикцион ишсизларда маълум малака ва тажриба мавжуд

бўлади ва ундан фойдаланиб қисқа вақтда ишчи кучини сотиш ёки иш топиши мумкин. Структурали ишсизликда ишчи кучи дарҳол ёки қисқа

муддатда иш топа олмайди. У малакасини ўзгартириши, қайта малака ошириши, касб эгаллаши лозим.

Структурали ишсизлик истеъмол бозори маълум маҳсулот билан тўлдирилганда ва у маҳсулотга эҳтиёж қолмаган тақдирда ташкил топади.

Бошқача сўз билан айтганда, маҳсулотга эҳтиёж бўлмаганлиги учун шу маҳсулотни ишлаб чиқарувчилар ҳам ишсиз қолади. Янгидан яратилган

маҳсулотларга талаб кўп бўлганлиги учун янги мутахассисликларга кўп эҳтиёж пайдо бўлади. Натижада янги маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга

талаб ошади, эскилари ишсиз қолади. Меҳнат бозорида эса тезлик билан ўзгартириш қилиш қийин масала бўлганлиги учун структурали

силжишларнинг ўзгаришидан структурали ишсизлар пайдо бўлади. Саноатнинг жойлашувида (географиясида) бўлган ўзгаришлар ҳам структурали ишсизларни келтириб чиқаради. Масалан, АҚШда шиша

идишни пуфловчи ишларни бажарувчи станоклар яратилиши билан шу касб ишчилари ишсиз бўлиб қолган. Улар қайтадан жиддий малака

оширмай туриб янги иш жойи билан таъминланиши мумкин бўлмай қолган. Яна бир мисол. АҚШда қишлоқ хўжалигини механизациялаш

натижасида кўплаб ишчилар ишсизларга айланган. Уларнинг янги иш жойи билан таъминланиши янги касбни эгаллашни, малака оширишни

талаб этган ва анча узоқ муддатга ишсизлик чўзилган. 3. Циклик ишсизлик. Циклик ишсизлик ишлаб чиқаришнинг

пасайиши натижасида ишчи кучига бўлган талабнинг камайиши ва ишсизларнинг пайдо бўлишидир. Ўзбекистонда ишлаб чиқаришнинг

пасайиши (1992 ва айниқса 1993 йилда) циклик ишсизликнинг кўпайишига олиб келди.

Ишлаб чиқаришни пасайиши, собиқ иттифоқда мавжуд бўлган

иқтисодий алоқаларнинг кескин бузилиши, такомиллашган бозор структурасининг республикада шу давргача яратилмаганлиги, хом ашёни

қайта ишлаш саноатининг паст ривожланганлиги ва шу каби сабаблар билан боғлиқ ҳолда ишсизлар сони кўпайди.

Ривожланган мамлакатларда бўлиб турадиган ишлаб чиқаришни пасайиши истеъмол бозорининг тўлдирилиши билан ва натижада

талабнинг пасайиши билан кўпроқ боғлиқдир. Циклик ишсизликда ишсизлар кескин кўпаяди. Масалан, 1933 йилда

АҚШда “Буюк депрессия” йилларида ишсизлик тахминан 25% га тенг бўлган, охирги ишлаб чиқаришнинг пасайган йиллари (1982 йили)

ишсизлик 9,7% га тенг бўлди.

55

«Тўла иш билан бандлик»ни аниқлаш. Тўла иш билан бандлик барча ишчи кучининг 100% иш билан таъминланганлигини билдирмайди. Аксинча, фрикцион ва структурали ишсизлик иложсиз ҳол бўлганлигини

ҳисобга олсак, биз мутлақ тўла иш билан бандликка эришиш мумкин эмаслигини тушунишимиз мумкин.

Агар циклик ишсизлик бўлмаса (0 га тенг бўлса) у ҳолда тўла иш билан бандликка эришилади. Тўла иш билан бандлик давридаги ишсизлик

ишсизликнинг табиий даражаси дейилади. Ишсизликнинг табиий даражаси билан боғлиқ ҳолдаги реал миллий

маҳсулот ҳажми иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш потенциали дейилади. Ресурслардан тўла фойдаланиш асосида иқтисодиёт яратиши мумкин

бўлган реал маҳсулотни ишлаб чиқариш потенциали кўрсатади. Табиий ёки тўла иш билан бандлик деб, иш қидираётганлар билан

бўш иш жойи тенг бўлгандаги ҳолга айтилади. Табиий ишсизлик мавжудлигининг маълум маънода ижобий

томонлари бор. Сабаби «фрикцион» ишсизларнинг иш жойи билан таъминланиши учун маълум вақт керак.

«Структурали» ишсизлар учун эса малакаларини, маълумотларини

оширишлари ёки бошқа ерга кўчиб иш жойи топишлари учун янада кўпроқ вақт керак бўлади. Агар иш қидирувчиларнинг сони мавжуд бўш иш

жойидан кўп бўлса, демак, меҳнат бозорининг тенглиги (мутаносиблиги) йўқ, циклик ишсизлар эса мавжуддир.

Бошқа бир ҳолда бўш иш жойи кўпроқ, иш қидирувчиларнинг сони камроқ бўлади. У ҳолда ишсизлик даражаси табиий ишсизлик даражасидан

паст бўлади. Меҳнат бозоридаги жуда танг аҳвол инфляция билан боғлиқ бўлади.

«Ишсизлик табиий даражасининг» икки жиҳатини яққол билиш лозим.

Биринчидан, «ишсизликнинг табиий даражаси» иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш потенциалидан тўла фойдаланаётганини кўрсата олмайди. Амалиётда ишсизлик даражаси «ишсизликни табиий даражасидан» кўпроқ

бўлади. Камдан-кам ҳоллардагина ишсизлик «ишсизликнинг табиий даражасидан» паст бўлади. Масалан, АҚШда иккинчи жаҳон уруши

йилларида, ҳарбий маҳсулотларга бўлган эҳтиёж чексиз кўп бўлган вақтларда ишсизликнинг табиий даражаси 3-4% ни ташкил этган.

1943-1945 йилларда ишсизлик ҳақиқатда 2% дан камроқ, 1944 йилда эса 1,2% га тенг бўлган. Бу йилларда иқтисодиёт ўзининг ишлаб чиқариш

имкониятидан ошиб кетган. Иккинчидан, ишсизликнинг табиий даражаси доимий эмас. У қонун

ва миллий анъаналар билан боғлиқ ҳолда ўзгариши мумкин. Масалан, АҚШда 60-йилларда иқтисодчилар «фрикцион» ва «структурали»

ишсизликнинг минимум миқдори 4% ни ташкил этиши лозим деб

56

ҳисоблашган бўлса, ҳозирда кўп иқтисодчилар 5-6% ни ташкил этиши лозим деб ҳисоблашмоқда.

Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётига ўтиш йилларида унинг

хусусиятлари билан ишсизликнинг минимум миқдори 8-10% ни ташкил этади. Ҳозирда 10% дан кўп ва бу жараён давом этмоқда. АҚШда

ишсизлик табиий даражасининг 60-йилларга нисбатан кўпайишининг икки сабаби бор.

Биринчидан, аёллар ва ёшлар меҳнат ресурсларининг компоненти сифатида кейинги йилларда ўз аҳамиятини, ролини йўқотиб бормоқда.

Уларнинг барча меҳнат ресурсларидаги салмоғи авваллари юқори бўлган. Иккинчидан, меҳнат қонунларида кейинги йилларда ўзгаришлар

бўлди ва бу ўзгаришлар ушбу тоифадаги ишсизларнинг ишсизлик компенсациясини (товон) анча оширди. Ишсизларга берилган компенсация

ва нафақалар уларни бемалол, хотиржамлик билан иш қидиришларига имкон беради. Демак, улар «фрикцион» ва «структурали» ишсизларга

айландилар. Ишсизлик даражасини аниқлаш. Ишсизлик даражасини амалиётда

аниқлаш айниқса «тўла иш билан бандлик» даврида мушкул ишдир. Уни

аниқлашни қуйидаги 5.1-жадвал мисолида кўриб чиқамиз. 5.1-жадвал

Ўзбекистонда ишчи кучи, иш билан бандлик ва ишсизлик динамикаси (млн.киши)

1980 1992

1992й.-1980й. нисбатан,%

Аҳоли сони 15,7 21,0 133,8

Минус:16 ёшга тўлмаган шахслар, ҳамда махсус муассасалардаги шахслар.

8,1 11,3 139,5

Ишчи кучи таркибидан чиққан шахслар. 0,6 0,9 150,0

Тенг: Ишчи кучи 7,0 8,8 125,7

Ҳақиқатда иш билан бандлар 6,4 8,1 126,6

Ишсизлар 0,6 0,7 116,7

Ишсизлик салмоғи (ишчи кучига нисбатан, %)

8,6 8,0 93,1

Барча аҳолини 3 гуруҳга бўламиз. Биринчи гуруҳга аҳолининг 16 ёшга тўлмаган, ҳамда махсус муассасаларда (асаб-тиббий муассасаларда,

қамоқхонада) бўлган қисми кишилар киради. Бу гуруҳга ишчи кучининг потенциал (компонентини) ташкил қилмайдиган шахслар киради. Иккинчи

гуруҳга «ишчи таркибидан чиққан» кекса ёшдагилар, меҳнат қилиш қобилияти бўлган, баъзи сабабларга кўра иш қидирмай юрган шахслар

киради (масалан, уйда иш қилувчилар, нафақахўрлар ва х. к.). Учинчи

57

гуруҳни ишчи кучи ташкил қилади. Бу гуруҳга меҳнат қилишни билганлар ва уни ҳоҳловчилар киради.

Умумий ҳолда ишчи кучи иш билан бандлар ва фаол иш қидириб

юрган ишсизларга бўлинади. Ишсизлик даражаси деб, иш кучининг ишсиз юрган салмоғига (% ҳисобида) айтилади ва уни қуйидаги формула билан

аниқлаш мумкин.

100ишсизлар

даражасиишсизлик ишкучи

Масалан, Ўзбекистонда 1992 йилда 8,8 млн. ишчи кучи бўлган бўлса, ишсизларнинг сони 0,7 млн. кишини ташкил этган. Ишсизлик даражаси

(700000 8800000 х 100) 8,0% ни ташкил этади. Баъзи бир манбаларда

ишсизлар сони 1,1 млн. киши деб ҳисобланади. У ҳолда ишсизлик

даражаси (1100000 8800000 х100) 12,5% ни ташкил этади.

Бозор иқтисодиёти муносабатларининг ривожланиши, бозор структурасининг ташкил этилиши билан меҳнат вазирлиги, айниқса ушбу

масалага масъул ёндашади. Ишсизлар салмоғини доимо назорат қилиш ва мос равишда чоралар белгилаш макроиқтисодиёт самарадорлигини

оширишнинг асосий тартибига айланади. АҚШда меҳнат вазирлиги ҳар йили 60 минг оилани танлаб олиб, сўроқ қилади. Сўроқда оилада ким ишлаши, кимнинг ишсиз қолганлиги,

кимнинг иш қидириб юрганлиги сўралади.

3. Оукен қонуни

Ишсизликни кўпайиши оқибатида мумкин бўлган ялпи миллий маҳсулот ҳажмини миллий иқтисодиёт ололмайди. Шу сабабли мамлакат

миқёсида ишсизликни табиий даражасида сақлаш ва уни тартибга солиш иқтисодий жиҳатдан катта аҳамиятга эгадир. Агар иқтисодиёт барча

ишлашни ҳоҳловчиларга ва ишлай оладиган кишиларга янги иш жойи яратиб бера олмас экан, у иқтисодиёт товар ва хизматларни ишлаб

чиқариш потенциалини бутунлай йўқотади. Ишсизликнинг кўпайиши иқтисодиётнинг ўсиш суръатларини

пасайтиради. Шунинг учун ҳам потенциал ҳажмдаги ялпи миллий маҳсулот (ЯММ*) ҳақиқатдаги ЯММ дан катта бўлади, яъни:

ЯММ* > ЯММ ёки У*>У.

Бунинг графикдаги ифодаси қуйидагича бўлади:

58

5.4-чизма. ЯММ нинг ЯММ* дан нисбатан орқада қолиши.

Потенциал ЯММ* ни ҳисоблашда мамлакатда ишсизлик мутлақ йўқ

деб эмас, балки ишсизлик мавжуд, бироқ у табиий даражада деб ҳисобланади.

Макроиқтисодиёт фанининг таниқли олимларидан бири Артур Оукен ЯММнинг ЯММ*дан нисбатан орқада қолишини ишсизлик билан

боғлиқ эканлигини математик ҳолда исботлаб берган. Шунинг учун бу қонун Оукен қонуни дейилади. Қонуннинг моҳияти шундан иборатки,

агар ҳақиқатдаги ишсизлик ишсизликнинг табиий даражасидан 1% ошиб кетса, миллий иқтисодиёт ялпи миллий маҳсулотни 2,5% кам олади ёки

2,5% ялпи миллий маҳсулот йўқотилади. Демак, мос равишда уларнинг нисбати 1:2,5 ёки 2:5 га тенг. Йўқотилган ялпи миллий маҳсулотнинг эса абсолют қийматини ҳисоблаш мумкин.

Мисол учун, 1992 йили ишлаб чиқариш пасайган даврда ишсизлик 9,5% га тенг бўлган, деб олайлик. Ишсизликнинг табиий даражаси эса 6%

га тенг бўлиши керак ёки 3,5 % ишсизлик унинг табиий даражасидан кўп. 3,5% ни Оукен коэффициентига (2,5) кўпайтириб, 1992 йилда ЯММ нинг

потенциал ЯММ*дан 8,75% кам олинганлигини аниқлаймиз. Бошқача сўз билан айтганда, агар 1992 йилда Ўзбекистонда ҳақиқатдаги ишсизлик,

ишсизликнинг табиий даражасида бўлганда 8,75% кўпроқ ЯММ ишлаб чиқарилган бўлар эди. Агар 1% ялпи миллий маҳсулотни 1 млрд. сўмга

тенг деб олсак, 8,75 млрд. сўмлик товар ва хизматлар 1992 йили Ўзбекистон миллий иқтисодиётида йўқотилганлигини аниқлаймиз.

Бундан ташқари, юқоридаги графикдан (5.4-чизма) кўриниб турибдики, баъзи йиллари ҳақиқатдаги ЯММ потенциали ЯММ*дан ҳам

T

ЯММ ҳажми

ЯММ*

ЯММ

59

кўпайиб кетиши мумкин. Бундай ҳоллар АҚШда иккинчи жаҳон уруши йиллари рўй берган, чунки шу йиллари ишсизлик 2% дан ҳам камайиб кетган. Ишлаб чиқариш воситаларидан ва имкониятлардан нормадан ортиқ

даражада фойдаланилган. Натижада ҳақиқатдаги ЯММ потенциали ЯММ*дан ҳам кўпроқ миқдорга тенг бўлган.

4. Ўзбекистонда меҳнат бозорини ташкил этиш ва тартибга солиш

Меҳнат бозорининг фаолияти қуйидаги омилларга кўп жиҳатдан

боғлиқ:

аҳоли сони, ёши ва жинсининг салмоғидаги ўзгаришларга;

иш билан бандликдаги тармоқ ва ҳудуд ўзгаришларига;

қўшимча ишчи кучини ишлаб чиқаришга жалб этиш мезонига;

ишлаб чиқариш ҳажмига, унинг ўсиш суръатига, ишлаб чиқариш структурасига;

ишлаб чиқариш кучларини ҳудудий жойлашувига;

меҳнат ресурсларини бошқариш усулига. Меҳнат бозоридаги вазият юқоридаги омилларнинг таъсирида

ўзгариб туради ва шунга мос равишда ишчи кучига бўлган талаб ва таклиф ҳажми аниқланади.

Мисол учун, меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талаб таклифдан кўпроқ бўлса, бозорда ишчи кучининг қўшимча манбаларидан қўшимча

таклиф этилади. Қўшимча манбалари бўлиб меҳнат нафақаси олувчилар, талабалар, ўқувчилар ҳисобланади.

Ишга жойлаш идораларининг фаолиятлари кучайтирилади ва такомиллаштирилади, бошқа ҳудудлардан қўшимча ишчи кучининг оқиб

келиши рағбатлантирилади, ҳар бир ишсизнинг шахсий ҳисоби олинади ва х.к.

Агарда меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талаб таклифдан кам бўлса, қўшимча иш жойларини ташкил этиш, иш сменасини кўпайтириш,

иш билан бандликнинг ноанъанавий йўлларидан фойдаланиш, бошқа ҳудудларга ортиқча ишсизларни жалб қилиш механизмларидан фойдаланилади.

Агарда ишчи кучига бўлган талаб таклиф билан тенг бўлса ва мувозанат ўрнатилса, ишлаб чиқариш воситаларини реконструкция ва

модернизация қилиш, иш вақтини йўқотишни камайтириш, ишчиларнинг малакасини ошириш, меҳнатни рағбатлантириш ва иш ҳақини самарали

ташкил этиш зарурати келиб чиқади. Бу эса иш билан бандликнинг самарадорлигини ошириш билан бирга макроиқтисодиетнинг ўсиш

суръатларини жадаллаштиради. Бозордаги талаб ва таклифни тартибга солиш учун иқтисодий

механизм моделидан фойдаланилади. У қуйидаги элементлардан ташкил топади:

60

1. Кўп босқичли иш танлаш, ўқитиш ва қайта тайёрлаш тизими. 2. Кенг кўламли иш билан бандлик марказлари. Бу марказларда доимо

бўш иш жойларини қидираётган ишсизлар ҳисоби олиб борилади.

Кадрлар зарур бўлган корхоналарга ишчи кучи етказиб беришга ҳамкорлик қилади.

3. Алоҳида ижтимоий-демографик қатламлардаги аҳолининг иш билан бандлиги махсус дастурлари.

4. Республика ва маҳаллий меҳнат бозоридаги ҳолатни доимо прогноз қилиш ва ўрганиш учун ижтимоий-иқтисодий концепция.

Ўзбекистонда меҳнат бозорига аҳолининг қуйидаги гуруҳлари киради:

1. Уқишни битириб биринчи маротаба иш қидириб юрган ёшлар. 2. Тармоқ корхоналаридаги структуравий ўзгаришлар натижасида ишсиз

бўлиб қолган ходимлар. Шунингдек, давлат секторини хусусийлаштириш ва бошқа мулкчиликка ўтишдан келиб чиққан

ишсизлар. 3. Рақобатда синган ва паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган корхона ва

ташкилотлар.

4. Қамоқхоналардан озод этилган шахслар. 5. Вақтинча ишсиз юрган ва меҳнат биржалари кўмагида янги иш жойи

қидириб юрган шахслар. Меҳнат биржаларида ишсизларни аниқлаш, ишга жойлаш, қайта

тайёрлаш ва шу каби бир қанча масалалар ҳал қилинади. Меҳнат биржалари ҳозирги пайтда республикамизнинг вилоятлари ва унинг

туманларида фаолият кўрсатмоқда.

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:

1. Меҳнат бозори деганда нимани тушунасиз? 2. Меҳнат бозоридаги талаб ва таклиф қандай омилларга боғлиқ? 3. Ишсизлик нима ва унинг қандай турлари мавжуд?

4. «Ишсизликнинг табиий даражаси» деганда нимани тушунасиз? 5. Ишсизлик даражаси қандай ўлчанади?

6. Оукен қонуни. 7. Ўзбекистон меҳнат бозори қандай хусусиятларга эга?

61

МАВЗУ 6. МАКРОИҚТИСОДИЙ БЕҚАРОРЛИК: ИНФЛЯЦИЯ 1. Инфляция ва унинг моҳияти

2. Инфляцияни аниқлаш 3. Инфляцияни келиб чиқиш сабаблари ва унинг назарий асослари

4. Инфляция ва ишсизлик ўртасидаги боғлиқлик. Филлипс эгри чизиғи.

1. Инфляция ва унинг моҳияти

Инфляция - бу ялпи товар ва хизматларнинг нархини кўпайишидир.

Инфляция макроиқтисодий беқарорликни энг мураккаб аспекти бўлиб уни тартибга солиш улкан иқтисодий муаммо ҳисобланади. Инфляциянинг

Ўзбекистонда 1990-1993 йиллардаги ҳолатини таҳлил қилиб кўрадиган бўлсак, у ички ва ташқи омиллар натижасида юзага келганлиги ва чуқур

илдиз отганлигини билишимиз мумкин. Мисол учун, халқ истеъмоли маҳсулотларидан совутгичнинг нархи 520 мартадан ҳам ошиб кетди, ҳатто чегараланган нархларда сотиладиган маҳсулотларнинг нархи ҳам кескин

кўпайди. Мисол учун гўштнинг чегараланган нархи 75 мартадан ҳам ошиб кетди ва ҳоказо. Баъзи бир товарларни нархи эса 1000 марта ва ундан кўп

ошиб кетди. Инфляцияни тўхтатиш эса ички ва айниқса, ташқи омилларни тартибга солиш қийин бўлганлиги учун янада мушкуллашади ва узоқ

давом этади. Инфляция даврида барча товарнинг нархлари ҳам ошавермайди.

Баъзи товарларнинг нархлари барқарор бўлиб турса, баъзилариники эса тушиши мумкин. Бу айниқса жаҳон тажрибасида яққол намоён бўлади.

Мисол учун 1970-1980 йилларда АҚШда инфляция даражаси тез ўсиб борган. Шу билан бирга видеомагнитафон, шахсий ЭҲМларни

нархлари эса пасайиб борган. Демак, кенгроқ маънода инфляция - бу барча товар ва хизматлар нархларини ўсиб боришини ва шу билан бирга баъзи товарларни нархларини пасайишини, баъзиларини секинлик билан

ўсишини ва бошқа бирларини кескин ўсиб боришини билдиради. Бу қонуният оқибатида барча товарлар ва хизматларни нархи ошиб боради.

2. Инфляцияни аниқлаш

Инфляцияни аниқлаш учун нарх индексидан фойдаланилади. Нарх

индекси эса ҳақиқатдаги нархнинг базис нархга нисбати билан аниқланади:

100б

х

Р

РР

Мисол учун истеъмол товарларига бўлган базис нарх (1989-1990) йилларда 100 %га тенг бўлсин. 1993 йили истеъмол товарларининг нархи 118 %га тенг бўлса, демак, истеъмол товарларнинг индекси 1989-1990

62

йилларга нисбатан 18% ошганини билдиради. Бошқача қилиб айтганда, 1990 йили 100 сўм турган товар 1993 йили 118 сўмга сотилади. Инфляция суръати қуйидагича аниқланади:

.1001

Pt

PPИ tt

с

Мисол учун 1992 йили истеъмол товарларнинг нархи 115% га тенг бўлган. 1993 йилда эса 120% га тенг бўлди дейлик. 1993 йилнинг инфляция

суръати қуйидагича бўлган:

1,4100120

115120

сИ %

Макроиқтисодиётдаги «70-қиймат қоидаси» назарияси асосида неча

йилдан сўнг нархнинг (инфляцияни) икки марта кўпайишини аниқлашимиз мумкин. Бунинг учун 70 ни йиллик инфляция суръатига бўлиш кифоя:

(%) суръати инфляцияйиллик

70

ёки 70-қиймат қоидаси сИ

70

Мисол учун, йиллик инфляция суръати 3% га тенг бўлса, тахминан

23 йилдан сўнг нарх (инфляция) икки марта кўпаяди, яъни: (70:323). Агар

инфляция суръати йилига 8% ни ташкил этса товарларнинг нархси 9

йилдан сўнг икки марта кўпаяди (70:89). Реал ялпи миллий маҳсулот ва

жамғармани неча йилдан сўнг икки марта ошишини ҳисоблаш зарур

бўлган ҳолларда «70-қиймат қоидасидан» фойдаланилади. Мана шу усул ёрдамида биз Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётига

ўтиш давридаги инфляциясини аниқлашимиз ва унинг неча йилдан (ойдан) сўнг икки марта кўпайишини ҳисоблашимиз мумкин. Ўтиш даврида энг

аввало инфляцияни барқарорлаштириш унинг келиб чиқиш сабаблари таҳлили билан боғлиқдир.

3. Инфляцияни келиб чиқиш сабаблари ва унинг назарий асослари

Инфляциянинг икки хил сабабдан келиб чиқиши мумкин: 1. Талаб инфляцияси.

2. Жами таклифнинг камайишидан келиб чиқадиган инфляция. Жами таклифнинг камайиши кўпинча ишлаб чиқариш

харажатларининг кўпайиши ҳисобига вужудга келади. 1. Талаб инфляцияси нима ва у қандай келиб чиқади деган савол

туғилади. Бунинг энг асосий сабаби шуки, иқтисодда жами талаб мамлакат ишлаб чиқариш имкониятларидан кўпайиб кетади. Иқтисодиётнинг ишлаб

чиқариш имкониятлари жами ўсиб бораётган талабни қондира олмайди. Ортиқча талаб эса реал товарларни нархини кўпайишига иқтисодий босим беради ва талаб инфляцияси келиб чиқади. Қисқача қилиб оддий сўзлар

63

билан айтганда, «хаддан зиёд кўп пуллар, хаддан ташқари кам товарларни овлайди». Бу ҳол 1991—1993 йилларда Ўзбекистон иқтисодиётида рўй берди.

Кенгроқ иқтисодий маънода олиб қаралганда талаб инфляцияси юқорида айтилгандан мураккаб ва уни ҳал қилишнинг ягона андозаси йўқ,

лекин унинг назарияси яратилган бўлиб уни ўрганиш инфляцияни тартибга солиш имкониятини яратади. Инфляция талаб, таклиф, иш билан бандлик,

нарх, ишлаб чиқариш суръатлари каби кўп омилларга боғлиқ. Бундай мураккабликни тушунишимиз учун қуйидаги графикдан фойдаланамиз

(6.1- чизма).

6.1-чизма. Нарх даражаси ва иш билан бандлик.

Биринчи кесмада жами харажатлар (истеъмолларнинг йиғиндиси,

инвестиция, ҳукумат харажатлари ва соф экспорт) шунчалик камки, ҳақиқатдаги миллий маҳсулот, ўзининг максимал даражасидан анча фарқ

қилади ёки камроқ миқдорга тенг. Бошқача қилиб айтганда ҳақиқатдаги ЯММ потенциал ЯММ* дан кам, ишсизлик даражаси юқори, катта

миқдордаги ишлаб чиқариш қувватлари фойдаланилмай ётибди. Агар мамлакатда жами талаб ошса, ишлаб чиқариш ҳажми кўпаяди,

ишсизлик камаяди, нарх даражаси эса деярли ўзгармайди ёки кам

миқдорда ўзгаради. Нархнинг деярли ўзгармаслигининг асосий сабаби шуки, катта ҳажмдаги меҳнат ва хом ашё ресурсларини шу ўзгармас

нархда ишга тушириш мумкин бўлади. Чунки ишсиз юрган киши иш ҳақини оширишни талаб қилмайди, унинг учун ишга ёлланиш асосий

аҳамиятга эгадир, унинг мақсадидир. Ҳаракатда бўлмаган меҳнат ва моддий ресурсларни ишга тушириш қўшимча маҳсулотни ишлаб

чиқаришга олиб келади. Талаб ошиб бориши билан иқтисодиётда янги ўзгаришлар келиб чиқади. Бу 5 чизманинг 2-кесмасида акс эттирилган.

Талабни ошиб бориши ишлаб чиқаришни ўсишига ва ишчи кучини тўлароқ иш билан бандлигига олиб келади.

Шуни таъкидлаш керакки, нарх ишчи кучини тўла иш билан бандлигига эришишдан олдин ҳам кўпайиши мумкин. Бунинг сабаби

3-кесма

2-кесма

1-кесма

Р

Y

64

шундаки, баъзи саноат корхоналари олдинроқ ресурс ва резервларини тугаллайди ва натижада улар талабнинг ўсишига мос ишлаб чиқаришга, таклифга эриша олмайди. Талаб таклифдан кўпайиб кетади, натижада нарх

яна оша бошлайди. Меҳнат бозорида баъзи малакали мутахассислардан тўла фойдаланилади ва ишчи кучи резерви шу тоифа мутахассисларга

етмай қолади. Бу ҳам ишчи кучига тўланадиган иш ҳақини оширилишига олиб келади. Шундай қилиб, умумий ишлаб чиқариш харажатлари

кўпайиб боради, фирмалар эса нархни оширишга мажбур бўладилар. Касаба уюшмалари иш ҳақини янада юқори белгиланишини талаб

қилишлари натижасида товарларнинг нархлари яна ошади. Касаба уюшмаларининг талабларини кўп ҳолларда фирмалар бажаришга

мажбурлар, акс ҳолда иш ташлашлар, сиёсий-иқтисодий зиддиятлар келиб чиқади. Бу эса иқтисодиёт ўсиб келаётган даврда фирмаларга катта зарба

беради. Инфляция мамлакатда тўла иш билан бандликка (2-кесмада

кўрсатилгандек) эришилгунгача бошланганлиги учун уни «вақтли инфляция» дейилади.

Умумий харажатлар 3-кесмада кўрсатилган шаклда бўлса

мамлакатнинг барча иқтисодиёт секторида тўла иш билан бандликка эришилади.

Барча саноат корхоналарининг қуввати ўсиб бораётган жами талабни қондиришга етмайди. Миллий маҳсулот ишлаб чиқариш максимал

миқдорга эришади, талабнинг янада ўсиши инфляцияни келтириб чиқаради. Жами талаб мамлакатнинг ишлаб чиқариш имкониятларидан

(таклифдан) кўп бўлганлиги учун талаб ва таклифнинг мувозанати нархни кўпайиши ҳисобига вужудга келади.

Ҳозирги бозор иқтисодиётига ўтиш даврида Ўзбекистоннинг ялпи талаби ўсиб бормоқда (аҳоли сони ўсиб бормоқда, аҳолининг қўлидаги пул

массаси кўпаймоқда ва ҳоказо). Республикага халқ истеъмоли товарлари эса асосан бошқа республикалардан келтирилади. Уларнинг республикага таклифи эса нисбатан камайган. Натижада ялпи талаб кескин кўпайгани

ҳолда таклиф ҳажми камроқ кўпаймоқда. Бу ўз навбатида инфляцияни кескин кўпайтирмоқда. Шунинг учун инфляция йил бўйича эмас балки ой,

кварталлар бўйича прогноз қилинмоқда. Инфляцияни барқарорлаштириш эса ташқи омиллар туфайли жуда қийинчилик билан тартибга солиниши

мумкин. 2. Жами таклифнинг камайишидан келиб чиқадиган инфляция.

Ишлаб чиқариш харажатлари ва таклифнинг ўзгаришидан ҳам инфляция келиб чиқади. Бундай ҳолларда ортиқча талаб бўлмаса ҳам товарларнинг

нархлари кўпайиб бораверади. Ҳатто иш билан бандлик ва ЯММ ишлаб чиқариш камайган йиллари товарларнинг нархи кўпаяди. Инфляция

назариясида ишлаб чиқариш харажатларини ўсишидан нархни ўсишини –

65

ҳар бир товарни харажатларини ўсишидан келиб чиққан инфляция деб аталади. Бир бирлик маҳсулотни харажатлари эса қуйидагича аниқланади:

сонирнингмахсулотла

харажатларУмумийихаражатларнгмахсулотнибирликБир

Корхоналарда бир бирлик маҳсулот харажатларини ўсиши уларнинг

фойдасини камайтиради ва таклиф ҳам камаяди. Бу эса нархнинг ўсишига олиб келади. Демак, маҳсулот бирлигининг харажатларини ошиб бориши

товарлар нархларини кўпайишига сабаб бўлади. Харажатлар кўпайишига асосан икки омил таъсир қилади: 1) номинал иш ҳақининг ўсиши; 2) хом

ашё ва энергия нархининг кўпайиши. Инфляциянинг келиб чиқишига, шунингдек, таклиф механизмининг

бузилиши ҳам таъсир этади. Таклиф механизми эса тасодифий ҳолда асосий ишлаб чиқариш омилларининг нархини кескин кўпайишидан келиб чиқади. Мисол учун нефть экспорт қилувчи мамлакатлар нефтнинг

нархини юқори белгиласалар таклиф механизми бузилади ва инфляция келиб чиқиши мумкин, чунки нефтдан барча иқтисодиётда турлича

мақсадда фойдаланилади.

4. Инфляция ва ишсизлик ўртасидаги боғлиқлик. Филлипс эгри чизиғи.

Иш ҳақи меҳнат бозорида мувозанатни ўрнатувчи восита

ҳисобланади ва унинг даражасини ўзгариши ишсизликка бевосита таъсир кўрсатади. Бу икки кўрсаткич ўртасидаги ўзаро боғлиқлик инглиз

иқтисодчиси А.В.Филлипс томонидан, Буюк Британиянинг 1862-1957 йиллар маълумотлари асосида тадқиқот қилинган ҳамда графикда Филлипс эгри чизиғи деб акс эттирилган. Модомики, иш ҳақи ва нархлар

ўзгаришининг суръатлари ўртасида бир хил нисбат мавжуд экан, у ҳолда Филлипс эгри чизиғи ўз моҳиятига кўра инфляция ва ишсизлик ўртасидаги

боғлиқликни акс эттиради, яъни инфляциянинг ўсиши суръатида ишсизликнинг паст даражаси кузатилади ва аксинча (6.2-чизма). Муҳим

макроиқтисодий кўрсаткичлар ўртасида барқарор ва олдиндан кўриш мумкин бўлган боғлиқликни ўрнатиш Fapб мамлакатларининг миллий

иқтисодиетини тартибга солиш ва истиқболини белгилаш имконини берди. Лекин, 70 йиллардан бошлаб бундай боғлиқлик бузилди ва Филлипс

эгри чизиғи замонавийлаштирилди - энди у ўнг томонга силжиб, Ғapб мамлакатларида вужудга келган реал макроиқтисодий вазиятни акс эттира

бошлади. Яъни ишлаб чиқаришни қисқариши ва ишсизликни кўпайиши нархларни ошиши билан кузатилади. Бу ҳодиса стагфляция деб аталиб,

ҳам инфляцияни, ҳам ишсизликни ўсиши билан ифодаланади.

66

6.2-чизма. Филлипс эгри чизиғи.

Давлатнинг меҳнат бозорига таъсир этиш чоралари Филлипс мoдeли

билан чекланиб қолмасдан, ўзига яна солиқ, пул-кредит сиёсатининг кенг таъсир этиш чораларини ҳамда меҳнат муносабатларини тартибга солувчи

қонуний ва меъёрий ҳужжатларни ҳам қўшади.

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:

1. Инфляция категориясининг моҳиятини тушунтириб беринг? 2. Инфляция қандай усуллар билан аниқланади?

3. Талаб инфляцияси нима? 4. Таклиф инфляцияси нима? 5. Инфляция ва ишсизлик ўртасида қандай боғлиқлик мавжуд?

Инфляция

%

Ишсизлик, %

67

МАВЗУ 7. КЛАССИК ВА КЕЙНСЧА БАНДЛИК НАЗАРИЯСИ 1. Классикларнинг бандлик назарияси. Сей қонуни.

2. Кейнснинг иш билан бандлик назариясининг мазмуни. 3. Кейнсча бандлик назариясининг механизми.

1. Классикларнинг бандлик назарияси. Сей қонуни.

Классик бандлик назарияси мактабининг намоёндалари

қуйидагилардир: Д.Рикардо, Джон Стюарт Милль, Ф. Эдждорт, Сей, Ал.Маршалл ва А.Пигу ва бошқалардир. Классиклар бозор тизимини ўзи

ресурслардан тўлиқ фойдаланишга имкон яратади деб ҳисоблардилар. Албатта, баъзи ҳолларда (уруш, сиёсий тўнтаришлар, қурғоқчилик ва

бошқалар) тўлиқ бандлик амалга ошмай қолиши мумкин. Лекин бозор иқтисодиёти маълум бир вақт ичида автоматик равишда олдинги нормал

ҳолатига қайтади деб тахмин қилинар эди. Классик иқтисодий назарияда иш билан тўла бандлик бозор

иқтисодиётининг нормаси деб, энг яхши иқтисодий сиёсат деб эса,

давлатнинг иқтисодиётга аралашмаслиги тушунилади. Сей қонунининг мазмуни қуйидагича - товар ишлаб чиқариш

жараёнида тушган пул, ишлаб чиқарилган товарлар қийматига тенгдир. Яъни қанча даромад қилинса, шу қийматга тенг товарлар сотилади.

Лекин бу қонуннинг ўзига яраша камчилиги бор: даромад олувчилар ўз даромадларининг барчасини истеъмолга ишлатишлари амри маҳолдир,

улар даромадларининг маълум қисмини жамғарадилар. Натижада, бозорда таклиф қилинган товар ва хизматларнинг барчаси талаб қилина олмайди.

Ортиб (сотилмай) қолган товарлар ишлаб чиқаришни қисқариши, ишсизлик ва даромадларни пасайишини келтириб чиқаради.

Аммо классиклар жамғариш талаб билан таклиф ўртасидаги мувозанатни бузмайди, балки уни янада ҳам барқарор ва мустаҳкам қилишга ёрдам беради, деб таъкидлайдилар. Чунки жамғарилган маблағ

охир натижада ишлаб чиқаришга инвестиция қилинади ва у иқтисодиётни тараққий эттиради. Классикларни таъкидлашича жамғармалар охир

натижада шунақа бир кучга айланадики, уларни ўз сотувчилари ва харидорлари пайдо бўлади. Ва бу шароитда фоиз ставкаси (инвестицион

маблағлардан фойдаланганлик учун тўлов) катта роль ўйнай бошлайди. Фоиз ставкасининг юқори бўлиши даромадларнинг истеъмолга эмас

жамғаришга кетадиган қисмини ошиб боришини тақазо этади. Фоиз ставкасининг пасайиб бориши ишлаб чиқарувчиларни инвестицион

маблағларга бўлган талабини ошиб боришини тақазо этади. Шу сабабдан фоиз ставкасининг нормаси жамғариш ва инвестиция ўртасидаги

мувозанатни амалга оширувчи асосий омил ҳисобланади.

68

2. Кейнснинг иш билан бандлик назариясининг мазмуни.

Кейнс назарияси бўйича эса соф капитализм учун ишсизлик ҳосдир,

ишсизликнинг мавжуд бўлиши табиий ҳолдир. Ресурсларнинг исроф бўлмаслиги учун давлат иқтисодиет билан фаол шуғулланиши лозим. Бу

ғоя ишчи кучига ҳам тегишлидир. Бозор иқтисодиёти ва унинг механизмлари ресурсларни самарали тақсимлаши мумкин. Бунинг учун

бозор структураси такомиллашган бўлиши, бозор инфраструктураси учун эса самарадорликни таъминловчи норматив актларни ишлаб чиқиш лозим.

Кейнс назарияси «Буюк депрессия» (1929-1933) йилларидан бошлаб АҚШ макроиқтисодиётининг асосий назариясига айланган. Ҳозирги

даврдаги макроиқтисодиёт ҳам худди шу назариянинг такомиллаштирилиши асосида яратилган.

Шуни айтиш керакки, Кейнс назарияси макроиқтисодиётнинг ҳамма соҳалари билан боғлиқ, чунки ишчи кучи макроиқтисодиётнинг ҳар бир

соҳасида ишлатилади. Кейнс назариясини кўриб чиқишдан олдин биз иш билан

бандликнинг классик назариясини кўриб чиқамиз. «Буюк депрессия»

йилларигача (XIX аср ва XX асрнинг бошларигача бўлган назарияда - ҳозир бу назария классик назария дейилади), бозор иқтисодиёти барча

ресурсларни тўла (самарали) ишлата олади деб тушунилган. Баъзи ҳолатлар (урушлар, табиий офат, қурғоқчилик, сув тошқинлари) тўла иш

билан бандликни издан чиқаради деб ҳисобланган. Бироқ кейинчалик бозор иқтисодиётининг тартибга солувчи механизмлари бу иқтисодий

қийинчиликларни ўз-ўзидан (автоматик) ҳал қилади, деб тушунилган. Классик назарияга амалиётда маълум даврларда содир бўладиган,

узоқ вақтга чўзиладиган ишсизлик ва инфляциянинг мавжудлиги зиддир. Масалан, АҚШда 1924, 1927 йилларда ишлаб чиқаришнинг маълум

даражада пасайганлигини классик назария асослаб бера олса-да, «Буюк депрессия» йилларидаги ишлаб чиқаришнинг пасайиши, чуқур инфляция ва ишсизликни эса назарий асослаб бера олмайди. Классик назарияда

ишсизликнинг йўқлиги исботланса-да амалиётда эса мавжуд бўлган. «Буюк депрессия» йиллари эса ишсизлар янада кўпайиб АҚШнинг улкан

ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий муаммосига айланган. Натижада иқтисодчилар классик назариянинг асосий жиҳатларини қаттиқ танқид

қила бошлаганлар. 1936 йилда таниқли инглиз иқтисодчиси Жон Кейнс капитализм

иқтисодиётига янги иш билан бандлик назариясини яратди. У ўзининг «Пул, фоиз ва иш билан бандликнинг умумий назарияси» асарида классик

назариясини қаттиқ танқид қилиб, унинг нотўғри жиҳатларини исботлашга уринди. Шу билан макроиқтисодиётдаги ишчи кучи, ишсизлик, иш билан

бандлик масалаларига жавоб топишда янги тафаккур яратди. У ҳозирги замон иш билан бандлик иқтисодий назариясининг биринчи илмий

69

пойдеворини яратди. Кўп иқтисодчилар унинг назариясини такомиллаштириб ҳозирги иш билан бандлик иқтисодий назариясини такомиллаштирмоқдалар.

Кейнс назариясининг энг қатъий жиҳати шуки, у бозор иқтисодиётида иш билан тўла бандликни таъминловчи ҳеч қандай

автоматик механизм йўқлигини исботлади. Макрокўламда иқтисодиёт мувозанатга эришиши мумкин, лекин шунда ҳам маълум салмоқда

ишсизлик ва инфляция сақланиб қолиниши илмий исботланди. Тўла иш билан бандлик қонуний ҳолат эмас, балки тасодифдир, капитализм ўз-

ўзидан тартибга тушиб, гуллаб, яшнаб кетавермайди. Иқтисодиётдаги тебранишлар фақат уруш, табиий офат ва шу каби

деформациялар билангина боғлиқ эмас. У тинчлик йиллари ички омилларнинг салбий оқибатларидан ҳам келиб чиқади, деб кўрсатди. Бу

хулосанинг тўғрилигини биз ҳозир ривожланаётган мустақил давлатларида ҳам, Шарқий Европа мамлакатлари мисолида ҳам кўриб турибмиз.

Ишсизлик ва инфляциянинг келиб чиқиши ва уларнинг кучайиши инвестиция ва жамғармаларга бевосита боғлиқ. Нархнинг ошиши ва иш ҳақининг пасайиши, бошқа салбий иқтисодий тенденциялар ташқи салбий

омиллар билан биргаликда иқтисодиётнинг беқарорлаштирилишига олиб келади.

Кейнс назарияси Сей қонунини маълум маънода инкор этади. Сей қонуни бўйича тадбиркорлар фаолияти ва хўжалик жамғариш

планларининг фоиз ставкаси мутаносиблаштирилади. Ҳақиқатан, ҳозирги капитализмнинг пул бозорида иқтисодий механизмлар барқарор ишлайди.

Ундан ташқари турли-туман молия институтлари фоиз ставкаси ҳақидаги Сей қонунини биринчи қарашда тўғрилигини тасдиқлайди, лекин Кейнс

назарияси классикларни (шу жумладан, Сей назариясини ҳам) инкор этади. Кейнсчилар айтадиларки, агар тадбиркорлар жамғармаларни

кўпайтирсалар, фирмалар инвестицияларини кўпайтиришлари мумкин.

3. Кейнсча бандлик назариясининг механизми.

Кейнснинг иш билан бандлик назарияси қандай механизмга

асосланган?- деган савол туғилади. Бy саволга жавоб бериш учун энг аввало қуйидаги саволга жавоб

бериш зарур. Кейнснинг иқтисодий назариясига биноан ҳозирги капитализмда ишлаб чиқариш ва иш билан бандликнинг боғлиқлиги

қандай ва у қандай аниқланади? Ушбу саволга тўғри жавобнинг мезони бўлиб қуйидаги «низом»

ҳисобланади: товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ҳажми, иш билан бандлик, ҳамда умумий (ялпи) харажатлар. Тадбиркорлар ишлаб чиқариш

потенциалига қараб фойдали реализация қилинадиган маҳсулот ҳажминигина ишлаб чиқарадилар. Агар тадбиркорнинг товар ва

70

хизматларни сотадиган бозори бўлмаса, ишчи кучи ҳам, асбоб-ускуналар ҳам ишлатилмайди, ваҳоланки, улар ишга тўла яроқли бўлиши мумкин.

Демак: 1) ялпи харажатлар; 2) жами ишлаб чиқариш ҳажми ва 3) иш

билан бандлик бир-бири билан узвий боғлиқдир. Уларни комплекс назарда тутиб ҳал қилиш лозим. Кейнс моделида

мувозанатли ишлаб чиқариш ҳажми мувозанат даражадаги (ҳажмдаги) ишлаб чиқаришни аниқлашда (ва унинг моҳиятини тушунтиришда) иккита

бир-бири билан боғлиқ усуллардан фойдаланилади: 1) ялпи харажатлар ва ишлаб чиқаришни таққослаш усуллари

(С In DI).

2) инъекция ва тортиб олиш усули (SIn). Шулардан ялпи харажатлар ва ишлаб чиқаришни таққослаш

усулининг моҳиятини кўриб чиқайлик. Бу (1) усул қисқача қилиб «харажатлар ва ишлаб чиқариш ҳажми усули» деб ҳам айтилади. Биз

тушунарли бўлиши учун графиклардан ва математик ифодалардан фойдаланамиз.

Қуйидаги 7.1-жадвалда макроиқтисодиётнинг асосий кўрсаткичлари иш билан бандлик муаммоси узвий боғлиқликда берилган.

7.1-жадвал

Мувозанат даражасидаги иш билан бандлик, ишлаб чиқариш ҳажми ва даромаднинг ўзгариши

(ёпиқ хусусий сектор, шартли рақамларда)

Бў

ли

ши

му

мки

н

бў

лга

н и

ш б

ил

ан

бан

дл

ик

(мл

н.к

иш

и)

Ам

ал

даги

иш

лаб

ч

иқар

иш

ҳаж

ми

. С

оф

ми

лл

ий

маҳ

су

ло

т –

DI

Ист

еъм

ол

)

(мл

рд

.до

лл.)

Жам

ғар

ма

(S)

(мл

рд

.до

лл.)

Ин

вес

тиц

ия

(In)

(млрд

.долл.)

Ялп

и

хар

ажат

лар

C

I n

(млрд

.долл.)

Наза

рд

а т

ути

лм

а

ган

ин

вести

ци

я з

а

пасл

ар

и (

) ёки

ол

ин

ган

ин

вести

ци

я (

-)

Иш

би

лан

бан

дл

ик

иш

лаб

чи

қар

иш

ва

дар

ом

ад

лар

ни

нг

тен

ден

ци

ял

ар

и

1 2 3 4 5 6 7 8

1. 40 370 375 -5 20 395 -25 Ўсиш

2. 45 390 390 0 20 410 -20 Ўсиш

3. 50 410 405 5 20 425 -15 Ўсиш

4. 55 430 420 10 20 440 -10 Ўсиш

5. 60 450 435 15 20 455 -5 Ўсиш

6. 65 470 450 20 20 470 0 Мувозанат

7. 70 490 465 25 20 485 5 Пасайиш

8. 75 510 480 30 20 500 10 Пасайиш

9. 80 530 495 35 20 515 15 Пасайиш

10. 85 550 510 40 20 530 20 Пасайиш

71

1. Ишлаб чиқариш ҳажми. 1-жадвалнинг иккинчи устунида амалиётда ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган соф миллий маҳсулотнинг ҳажми берилган. Унда соф миллий маҳсулот (СММ) ишлаб чиқаришнинг турли

миқдордаги потенциали билан қиёсий таққосланган. Жадвалдаги маълумотларга кўра ишлаб чиқарувчилар берилган 10 та

ҳажмдаги маҳсулотни ишлаб чиқаришлари мумкин. Бунинг учун ишлаб чиқарувчилар харажатларга мос равишда даромад олишлари лозим. Бу

уларнинг асосий ишлаб чиқариш шартидир. Бошқача сўз билан айтганда, тадбиркорлар 370 млрд. долларлик

маҳсулот ишлаб чиқаришлари учун уларнинг харажатлари (иш ҳақи, рента тўловлари, фойда, фоиз тўловлари ва маҳсулотни сотишдан олинадиган

тушумлари) 370 млрд. долларга тенг бўлиши зарур. Агар тадбиркорлар 550 млрд. долларлик таклиф этилаётган

маҳсулотни сотиб 550 млрд. долларлик пул тушумини олишларига ишонсалар, улар 550 млрд. долларлик товарни бозорга таклиф этадилар.

2. Ялпи харажатлар. Жадвалнинг 6-устунида ялпи харажатлар берилган. Ялпи харажатлар мос равишда маҳсулот ишлаб чиқариш ва даромад олишда тадбиркорлар томонидан қилинади.

Ёпиқ хусусий иқтисодиёт секторида ялпи харажатлар миқдори (СIn)

ни кўрсатади, яъни истеъмол (С) ни ҳажмини ва хусусий инвестиция (In) ни йиғиндисини ифодалайди. Ҳисоб-китоб қилишда ялпи инвестиция эмас,

соф инвестиция миқдори олинади. Бунинг сабаби шуки, СММни

ҳисоблашда соф инвестиция олинади, яъни СММЯММ-Аа; бу ерда:

ЯММ - ялпи миллий маҳсулот, Аа - амортизация ажратмаси. Шуни таъкидлаш лозимки, соф инвестициянинг жорий ёки

ҳақиқатдаги миқдори эмас, режа давридаги миқдори олинади.

Ялпи харажатлар (СIn) билан ишлаб чиқариш ҳажми (СММ)

ўртасидаги мувозанатнинг бузилиши режадан ташқари инвестициялар

заруратини келтириб чиқаради. Режадан ташқари инвестицияларнинг зарурий ҳажми эса товар-моддий ресурслар кўринишида 7-устунда

ифодаланган. Мисолимиздаги 370 млрд. долларлик СММни ишлаб чиқариш учун 395 млрд. долларлик харажат қилинган бўлса, унинг 25

млрд. доллари режалаштирилмаган инвестиция, деб ҳисобланади. 3. СММнинг мувозанати. Соф миллий маҳсулот Кейнснинг иш билан

бандлик назариясининг асосини ташкил этади. Жадвалда берилган 10 та СММнинг қайси бири мувозанат ҳажмдаги СММ эканлигини аниқлайлик. Мувозанат ҳажмдаги СММни аниқланиши эса иқтисодиетнинг

барқарорлигини таъминлайди. Жадвалда келтирилган СММнинг ҳажмига тенг келадиган ялпи

харажатларда СММнинг мувозанати вужудга келади. Демак, мувозанатли

ишлаб чиқариш даражаси - бу ялпи харажатлар (СIn) билан харид

қилинган товар ва моддий ресурсларнинг тенглигини таъминловчи СММ

ҳажмини ишлаб чиқишдир.

72

1-жадвални диққат билан кўриб чиқадиган бўлсак, жадвалнинг 6-

устунида СММ ва СIn нинг ҳажми 470 млрд. долларга тенг бўлганда

мувозанат ўрнатилади. Барча 10 та ҳажмдаги СММ ларнинг ичида 470 млрд. долларга тенг ҳажмдаги СММ ишлаб чиқарилса, харидорлар шу

ишлаб чиқаришнинг ҳаммасини харид қила олади. Мувозанат ҳажмдаги СММ ни ишлаб чиқариш эса 8- устунда

кўрсатилгандек иш билан бандликни, ишлаб чиқаришни ва даромаднинг биргаликдаги мувозанатини мужассамлаштиради. Шуни таъкидлаш

керакки, мувозанат ҳажмдаги СММни ишлаб чиқариш учун 65 млн. киши иш билан банд бўлиши керак. Агарда ортиқча ишчи кучи бўлса, улар

ишсизларни ташкил этади. Мувозанат ҳажмдаги СММнинг йиллик ўсиш суръати ва харажатлари ҳам мувозанатда бўлади. Тадбиркорлар учун шу

470 млрд. доллар ҳажмдаги СММни ишлаб чиқариш ва мувозанатни сақлаб туриш заруратдир. Демак, шу маҳсулотни ишлаб чиқарувчи ишчи кучларини ишлатиб туриш ҳам заруратга айланади.

Мувозанатнинг бузилиши. Мувозанатли СММни чуқурроқ таҳлил қилиш ва унинг иш билан бандликка алоқадорлигини тушуниш учун

мувозанат ҳажмдаги СММ дан фарқли СММ ҳажмларини кўриб ўтамиз. Мисол учун СММнинг ҳажми 410 млрд. долларга тенг бўлсин (2-устун).

Тадбиркорлар 410 млрд. доллар ҳажмдаги СММни ишлаб чиқаришса, улар биладиларки, олган даромадлари истеъмолчиларнинг харажатларини 405

млрд. долларгача кўпайтиради. Режалаштирилган 20 млрд. доллар

инвестиция билан биргаликда ялпи харажатлар (СIn) 425 млрд. долларга

тенг бўлади (жадвалнинг 6-устунига қаранг). Иқтисодиётдаги йиллик харажатларнинг қиймати (425 млрд. доллар) маҳсулотни харид қилиш

қийматига (410 млрд. доллар) қараганда кўпроқ ўсади. Тадбиркорлар эса ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишини сотилишига қараганда пастроқ

суръатда таклиф этадилар, акс ҳолда маҳсулотлар кейинчалик сотилмай тўпланиб қолади ва даромад олиш имконияти пасаяди.

Мисолимиздаги ҳолатда тадбиркорлар маҳсулот ишлаб чиқаришни 15 млрд. долларга қисқартирадилар. Шу билан бирга улар ишлаб

чиқаришни ривожлантириш учун интиладилар, чунки кўплаб ишлаб чиқариш кўп даромад олиш шартидир. Бу эса ўз навбатида аҳолининг

(ишчи кучининг) иш билан бандлигини оширишга олиб келади. Демак, ялпи харажатлар ишлаб чиқариш ҳажмига қараганда кўп бўлса, ишлаб

чиқариш кўпаяди. Жадвалдаги мувозанат ҳажмдаги СММдан (470 млрд.долл.)кам

ишлаб чиқариш ҳажмларини (2-устун) ялпи харажатлар (CIn) билан (6-устун) солиштириб қуйидаги хулосага келишимиз мумкин: иқтисодиётда

ялпи харажатлар ишлаб чиқариш ҳажмидан кўп бўлса, тадбиркорлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга ҳаракат қиладилар. Бунда юқорида

кўрсатилгандек ялпи харажатларга тадбиркорни фойда нормаси ҳам киритилган. СММнинг ҳар қандай даражасида (2 устун, 6- қатордан кейин)

73

ялпи харажатлар (6-устун) СММнинг ҳажмидан кам. Бунда иқтисодиёт СММни иқтисодий босим билан 470 млрд. долларгача кўтаради.

Мувозанатдан (470 млрд. доллар СММдан) юқори ҳажмдаги ишлаб

чиқаришда эса аксинча қонуният ҳаракат қилади.

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:

1. Классикларнинг бандлик назарияси моҳияти нимада? 2. Сей қонуни.

3. Кейнснинг иш билан бандлик назариясини вужудга келиш сабаблари? 4. Кейнснинг иш билан бандлик назариясининг мазмуни.

5. Кейнсча бандлик назарияси қандай механизмга асосланган?

74

МАВЗУ 8. ИҚТИСОДИЁТ МУВОЗАНАТИ ВА УНИ БАРҚАРОРЛАШТИРИШ

1. Хусусий ва умумий мувозанат 2. Мувозанатнинг барқарорлиги

3. «Ўргимчакуясимон» модель 4. Миллий бозор ва унинг мувозанатини барқарорлаштириш

5. Давлатнинг иқтисодиётга аралашуви даражаси

1. Хусусий ва умумий мувозанат Биз талаб ва таклиф назариясида бир товарнинг талаб ва таклифи

натижасида мувозанатнинг соддалашган ҳолда шаклланиш жараёнини кўриб ўтдик.

Бошқа товарларнинг ҳажми, сифати, нархлари ва талаб ва таклифига таъсир этувчи бошқа омиллар шартли равишда эътиборга олинмади.

Ҳақиқатда эса товарлар бир-бирларини тўлдирадиган ва ўрнини босадиган (ўринбосар) товарларга бўлиниши, уларнинг нархлари эса шу товарнинг талабига ҳамда таклифларига бевосита боғлиқлигини ҳам кўриб ўтдик.

Демак, бозордаги бирорта товарнинг мувозанатининг бузилиши бошқа товарларга ҳамда бозорларга ҳам бевосита таъсир этади. Кенгроқ маънода

мувозанат қандай ташкил топади ва уни қандай тартибга солиш мумкин, деган савол туғилади.

Иқтисодий мувозанат икки хил усул билан ўрганилади. Биринчи усулда хусусий мувозанат ўрганилади. Бунда бир, икки ёки бир неча

бозорлар бошқа иқтисодиётдан ажралган ҳолда иқтисодий таҳлил қилинади.

Иккинчи усул ёрдамида умумий мувозанат ўрганилади. Унда бутун иқтисодиёт унинг барча иқтисодий алоқалари билан узвий бирликда, кенг

кўламда таҳлил қилинади. Ушбу икки усулнинг қайси биридан фойдаланиш изланишнинг

мақсадига, ўрганилаётган аниқ бозор ҳолатига боғлиқдир.

Мисол учун қандайдир сабабларга кўра картошканинг нархи кўтарилган бўлсин. У ҳолда хусусий мувозанат нуқтаи назаридан

картошкага талаб камаяди. Агар бошқа озиқ–овқат маҳсулотларининг нархи картошканинг нархидан кўпроқ ошадиган бўлса картошкага бўлган

талаб янада ошади. Ер эгалари эса ерларига қандай маҳсулотдан кўп фойда олинадиган бўлса ўша маҳсулотни экадилар. Картошка

етиштирувчи хўжалик (фермерлар) даромадларининг кўпайиши уларнинг ишлаб чиқариш ресурсларига (тракторлар, комбайнлар ва х.к.) бўлган

эҳтиёжларини оширади. Натижада юқорида кўрсатилган товар ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларига бўлган талаб ҳам кўпаяди, мос

равишда даромадлари ҳам кўпаяди. Бундай мураккаб жараёнларнинг

75

ижтимоий–иқтисодий оқибатларини умумий иқтисодий мувозанатни таҳлил қилиш билан ўрганиш мумкин.

Умумий иқтисодий мувозанатни ўрганиш билан биргаликда аниқ бир

бозорнинг хусусий мувозанатини ўрганиш ҳам зарурдир. Хусусий мувозанатни ўрганиш ёрдамида шу бозордаги жараёнларни аниқлаш ва

тегишли хулосага келиш мумкин. Умумий мувозанатни ўрганиш макроиқтисодиётнинг асосий

вазифаларидан биридир. У макроиқтисодиёт фанининг предмети ҳисобланади.

Макрокўламда ташкил этилган мувозанат мамлакат иқтисодиётининг барқарорлигини таъминлашнинг асосий шартларидан биридир.

Иқтисодиётнинг барқарорлаштиришни эса ўз навбатида макроиқтисодиётнинг ўсиш суръатларини жадаллаштиришга шарт-

шароит яратади. Шу сабабли макрокўламдаги мувозанатнинг ташкил этилиши иқтисодиётни барқарорлаштириш муаммоси билан биргаликда

ўрганилади.

8.1-чизма. Бозордаги мувозанат.

2. Мувозанатнинг барқарорлиги Биз юқорида мувозанатнинг талаб ва таклиф асосида ташкил

топишини кўриб чиққан эдик. Агарда маълум сабабларга кўра P1

мувозанат нарх ўзгариб P2 нархга кўтарилса бозорда мувозанат бузилади.

Албатта, бозордаги мувозанатни ташкил этиш учун ҳаракат қилиш керак. Қандай қилиб яна P1 мувозанат нархга ва E талаб ва таклиф мувозанатига

эришиш мумкин деган савол туғилади. Бозордаги талаб ва таклифнинг E нуқтадаги мувозанатини ташкил этиш мувозанатнинг барқарорлиги

муаммоси дейлади. Бозордаги мувозанатнинг барқарорлигини таъминлаш ёки

таъминламаслик заруратидан давлат иқтисодиётига аралашиш (ёки аралашмаслиги) зарурати келиб чиқади.

O Q1 Q

P

P1

D S

E

76

Мувозанатнинг барқарорлигини иқтисодий ташкил қилишда маълум вақт мобайнида товарнинг нархдаги ўзгаришларини ташкил қилиш зарурдир.

Нархнинг мувозанатига таъсири ҳақида биз тушунчага эгамиз. Худди шундай вақтнинг ўтиши ҳам мувозанатга таъсир этади.

Агар вақт ва нархнинг ўзгариши 8.2-чизмада кўрсатилган ҳолатда бўлса, нарх биринчи (P1), нархга яна қайтади.

Бундай мувозанат барқарор мувозанат дейилади. 8.3-чизмада нарх ўзининг аввалги (P1) ҳолатига ҳаракат қилади, лекин унга эришмайди.

Бундай мувозанат ассимптотик ёки шартли барқарор мувозанат дейилади.

8.2-чизма. Барқарор мувозанат. 8.3-чизма. Ассимптотик

мувозанат.

Нархнинг вақт давомида ўзгариши динамикаси даврий тебраниш кўринишига ҳам эга бўлиши мумкин.

8.4-чизма. Бир текис тебраниш 8.5-чизма. «Ўчиб бораётган»

тебраниш

t

P2

P1

t

P2

P1

P

P3

P1

P2

O t t

P P3

P1

P2

77

8.6-чизма. Портлаётган тебраниш

Барқарор мувозанат нарх динамикасининг ҳар қандай миқдорида ҳам

ўрнатилиши мумкин. Барқарор мувозанат нарх ўрнатилишининг икки хил графикдаги ифодаси мавжуд:

1. Кенг кўламдаги барқарорлик (8.7-чизма);

2. P1 нарх атрофидаги локал барқарорлик (8.8-чизма).

Биз юқорида P1 оралигидаги барқарор мувозанатни кўриб ўтдик. Агар Р1 нархга вақт ўтиши билан (мувозанат қийматига) қайтмаса

ихтиёрий қийматдаги нархлардан бирига мувозанат бўлиши мумкин ва бошқа қийматдаги нархда барқарор мувозанат ўрнатилади.

8.7-чизма. Кенг кўламдаги барқарорлик.

t

P1

t

P2

P1

78

8.8-чизма.Локал мувозанат

Математик ҳолда ифодаласак, уни икки хил кўринишда яққол кўрамиз:

1. Нарх чексиз кўпайиши ва камайиши бўлган ҳол. (8.9-чизма).

2. Бошқа мувозанат нарх миқдори (қиймати) пайдо бўладиган ҳол. (8.10-чизма).

8.9-чизма. Мувозанат нархининг ўзгариши

P

P3

P1

P2

t

P

Р/

P2

P1

P3

P/

79

8.10-чизма. Бошқа мувозанат нархнинг пайдо бўлиши

3. «Ўргимчакуясимон» модель

Бозорнинг барқарор мувозанатини иқтисодий таҳлил қилиб кўриш

модель тузишни тақозо этади. Моделда вақт омилини ҳисобга олиш

зарурдир. Вақт билан боғлиқ ҳолдаги бозор модели бозорнинг динамик модели

дейилади. Шундай моделларнинг энг соддаларидан бири «Ўргимчак уясимон» моделдир.

Мисол учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер (корхона) экин майдонига буғдой ёки картошка экаётиб, унинг сотилиши

(реализация) нархини тўла, аниқ белгиламайди. Уни йиғиштириб, сотиб бўлгач, нархини аниқ билади. Ундан олдин эса тахмин қилиш мумкин.

Шунинг учун фермер ишлаб чиқариш ҳажмини тахминий кутилаётган нархга қараб аниқлайди. Айтайлик буғдойнинг нархи янаги йилда ҳам шу

йилдагидек ўзгармас бўлсин. У ҳолда буғдой товарининг таклиф ҳажми ўтган йилдаги буғдойнинг нархига боғлиқлигини қуйидагиларча ифодалаймиз:

)( 1 tst PSQ

бу ерда: Qst - t даврдаги (вақтдаги) товарнинг таклиф ҳажми;

Pt-1 - t-1 даврдаги товарнинг ҳақиқий нархи. Бу усул қишлоқ хўжалигигагина эмас, балки бошқа чегараланган

ишлаб чиқариш даврига эга бўлган тармоқларга ҳам тегишлидир. Ишлаб чиқарувчиларни товар ишлаб чиқариш хатти-ҳаракатлари

ҳақиқатдан ҳам содда ҳолда олинган, лекин ундан ўргимчак уясимон моделнинг моҳиятини кўриш ва тушуниш мумкин. Мисол учун фермер

маълум ҳажмда буғдой етиштирмоқчи бўлиб ерга уруғ эккан. Уни ўзгартириш қийиндир, чунки табиий – иқлимий мавсум ўтиб боради,

харажатларни орқага қайтариб бўлмайди ва ҳоказо. Шунинг учун агарда

Р3/

Р3

Р1

Р2

Р2/

80

кутилаётган нарх пасайиб кетса ҳам буғдой таклиф этилади. Ўргимчак уясимон моделнинг моҳиятини тушунишимиз учун графикдан фойдаланамиз (8.11-чизма). SS чизиқ товарнинг таклиф ҳажмини ўтган

даврдаги нарх билан боғлиқ ҳолда ифодалайди. Талаб ҳажмини (чизиғини) ҳозирги даврда деб олишдан мақсад чунки, товарнинг

истеъмолчилари нархни аниқ билмай туриб товарнинг харид ҳажмини аниқлай олмайдилар. Демак, t даврдаги товарнинг талаб ҳажмини (Qdt)

қуйидагича топиш мумкин.

8.11-чизма. Ўргимчакуясимон модель.

Qdt D(Pt)

Бу ерда: (Рt)–1-даврдаги товарнинг нархи.

Айтайлик, дастлабки (t0) даврда товарнинг нархи олинди, дейлик. У

ҳолда t1 даврда ишлаб чиқарувчилар Q1 миқдордаги товарни бозорда

таклиф этадилар, Q1 ҳажмдаги товар эса, Р1 нархда сотилади ва ҳоказо. Бу

ҳолнинг давом этиши (Р1, Q1) координата нуқтасигача давом этади ва шу нуқтада мувозанат келиб чиқади.

8.11-чизмада SS таклиф чизиғи чапроқ ва пастроқда кесишгандаги ҳолдир. Аксинча бўлсачи. Буни 8.12–чизмадан кўриш мумкин.

S D

Р

Р0

Р1

Р1

Q0 Q1 Q1

81

8.12 чизма. Беқарор мувозанат.

Доимо барқарор мувозанат бўлган ҳолни эса 8.13-чизмадан кўриш

мумкин.

Ўргимчакуясимон модель қонуниятини математик аппарат бўлишини ҳам исботлаш мумкин. Юқорида келтирилган графикдан қуйидаги

хулосага келиш мумкин. 1. Агар таклиф чизиғи бурчаги талаб чизиғи бурчагига нисбатан

айланганроқ бўлса (стрелкаларга эътибор беринг), мувозанат барқарор бўлади ёки барқарорликка интилади. (8.11-чизма).

2. Агар талаб чизиғи бурчаги таклиф чизиғи бурчагига нисбатан айланганроқ бўлса, мувозанат беқарор бўлади ва нарх портлашсимон

тебранади. (8.12-чизма)

8.13-чизма. Е нуқта атрофида доимо тебранувчи мувозанат.

D S

Q0 Q/ Q1 Q

Р

Р0

Р/

Р1

О Q0 Q/ Q1 Q

Ро

Р/

Р1

D

S

82

3. Агар талаб чизиғи бурчаги ва таклиф чизиғи бурчаги тенг бўлса, мувозанат нуқта атрофида нарх тебранади.(8.13-чизма).

Вақт ўтиши билан юқоридаги уччала ҳолатдаги нархларнинг ўзгаришини график ҳолда ифодаласак, қуйидаги кўринишда бўлади. (8.14,

8.15, 8.16-чизмалар). Шундай қилиб, «Ўргимчакуясимон» модель назарий эҳтиёждан

бозорда беқарор мувозанат бўлиши мумкинлигини назарда тутади, мувозанатни таъминлашда бу динамик моделдан фойдаланиш мумкин.

Нарх тебранишиниг бир неча йиллик динамикасини кузатиб туриб ҳам келгусида кутиладиган нархни аниқлаш мумкин, ва бозор мувозанати

ва барқарорлигини таъминлаш мумкин.

8.14-чизма. Ўчиб бораётган нарх тебраниши.

8.15-чизма. Портлашсимон тебраниш.

Р

Р0

Р1

О

t

Р

Р0

Р1

О

t

83

8.16-чизма. Муттасил нархнинг тебраниши.

Мувозанат барқарорлигини таъминловчи яна бир омил бўлиб товарлар запасини ташкил этиш ҳисобланади. Умуман товар ёки

инвестиция фондларини ташкил этиш ва иқтисодиётни макрокўламда барқарор мувозанатини таъминлаш ҳозирги Ўзбекистон иқтисодиётининг бозор муносабатларига ўтиш давридаги долзарб муаммоларидан биридир.

Айниқса, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришда барақарорлаштириш фондини ташкил этиш ва уни самарали ишлатиш

механизмини яратиш лозим. Демак, барқарор мувозанатни таъминлашда келгусидаги мувозанат

нархни аниқлаш ва турли мақсаддаги фондларни яратиш зарурдир.

4. Миллий бозор ва унинг мувозанатини барқарорлаштириш

Бозордаги мувозанатни барқарорлаштириш нафақат ишлаб чиқарувчилар ва харидорларнинг манфаатларига жавоб беради. Барқарор

мувозанатни таъминлаш давлатнинг ҳам иқтисодий сиёсати ҳисобланади, чунки миллий иқтисодиётнинг барқарор мувозанати миллий иқтисодиёт ўсиш суръатларини таъминлайди.

Давлат иқтисодиётини мувозанатлаштириш учун турли иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий механизмлардан фойдаланади. Мисол учун, товарни

нархи паст бўлган даврда уни улгуржи ҳажми ишлаб чиқарувчилардан сотиб олади. Демак, талаб кўпаяди ва натижада унинг нархи кўтарилади.

Товар нархи қимматлашган даврларда эса давлат шу товар таклиф ҳажмини кенгайтиради, натижада бозордаги товарнинг нархи маълум

қийматга арзонлашади. Худди шу тартибда олибсотарлар ҳам товарларни олиб сотадилар.

(Олибсотарлар деб, иқтисодий субъектга айтилади. У фуқаро, кооператив, акционерлик жамиятлари ва х.к. бўлиши мумкин). Бошқача қилиб

айтганда, олибсотарлар деб товарни истеъмол қилиш ёки ишлаб чиқариш ресурслари сифатида сотиб олмай, балки кейинчалик юқори нархда

Р

Р0

Р1

О t

84

сотадиган иқтисодий субъектларга айтилади. Шуни айтиш керакки, бозор иқтисодиёти шароитида «олибсотарлик» давлат қонунида тақиқланган бўлсагина жиноятчилик деб қаралади. Акс ҳолда олибсотарликни ҳам

бизнес деб қараса бўлади. Олибсотарларнинг фаолияти қонуний доирада ташкил этилган бўлса, уларнинг фаолиятидан жамият манфаатдор бўлади.

Улар ҳам бозорни мувозанатлаштириб турадилар. Қуйидаги (8.17-8.18–чизмаларга қаранг) расмларда буғдой

бозоридаги икки хил ҳолат берилган. Ундаги HG чизиғи буғдойнинг Рn қийматдаги «нормал» нархини кўрсатади. Рn нормал нарх албатта

нисбатан олинган. Нархнинг Рn даражасини «нормал» деб аниқлашда ишлаб чиқарувчилар томонидан ўтган йиллардаги нархларга нисбатан

нисбий тақсимот билан аниқланади. Нархни аниқлашда буғдой етиштириш технологияси, буғдойга бўлган талаб ҳажмини ўзгариши,

техника ва минерал ўғитлар нархи ва ҳоказо омиллар ҳисобга олинади.

8.17-чизма. Серҳосил йилда

олибсотарларнинг бозор мувозанат нархига таъсири.

8.18-чизма. Камҳосил йилда

олибсотарларнинг бозор мувозанат нархига таъсири.

Айтайлик, истеъмолчиларнинг буғдойга бўлган талаби ўзгармас

бўлиб, АВ чизиғи кўринишига эга. Буғдойга бўлган талаб ўзгармас бўлганлиги учун 8.17-8.18-чизмаларда АВ талаб чизиғи бир хил

шаклдадир. Бу йил буғдойнинг таклифига нарх таъсир этмайди деб айтайлик,

яъни қанча буғдой ишлаб чиқарилса, шунча ҳажмда таклиф этилади. Биринчи «серҳосил» йилда таклиф чизиғи NS1 га, иккинчи

«камҳосил» йилда эса RS2 га тенг бўлсин.

S1 S2 Se Р

D

A

HPn

K

P2

P1

O L M N B E Q O R T B

A

P3

P4 G

85

Агар олибсотарлар буғдойнинг талаб-таклифига таъсир этмасалар буғдойнинг биринчи «серҳосил» йилдаги нархи Р1 га тенг, буни 8.17–чизмадан яққол кўриш мумкин. Иккинчи «камҳосил» йилда эса

буғдойнинг нархи Р3 га тенг бўларди, яъни «нормал» Р1 нархдан анча кўп қийматга тенг бўлган бўлар эди.

Бундай ҳолда олибсотарлар томонидан бозор ҳолатига қандай таъсир этилади. 8.17–чизмада олибсотарларнинг буғдойга бўлган талаби KL

чизиғи билан кўрсатилган. К нуқта Pn нуқтадан камроқ қийматга эга. Бунинг маъноси шуки, олибсотарлар буғдойнинг нархи «нормал» нархдан

кам қийматга тенг бўлганда унга харидор бўлади. Олибсотарлар учун буғдой бозоридаги нарх «нормал» нархдан қанча камайтирилса, уни

кўпроқ олишга ва олибсотарликдан фойда кўришга эришади, яъни Рn билан К ўртасидаги фарқнинг катталашуви чайқовчининг хатти-

ҳаракатини тезлаштиради. Демак, олибсотарлар билан харидорларнинг талаб эгри чизиғини ифодалайдиган бўлсак, у DE пунктир чизиғи

кўринишига эга бўлади. У АВ ва КL эгри чизиқларини қўшиб топилади. Биринчи «серҳосил» йилда мувозанат DE ва NS1 чизиқларининг

кесишган пайтида аниқланади. Буғдойнинг нархи P2 қийматга тенг деб

аниқланади. Р2 нарх Р1 нархдан юқори ва Рn нархдан камдир. Истеъмолчилар буғдойни ОМ ҳажмида, чайқовчилар эса буғдойни

МN ҳажмда харид қиладилар. Иккинчи «камҳосил» йилда эса ишлаб чиқарувчиларнинг таклифи

RS2 ҳажмга тенг бўлади. Буғдойни таклифи кам бўлганлиги учун унинг нархи Р3 га тенг бўлади. Р3 нарх эса Pn нормал нархдан юқори бўлганлиги

учун олибсотарлар ўтган йили харид қилган буғдойни бозорга олиб чиқадилар, яъни таклиф олибсотарлар томонидан кўпайтирилади. Жами

таклиф ҳажми кўпайиб TSе кўринишга эга бўлади. Шуни айтиш керакки, 8.18-чизмадаги RT кесма 8.17-чизмадаги MN кесмага тенг. Мувозанат эса

АВ ва TSe нуқталарнинг кесишган жойида ўрнатилади. Буғдойнинг нархи эса Р4 га тенг бўлади. Бу эса Р3 нархдан кам, Рn нархдан кўпдир.

Истеъмолчи ОТ ҳажмдаги маҳсулотни сотиб оладилар, шундан OR

ҳажмдаги буғдойни ишлаб чиқарувчилардан, RT ҳажмдагисини эса олибсотарлардан сотиб оладилар.

Шундай қилиб, олибсотарлик натижасида «серҳосил» ва «кам ҳосил» йиллардаги нархнинг кескин ўзгариши камайтирилади. Олибсотарлар

буғдойни Р2 нархда сотиб олиб Р4 нархда «камҳосил» йили сотадилар. P4 ва Р2 нархларнинг фарқи олибсотарларнинг умумий фойдаси

бўлиб, унинг бир қисми буғдой омборларининг харажатларини қоплашга, банк кредит фоизлари тўловларига сарфланади. Қолган фойда соф фойда

сифатида ўзлаштирилади.

5. Давлатнинг иқтисодиётга аралашуви даражаси

86

Бозордаги нархларнинг бундай кескин ўзгаришини олдини олиш ва мувозанатини таъминлаш учун давлат «товар интервенцияси» билан шуғулланиш керакми деган савол туғилади, яъни олибсотарлар

фаолиятига ўхшаш фаолиятни давлат ҳам қилиши мумкинми? Бу саволга иқтисодчилар турлича жавоб берадилар. Бу ҳар бир мамлакатнинг

ҳақиқий ижтимоий-иқтисодий аҳволи билан боғлиқдир. Дастлаб давлатнинг товар интервенциясига қарши далилларни

келтирамиз. 1. Давлат амалдорлари товар интервенциясини ўтказишда ўзларининг

маблағлари билан эмас, балки давлатнинг маблағларидан чайқовчилик қиладилар. Хусусий олибсотар ўзининг хатолари учун

ўзи моддий жавоб беради. Давлат амалдорларининг хатоси эса солиқ тўловчиларнинг зиммасига тушади. Шунинг учун давлат амалдорлари

бирор бир қарор қабул қилсалар, хусусий олибсотарларга қараганда улар унга камроқ даражада маъсулдирлар. Бундан ташқари, баъзи

ижтимоий гуруҳларнинг таъсирида давлат сиёсий жиҳатдан аралашади ва аралашувни оқлайди. Мисол учун, фермерлар буғдойнинг нархи юқори бўлса ҳам давлатни буғдойини сотиб олишга

мажбур қилишлари мумкин. Агар сиёсий вазият кескинлашмасин деб харид қилинаверса, буғдойнинг жуда катта заҳиралари пайдо бўлади,

уларнинг харажатлари кўпаяди, сифати бузилади ва х.к. 2. Давлат томонидан товар интервенциясини оқловчи далилларни

келтирайлик. Агар буғдойнинг нархи «серҳосил» йилда жуда пасайиб кетса, уни сотиб олишга хусусий олибсотарлар маблағлари

етишмайди. Бундай ҳол банк системалари ривожланмаган, бозор структураси такомиллашмаган мамлакатларда кўпроқ ҳақиқатдир.

Давлат хусусий олибсотарларга нибатан нархни олдиндан айтиш, арзон сотиб олиш имкониятларига эга бўлади ва шу билан нархнинг

кескин ўзгаришининг олдини олади, бозорнинг барқарорлигини, мувозанатини самаралироқ таъминлайди. Бундан ташқари, хусусий олибсотарлар таъсирида бозордаги

барқарорлик ва мувозанат бузилиши ҳам мумкин. Мисол учун, олтин қуймасининг жаҳон бозоридаги талаби ва таклифини кўриб чиқайлик.

Олтин қуймасининг заҳираси жаҳон мамлакатларида уни ишлаб чиқаришга қараганда кўпдир. Заҳира электрон, заргарлик ва бошқа

тармоқларнинг эҳтиёжларидан ҳам бир неча марта кўп. Шунингдек, олтин товар сифатида бузилмайди, уни сақлаш харажатлари ҳам кам бўлади.

Қандайдир сабабга кўра, уни 1 граммининг нархи 17 доллардан 16 долларга тушиб қолди дейлик. Бундай ҳолда олтин қуймасининг хусусий

эгалари бозорда олтиннинг нархи тушиб кетади деб талвасага тушиб, дарҳол бозорга олиб чиқадилар - таклиф ҳажми эса кўпаяди.

Натижада 1 гр. Олтиннинг нархи янада пасайиб кетади ва 14 долларга тенг бўлиб қолиши мумкин. Бу бошқа олтин эгаларини ҳам

87

талвасага туширади. Улар ҳам нархнинг тушиб кетишидан қўрқиб сотишга ҳаракат қиладилар. Натижада олтиннинг нархи сунъий равишда янада тушиб бораверади. Бунинг оқибатини табиатдаги қор кўчкисига

ўхшатиш мумкин. Кўчкидан жамият қаттиқ зарба олади, лекин олтиннинг нархи ҳеч қачон 0 га тенг бўлмайди. Маълум вақт кейин узоқ муддатли

омиллар кучга киради. Олтин нархини пасайиши, биринчидан, уни қазиб чиқаришни кескин

камайтиради, иккинчидан, арзон олтиндан бошқа тармоқ (мисол учун электроника) кўпроқ фойдалана бошлайди. Демак, яна талаб ошади. Бу

жараёнда ҳам чайқовчилар катта роль ўйнашлари мумкин. Олтин нархининг кўпайиб боришини улар кейинчалик ошади деб тушунишлари

мумкин. Натижада олтиннинг нархи янада кескин ошиб кетади. Маълум вақтдан кейин яна узоқ муддатли омиллар кучга киради.

Нарх яна пасаяди. Мисолимиздан кўриниб турибдики, чайқовчилар беқарорликнинг янада кескинлашувига таъсир қилиши мумкин.

Амалиётда бозорда баъзи товарларнинг таклифи ва нархи бундай кескин ўзгаравермайди. Мисол учун ҳўл мевалар, станоклар, кийим – кечакларни узоқ сақлаб чайқовчилик қилиш қийин, чунки улар бузилади, модаси

ўзгаради ва х.к. Қимматбаҳо қоғозлар бозорида ҳам юқоридаги (олтин бозоридаги)

ҳолатлар бўлиши мумкин. Биринчи навбатда бу акциялар ва валюталарга тегишлидир.

Валюта бозорида ҳар хил миллий валюталар бир–бирига алмаштирилади. Масалан, Америка долларининг курси немис маркасига

нисбатан мос равишда 1,5 марка-доллардан 1,4 марка-долларгача тушди, дейлик. Бу ҳол доллар эгаларига бундан кейин ҳам долларнинг қиймати

тушадигандай бўлиб туюлади. Шунинг учун улар немис маркасини сотиб ола бошлайдилар, долларни эса кўпроқ сотишга ҳаракат қилишадилар.

Натижада долларнинг курси тушиб боради, марканинг курси эса кўтарилиб боради. 1992-1993 йилларда Россия рублига нисбатан доллар курсининг кўтарилиб борганлигини эслаб ўтиш кифоядир. Айниқса, товар

ва хизматлар нархларининг оширилишидан олдин, иш ҳақларини кўпайтирилишидан олдин долларнинг курси кескин ошиб борди.

Кўплаб маданийлашган, саноатлашган ва бозор структураси такомиллашган мамлакатларда ҳукумат бозорга камдан–кам ҳоллардагина

аралашади. Ҳукуматнинг аралашуви қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорига ва валюта бозорига тааллуқлидир. Бироқ хусусий

олибсотарликни ёқловчи иқтисодчилар буни ҳам танқид қиладилар, чунки уларнинг фикрларича хусусий олибсотарлик бозорни

барқарорлаштирувчи ва мувозанатни таъминловчи омилдир. Уларнинг асосларини қисқача ифодаласак, қуйидагича бўлади.

88

Нисбатан арзон нархда товарларни сотиб олган олибсотарлар маълум

фойда оладилар Нархларнинг тебраниш амплитудасини

камайтириш билан бозорни мувозанатлаштиришга ёрдам берадилар;

Юқори нархда товарни сотиб олиб, арзон сотган олибсотарлар зарар

кўрадилар Зарар кўрувчи олибсотарлар бозордаги нарх

тебранишини кўпайтирадилар ва беқарорликни кучайтирадилар.

Демак, чайқовчиларнинг фойда олган қисми бозорни барқарорлаштиради, зарар олган қисми эса беқарорлаштиради. Табиий

танловда эса фойда олувчи, бозорни барқарорлаштирувчи олибсотарларгина қоладилар. Шунинг учун ҳам амалиётда бозорни

барқарорлаштирган олибсотарлар қолади, холос. Биз, асосан, бозорни барқарорлаштириш ва мувозанат ҳақида фикр

юритдик. Амалиётда эса умуман бозор иқтисодиётини макрокўламда барқарорлаштириш тўғрисида кўп ишлар қилинди. Бироқ бу муаммо жуда

мураккаб ва кўп қиррали муаммодир. Демак, макрокўламдаги бозор иқтисодиётини барқарорлаштириш миллий иқтисодиётнинг ривожлантиришнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Буюк инглиз

иқтисодчиси Ж.Кейнс мактаби тарафдорлари айтадиларки, бозор иқтисодиёти ички зиддиятлари билан беқарордир. Маълум сабабга кўра

аҳолининг жами товарларга ва хизматларга бўлган талаби кескин камайса корхоналарнинг ишлаб чиқариши камаяди, ишсизлар кўпаяди. Ишсизлар

кўпайиши билан аҳолининг даромадлари камаяди. Аҳоли даромадларининг камайиши янада товар ва хизматларга бўлган талабни

камайтиради. Ж. Кейнс мактаби бозор иқтисодиёти бундай ўпирилиб кетаётган иқтисодиётни тўхтатишни пишиқ-пухта механизмларига эга

эмас, дейдилар. Шунинг учун давлатнинг аралашувисиз бу ўпирилиш чексиз, узоқ давом этиши мумкин. Кейнсчилар бу ғояни асослаш учун

«Буюк депрессия» йилларини мисол қилиб кўрсатади. «Буюк депрессия» 10 йил давом этган. Ишсизлар баъзи йирик ривожланган мамлакатларда

20% фоизга тенг бўлган, баъзан эса бундан ҳам ортиб кетган. Кейнсчиларнинг фикрича давлат иқтисодиётга фаол аралашиши

лозим, айниқса аҳоли, товар ва хизматлар, талаб ва таклифларни тартибга

солиб туриши зарур. Мисол учун, агар ишлаб чиқаришнинг пасайиши тенденцияси бошланган бўлса, солиқларни камайтириш, давлат

харажатларини кўпайтириш зарур. Бундан асосий мақсад жами таклифни кўпайтиришдан иборат. Агар иқтисодиёт гуркираб ривожланаётган, нарх

ўсиб бораётган бўлса, ҳукумат солиқларни кўпайтириши, давлат харажатларини камайтириш лозим.

АҚШ атоқли иқтисодчиси М. Фридман ва унинг шогирдлари бошқача нуқтаи назарга эга. Уларни «монетаристлар» деб аташади. Улар

фикрича, умуман олганда, бозор иқтисодиёти ички барқарорликка эга. Ишлаб чиқариш пасайиши мумкин. Агар ҳукумат хатоликларга йўл

қўймаса ишлаб чиқаришнинг пасайиши унчалик чуқурлашмайди ва

89

узоққа чўзилмайди. «Буюк депрессиянинг» сабаби - давлат сиёсатидаги хатоликлардан келиб чиққан.

АҚШ ҳукуматининг хатоларидан бири - пул массасини кескин

камайтирганлиги жами товар ва хизматларга бўлган талабнинг кескин камайишига олиб келган. Монетаристлар ҳукумат томонидан жами товар

ва хизматларнинг тартибга солинишига қарши чиққанлар. Уларнинг фикрича ҳукуматнинг аралашуви бозор иқтисодиётини

беқарорлаштиради. Кейнсчилар ва монетаристларнинг назарий ғояларидаги бу мунозара ҳали ҳам давом этмоқда. Лекин бозор

иқтисодиётига ўтишнинг ҳам, бозор иқтисодиётини бошқаришнинг ҳам ҳар бир мамлакат учун ўз йўли борлиги шубҳасиздир. Шунинг учун ҳам

Ўзбекистон бозор иқтисодиётининг ўзи учун зарур моделини яратишга ҳаракат қилмоқда.

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:

1. Хусусий ва умумий мувозанат. 2. Давлат томонидан иқтисодиётда мувозанат қандай ўрнатилади?

3. «Ўргимчакуясимон» модель. 4. Миллий бозорни барқарорлаштиришда «чайқовчилар» ни роли

қандай? 5. Иқтисодиётни барқарорлаштириш учун давлат қай даражада

аралашуви зарур?

90

МАВЗУ 9. ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ. ИҚТИСОДИЁТНИНГ ЦИКЛИК ТЕБРАНИШИ

1. Иқтисодий ўсиш тушунчаси ва унинг ўлчаниши. 2. Иқтисодий даврларнинг хусусияти ва кўриниши.

3. Иқтисодий ўсишнинг аҳамияти. 4. Иқтисодий ўсишга таъсир этувчи омиллар.

5. Давлатнинг иқтисодий ўсишга таъсир этиш имкониятлари. 6. Иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлиги.

7. Иқтисодий цикл. Иқтисодиётнинг циклик ривожланиши. 8. Иқтисодий цикл фазалари.

9. Саноат ва йирик цикллар конъюнктураси. Кондратьев-Форресторларнинг йирик иқтисодий цикллари.

1. Иқтисодий ўсиш тушунчаси ва унинг ўлчаниши.

Жамият тараққиётини ифодаловчи асосий мезонлардан бири

иқтисодий ўсишдир. Бу объектив қонуният бўлиб, аҳоли ўсиши ва фан-

техника жараёнлари билан боғланган. У миллий иқтисодиет ривожланиши ҳаракатини кўрсатади ва шу сабабли вақтнинг маълум

даврларига (чорак, йил ва ундан узоқ вақтга) макроиқтисодий кўрсаткичларни (ЯИМ, ЯММ и СММ) таққослаш йўли билан ўлчанади.

Иқтисодий ўсиш икки усул билан аниқланади ва ўлчанади. Биринчи усул реал ЯИМ ни (ЯММ, СММ) ўтган даврга нисбатан

ўзгариши сифатида аниқланади ва мамлакатнинг умумиқтисодий имкониятлари ҳаракатини ифодалаш учун ишлатилади. Иккинчи усул

реал ЯИМ ни (ЯММ, СММ) ўтган даврга нисбатан аҳоли жон бошига ўзгариши сифатида аниқланади ва мамлакат ижтимоий ривожланиш

даражасини ва ҳаракатининг сифат ўзгаришларни ифодалаш учун фойдаланилади.

Иқтисодий ўсишнинг аҳоли жон бошига ҳисоблаш кўрсаткичлари

макроиқтисодий таҳлил қилиш ва истиқболни белгилаш, халқаро таққослашда кўпроқ ишлатилади. Иқтисодий ўсиш суръатлари ва

қўшимча ўсиш сурьатлари бир-биридан фарқланади. Иқтисодий ўсиш суръатлари қуйидагича аниқланади:

а) базис ўсиш суръати o

i

Y

Y

б) занжирли ўсиш суръати 1i

i

Y

Y

Қўшимча ўсиш суръатлари қуйидаги формула бўйича аниқланади:

а) базис қўшимча ўсиш суръати o

oi

Y

YY

91

б) занжирли қўшимча ўсиш суръати 1

1

i

ii

Y

YY

бунда, Yo - базис йилдаги реал ЯИМ; Yi - шу йилдаги реал ЯИМ;

Yi-1 - бундан аввалги йилдаги реал ЯИМ.

2. Иқтисодий даврларнинг хусусияти ва кўриниши.

Иқтисодий тараққиет доимий тебранишларга учраб туради - пасайиш, танглилик даврлари иқтисодий фаоллик ва кўтарилиш билан

алмашади. Иқтисодий ўсишнинг даврийлик хусусияти фан-техника тараққиёти билан боғлиқ. Шу туфайли асосий фондларни сакраш йўли

билан янгиланиши юз беради, янги технологик жараёнлар татбиқ этилади, миллий даромад, истеъмол, жамғариш ва инвестициялар ўртасида ўзаро боғлиқлик ўзгаради. Иқтисодий ўсиш ҳолатида ишлаб чиқаришнинг реал

ҳажмини вақти-вақти билан бўлиб турадиган бундай кенгайиши ёки қисқариши иқтисодий давр деб аталади. Иқтисодий даврлар давом этиш

муддатига кўра қуйидаги турларга бўлинади:

қисқа (3-4 йил) муддатли, товар-моддий заҳираларнинг ўзгариши

билан асосланган;

ўрта (7-8 йил) муддатли асосий фондлар асбоб-ускуналарни алмаштириши сифатидаги ўзгаришларидан келиб чиқади;

Кузнец даври (15-20 йил), қурилиш давр назариясининг асосчиси

Америка иқтисодчиси Саймон Кузнец номи билан аталган. Бу даврлар турар жойларни ва баъзи ишлаб чиқариш иншоотларни вақти-вақти

билан оммавий равишда янгиланиши билан боғлиқ бўлган тебранишлардир;

узун тўлқинлар (50-60 йил), инфраструктурани янгиланиши ва тубдан янги технологик жараёнларни киритиш билан асосланади ва рус

тадқиқотчиси Н.Кондратьев номи билан номланади. Иқтисодий даврни ўрганиш давлат томонидан даврийликка қарши

қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш учун зарурдир.

3. Иқтисодий ўсишнинг аҳамияти.

Ҳар бир мамлакат иқтисодий ўсишга эришиш учун интилади ва уни

давлат сиесатининг асосий мақсади деб билади.

Чунки иқтисодий ўсиш қуйидагиларни билдиради:

миллий маҳсулот ҳажмини ва даромадни муттасил кўпайишини,

оқибатда эса аҳоли фаровонлигини ўсишини;

92

ишлаб чиқариш фондлари ва ишчи кучларини хўжалик оборотига янада тўлароқ жалб қилишни, яъни жамиятнинг чегараланган

ресурсларидан тўғри фойдаланишни;

шахсни ривожланишига олиб келувчи янги эҳтиёжларни ва шу билан

бир вақтда уларни қондиришнинг янги имкониятлари пайдо бўлиши;

дунё бозорида давлат ишончининг ўсиши ва ўрни мустаҳкамланиши. Бу эса халқаро айирбошлашнинг нисбатан устунлик қонунига

мувофиқ қўшимча харажатсиз миллатлар даромадини оширишга олиб келади. Шу билан бирга иқтисодий ўсиш айрим салбий оқибатларга ҳам

эга. Уларнинг ичида энг кўзга ташланадигани атроф-муҳитга ортиқча зўр берилиши ва натижада уни ифлосланиши.

Барқарор иқтисодий ўсиш учун шароитларни таъминлаш давлатнинг муҳим вазифаси ҳисобланади. У тартибга солиш

таянчларидан фойдаланиб, иқтисодий ўсишнинг ижобий томонларини кучайтириш ва салбий томонларини текислаш имконига эга.

4. Иқтисодий ўсишга таъсир этувчи омиллар.

Иқтисодий ўсиш бир қamop омиллар таьсирида амалга оширилади. Уларнинг ичидан қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

1. табиий ресурсларнинг сони ва сифати; 2. меҳнат ресурсларининг сони ва сифати;

3. асосий капитал ҳажми; 4. технологиялар.

Кўриниб турибдики, буларнинг ҳаммаси ишлаб чиқариш омилларидир: капитал (К), меҳнат (L) ва технологик тараққиёт (А). Бу эса

иқтисодий ўсишни истиқболини белгилаш мақсадида ишлаб чиқариш функциясини кенг қўллаш имконини беради. У иқтисодиетдаги ишлаб

чиқариш омиллари миқдорини қўшимча ўсиш суръатлари (КК ва LL) ва техника тараққиёти натижасида уларнинг умумий унумдорлигини

қўшимча ўсиш суръатларига (АА) боғлиқ ҳолда маҳсулот ишлаб

чиқаришнинг қўшимча ўсиш суръатини (УУ) ҳисоблашга имкон

беради:

A

A

L

L

K

K

Y

Y

1 ёки

Ишлаб чиқариш

ҳажмининг қўшимча ўсиш суръати

капитал ҳиссаси

меҳнат ҳиссаси

омиллар умумий

унумдорлигининг қўшимча ўсиши

ҳиссаси бу ерда:

A

A - меҳнат унумдорлигининг ўсиш суръати;

93

L

L - иш билан бандликнинг ўсиш суръати;

K

K - капиталларнинг ўсиш суръати.

Бунда коэффициент ишлаб чиқарилган маҳсулотда капитал

ҳиссасини, (1- ) - меҳнатнинг ҳиссасини кўрсатади. Фараз қилайлик,

милллий маҳсулотда капитал ҳиссаси 0,3ни, меҳнат ҳиссаси эса 1-0,30,7

ни ташкил этса, унда капитални (КК) ва меҳнатни (LL) 10% га

қўшимча ўсиши ишлаб чиқариш ҳажмини ҳам 10% га қўшимча ўсишига

олиб келади (0,Зх10%0,7х10%3%7%10%). Маҳсулотни бу қўшимча

ўсишига экстенсив йўл билан, яъни капитал заҳиралари ва ишчи кучлари сонини миқдоран кенгайиши ҳисобига эришилган.

Аммо, ҳозирги шароитда иқтисодий ўсишни таъминловчи интенсив омилларнинг аҳамияти кескин ошиб кетди. Чунки, бунда иқтисодий ўсиш

иқтисодий ресурсларни миқдоран ўзгариши ҳисобига эмас, балки улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, яъни омиллар унумдорлиги

(АА) ўсиши ҳисобига эришилади. Ишлаб чиқариш қўшимча ўсиш

суръатининг бу қисми ишлаб чиқариш ҳажми ўсиши ҳамда капитал ва меҳнат ҳиссаси ўртасидаги фарқ сифатида қолдиқ қоидаси бўйича

ҳисобланади. Омиллар умумий унумдорлигининг (АА) улуши Роберт Солоу томонидан ҳисоблаб чиқилган ва ишлаб чиқариш функциясига

киритилган. Шунинг учун ҳам бу тенгламани баъзан Солоу модели деб аташади.

Шунингдек Солоу моделини макроиқтисодиётда узоқ муддатли ривожланишни таъминлайдиган моделлардан бири деб ҳам юритишади.

Албатта бу модель АҚШ иқтисодиёти учун маълум даврда кучга эга бўлган. Ўзбекистон учун ҳам худди шу йўналишдаги тадқиқотларни олиб

бориш зарур.

5. Давлатнинг иқтисодий ўсишга таъсир этиш имкониятлари.

Ҳозирги даврда иқтисодий ўсишнинг белгиловчи асосий омиллари бўлиб фан-техника тараққиёти, ишчи кучининг сифати ва ишлаб

чиқаришни рағбатлантириш ҳисобланади. Шу сабабли давлат иқтисодий ўсишга қуйидаги воситалар ёрдамида таъсир этиши мумкин:

фан ва техниканинг истиқболли йўналишлари ривожланишини қўллаб -

қувватлаш;

ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда қатнашиш;

солиқ тизимини ихчам қайта қуриш. Фан-техника тараққиёти иқтисодиётга таъсир этиш кўламларини

ҳисобга олиб, ҳозирги ривожланган мамлакатларда илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик (ИТТКИ) ишланмаларга бўлган харажатлар

94

улуши ошиб бормоқда. Уларнинг ЯИМдаги ҳиссаси 1990 йил маълумотлари бўйича Японияда 3,04%, АҚШда 2,79%, Буюк Британияда 2,2%ни ташкил этди. Шунингдек, таълим соҳасига ҳам давлат

харажатлари ҳиссаси ортиб бормоқда - иқтисодий ривожланган мамлакатларда у ўртача 12,6%ни ташкил этади. 1995 йилда Ўзбекистонда

фақат давлат бюджетидан фан ва таълимга харажатлар миллий даромаднинг 10% дан ошиқроғини ташкил этди.

Иқтисодий ўсишга мамлакатнинг солиқ тизими ҳам сезиларли таъсир қилади. Унинг солиққа тортиш ставкаларини камайтириш ва

амортизацияга ажратмаларнинг ўсиш томон ўзгариши инвестициялар ҳажмини кўпайтиради ҳамда шу билан иқтисодий ўсишни

рағбатлантиради.

6. Иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлиги.

Сўнгги ўн йилликларда ижтимоий ва экологик муаммоларни кучайиши билан деярли барча мамлакатларда иқтисодий ўсиш, энг аввало аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг шарти сифатида қаралмоқда. 50-

60-йилларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш зарурлиги сабабли ривожланган мамлакатларда амал қилган иқтисодий ўсишнинг миқдорий

назарияси ўз ўрнини иқтисодий ўсишнинг сифат назариясига бўшатиб берди. 70-йиллар охирларидан бошлаб жаҳонда муқим ривожланиш ғояси

тобора тарқалиб бормоқда. Унинг асосий тавсифи келажак авлодлар эҳтиёжини, яъни экология жиҳатдан чеклашлар ва аҳолининг камбағал

қатламлари эҳтиёжларини ҳисобга олишдир. Деярли барча мамлакатларда давлат сиёсати иқтисодий ўсишнинг

қуйидаги муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган:

истеъмол даражаси юқори бўлган иқтисодиётнинг барқарор ҳолатини

таъминлашга қаратилган омонат жамғариш меъёрларини танлаш;

аҳоли ўсишини тартибга солиш;

фан-техника тараққиётининг экология жиҳатдан ҳавфсиз ютуқларини

жорий этиш ва меҳнат унумдорлигини ошириш. Иқтисодий ўсишнинг ижтимоий йўналтирилганлиги кучайиб

бориши билан иқтисодий назария ва амалиётда халқ фаровонлиги тушунчаси жамият ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг энг муҳим

мезонлари сифатида янада аниқланмоқда ва кенгайтирилмоқда. Агарда, илгарилари уни моддий таъминланганлигининг миқдорий

кўрсаткичларини (аҳоли жон бошига тўғри келадиган миллий маҳсулот ва даромад, озиқ-овқат маҳсулотлари, асосий ноишлаб чиқариш товарлари,

хизматлар, турар-жой ва бошқалар истеъмоли) акс эттирган бўлса, ҳозирда биринчи ўринга ўртача умр кўриш даражаси, ўлим даражаси, шу

жумладан болалар ўлими, ишсизлик даражаси, даромадлар тенгсизлиги, таълим даражаси, атроф-муҳитнинг аҳволи ва бошқа шу каби

95

кўрсаткичлар қўйилмокда. Яъни иқтисодий ўсиш шахснинг ривожланиб бориши учун шароит яратиб бериши лозим.

Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар стратегияси барқарор

ривожланиш ғоясига тўла мувофиқ келади. У аҳолини камбағал қатламларини қўллаб-қувватлашнинг кучли механизми мавжудлигида

сезиларли ижтимоий йўқотишларсиз иқтисодиётнинг янги сифат ҳолатига босқичма-босқич ўтишни кўзда тутади.

7. Иқтисодий цикл. Иқтисодиётнинг циклик ривожланиши.

Иқтисод бир маромда ривожланмайди, унга нотекис тараққиёт ҳам

хос. Тарихда ҳар доим иқтисодий ўсиш ўрнига турғунлик ва ҳатто тушкунлик келган, сўнгра яна иқтисодий ўсиш бўлган. Иқтисоддаги

шундай тебранма ҳаракат маълум даврларда такрорланиб турган. Иқтисодий динамикадаги кўтарилиш ва пасайиш ҳодисаларини ўз ичига

олувчи, иқтисоднинг тебраниб туриши билан характерланувчи давр иқтисодий ўсиш цикли дейилади. Иқтисодий назарияларда цикллар ҳар хил талқин этилган. Марксизм назариясида циклли ривожланиш фақат

капитализм белгиси деб қаралган, цикл инқироздан инқирозгача бўлган давр сифатида баҳоланган, унда кризис, турғунлик, жонланиш ва

юксалиш фазалари мавжудлиги қайд этилган. Бу назарияда кризис циклнинг бoшлaнғич нуқтаси деб олинган. Мазкур назария XIX асрдаги

циклли ривожланишга хос ҳодисаларни умумлаштирган, аммо циклларнинг умумий ҳодиса эканлигини эътибордан қочирган. Ҳозирги

замон назарияларида иқтисодий циклларнинг мавжудлиги тан олинади, цикл иқтисодий ўсишга хос тебранма ҳаракат деб талқин этилади, аммо

унинг сабаблари ҳар хил изоҳланади. Цикллар азалдан мавжуд, улар иқтисодиётнинг ҳамма турларига хос

бўлган, аммо иқтисоддаги тебранма ҳаракат турли даврда ва турли шаклда намоён бўлган, Қадимги Дунё ва Ўрта асрлар иқтисодиётидаги тебранма ҳаракат асрлар давомида юз берган, чунки иқтисодий ўсиш

омиллари кучсиз бўлганидан улардаги сифат ўзгариши секин борган ва бу омиллар иқтисодиётга фаол таъсир эта олмаган. Иқтисодиёт қолоқ

бўлганидан, уни ривожлантириш учун инвестиция етишмаган, бунинг устига инвестициялар янги технологияни жорий этиш билан боғлиқ

бўлмаган, чунки унинг ўзи асрлар давомида камдан-кам ўзгарган. Кишилар табиий кучлардан (масалан, шамол, сув кучи) фойдаланишни

ўрганишлари учун кўп асрлар керак бўлган. Тараққиёт суст борганидан цикл ўта узун бўлган. Иқтисодиётнинг кўтарилиши ва пасайиши ўқтин-

ўқтин бўладиган кашфиётлар, табиий офатлар ва урушлар билан боғлиқ бўлиб келган. Ўрта асрлардаги иқтисодий жонланишлар елканли

кеманинг кашф этилиши ва савдо йўлларининг очилиши, Америка қитъасининг очилиши каби воқеалар билан изоҳланган.

96

Иқтисодий тараққиёт суст жойда циклли ривожланиш аниқ намоён бўлмайди. Машиналашган ишлаб чиқаришга ўтиш муносабати билан иқтисодий ўсишнинг интенсив усуллари ҳаракатга келгач,

иқтисодиётдаги тебранма ҳаракат очиқ-ойдин намоён бўлади ва тез-тез такрорланиб туради. Машиналар тизими пайдо бўлгандан сўнг циклли

ривожланиш қонуний ҳодисага айланади. Айниқса, бу ҳозирги фан-техника революцияси замонида кучаяди. Қoлоқ ва ривожланган

жамиятдаги иқтисодий тебранишлар сабаби айнан бир хил эмас. Қолоқлик даврида бу кўпинча табиий омиллар ва фалокатлар натижаси

бўлган, чунки иқтисодий фаолиятга тасодифлар кучли таъсир кўрсата олган. Иқтисодий қуввати кучли жамиятда ишлаб чиқариш табиий ва

бошқа тасодифий ҳодисалар таъсирини кучсизлантира олади. Шу сабабли тебранишлар иқтисодиётнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқади.

Уларни асосан икки нарса келтириб чиқаради. Биринчиси - фан-техника тараққиёти билан боғлиқ инвестициялар, иккинчиси - маҳсулот ва

хизматларга бўлган талаб-эҳтиёжнинг ўзгариши. Улар биргаликда иқтисодий ўсишга таъсир этади. Маҳсулотга талабнинг ортиши ёки камайиши ишлаб чиқаришни кенгайтиришни ёки қисқартиришни тақозо

этади. Бу ўз навбатида инвестицияларни ўзгартиради. Талаб кетидан инвестициянинг кўпайиши ишлаб чиқаришдаги техника ва технологияни

янгилайди. Аммо ишлаб чиқариш хаддан ташқари кўпайса, маҳсулот туриб қолади, уни кўпроқ ишлаб чиқариш зарурати бўлмайди, натижада

уни қисқартиришга тўғри келади. Ишлаб чиқаришнинг техникавий янгиланиши вақти-вақти билан бўлиб туради, шу сабабли иқтисодий

ўсиш нотекис юз беради. Иқтисодий ўсиш ўрнига турғунлик ёки тушкунлик келади, сўнг ишлаб чиқариш яна ўнгланиб кетади. Техника

тараққиётининг шиддатига қараб техникавий янгиланиш муддати қисқаради. Агар XIX асрнинг 1-ярмида техниканинг янгиланиши, яъни

мавжуд техниканинг тўзиб бўлиши натижасида унинг янгиси билан алмаштирилиши 12-15 йилда бўлса, XX асрнинг охирига келиб бу муддат 3-5 йилга тушиб қолди. Бунинг устига талаб-эҳтиёж ҳам тез янгиланади.

Шу боисдан ўсиш ва пасайишдан иборат тебранма ҳаракат цикли (даври) ҳам қисқаради.

Собиқ социалистик мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатдики, иқтисодий циклга жамиятдаги иқтисодий муносабатларнинг ўзгариши

ҳам таъсир этади. Бир иқтисодий тизим (тоталитар тизим) инқирозга юз ўгириб, иқтисодий ўсишни таъминлай олмагани ҳолда, унга қодир бўлган

янги тизим (бозор тизими) шаклланиб улгурмаган шароитда ишлаб чиқаришнинг ўсиши унинг тушкунлиги билан ўрин алмашади. Натижада

ишлаб чиқаришнинг камайиб кетиши билан боғлиқ иқтисодий кризис келиб чиқади. Тушкунликнинг давомийлиги, ундан чиқиш муддати янги

иқтисодий муносабатларнинг шаклланишига боғлиқ. Иқтисодий тизимларнинг ўрин алмашуви билан боғлиқ бўлган иқтисодий ўсишдаги

97

ўзгаришлар ўткинчи, бинобарин, вақтинча бўлади. Янги тизимга ўтилгач, иқтисодий цикл ўзининг қонуний ҳолатига қайтади.

8. Иқтисодий цикл фазалари.

Иқтиcoдий цикл, ҳозирги назарияларга кўра тўрт фазадан иборат: 1) ўсиш чўққиси, 2) пасайиш, 3) турғунлик (депрессия), 4) жонланиш. Шу

фазалар кетма-кет ўрин алмашиб туриши натижасида тўлқинсимон ҳаракат юз беради. Тўлқиннинг келиб-қайтиши, кўтарилиши-тушиши

каби ҳаракат иқтисодиётда юз беради, лекин бу иқтисоднинг илгарилаб боришига хос. Тўлқинсимон ҳаракатлар қуйидагича кўринишда бўлади

(9.1-чизма).

Y – Иқтисодий фаоллик

даражаси T – Вақт

9.1-чизма. Иқтисодий цикл фазалари.

Расмдан кўринадики, юқорилашиб борадиган тўғри чизиқ иқтисодий

ўсишни билдиради. Аммо шу ўсиш жараёнида иқтисодиётнинг кўтарилиб -пасайиб, яна кўтарилиб-пасайиб туришидан иборат ҳаракат юз беради. Бу

ҳаракат маълум даврда такрорланади. Расмда тўлқинсимон ҳаракатни уч бор такрорланганини кўрамиз, чунки иқтисодиёт уч марта ўз чўққисига

чиққан. Иқтисодиётнинг бир фаза узра ҳаракати ўз хусусиятига эга. Ўсиш

чўққисидан иборат фаза ишлаб чиқаришнинг юксалишидан далолат беради. Бу фазада иқтисодий фаоллик кучаяди, буни Ғарбда “бум” деб

аташади. Ишлаб чиқариш пасая боради ва қуйи нуқтага тушади, ишсизлик орта боради, ишлаб чиқариш қувватлари бўшаб қолади,

товарлар ҳам туриб қолиб, бозор касодлашади. Мана шундай тушкунликни иқтисодий кризис деб ҳам аташади. Шундан сўнг депрессия

Y ўсиш

тенденцияси

чўққи

чўққи

чўққи

пасайиш

пасайишнинг энг қуйи нуқтаси

жонланиш

T

98

(турғунлик) фазаси келади. Бу фазада иқтисодиёт на пасаймай, на ўсмай бир ҳолатда қалқиб туради. Ишсизлик ҳам бир меъёрда туради, нархлар ўзгармайди, аммо инвестицион фаоллик бошланади. Инвестиция кўпайиб,

ишлаб чиқариш янгиланади, инвестиция касал иқтисодиётни даволаш учун берилган инъекция муолажа вазифасини ўтайди. Ишлаб чиқариш

техникаси янгиланади, янги харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш бошланади. Бунинг натижасида иқтисодиётда жонланиш бошланади, у

секин-аста юқорига кўтарила бошлайди, талаб ўсади, нарх ошади, иш билан банд бўлиш ортади, ишлаб чиқариш қувватлари тобора тўла ишлай

бошлайди. Натижада ишлаб чиқариш яна чўққига чиқиб олади. Шундай ҳаракат қайта-қайта юз беради ва ҳодисалар занжири бу циклли

ривожланишни билдиради. Иқтисодий ўсишнинг циклли ривожланиш орқали бориши унинг муаммолари мавжудлигидан дарак беради.

Иқтисодий ўсиш муаммоларини ҳал этиш ижтимоий тараққиётга йўл очади.

9. Саноат ва йирик цикллар конъюнктураси. Кондратьев-

Форресторларнинг йирик иқтисодий цикллари.

Макрокўламдаги иқтисодий жараёнларни тартибга солиш катта

мураккаб муаммодир. Унинг ўсиш суръатларини жадаллаштириш ҳам, инқирозни тўхтатиш ҳам узоқ ва кўп меҳнат, билим ҳамда тажриба талаб

этади. Макроиқтисодни ривожлантиришнинг ҳар бир мамлакат учун ўз андозаси мавжуд. Лекин ҳар бир мамлакат макроиқтисодиётини

ривожлантириш учун асосланиладиган назариялар ишлаб чиқилган. Шундай назариялардан бири Кондратьев-Форресторлар тадқиқ этган

саноат ва йирик цикллар конъюнктураси назариясидир. Саноат цикли бу иқтисодиётда 7-10 (ёки 8-12) йилларда такрорланиб турадиган

иқтисодиётнинг пасайиши ва жонланишидир. Бозор иқтисодиёти муносабатларида бўлган мамлакатда бу ҳолларнинг такрорланиб туриши аниқланган. Саноат циклининг бундай ўзгариши бевосита бозор

конъюнктурасига, талаб ва таклифнинг шу йилларда сон ва сифат жиҳатдан ўзгаришларига боғлиқдир. Саноат цикли адабиётларда бизнес

цикл деб ҳам аталади. Саноатнинг ривожланиши бозор конъюнктураси асосида маълум

йилларда пасайиб боради. Иқтисодиётнинг ислоҳот қилиниши, бозор механизмларининг такомиллашиши, ташқи фаолиятнинг

такомиллаштирилиши натижасида яна саноатда маълум барқарорлик вужудга келади, сўнгра ўсиш суръатлари жадаллашади. Бу жараённинг

давом этиши иқтисодиётни тартибга солиш маҳоратига боғлиқдир.

99

9.2-чизма. Кондратьев-Форресторларнинг йирик иқтисодий цикллари.

Кондратьев-Форресторлар назариясида йирик цикллар ҳам тадқиқ этилган. Йирик иқтисодий цикллар узоқ йиллар давомида қайтарилиб

туради, лекин муттасил бир хил тартибда қайтарилмайди. Йирик иқтисодий циклларга ҳам иқтисодиётнинг жонланиши ва пасайиши

хосдир. Уларнинг яхлит тўрт цикллари мамлакатларда 40-50 йилда такрорланиб туради, Кондратьев-Форресторлар йирик иқтисодий

циклларни тўрт фазага бўлиб тадқиқ қилишган. Буни 9.2-чизмадан яққол кўриш мумкин.

9.2-чизмадан кўриниб турибдики, йирик циклларнинг биринчи

фазасида иқтисодиётдаги зиддиятлар ҳал қилинмаса, у тез пасайиб кетади. Буни амалиётдаги яққол ифодаси собиқ иттифоқда ўз вақтида

самарали ислоҳотнинг ўтказилмаганлиги, собиқ иттифоқдош жумҳуриятларнинг бозор иқтисодиётига ўтишида самарали

макромоделнинг яратилмаганлиги ва шу каби жуда кўп макроиқтисодий зиддиятларнинг ҳал қилинмаганлигидан бизни чуқур кризисга тушиб

қолганлигимиздир. Шунинг учун 1990 йилдан бошлаб иқтисодиётимизда аввал ўсиш

суръатлари кескин пасайди, кейинчалик умуман пасайиш кучайиб кетди. Натижада кризиснинг кескин кучайиши биздан миллий иқтисодиётни

тезлик билан барқарорлаштириш, сўнгра ривожлантириш моделини яратишни тақазо этди. Демак, тарихан қисқа вақтда жуда қийинчилик

20 йил II фаза

5-10 йил

IV фаза

10 йил

III фаза 15 йил I фаза

AD

B C A

AS

О T

Y

100

билан кўтарилган иқтисодиёт кескин пасайиши мумкин. Биринчи фазада иқтисодиётнинг пасайиши иқтисодий ислоҳот қилинишини тақозо қилар экан, худди шу фазада кенг кўламда ислоҳот лойиҳалари, моделлари,

ҳуқуқий-иқтисодий нормалар, иқтисодий механизмлар ишлаб чиқилади ва жорий этилади. Унинг жорий этилиши аввало иқтисодиётни

барқарорлаштиради, сўнгра ривожлантиришга иқтисодий босим беради. Шунинг учун иккинчи фазадан бошлаб иқтисодиёт жонлана бошлайди,

ўсиш суръатлари кўпайиб боради. Учинчи ва тўртинчи фазаларда ҳам худди шу тенденция давом этади. Ўсиш суръатлари В нуқтага келганда

талаб ва таклиф мувозанатлашади, лекин иқтисодиётга берилган рағбатлантирувчи омиллар таклиф ҳажмини вақт ўтиши билан талабдан

янада кўпайтириб юборади. Тўртинчи фазада таклиф талабдан кўпайиб кетади ва товарларга талаб камаяди, харажатларнинг қопланиши

қийинлашади, ҳатто корхоналар инқирозга бирин-кетин учрай бошлайди. Натижада яна ишлаб чиқариш пасаяди. Ишлаб чиқаришнинг пасайиши

яна талаб ва таклифни мувозанат нуқтасига (С) олиб келади. Лекин у яна инерция бўйича пасайиб боради. Худди шу тартибда мамлакатларда йирик иқтисодий цикллар такрорланнб туради.

Демак, биринчи фазада АS>АD, яъни товар ва хизматларнинг ялпи таклиф ҳажми ялпи талаб ҳажмидан катта бўлганлиги учун иқтисодиёт

кескин пасаяди, улар мувозанатга интилади: АS >AД ёки AS АD.

Ўз инерцияси билан пасаяётган таклиф мувозанат нуқта(А)дан ҳам тушиб кетади ва АS<АD тенгcизлиги келиб чиқади. АS<АD эса

инфляция, ишсизлик, товар ишлаб чиқаришнинг пасайиши, иқтисодий механизмларнинг самарасизлигига олиб келади. Бу эса миллий

иқтисодиётда ислоҳот ўтказилишини тақозо этади. Иқтисодий тадқиқотлар маҳсули бўлиб, миллий иқтисодиётнинг янги бошқарув модели яратилади. Янги моделдаги иқтисодий механизмлар ишлаб

чиқаришни ривожлантиришга иқтисодий босим беради, макроиқтисодиёт ривожланади. Йирик иқтисодий цикллар шу тартибда 40-50 йилларда бир

такрорланиб туради.

АҚШнинг антициклик дастури Хансен томонидан ишлаб чиқилган бўлиб унинг мазмуни қуйидагича:

1. эгилувчан механизмларнинг ўрнатилганлиги (ўрнатилган стабилизаторлар)

2. компенсацияловчи қарши чораларнинг автоматик ҳаракати 3. компенсацияловчи, бошқарувчи дастурлар

1- чора ўз ичига прогрессив даромад солиғи ишсизликдан ҳимояловчи суғурта тизими қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархини қўллаб-

қувватловчи тизимни олади. Бу чора циклик тебранишлар амплитудасини камайтиради лекин даромадни ўсиши ва бандликни

таъминловчи ҳолатга ўтиши учун 2-чора зарур бўлади.

101

2- чора- % меърини камайтириш солиқ ставкаларини камайтириш ФРС орқали очиқ бозор давлат облигацияларини сотиб олиш резервлар меъёри пасайтириш ссудалар миқдорини ошириш (кафолатлари

билан бирга) 3- чора - ҳукумат ва конгресс ўртасидаги хусусан, бюджетнинг

ишлатилиши масалалари юзасидан ўзаро келишувни ўз ичига олади. Аммо иқтисодий адабиётларда қайд қилинишича 70-йиллардан

кейин бу чоралар етарли бўлмай қолди ва уларнинг салбий таъсирлари иқтисодиётга зарари кучлироқ намоён бўлиб қолди.

М.Фридмен фикрига кўра давлат миқёсидаги антициклик дастурлар ФТТ жараёнлари тезлигига мос равишда ҳаракат қила

олмаслиги натижасида уларнинг самарасиз эканлигига сабаб бўлишини кўрсатди.

Бундай марказлашган чоралар ўрнига бозор ўз-ўзини бошқариши механизмларини имкониятларидан фойдаланиладиган самарали

йўлларни (рейганомика, тетчеризм) таклиф этди.

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:

1. Иқтисодий ўсиш деганда нимани тушунасиз?

2. Иқтисодий ўсиш қандай усуллар билан аниқланади? 3. Иқтисодий даврларнинг хусусиятларини тушунтиринг

4. Иқтисодий ўсишнинг аҳамияти нимада? 5. Иқтисодий ўсишга қандай омиллар таъсир этади?

6. Давлат иқтисодий ўсишга қандай таъсир этади? 7. Иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаравонлиги ўртасида қандай боғлиқлик

мавжуд? 8. Иқтисодий цикл деганда нимани тушунасиз?

9. Иқтисодий циклнинг қандай фазалари мавжуд? 10. Йирик қтисодий цикллар деганда нимани тушунасиз?

102

МАВЗУ 10. ИСТЕЪМОЛ, ЖАМҒАРМА ВА ИНВЕСТИЦИЯ ФУНКЦИЯЛАРИ

1. Истеъмол функцияси 2. Жамғарма функцияси

3. Инвестиция функцияси

1. Истеъмол функцияси

Истеъмол бозорини бозор конъюнктураси талаблари асосида тўлдириш Ўзбекистон макроиқтисодиётининг долзарб масалаларидан

биридир. Маълумки, Ўзбекистонда истеъмол қилинадиган тайёр маҳсулотларнинг катта қисми собиқ иттифоқдош республикалардан ҳамда

чет эллардан олинар эди. Мустақилликка эришилгандан сўнг улардан тайер маҳсулотлар олиш мушкуллаша бошлади. Қолаверса, товар

айирбошлаш ҳам жаҳон нархларида, жаҳон стандартларига мослаштириб борилмоқда. Бу ҳол бозор иқтисодиёти таълимотининг макрокўламдаги истеъмол функциясини ўрганишимизни тақозо қилади. Истеъмол

функциясининг моҳиятини билишимиз истеъмол бозорини бошқаришимизда асос бўлади.

Истеъмол бозори - аҳоли истеъмоли учун зарур бўлган товар ва хизматларни айирбошлаш маконидир. Истеъмол бозори турли-туман

савдо шаҳобчаларини: давлат, кооператив савдоси, деҳқон бозори ва чайқов бозорини ўз ичига олади.

Истеъмол бозорида харидорлар фақат фуқаролардан иборат бўлмайди. Харидорлар таркибига аҳолига бепул хизмат кўрсатувчи

корхона ва ташкилотлар (касалхона, етимхона, болалар боғчаси, қариялар уйи ва бошқалар) ҳам киради. Улар ҳам кенг истеъмол буюмларининг

истеъмолчиларидир. Истеъмол бозорида ҳар хил хизматлар (маданий, тиббий, техникавий) ҳам сотилади. Истеъмол бозорнинг ҳажми унда сотиладиган товарларнинг ялпи суммаси (масалан, товаробороти) билан

белгиланади. Истеъмол товарлари қатъий давлат нархлари, назорат қилинадиган нархлар ва эркин нархларда сотилади.

Истеъмол бозори ўзининг ҳолатига қараб икки хил бўлади: тўйинган бозор ва тақчил бозор ёки оч бозор. Тўйингаи бозорларда халқ

истеъмоли товарлари талабга етарли сифатда ва миқдорда бўлади. Тақчил бозорда эса товарлар сурункасига истеъмолни қондирмайди, унинг нархи

юқори бўлади. Товарлар нархининг юқорилиги ва тақчиллиги натижасида истеъмолчини ижтимоий ҳимоялаш зарурати келиб чиқади. Иқтисодчилар

томонидан «истеъмол савати» ва унинг қиймати аниқланади. «Истеъмол савати» - муайян озиқ-овқат, саноат моллари ва хизматларнинг

тирикчилигини таъминлашга маълум даражада етарли бўлган миқдорини кўрсатади. Нархларнинг тўхтовсиз ўсиб бораётган ҳозирги шароитида

103

аҳолининг кўрган зарарини қоплаш учун ҳукумат томонидан мамлакатда «истеъмол савати» таркиби аниқланади ва уни қўллаш таклиф этилади. Мисол учун Ўзбекистонда 1992 йилда, истеъмол саватида давлат

томонидан белгиланган чегараланган нархларда 12 хил товарлар аҳолига етказиб берилган бўлса, 1993 йилда у 7 тагача камайтирилди. Демак,

«истеъмол савати»даги маҳсулотлар 5 хилга камайди. Шуни айтиш керакки, баъзи ривожланган мамлакатларда «истеъмол савати» умуман

қўлланилмайди, чунки унинг иқтисодиётга салбий таъсир этувчи томонлари ҳам бор.

Макрокўламда истеъмолни ўрганишимиз учун оралиқ истеъмол ва пировард истеъмол тушунчаларини фарқлай билиш зарур. Пировард

истеъмолда товар ва хизматлар истеъмолчилар томонидан тўла истеъмол қилинади ёки товар ва хизматларнинг ҳаракати пировард истеъмолда

тугайди. Оралиқ истеъмолда бир ишлаб чиқарувчининг товар ва хизматлари кейинги ишлаб чиқарувчи томонидан меҳнат предмети

сифатида фойдаланилади ва яна ишлаб чиқариш жараёни давом этади. Истеъмол функцияси даромадлар билан узвий боғлиқдир. Даромадлар кўпайиб бориши билан истеъмол ҳам кўпайиб боради.

Буни графикда яққол кўриш мумкин (10.1-чизма). Графикдаги ҳар бир нуқта истеъмол ва солиқлар тўлангандан

қолган даромаднинг нисбатини кўрсатади. С чизиғи эса истеъмол ва солиқлар тўлангандан қолган даромаднинг умумлашган ҳолатини

кўрсатади.

DI — солиқлар тўлангандан қолган даромад (млрд. дол.)

10.1-чизма. Истеъмол ва солиқлар тўлангандан қолган даромад.

81

78

74

С(млрд.$)

3000

2500

2000

1500

1000

жамғарма

С

1000 1500 2000 2500 3000 DI

104

Графикдан кўриниб турибдики, уй хўжалиги олган даромадларининг асосий қисмини истеъмол учун сарфлайди. Мисол учун уй хўжалигининг солиқлар тўлангандан қолган даромади 900 млрд.

долларга тенг бўлса, истеъмол ва солиқлар тўлагандан қолган даромаднинг нисбати 74 млрд. долларга тенг бўлади.

2. Жамғарма функцияси

Жамғарма - бу мамлакат ёки фирмалар ихтиёридаги турли

мажбурий тўловлар чегириб ташлангандан қолган даромаднинг бир қисми. Жамғарма истеъмол мақсадида ишлатилмайдиган даромаддир.

Жамғарма функцияси даромадлар билан жамғарма харажатларининг узвий боғлиқлигини кўрсатади. Жамғарма функцияси ва унинг графигини

ишлаб чиқариш ва истеъмол ёрдамида аниқлашимиз мумкин. Солиқлар тўлангандан қолган даромад (DI), истеъмол (С) ва

жамғарманинг йиғиндисига (S) тенгдир, яъни:

DI CS.

Бундан жамғарма қуйидагича аниқланади:

S DI-С

Жамғарма функциясининг графигини ҳосил қилишимизда 10.1-

жадвал маълумотларидан ва юқорида келтирилган формулалардан фойдаланамиз.

10.1-жадвал. Ишлаб чиқариш, истеъмол ва жамғарма миқдори

(шартли рақамларда)

(1) Ишлаб чиқариш

ҳажми ва даромад

(СММDI) (млрд.долл.)

(2)Истеъмол (С)

(млрд.долл.)

(3) Жамғарма (S) (2) – (1)

(млрд.долл.)

1. 370 375 -5

2. 390 390 0

3. 410 405 5

4. 430 420 10

5. 450 435 15

6. 470 450 20

7. 490 465 25

8. 510 480 30

9. 530 495 35

10. 550 510 40

Жадвалдаги жамғарма (S)нинг ҳажмини ифодаловчи устун

рақамлар қуйидагича аниқланади: S1DI-С370-375-5; S2390-3900 ва

105

ҳоказо. 10.1-жадвал маълумотларидан фойдаланиб истеъмол ва жамғарма функцияларининг графикларини чизишимиз мумкин (10.2-а, 10.2б-чизмалар).

Жадвалдаги рақамлардан ҳамда графикдан кўриниб турибдики

DI390 млрд. доллар бўлганда истеъмол ва жамғарманинг мувозанати

вужудга келади.

10.2а-чизма. Истеъмол графиги. 10.2б-чизма. Жамғарма графиги.

370 390 410 450 DI (YD)

С

435

405

390

375

370

S

S жамғарма

С истеъмол

370 390 410 450 DI (YD)

Е

S

а

б

106

Агарда DI<390 млрд. доллар бўлса, мамлакат ҳаётида қарзга (кредитга, ёрдамга, чет эл трансферти ҳисобига) ҳает кечиришга тўғри келади. Бу энг аввало уй хўжалигига тегишлидир. Агарда DI>390 млрд.

доллар бўлса жамғарма қилиш имконияти вужудга келади. Шунинг учун DI ни, ёки Yn-соф миллий маҳсулотни кўпайтиришга таъсир этувчи

рағбатлантирувчи омиллар ва механизмлари тадқиқ қилинади. Истеъмол ва жамғарма функцияларини янада тўлароқ билиш учун

истеъмол ва жамғармага ўртача мойиллик ва чегараланган жамғарма ва истеъмолга мойиллик тушунчаларини билишимиз лозим.

Бунинг учун 10.1-жадвал маълумотларидан истеъмолга ўртача мойиллик (АРС), жамғармага ўртача мойиллик (APS), чегараланган

истеъмолга мойиллик (МРС) ва чегараланган жамғармага мойиллик (MPS) кўрсаткичлари аниқланади:

)(

)(

DYДаромад

CИстеъмолAPC

)(

)(

DYДаромад

SЖамгармаAPS

10.1-жадвални давом эттириб APС, APS, MPС, МРSларни ҳисобласак 10.2-жадвални келтириб чиқарамиз.

10.2-жадвал Кейнснинг истеъмол ва жамғарма графиклари

(шартли рақамларда) 1,2,3 устунлар млрд.долл. ҳисобида)

(1)

Иш

лаб

чи

қар

иш

ҳаж

ми

ва

дар

ом

ад

(СМ

М

DI)

(2)

Истеъ

мо

л

(С)

(3)

Жам

ғар

ма(S

)

(2)

- (1

)

(4)

Истеъ

мо

лга

ўр

тач

а

мо

йи

лл

ик

(АР

С)

(2)

(1)

(5)

жам

ғар

мага

ўр

тач

а

мо

йи

лл

ик

(АР

S)

(3)

(1)

(6)

чег

арал

анга

н

ист

еъм

олга

мойилли

к

(МР

С)

(

2)

(1

)

(7)

чег

арал

анга

н

жам

ғарм

ага

мойилли

к

(МР

S)

(3

)

(1

) 1. 370 375 -5 1,01 -0,01 0,75 0,25

2. 390 390 0 1,00 0,00 0,75 0,25

3. 410 405 5 0,99 0,01 0,75 0,25

4. 430 420 10 0,98 0,02 0,75 0,25

5. 450 435 15 0,97 0,03 0,75 0,25

6. 470 450 20 0,96 0,04 0,75 0,25

7. 490 465 25 0,95 0,05 0,75 0,25

8. 510 480 30 0,94 0,06 0,75 0,25

9. 530 495 35 0,93 0,07 0,75 0,25

10. 550 510 40 0,93 0,07 0,75 0,25

Мисол учун даромад даражаси 470 млрд. долларга тенг бўлса,

.04.0470

20;96.0

470

450 APSAPC Шундай қилиб, барча 10 та даражадаги DI

лар бўйича АРС ва APS ларни ҳисоблаймиз. Жадвалдан кўриниб

107

турибдики, DI нинг миқдори кўпайиб бориши билан АРС камайиб боради, аксинча APS эса кўпайиб боради. Бу юқорида айтилгандек, даромаднинг кўпайиб бориши билан жамғарманинг кўпайиб боришини миқдорий

жиҳатдан ҳам асосли хулоса эканлигини тасдиқлайди. Солиқлар тўлангандан кейин қолган даромаднинг бир қисми истеъмол қилинади,

иккинчи қисми эса жамғарилади, ёки буни математик ҳолда ифодаласак:

APCAPS1.

Иккинчи жадвалдаги 4 ва 5- устунларда худди шу тенглик

бажарилади. Мисол учун биринчи қаторда 1,01(-0,01)1.

Уй хўжалиги солиқларни тўлагандан кейин қолган барча даромадларни ҳар доим ҳам истеъмол қилавермайди. Даромадлар эса маълум даражада кўпайиб ва камайиб туради.

Истеъмол қилинадиган даромаднинг ўсган (ёки камайган) қисми (салмоғи) чегараланган истеъмолга мойиллик дейилади ва қуйидагича

аниқланади:

YD

C

камайишиёкиусишиузгаришиДаромаддаг

камайишиёкиусишиузгаришгиИстеъмолдаMPC

)(

)(

YD ва Слар қуйидагича аниқланади (10.2-жадвал, 1 устунга қаранг) :

Y1390-37020; Y2410-39020 ва ҳаказо

С1390-37515; С2405-39015 ва ҳаказо

;75.020

151

Y

CMPC ;75.0

20

152

Y

CMPC ва ҳаказо.

Шундай қилиб, чегараланган истеъмолга мойиллик (6-устун) аниқланади.

Чегараланган истеъмолга мойиллик мисолимизда барча соф миллий

маҳсулот ҳажми ва даромад миқдорида 0,75 га тенг. Даромадни ўсган (ёки камайган) қисми (салмоғи) агарда жамғармага

қўйилса, бундай даромад чегараланган жамғармага мойиллик дейилади ва қуйидагича аниқланади:

Y

S

камайишиёкиусишиузгаришиДаромаддаг

камайишиёкиусишиузгаришнгЖамгарманиMPS

)(

)(

;25.020

51

Y

SMPS ;25.0

20

52

Y

SMPS ва ҳаказо.

Шундай қилиб, 10.2-жадвалнинг 7-устуни чегараланган жамғармага мойиллик аниқланади. Чегараланган истеъмолга мойиллик 0,75 ни (6-

108

устун) ташкил этган бўлса, чегараланган жамғармага мойиллик эса қолган 0,25 ни ташкил этади.

Чегараланган истеъмолга мойиллик ва чегараланган жамғармага

мойиллик биргаликда солиқларни тўлангандан қолган даромадга тенгдир. Буни математик ҳолда қуйидагича ифодалаш мумкин:

YDIMPCMPS; MPCMPS1 ёки 0,750,251

Хулоса қилиб айтганда даромаднинг ўсган қисми истеъмолга ёки жамғармага кетади. Агар даромаднинг ўсган қисми истеъмол қилинмаса, у

жамғармага қўйилган бўлади. Истеъмол ва жамғарма функцияларини ўрганишимизда жамғарма ва

истеъмолнинг даромадга боғлиқ бўлмаган омилларини ҳам ҳисобга олишимиз лозим.

Уй хўжаликлари истеъмоли ва жамғармалари солиқлар тўлангандан

кейин қолган даромад даражасига боғлиқ. Бундан ташқари талаб ва таклиф назариясидан маълумки, товарларга бўлган талаб шу товарнинг нархига,

бошқа товарларининг нархига, харидорларнинг дид ва фаросатларига, бошқа шу каби омилларга боғлиқ. Демак, талабга таъсир этувчи омиллар

таъсирида ҳам истеъмол ўзгаради. Уй хўжаликлари истеъмолининг кўпайиши ва камайишига,

шунингдек, бошқа омиллар ҳам таъсир этади, демак истеъмол эгри чизиғи ҳам ўзгаради.

Истеъмол ва жамғарманинг даромадга боғлиқ бўлмаган омилларига энг аввало бойлик киради. Уй хўжалигининг бойлиги икки қисм

бойликлардан ташкил топади: 1. Уй хўжалигида узоқ муддат ишлатиладиган мол-мулклар (уй-жой,

автомобиль, телевизор, совутгич ва ҳоказо).

2. Уй хўжалигининг молия маблағлари (нақд пуллар, шахсий ҳисобдаги жамғармалар, акциялар, облигациялар, суғурта полислари, нафақалар).

Уй хўжалиги юқоридаги бойликларни истеъмол қилмай жамғариш ҳисобига тўплайди. Шу билан бирга уй хўжалигининг бойлиги қанчалик

кўпайиб борса, аксинча у истеъмолни кўпайтириб боради. Бошқача қилиб айтганда, уй хўжалигининг бойлиги кўпайиб бориши билан жамғарма

функциясининг эгри чизиғини пастга, истеъмол функциясининг графигини ўнгга суради. Бу қонуният АҚШ иқтисодиётида 20-йилларнинг охири ва

30-йилларнинг бошларида амалда тасдиқланган. Агар товарларнинг нархлари кўпайиб борса, истеъмол ҳажми эса

камайиб боради ва аксинча товарларнинг нархлари пасайиб борса, уларнинг истеъмоли кўпайиб боради. Товар ва хизматлар нархларининг

ўзгариши уй хўжалигининг товар ва хизматларни харид қилиш қобилиятларига таъсир қилади, яъни товар ва хизматларнинг нархларининг оширилиши уй хўжалигининг харид қобилиятини пасайтиради ва аксинча.

109

Мисол учун, бир кишида 10 минг долларлик давлат облигацияси бор бўлсин, дейлик. Товар ва хизматларнииг нархи 10% га кўпайса, давлат облигация эгасининг молиявий маблағлари ҳам тахминан 10% га

қисқаради. Агарда товар ва хизматларнинг нархи 10% га камайса, облигация эгасининг молиявий маблағлари тахминан 10% га кўпайган

бўлар эди. Молиявий маблағларнинг кўпайиши эса унинг эгасининг истеъмолини кенгайтиради. У кўпроқ эҳтиёжни қондиришга интилади.

Уй хўжалигининг яқин вақтларда нархларнинг кўпайишини кутиши уларнинг истеъмолига ҳам, жамғармасига ҳам таъсир қилувчи

даромадларга боғлиқ бўлмаган омиллардан биридир. Агар товарлар нархларининг оширилиши (товар дефицити) кутилаётган бўлса, уй

хўжалиги уни янада кўпроқ истеъмол қилишга, жамғармаларини эса камайтиришга ҳаракат қилади.

Бунда истеъмол кўпайганлиги учун истеъмол эгри чизиғи юқорига ўнгга сурилади, жамғарма эгри чизиғи эса пастга чапга сурилади.

Агарда yй хўжалигининг истеъмолчилик қарзи кўпайиб бораётган бўлса истеъмол ва жамғарма структурасида ҳам ўзгаришлар бўлади. Истеъмолчилик қарзининг кўпайиши жорий истеъмолнинг камайишига ва

жамғарманинг кўпайишига олиб келади. Аксинча, агар истеъмолчининг қарзи нисбатан кам бўлса, у ҳолда уй хўжалигининг жорий истеъмоли

кўпаяди ва истеъмолчилик қарзининг кўпайиши ҳам тезлашади. Солиқларнинг кўпайиши ва камайиши ҳам истеъмол ва

жамғарманинг ўзгаришига олиб келади. Агарда солиқлар кўпайса истеъмол ҳам, жамғарма ҳам камаяди, истеъмол ва жамғарма

функциясининг эгри чизиқлари пастга сурилади. Агарда солиқларнинг камайиши ҳисобига уй хўжалигининг даромадлари кўпайса, ўсган

даромаддан улар истеъмол ва жамғарма сифатида фойдаланишлари мумкин. Демак, истеъмол ва жамғарма эгри чизиқлари юқорига сурилади.

3. Инвестиция функцияси

Инвестиция макроиқтисодиётнинг ривожланишига таъсир этувчи асосий омиллардан биридир. Инвестиция ёрдамида янги саноат

корхоналари қурилади, мавжудлари таъмирланади, янги машина ва ускуналар сотиб олинади ва ҳоказо. Инвестиция соф харажатларнинг

иккинчи асосий қисми (бўлаги, компоненти) ҳисобланади. Соф харажатларнинг инвестицияга сарфланишига иккита асосий

омиллар таъсир этади: 1) кутилаётган соф фойда нормаси.

2) фоиз ставкаси. Фойданинг нормаси тадбиркорларни маълум даражада инвестиция

харажатларини қилишга мажбур қилади. Тадбиркорлар агар улар сотиб

110

оладиган ишлаб чиқариш воситалари фойда берадиган бўлсагина харид қиладилар.

Мисол учун, кичик тикувчилик корхонасининг эгаси 1000 долларга

янги тикув машинаси сотиб олмоқчи бўлди. Уни ишлатиш муддати 1 йилга тенг дейлик. Кичик корхона эгасининг янги тикув машинасини сотиб

олишидан асосий мақсади даромад олишни кўпайтириш бўлиб ҳисобланади. Янги машинани қўллашдан кичик корхона 1100 доллар

кутилаётган соф даромад олади десак, тадбиркор тикувчилик машинаси харажатини (1000 доллар) қоплаган ва 100 доллар даромад олган бўлади.

Бy мисолимиздаги янги тикув машинасини қўллашдан кутилаётган соф фойда нормаси қуйидагича аниқланади:

%.101001000

100нФ

Шуни таъкидлаш керакки, кутилаётган соф даромад эксплуатация харажатларисиз энергетика, ип-газлама, ишчи кучи, солиқлар ва бошқа

харажатларсиз, 1100 долларга тенг деб олинди. Бошқача сўз билан айтганда, эксплуатация харажатларини ҳисобга олганда қолган,

кутилаётган соф даромад тикув машинаси харажатларини (1000 доллар) қоплайди ва қўшимча 100 доллар даромад келтиради деб ҳисобланади.

Ишлаб чиқаришга инвестиция харажатлари қилиниши учун ҳақиқий фоиз ставкаси таъсир этади.

Фоиз ставкаси деб, тадбиркорнинг ҳақиқий капитални қарзга фойдаланишга олиш ҳисобига тўлайдиган нархига (пул қийматига)

айтилади. Агар кутилаётган соф фойда нормаси (10%), банклар фоиз ставкасига (7 %) нисбатан кўп (юқори) бўлса, инвестиция қилиш иши

тадбиркор учун фойдали бўлади. Агар банкларнинг фоиз ставкаси (масалан, 12%) кутилаётган соф

фойда нормасидан (10%) юқори бўлса, тадбиркорнинг ишлаб чиқаришни

инвестициялаши ноқулай бўлади, чунки ундан зарар кўради. Шуни таъкидлаш керакки, инвестициялаш қарорини қабул қилишда

номинал фоиз ставкаси эмас, балки реал фоиз ставкаси ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Номинал фоиз ставкаси жорий нархларда, реал фоиз

ставкаси эса доимий ёки инфляция ҳисобга олингач аниқлаштирилган нархларда ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, реал фоиз ставкаси - бу

номинал фоиз ставкасидан инфляция чегириб ташлаб топилган фоиз ставкасидир.

Юқоридаги мисолимизда нарх ўзгармас деб олинди. Агар инфляция бўлса реал фоиз ставкаси ва кутилаётган соф фойда нормаси қандай

аниқланади - деган савол туғилади. Мисол учун 1000 долларли инвестиция 10% ҳақиқий кутилаётган

соф фойда келтиради, дейлик. Номинал фоиз ставкаси эса 15% га тенг бўлсин. Биринчи қарашда инвестиция олиш ноқулай, самарасиздай туюлади. Агар йиллик инфляция 10% га тенг бўлса, инвесторнинг

111

доллардаги молия маблағларининг харид қобилияти ҳам 10% га камаяди. Номинал фоиз ставкасининг 15% эканлигини ҳисобга олиб реал фоиз ставкасини аниқлаймиз:

Реал фоиз ставкаси номинал фоиз ставкаси - инфляция фоизи 15%-10%

5%.

Энди реал фоиз ставкасини (5%) кутилаётган соф фойда нормаси (10%) билан таққосласак, инвестиция олишга қарор қилиш мумкинлигини

аниқлаймиз, яъни (10%—5%қ5%) 5% соф кутилаётган фойда нормасига эришиш мумкин экан.

Юқоридаги мисолларимиз микроиқтисодиёт объектига

тааллуқлидир. Макроиқтисодиётда ҳам мантиқий жиҳатдан худди шундай тартибда инвестиция олиш учун қарор қилинади. Кутилаётган соф фойда

нормаси қанчалик юқори бўлса, инвестицияга бўлган ялпи эҳтиёж ҳам шунча кўп бўлади.

Мисол учун, қуйидаги 10.3-жадвал кутилаётган соф фойда нормаси билан (%) инвестиция ҳажми ўртасидаги узвий боғлиқликни ифодалайди.

Биз ундан фойдаланиб, ялпи кутилаётган соф фойда нормаси ва ялпи инвестицияни аниқлаймиз.

Жадвалдан кўриниб турибдики, кутилаётган фойда нормаси 16% га тенг ва ундан кўп бўлганда бундай миқдордаги инвестиция лойиҳаларини

инвестиция билан таъминлаб бўлмас экан. Кутилаётган фойда нормаси 14% ва 16% бўлганда 5 млрд. долларлик инвестиция мавжуд. Бунинг маъноси шуки, қўшимча 5 млрд. доллар инвестиция 12-14% оралиғидаги

кутилаётгап соф фойда нормасини келтиради. Яна қўшимча 5 млрд. доллар эса 10-12% оралиғидаги кутилаётган соф фойда нормасини келтиради ва

ҳоказо. 10.3-жадвал

Кутилаётган фойда ва инвестиция (шартли рақамларда)

Кутилаётган соф фойда

нормаси, %

Инвестиция миқдори

(йилига млрд. дол.ҳисобида)

16 0

14 5

12 10

10 15

8 20

6 25

4 30

2 35

0 40

112

10.3-жадвалдаги рақамлардан фойдаланиб инвестицияга бўлган эҳтиёжни аниқлашимиз ва унинг графигини ясашимиз мумкин.

Графикдан кўриниб турибдики (10.3-чизма), агар инвестициянинг

миқдори 10 млрд. долларга тенг бўлса, фойда нормаси 12% ва ундан кўп, 14% гача бўлади.

Инвестициялар (млрд. дол.) 10.3-чизма. Инвестицияга бўлган талаб.

Барча инвестиция қилинадиган объектларнинг кутилаётган соф

фойда нормасини аниқлагач, реал инвестиция фоизини (инвестиция нархини) аниқлаймиз. Юқорида айтилганидек, инвестиция олишга қарор

қилиш учун энг асосий шарт шуки, кутилаётган соф фойда нормаси фоиз ставкасидан юқори бўлиши зарур, акс ҳолда инвестиция харажатлари

қопланмайди. Графикда инвестицияларга мақбул равишда тўғри келадиган банк фоиз ставкаси ва кутилаётган соф фойда нормалари келтирилган.

Умумий хулоса шундан иборатки, барча инвестицияланадиган лойиҳалар фоиз ставкаси ва кутилаётган соф фойда нормаси тенг бўлган нуқтагача амалга оширилиши мумкин.

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:

1. Истеъмол функциясининг моҳияти нимада? 2. Тўйинган ва тақчил бозор деганда нимани тушунасиз?

3. Жамғарма функциясининг моҳияти нимада? 4. Истеъмолга ва жамғаришга ўртача мойиллик қандай аниқланади?

5. Истеъмолга ва жамғаришга чегараланган мойиллик қандай аниқланади? 6. Инвестиция функциясининг моҳияти нимада?

7. Инвестицияларга асосан қандай омиллар таъсир этади?

R (%)

16

14

12 10

4

5 10 15 30 40 I

113

МАВЗУ 11. ТОВАР ВА ХИЗМАТЛАР БОЗОРИДАГИ МУВОЗАНАТ 1. Товар ва хизматлар бозоридаги мувозанат

2. Бюджет-солиқ сиёсатининг мувозанатли ҳолатга интилишга таъсири

3. Макрокўламда инвестиция ва жамғармалар ҳамда уларнинг мувозанати (IS эгри чизиғи)

1. Товар ва хизматлар бозоридаги мувозанат

Миллий иқтисодиётнинг асосини товар ва хизматларни ишлаб

чиқариш ташкил этади. Улар ҳар қандай жамиятнинг ҳаётий фаолиятини таъминлаб, инсон эҳтиёжини қондиради ва кенгайтирилган такрор ишлаб

чиқариш учун шароит яратади. Барқарор ривожланаётган иқтисодиетда яратилаётган ва истеъмолга таклиф этилаётган неъматлар ҳажми уларга

бўлган талабга мувофиқ келиши лозим ва бошқача қилиб айтганда, мувозанатлик ҳолатининг қуйидаги асосий шарти бажарилиши керак:

Ҳақиқатан сарф қилинган харажатлар режалаштирилаётган

харажатлар

Режалаштирилаетган харажатлар (Е)-бу уй хўжаликлари, фирмалар, ҳукумат томонидан товар ва хизматларни харид қилишга

режалаштирилган маблағ миқдоридир (ЕСIG - ёпиқ иқтисод шароитида). Ҳақиқатан сарф қилинган харажатлар эса бу ишлаб чиқариш

жараёни билан боғлиқ бўлган харажатлардир. Ҳақиқатан сарф қилинган харажатлар режалаштирилаетган харажатлардан фарқ қилиши мумкин,

қачонки фирмалар сотиш ҳажми ўзгариши муносабати билан ўзларининг товар-моддий заҳираларини кўзда тутилмаган ҳолда кўпайтирсалар еки

камайтирсалар. Шундай қилиб, заҳиралар иқтисодиетнинг мувозанат ҳолатига

интилишида муҳим роль ўйнайди. Агар фирмалар истеъмолчилар сотиб олишни ҳохлаганларига қараганда кўпроқ товарлар ишлаб чиқаришса,

бунда улар ўзларининг товар-моддий заҳираларини кўпайтиради ва аксинча, ишлаб чиқариш истеъмолчилар талабига нисбатан кам бўлса,

унда фирмалар ўз товар-моддий заҳираларининг бир қисмини сотиб юборади. Заҳираларнинг ўзгариши ишлаб чиқариш ва даромад

миқдорларини бевосита ўзгаришига олиб келади, яъни заҳиралар қанчалик кўпроқ жамланса, ишлаб чиқариш ва даромад (Y) шунча кўп қисқаради. Мабодо, заҳиралар камайиши рўй бераетган бўлса, унда фирмалар ишлаб

чиқаришни кенгайтиришга мажбур бўлади ва даромадлар ошиб боради. Бундай уринишлар мувозанат ҳолати бошланмагунча, яъни даромадлар

114

(ёки реал харажатлар) ва режалаштирилган харажатлар бир-бирига

мувофиқ келмагунча (YЕ) давом этаверади.

11.1-чизма. Реал сарф харажатлар (даромад) ва режалаштирилаётган

харажатларнинг ўзаро боғлиқлиги

Қисқа муддатли даврдаги даромадлар ва режалаштирилаетган харажатлар бундай ўзаро боғлиқлигининг соддалаштирилган тасвири

Кейнсиан хочи номини олган(11.1-чизма).

2. Бюджет-солиқ сиёсатининг мувозанатли ҳолатга интилишга таъсири

Давлатнинг бюджет-солиқ сиесати давлат харажатлари ва солиққа тортиш даражасини ўзгаришига бевосита таъсир этади. Давлат

харажатларини ошиши(G) даромадларни берилган даражасида

режалаштирилаетган жами харажатларни ўсиб боришини билдиради.

Бунда 11.1-чизмадаги СIG чизиғи CIG1 чизиғига нисбатан юқорига

силжийди (бу ерда G1GG). Шунга мувофиқ мувозанатли даромад Y*

ҳам ўсади. У ўнг томонга силжиб Y1* ҳолатини эгаллайди. Бунда даромадларни қўшимча ўсиши давлат харажатларининг қўшимча ўсишига

қараганда кўпроқ бўлади, яъни Y>G. YG нисбатни давлат

харажатларининг мультипликатори деб аталади. У давлат харажатларини бир миқдорга кўпайишида мувозанатли даромад қанча ошганлигини

билдиради. Давлат харажатлари жами харажатларнинг бир қисми ҳисобланар экан, демак ундай ҳолатда давлат харажатлари

мультипликатори ҳамда жамғаришга (МРS) ва истеъмолга (МРС) бўлган чекланган мойиллик ўртасида алоқа мавжуд бўлади. Даромадларда

Заҳираларнинг YE

режалаштирилмаган ECIG1

қисқариши

G

ECIG

Е

Y

Y* Y1*

Режалаштирилмаган жамғариш

115

жамғариш улушининг ўзгариши қанчалик кам бўлса, харажат шунчалик кўп ва даромадлар миқдори (Y) юқори бўлади. Шунга мувофиқ мультипликатор ҳам юқори бўлади. Бошқача айтганда, мультипликатор

МРSнинг тескари қийматига тенг ёки 1МРS. Бироқ МРSМРС1 бўлгани

учун давлат харажатлари мультипликатори миқдори 11-МРСга баробар

бўлади. Мисол учун, истеъмолга бўлган чекланган мойиллик 0,7га тенг

бўлса, унда мультипликатор 3,33 тенг бўлади(11-0,7). Бу шуни

билдирадики, давлат харажатларини бир миқдор кўпайиши мувозанатли даромадни 3,33 бирликка оширади.

Солиқларнинг ўзгариши (Т) даромад ва истеъмолга тескари таъсир

кўрсатади. Солиқларни камайиши мультипликатор самарасини келтириб чиқаради, яъни даромадларни солиқлар ўзгариши миқдорига қараганда

янада кўпроқ қўшимча ўсишига олиб келади Солиқ мультипликатори ёки даромадларга солиқларни ўзгаришидан

келадиган самара тенг:

MPC

MPC

T

Y

1

Масалан, агарда истеъмолга бўлган чекланган мойиллик чегараси

0,7га тенг бўлса, унда солиқ мультипликатори 0,71-0,72,3га тенг бўлади.

Бу шуни билдирадики, солиқларни бир миқдорга камайтириш даромадларни 2,3 миқдорга ўсишига олиб келади.

3. Макрокўламда инвестиция ва жамғармалар ҳамда уларнинг

мувозанати (IS эгри чизиғи)

Бозор иқтисодиёти шароитида инвестицияларнинг роли ва аҳамияти бениҳоя каттадир. Инвестиция лотинча сўз бўлиб кийинтирмоқ маъносини

билдиради. Инвестиция ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида мамлакат ёки чет элларда иқтисодиётнинг турли тармоқларига узоқ муддатли капитал киритиш (қўйиш)дир. Инвестициянинг молиявий ва реал

турлари мавжуд: 1) молиявий инвестиция - акция, облигация ва бошқа қимматбаҳо

қоғозларни сотиб олишда қўлланилади; 2) реал инвестиция - мамлакат ичкарисида ва чет элларда ишлаб

чиқаришга капитал қўйиш, шунингдек, ёш суверен давлатларга қарз бериш ва субсидия шаклларида амалга оширилади.

Инвестицияни давлат, банклар ёки хусусий соҳибкорлар бериши мумкин. Давлат инвестицияси солиқлар, заёмлар, давлат даромадлари

орқали молиялаштирилади. Инвестициянинг муддатли қарз олиш йўли билан жалб қилинган воситалари ва қимматбаҳо қоғозлар чиқариши

хусусий инвестициянинг манбаи бўлиши мумкин. Инвестициялар, асосан, халқ хўжалигини узоқ ва қисқа муддатли

кредитлар билан таъминловчи банклар томонидан олиб борилади. Ўтиш

116

даврида инвестицияларни самарали равишда бошқариш ва тартибга солиш жуда ҳам зарурдир. Бунинг учун макрокўламда инвестиция жамғарма, банк (%) фоиз ставкаси, товарлар мувозанатини таъминлаш

механизмларини билиш зарур. Бу механизмни ўрганишимиз учун банк фоиз ставкаси ва инвестицияга бўлган талабларни ўзаро боғлиқлигини

кўриб чиқамиз. 2-чизмада R-банкларнинг фоиз ставкасини, I-эса тадбиркорлар, фирмалар, корхоналарнинг инвестицияга бўлган талабини

кўрсатади. 11.2-чизмадан кўриниб турибдики, эркин иқтисодий муносабатлар

шароитида тадбиркорларнинг инвестицияга бўлган талаби - R ни (банкларнинг фоиз ставкасини) кўпайиб бориши билан аксинча камайиб

бормоқда. Агар банкларнинг фоиз ставкаси R1 дан R3 гача кўпайтирилса, у ҳолда инвестицияга бўлган талаб I3 дан I1 гача камаяди, яъни математик

ҳолда ифодаласак, R ва I ларни келтириб чиқарамиз:

RОR3 – ОR1 ; I OI3 – OI1 ;

Банкларнинг фоиз ставкалари кўпайиб бориши билан фонд

биржаларида ҳам маълум ўзгаришлар бўлади. Шундай қилиб, R ва I ўртасида ўзаро тескари боғлиқлик мавжуд экан. Бундай қонуният аҳоли

даромадлари ва жамғармалари ўртасида ҳам мавжуддир (11.3-чизма).

11.2-чизма. Инвестицияга бўлган талаб.

11.3-чизма. Даромад ва жамғармаларнинг ўзаро боғлиқлиги

ёки жамғармалар таклифи.

Фирмалар, корпорациялар ва тадбиркорларнинг даромадлари кўпайиб бориши билан уларнинг жамғармалари ҳам кўпайиб боради.

Жамғармалар кенг ва тор маънодаги пул формаларида сақланиши мумкин. 11.3-чизмадан кўриниб турибдики, жами даромадлар (фирмалар, корпорациялар ва барча турдаги корхоналарнинг даромадлари) Ym

миқдордан Yn миқдоргача кўпайса, мос равишда Sm дан Sn гача кўпаяди,

яъни Y ва S ларни ҳосил бўлганлигини кўрамиз:

YOYn-OYm; SOSn- OSm.

R

R3

R2

R1

М

N

K

I1 I2 I3 I

Y

YK

YN

YM М

N

K

SM SN SK S

a

Y

S

117

График координата нуқтасидан эмас, балки Y ўқининг а миқдоридан кесишиб ўтган. Бунинг сабаби шуки, корхоналарнинг фаолияти учун албатта маълум даромадлари бўлади, акс ҳолда даромади бўлмаган

корхона мавжуд бўлмас эди, ёки бошқача сўз билан айтганда даромадсиз корхона бўлмайди.

Инвестицияга бўлган талаб (11.2-чизма) ва жамғармаларнинг таклифи (11.3-чизма) ўртасидаги боғлиқликни кўриш учун уларнинг

графикларини таққослаймиз (11.4-чизма).

11.4-чизма. Инвестиция талаби ва жамғарма таклифи ўртасидаги

макрокўламдаги мувозанат.

Графикдан кўриниб турибдики, инвестицияга (I га) бўлган талаб ва жамғармага (S га) бўлган таклиф N нуқтада мувозанатлашади. ISN

миқдордаги инвестицияга RYN (%) фоиздаги банкларнинг фоиз ставкаси

тўғри келади. (RYNISN). Худди шунингдек бу ҳолни амалга оширилиши

учун Sn миқдордаги жамғарма ва Yn миқдордаги даромаднинг бўлиши

шарт, яъни SnYn тенглиги бажарилиши зарур.

Масалан, 150 млн. сўм жамғарма бўлгандагина 150 млн. гача бўлган

лойиҳа ёки ишлаб чиқаришларни инвестиция билан таъминлаш мумкин. 11.4-чизмадаги инвестициялар ва жамғармаларнинг барчаси

кесишган нуқталаридан қуйидаги график ҳосил бўлади (11.5-чизма).

Y - (Ялпи миллий маҳсулот)

RY

RYK

RYN

RYM М

N

K

ISM ISN ISK IS

a

Ss I

D

M

N

Ym Yn Y

R

Rm

Rn

IS

118

11.5-чизма. Товар бозоридаги инвестиция ва жамғармаларнинг эгри чизиғи

ёки IS эгри чизиғи.

Умумий ҳолда инвестиция ва жамғармаларнинг ялпи миллий

маҳсулот билан боғлиқлиги шуни кўрсатадики, банкларнинг фоиз ставкаларини пасайтириб бориши билан ялпи миллий маҳсулот ҳажми ҳам

кўпайиб боради. Бунинг сабаби шуки, миллий иқтисодиёт молиявий «кислородни» кўпроқ олиши натижасида ялпи миллий маҳсулот ишлаб

чиқариши ҳам кўпайиб боради. Ушбу назарияни атоқли иқтисодчи Хейк тадқиқ қилганлиги учун унинг номи билан юритилади. IS эгри чизиғини

эса Хейк эгри чизиғи дейилади. IS эгри чизиғи тескари эгилувчан, чунки фоиз ставкасининг ошиши

режалаштирилган инвестицияларнинг камайишига олиб келади, натижада мувозанатли даромад даражасини пасайтиради. Инвестициялар

функциясини қуйидагича белгилаймиз: ibII '

Бу ерда I’- автоном инвестициялар;

i - фоиз ставкаси;

b- инвестицияларнинг фоиз бўйича эластиклиги didIb

Агар b миқдори катта бўлса, IS эгри чизиғи текисроқ бўлади, яъни

фоиз ставкаларининг ўзгариши инвестициялар хажми ўзгаришига натижада мувозанатли даражадаги ишлаб чиқаришда катта ўзгаришларга

олиб келади. Агар b кичик бўлса, инвестициялар фоиз ставкасининг ўзгаришига унча таъсирчан бўлмайди, ва IS эгри чизиғи анча тикроқ

бўлади. Бундан ташқари истеъмолга бўлган чекланган мойиллик ёки солиқ

ставкалари хам IS эгри чизиғига мультипликатор таъсирида қияроқ (агар мультипликатор кўпайса) ёки текисроқ (агар мультипликатор камайса)

бурилишга олиб келади. IS эгри чизиғи ҳолати автоном харажатлар таъсирида силжийди.

Автоном талабнинг кўпайиши IS эгри чизиғини ўнгга силжитади. Давлат харажатлари ёки трансферт тўловларнинг кўпайиши ўнгга силжитади

Давлат харажатлари ёки трансферт тўловларнинг камайиши IS эгри чизиғини чапга силжитади.

Макрокўламдаги ресурсларнинг чегараланганлиги миллий

иқтисодиётнинг ривожланишида маълум муаммоларни келтириб чиқаради. Бу айниқса инвестициялар мисолида, илмий-техника тараққиёти тез

ривожланаётган шароитда долзарб муаммодир. Амалиётда жамғарма 25 млн. сўм бўлса-ю инвестицияга бўлган талаб 30 млн. сўм бўлса, (30 млн.

сўм- 25 млн.сўм) 5 млн. сўм инвестиция танқислигини келтириб чиқаради. Бунинг оқибатида ишлаб чиқариш ва бошқа соҳалар зарур бўлган

молиявий «кислородни» ололмайди. Натижада зарур бўлган ҳажмда

119

макрокўламдаги товар ва хизматлар ишлаб чиқарилмайди. Бир соҳадаги камроқ ишлаб чиқарилган товар иккинчи соҳада уни камроқ истеъмол қилинишига ёки қайта ишланишига сабаб бўлади. Бундай макрокўламдаги

салбий оқибат миллий иқтисодиётни самарали ривожланишига катта зарба беради. Демак, инвестицияни танқислиги (мисолимизда 5 млн.сўм) миллий

иқтисодиётда камроқ товар ва хизматлар ишлаб чиқаришга олиб келади, нисбатан кам ялпи миллий маҳсулот ишлаб чиқилади ва миллий даромад

яратилади, аҳолининг, турмуш даражасини юксалтириш мумкин бўлган миқдорига эришилмайди ва ҳоказо. Инвестиция ва жамғарманинг бундай

узвий боғлиқлигини назарий жиҳатдан Хейк қонунидан батафсил ўрганиш мумкин.

Инвестициялар қанчалик танқис бўлиб борар экан, унинг салбий оқибатлари кўпайиб, кучайиб боради. Жумладан ишлаб чиқариш пасайиб,

инфляция эса кучайиб боради. Гиперинфляциянинг келиб чиқишини асосий сабабларидан бири ҳам ўз вақтида халқ хўжалигини етакчи

структураларини зарур инвестициялар билан таъминланмаганлиги ҳисобланади.

Бозор иқтисодиётига ўтиш давридаги республикамиз

иқтисодиётидаги инқирозни тўхтатиш, иқтисодиётни барқарорлаштириш ва ривожлантириш чет эл инвестициясига кўп жиҳатдан боғлиқ.

Ўзбекистондаги бой, турли-туман хом ашёлар, арзон ишчи кучи, нисбатан мавжуд бўлган сиёсий-иқтисодий барқарорликка чет эл инвестицияларини

кўшилиши иқтисодиётни жонлантириб юборади.

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:

1. Товар ва хизматлар бозоридаги мувозанат. 2. Бюджет-солиқ сиёсатининг мувозанатли ҳолатга интилишга таъсири.

3. Давлат харажатларининг мултипликатори. 4. Солиқ мультипликатори. 5. Макрокўламда инвестиция ва жамғармалар ҳамда уларнинг мувозанати

(IS эгри чизиғи).

120

МАВЗУ 12. МАКРОКЎЛАМДА ПУЛ БОЗОРИ. IS ВА LM МОДЕЛИ 1. Пулнинг моҳияти, вазифалари ва турлари

2. Пул-кредит тизими ва пул мультипликатори 3. Пул бозори ва уни тартибга солиш

4. Пулнинг талаб ва таклифи (LM эгри чизиғи). IS ва LM эгри чизиқларининг мувозанати

1. Пулнинг моҳияти, вазифалари ва турлари

Пул - ҳамма товарлар ва хизматларни айирбошлайдиган, умумий

эквивалент бўлган махсус товар, бозор иқтисодиётининг энг асосий воситаси. Пул ўзида бозор иқтисодиёти муносабатларини гавдалантиради

ва унинг маҳсулидир. Бозор иқтисодиётининг ривожланиши билан пулнинг аҳамияти ортади. Пул ўз табиатига кўра уч хил хусусиятга эга:

ҳамма нарсага айирбошланадиган муҳим харид воситаси; бойлик тимсоли; меҳнатнинг қиймат шаклидаги ўлчов воситаси.

Бозор иқтисодиёти шароитида пул 5 вазифани бажаради:

1) қиймат ўлчови - меҳнатни гавдалантирганидан товарлар қиймат миқдори пул орқали ўлчанади. Шу сабабли қийматнинг пул шакли

мавжуд. Пулнинг қиймат ўлчови бўлганлигидан мамлакатлар, халқлар ва ҳар бир кишининг турмуш даражаси аниқланади. Шу билан бирга

пул ва товар нархлари ўртасида тескари боғлиқлик бор, яъни ;Д

IР . Бу

ерда Р - товарларнинг нархи, Д - аҳолининг харид қобилияти; 2) айирбошлаш воситаси. Пул ёрдамида товарлар олди-сотди қилинади,

пулга товар айирбошлаш бозор иқтисодиётининг муҳим томонидир; 3) хазина тўплаш ва жамғариш воситаси. Пул ўзида меҳнатни

гавдалантиргани учун бойликнинг умумий шаклига айланади, товар айирбошлаш тўхтатилиши билан пул хазина тўплаш ва жамғариш

воситасига айланади (пул жамғариш учун пул қадрининг сақланиши муҳим аҳамиятга эга);

4) тўлов воситаси - насияга сотилган товарлар ва хизматлар ҳақи

тўланганда, қарз қайтарилганда пул тўлов воситаси ролини бажаради. 5) Дунё бозорига чиққанда қийматнинг байналмилал ўлчовига, халқаро

харид воситасига ва халқаро тўлов воситасига айланади. Бундай вазифани миллий пул эмас, балки пулнинг бешинчи (5) вазифаси

ҳисобланган жаҳон пули бажаради. Пул ўз хизмати, мазмуни ва миқёсига қараб турли тоифага бўлинади:

1) хазина билетлари - бу пул оддий муомалада ишлатилади. 2) банкнот - кредит пуллари - бундай пуллар қарз олиш ва бериш жараёнларида

қўлланилади.

121

Пул вазифаларидан фойдаланиш йўли билан бозор иқтисодиёти тартибга солинади, пул муомаласини бошқариш орқали мазкур иқтисодиётнинг соғломлиги таъминланади.

Пул товар сифатида қийматга эга. Ҳозирги даврда пулнинг қийматидан фойдаланиб унинг турли кўринишларидан фойдаланилади.

Шулардан бири қоғоз пуллардир. Қоғоз пулларга товар ва пулли хизматлар эквивалент алмашинади.

Бозор иқтисодиёти муносабатлари ривожланган мамлакатларда банк чекларидан фойдаланилади. Чеклардан фойдаланилганда нақд пулга

эҳтиёж камаяди. Шу борада Ўзбекиcтoндa ҳам жамғарма банкларининг чекларидан кейинги йилларда аҳоли фойдалана бошлади. Пул

муомаласининг ривожланиши натижасида кредит карточкаларидан кенг фойдаланилмоқда. Кредит карточкалари бўйича барча харажатлар ва

даромадлар қуйи бўғиндаги банк ЭҲМ лари билан боғланган бўлади. Карточкалардан фойдаланиб дўконлардан товарлар харид қилиш зарур

бўлганда автоматлардан фойдаланиб карточкадаги пулларнинг бир қисмини нақд пулга алмашиш ва хатто чет эллар билан пул муомаласини қилиш мумкин. Пул муомаласидаги энг асосий масалалардан бири

мамлакатга зарур бўлган пул массасини аниқлаш ва муомалага чиқариш ҳисобланади. Бу эса макроиқтисодиётнинг асосий муаммоси ҳисобланади

ва давлат томонидан тартибга солинади. Пул массаси - муомалага чиқарилган металл тангалар ва қоғоз

пуллар (хазина ва банк билетлари)нинг жами миқдори. Хўжалик муомаласидаги пул воситаларининг умумий ҳажмига нақд пуллардан

ташқари банкларнинг жорий ҳисобидаги пул воситалари ҳам киради. Пулнинг энг самарали миқдордаги массасини чиқариш пулнинг харид

қилиш қобилиятининг барқарорлигини таъминлашга олиб келади. Пулнинг харид қилиш қобилиятининг барқарорлиги товар ва хизматлар нархининг

кескин ўзгapиб кетишини олдини олади, макроиқтисодиет мувозанатини сақлайди. Шy билан бирга пулнинг харид қилиш қобилияти аҳолининг турмуш даражасини оширишга таъсир этади.

Ҳозирги даврда Ўзбекистонда пул муомаласи икки кўринишда юритилади: 1) нақд пул муомаласи; 2) нақд бўлмаган пул муомаласи.

Нақд пул банкдан чиққач корхона, ташкилотлар кассасига ва аҳоли қўлига ўтади. Олди-сотди ва тўлов харажатлари бажарилгач яна пул

банкка қайтади. Нақд бўлмаган пул муомаласига фирма, корхона, ташкилотларнинг

банкдаги ҳисобида турган пул ҳаракати киради ва муомала чек, кредит карточкаси, вексель, облигация, сертификат ва бошқа воситалар ҳаракати

шаклида олиб борилади. Ривожланган мамлакатларда зарур бўлган пул миқдорини аниқлашда

«шартнома тузиш учун пул» - М1 ва «кенг маънодаги пул» - М2; М3; М4 миқдори ҳисобланади.

122

M1 - ўз ичига қуйидаги пулларни олади: 1) танга пуллар; 2) қоғоз пуллар; 3) жорий ҳисоблардаги пуллар ва йўл чеклари.

Жорий ҳисобларда танга ва қоғоз пулларда бажариладиган

функциялар бажарилади. Жорий ҳисоблардаги пуллар ҳохлаган вақтда нақд пулларга айлантирилиши мумкин.

М2 - ўз ичига M1 ва тезкор жамғарма ҳисобларни олади. Баъзи мамлакатларда банклар яна баъзи ноанъанавий хизмат турларини ҳамда

янги ҳисобларни қўллайди ва М3 пуллари массасини ҳам аниқлайди. М3 нинг таркибига қуйидагилар киради:

М3 М2 ЛЦБ СБО СКВ,

бу ерда: ЛЦБ - ликвид қимматбаҳо қоғозлар (облигациялар, сертификат, хазина

мажбуриятлари ва шу кабилар); СБО - жамоат ва бюджет ташкилотларининг ҳисобларидаги маблағлари; СКВ - капитал маблағларни молиялаштирувчи маблағлар.

Энг умумлашган формадаги «кенг маънодаги пул» бўлиб М4

ҳисобланади: М4 М3 НЛС.

бу ерда:

НЛС - пул бўлмаган ликвид маблағлар (олтин, бриллиант, кумуш, платина ва шу каби қимматбаҳо пул бўлмаган маблағлар).

Ликвид ёрдамида баъзи активлар бошқа бирига ўзгартирилади. Пулнинг бир қисм нақд пул сифатида бошқа қисми шу каби бошқа қиймат

формада сақланади. Улар қимматбаҳо қоғозлар, моддий қимматбаҳо буюмлар, уй-жой ва ҳоказолар бўлиши мумкин.

Жами пулнинг таклифи деб, маълум вақт бирлигида иқтисодиётга

хизмат қилаётган пулларга (М1, М2, М3, М4) айтилади. Пул эгаси пулини қандай формада сақлаш самарали бўлса худди шу кўринишидан

фойдаланади. Энг асосийси пул таклифи давлат томонидан тартибга солинади.

2. Пул-кредит тизими ва пул мультипликатори

Кредит - тўлаб (қайтариб) бериш шарти билан маълум муддатга

қарзга бериш маъносини билдиради. Кредит ссуда капитали ҳаракат шакли бўлиб, банк ва тижорат кредити кўринишида амалга оширилади. Қарзга

маблағ берувчи томон кредитор, яъни кредит берувчи, ссуда олувчи томон эса қарздор, яъни кредит олувчи дейилади. Ҳозирги вақтда кредит асосан

пул шаклида, тўғридан-тўғри банк орқали берилади. Банк кредитларининг асосий қоидалари бўлиб қуйидагилар

ҳисобланади: муддатлилик, аниқ мақсадга йўналтирилганлик, фоиз тўлаш,

моддий таъминланганлик ва бошқалар. Кредит узоқ ва қисқа муддатли (1 йилгача) бўлади. Қисқа муддатли

кредит корхона ва ташкилотларнинг айланма фондларини

123

шакллантиришга хизмат қилади. Узоқ муддатли кредит эса моддий ишлаб чиқариш тармоқларига капитал маблағлар ажратиш манбаи бўлиб ҳисобланади.

Кредит-пул тизимининг асосини банклар ташкил этади. Банк фаолиятининг муваффақияти унинг фойдасига боғлиқ.

Банклар фаолияти ва кредит муносабатларининг моҳиятини кўриб чиқамиз. Мисол учун корхоналар ўзларининг 10 млн.сўм пулини банкларга

жамғарма сифатида қўйди, дейлик. Банклар 10 млн. сўмдан фойдаланиб бошқа корхоналарга қарз беришга ҳаракат қилади. Банкларга қўйилган

пулнинг асосий қисми нақд бўлмаган пул сифатида сақланади. Турли банкларда нақд пулнинг салмоғи 3% дан 15% гача тўғри келади. Пул

қўйган корхоналарга (шахсларга) бериладиган нақд пул заҳира пуллар дейилади.

Заҳира пулларнинг салмоғи бизнинг мисолимизда 10% га тенг бўлсин. У ҳолда банклардаги баланс ҳисоби қуйидагича бўлади.

12.1-жадвал Банкларнинг баланс ҳисоби

Активлар Пассивлар

Заҳира - 1 млн. сўм Жамғарма - 10 млн. cўм

Ссудалар - 9 млн. сўм

Жами - 10 млн. сўм Жами - 10 млн. сўм

Шундай қилиб, пулнинг миқдори 10 млн. сўмдан 19 млн. сўмгача кўпаяди. 9 млн. сўм банкларда яратилган пулдир. Бу билан пулни банкларда яратиш тугалланмайди. Ссуда олган фирмалар ўзига зарур

бўлган маҳсулотни харид қилади, маҳсулот сотган фирмалар эса олган даромади (фойдаси)ни яна банкка қўяди. Банклар иккинчи марта яна ўзи

учун зарур бўлган заҳира маблағларини банкларда олиб қоладилар ва қолган маблағлардан ссуда беради. Шу тартиб такрорланаверади. Пулнинг

бундай ҳаракати биринчи қўйилган пулнинг ҳаммаси заҳира сифатида ишлатилгунча давом этади.

Демак, мисолимизда заҳирадаги ҳар бир сўм пул 10 сўм пулни яратган экан. Банкларда яратилган янги пулнинг заҳира салмоғига нисбати

пул таклифининг мультипликатори дейилади ва у қуйидагича аниқланади:

салмогиЗахираМДП

1

Мисолимиздаги 10101

1МДП

Албатта барча корхоналар ва аҳоли ҳар доим ҳам пулини банкларда

сақлайвермайди.

124

Пулларни сақлашнинг бошқа шакллари ҳам мавжуд. Банклар учун аҳоли ва корхоналар маблағлари банкларда сақланиши маъқул ва зарур. Шундагина улар банкларда янги пулларни яратишлари мумкин ва шунга

мос фойда оладилар. Агарда пул банкларга сақлаш учун кам қўйилса, улар шунча миқдорда заҳираларини кўпайтиришлари лозим.

Ўзбекистондан бирор корхона 10 млн. сўм пулини олиб чиқиб Россиянинг акцияларини сотиб оладиган бўлса, Ўзбекистондаги банкларда

пул массаси камаяди, яъни 10 млн. сўмни камайиши барча банклар тизимида 100 млн. сўмни камайишига олиб келади. Бу каби

муносабатларни тартибга солиш макроиқтисоддаги монетаризм сиёсати назариясининг амалий масалаларидан ҳисобланади.

Кредит (қарз) берувчи корхоналарнинг фойдаси улар берган маблағларнинг (%) фоизидан жамғарма қўйган корхона (шахс)ларнинг (%)

фоизини айириб топилади. Банк фойдасини - маржа деб ҳам юритилади. Кредит тизимига авваллари фақат банклар кирган бўлса, бозор

иқтисоди муносабатларининг ривожланиши билан яна бошқа ташкилотлар ҳам қўшилади.

Кредит тизимини уч гуруҳга бўлиш мумкин.

1. Марказий банк. 2. Тижорат банклари.

3. Махсус банклар ва молия кредит институтлари. АҚШда кредит тизими ўз таркибига қуйидагиларни олади:

1. Федерал заҳира банки. 2. Тижорат банклари.

3. Ссуда - жамғарма банклари ассоциацияси. 4. Пул бозорлари фондлари.

5. Ўзаро жамғарма банклар. 6. Кредит уюшмалари.

7. Нафақа фондлари. 8. Молия ва суғурта компаниялари. 9. Ташқи фаолият банклари.

Марказий банк барча банкларнинг асосийси ҳисобланади. Марказий банкнинг асосий функцияси бўлиб пул эмиссияси ҳисобланади. У

макрокўламдаги пул сиесатини белгилайди ва юритади. Тижорат банклари бевосита фирмалар, корпорациялар, корхоналарга

ҳамда аҳолига хизмат кўрсатади. Фонд биржаларининг ўрни ва роли бозор иқтисодиёти шароитида айниқса, каттадир. Фонд биржаларининг асосий

вазифаси бўлиб қимматбаҳо қоғозларни самарали харид қилиниши ва сотилишини таъминлаш ҳисобланади. Фонд биржаларидаги акция,

облигация ва бошқа қимматбаҳо қоғозларни олди-сотдиси асосан банклар томонидан амалга оширилади.

Миллий молия-кредит тизимидан ташқари халқаро молия-кредит тизими ҳам мавжуд. Улардан халқаро валюта фонди, халқаро тараққиёт ва

125

таъмирлаш банки, халқаро ҳисоб-китоб банки, Европа тараққиёт ва таъмирлаш банки кабиларни эслаб ўтиш кифоядир.

3. Пул бозори ва уни тартибга солиш

Пул бозорини ўрганишда пулга бўлган талаб, таклиф ва уни тартибга солиш асосларини кўриб чиқамиз.

12.1-чизма. Пулнинг

таклиф чизиғи

12.2-чизма. Пулнинг

талаб чизиғи

12.3-чизма. Пул

бозорида пулга бўлган талаб ва таклиф

мувозанати

Пул бозоридаги пул таклифини mS билан белгилаймиз. Юқорида кўриб ўтилганидек, макрокўламда пул эмиссияси билан марказий банк ва

давлат шуғулланади. Шу сабабли пулнинг таклифи вертикал қонуниятга эга. Графикда R - банкларнинг фоиз ставкалари - қарзга қўшимча тўлаш

салмоқларини ифодалайди. Пулга бўлган талаб эса умуман товар талаб эгри чизиғининг

қонуниятларига эга. Унинг графикдаги ифодаси қуйидаги кўринишга эга (12.2-чизма).

Пул бозоридаги талаб ва таклифни биргаликда ифодаласак, қуйидаги

график келиб чиқади (12.3-чизма). Графикдан кўриниб турибдики, банкларнинг фоиз ставкалари қанча

кўпайса, шунча унга бўлган талаб камайиб боради. Мисол учун банкнинг фоиз ставкаси Rn дан Rk миқдорга кўпайтирилса, моc равишда пулга

бўлган талаб Q2m дан Q1m га камаяди ёки:

QmOQ2m-OQ1m

RORk-ORn.

Демак, банк фоизи ставкаси билан пулга бўлган талаб ўртасида узвий боғлиқлик мавжуд экан. Бу боғлиқлик аксинча мутаносиблик

йўналишига эга. Графикдан кўриниб турибдики, пулга бўлган талаб ва таклиф эгри

чизиқлари N нуқтада кесишган. N нуқтада mSmD, яъни пулга бўлган

mS R

Qm Qm

mD

Q1m Q2m

Qm

K

R

Rk

Rn N

126

талаб ва таклиф мувозанатлашади. Мисолимизда Rn миқдорда банк фоиз ставкаси белгиланганда унга Q2m миқдордаги пул харидорлар томонидан олиниши мумкин. Демак, мувозанат нуқта деб ушбу ҳолда N нуқтасига

айтилади. Шуни айтиш керакки, пулга бўлган талаб ва таклиф бозор

иқтисодиётининг талаб ва таклиф қонуни асосида аниқ иқтисодий механизм кўринишида ишлайди. Бироқ бу механизмни давр талабига

мослаштириб туриш зарур. Масалан, банкларнинг фоиз ставкалари мувозанат фоиз ставкаларидан кўпайтирилса унга бўлган талаб камаяди ва

мос равишда харидорлар камаяди. Пул эгалари (банклар ҳам) ўз маблағларини қимматбаҳо қоғозларни харид қилишга сарфлайди.

Натижада қимматбаҳо қоғозларга бўлган талаб ошади. Қимматбаҳо қоғозларга бўлган талабни ошиши уларнинг баҳосини ошириб юборади, бу

эса банк фоиз ставкаларини нисбатан пасайишига олиб келади. Пулга бўлган талаб функцияси қуйидаги кўринишга эга:

;,1

YLP

hfmD

бу ерда: mD - пулга бўлган талаб ҳажми; Р - пул миқдори; Y - ялпи миллий

маҳсулот; L - пулнинг ликвидлиги; h

1 -пулнинг айланма (обороти) тезлиги.

Пулдан эркин тадбиркорлар, ҳуқуқий ва жисмоний шахслар эркин

фойдаланадилар. Шунинг учун ҳам унинг ҳаракати, талаб ва таклифи эркиндир ва вақт ўтиши билан ўзгариб туради. Демак, талаб эгри чизиғи ҳам мос равишда талаб ҳажмига қараб ўнгга, чапга, юқорига, пастга

сурилади. Агар пулга талаб кўпайса ёки банк фоиз ставкаси нисбатан камайса, пулнинг талаб эгри чизиғи юқорига, ўнгга сурилади ва аксинча

(12.4-чизма) бўлади. Талаб эгри чизиғи қанчалик юқорига, ўнгга сурилар экан, мос

равишда банкларнинг фоиз ставкаси ҳам кўпайиб боради. Бу ҳолни графикда аниқ кўриш мумкин (12.5-чизма).

R

Qm

mD

mD

mD

R

R3

R2

R1

Qm

mD

mD

mD

ms

127

12.4-чизма. Пулнинг талаб эгри

чизиғининг силжиши. 12.5-чизма. Пулга бўлган талаб

кўпайиши билан банк фоизи

ставкасининг кўпайиши.

12.5-чизмадан кўриниб турибдики, mD талаб эгри чизиғи mD талаб

эгри чизиғи даражасига кўтарилиши билан, банк фоиз ставкаси R2 дан R3 га кўпаяди. Қанчалик пулга талаб кўпайиб борар экан, шунчалик банк фоиз

ставкаларининг кўпайиб боришини кўриш қийин эмас. Агар биз талаб ва таклиф эгри чизиқлари кесишган мувозанат

нуқталарини аниқлаб, уларни барчасини умумлаштирсак (кесиштирсак ҳам бўлади), LM эгри чизиғи ҳосил бўлади. Бунинг графикдаги ифодаси

қуйидаги кўринишга эга (12.6-чизма).

12.6-чизмадаги ихтиёрий нуқта учун mDmS тенглиги бажарилади.

Демак, LM эгри чизиғидаги ихтиёрий нуқта пул бозоридаги маълум вақтдаги мувозанатни ифодалайди.

12.6-чизма. Мувозанат нуқталар эгри чизиғи.

LM эгри чизиғи пул бозорининг мувозанати, яъни реал пулга бўлган талаб реал пул таклифига тенг бўлган ҳолатидаги фоиз ставкаси ва

даромадлар даражаси комбинациясини ифода этади. LM эгри чизиғининг ҳолатига реал пул таклифи таъсир этади. Агар пул таклифи ошса, LM эгри

чизиғи ўнгга силжийди, агар Марказий банк пул таклифини камайтирса LM эгри чизиғи чапга силжийди.

4. Пулнинг талаб ва таклифи (LM эгри чизиғи). IS ва LM эгри

чизиқларининг мувозанати

Макрокўламдаги пулга бўлган талаб (mD) ва таклиф (mS) давлат

томонидан ҳамда марказий банк томонидан тартибга солинади. Агар пулга бўлган талаб кўпайса, талаб эгри чизиғи координата нуқтасидан

узоқлашади ва ўнгга, юқорига сурилади (12.7-чизма).

R LM

Y

128

12.7-чизма. Пулнинг талаб эгри чизиғининг ўзгариши.

Бошқача сўз билан айтганда талаб эгри чизиғи мос равишда mD дан,

mD га, сўнгра mD га ва ҳоказо шу тартибда сурилиб боради. Талаб ва

таклиф мувозанат нуқталарини бир-бири билан кесишган нуқталаридан LM эгри чизиғи келиб чиқади. LM эгри чизиғи учун ва унинг ихтиёрий

ҳар бир нуқтаси учун MDMS тенглиги бажарилади. LM эгри чизиғини

умумий ҳолда графикдаги 12.8-чизмада келтирилган. Биз IS ва LM эгри чизиқларини ягона графикда умумлаштириб

ифодаласак, макрокўламдаги товар ва пул мувозанатини ҳосил қиламиз (12.9-чизма).

Макроиқтисодиётдаги ушбу модел IS ва LM модели дейилади.

Бу моделда бир томондан инвестиция ва жамғармаларни иккинчи томондан ликвид ва пулларни мувозанатлари умумлаштирилиб,

мувофиқлаштирилиб ифодаланади.

12.8-чизма. Пулнинг талаби ва таклифи, мувозанат нуқталарининг

умумий LM эгри чизиғи.

12.9-чизма. Товар ва пул бозорларининг умумий мувозанати.

R

REq

IS LM

Eq M

(mDmS)

M

N (nDnS) N

LM R

Y

R

Qm

mD

mD

mD

mS

129

Шуни айтиш керакки, IS ва LM моделининг моҳиятидан бозор иқтисодиёти таълимотнинг турли оқимлари фойдаланадилар. Бу модель ёрдамида мувозанатни ташкил этиш, тартибга солиш ва энг самарали

мувозанат нуқтасини аниқлаш ва вужудга келтириш мумкин. Биз юқорида таъкидлаганимиздек, пулнинг талабини, таклифини марказий банк ва

давлат тартибга солади. Умумий модель IS ва LM эса давлат товар ишлаб чиқаришни ҳам маълум даражада тартибга солиши мумкин. IS ва LM

модели ёрдамида, шунингдек стагфляция ва инфляцияни ҳам маълум даражада тахмин қилиш мумкин.

Шу сабабли бўлса керак, кейнсчилар ҳам, монетаристлар ҳам IS ва LM моделига мурожаат қиладилар ва ўзларининг назарияларини

асослайдилар.

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:

1. Пулнинг моҳияти ва вазифалари 2. Пулнинг турлари. 3. Пул – кредит тизими

4. Пул мультипликатори. 5. Пул бозори ва уни тартибга солиш.

6. Пулнинг талаб ва таклифи (LM эгри чизиғи). 7. IS ва LM эгри чизиқларининг мувозанати.

130

МАВЗУ 13. ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ВА СОЛИҚ СИЁСАТИ 1. Молия тизими ва Давлат бюджети.

2. Маҳаллий бюджет ва унинг аҳамияти. 3. Солиқлар ва уларнинг турлари. Солиқ имтиёзлари.

4. Давлат заёмлари. Эмиссия. Бюджетдан ташқари молия фондлари.

1. Молия тизими ва Давлат бюджети.

Молия тизими деганда ялпи миллий маҳсулотни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнида пайдо бўладиган ва Давлат томонидан

умуммамлакат вазифаларини амалга ошириш учун фойдаланиладиган пул маблағларининг мажмуаси тушунилади. У асосан уч бўғиндан иборат

(13.1-чизма). 13.1-чизма.

Молия тизими бўғинлари

Давлат бюджети Маҳаллий бюджет Корхона, фирмалар бюджети

Давлат бюджети деганда умумжамият миқёсида марказлашган ва давлат иштирокида ҳосил бўлувчи ва сарфланувчи молиявий ресурслар

тушунилади. Унинг асосий вазифаси молиявий воситалар ёрдамида иқтисодиетни самарали ривожлантириш ва умумдавлат миқёсидаги

вазифаларни ҳал қилишдир. Давлат бюджетининг даромад ва харажат қисмларининг таркиби

қуйидагичадир (13.1-жадвал). 13.1-жадвал

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ТАРКИБИ

ДАРОМАДЛАР ХАРАЖАТЛАР

қонун ҳужжатларида

белгиланган солиқлар,

йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловлар;

давлатнинг молиявий ва бошқа активларини

жойлаштирилиши, фойдаланишга берилиши ва

бюджет маблағлари

олувчиларнинг жорий

харажатлари;

Жорий бюджет трансфертлари

шаклида

Капитал харажатлар:

асосий фондлар ва

воситаларни давлат

131

сотилишидан олинган

даромадлар;

қонун ҳужжатларига

мувофиқ мерос олиш, ҳадя этиш хуқуқи бўйича давлат

мулкига ўтган пул маблағлари;

юридик ва жисмоний

шахслардан, шунингдек чет эл давлатларидан келган

қайтарилмайдиган пул тушумлари;

резидент-юридик шахсларга

ва чет эл давлатларига

берилган бюджет ссудаларини қайтариш

ҳисобига берилган тўловлар;

қонун ҳужжатларидан

таъқиқланмаган бошқа даромадлар.

эҳтиёжлари учун олиш ва

такрор ишлаб чиқаришга

чет элда давлат эҳтиёжлари

учун ер ва бошқа мол-мулк олишга

давлат эҳтиёжлари учун ерга

бўлган хуқуқни ва бошқа номоддий активларни

олишга

давлат захираларини

вужудга келтиришга

Капитал харажатларни қоплаш

учун юридик шахсларга

бериладиган бюджет трансфертлари шаклида;

резидент-юридик шахсларга ва чет эл давлатларига

бериладиган бюджет ссудалари шаклида;

давлат мақсадли

жамғармаларига бериладиган бюджет дотациялари ва бюджет ссудалари шаклида;

давлат қарзини қайтариш ва

унга хизмат кўрсатиш бўйича тўловлар шаклида;

қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа

харажатлар.

Ҳар бир давлат бюджетнинг даромад қисми билан харажат қисмининг тенг бўлишини таъминлашга ҳаракат қилади. Аммо амалда ҳар доим харажат даромадга нисбатан кўпроқ бўлади. Натижада бюджет

тақчиллиги ҳосил бўлади. Унинг пайдо бўлиши қатор сабабларга боғлиқ:

ишлаб чиқаришнинг пасайиши;

ижтимоий дастурларга кўзланган харажатлардан кўпроқ сарфлаб

қўйиш;

мудофаага харажатнинг ошиб кетиши;

кўланкали (пинҳоний) иқтисодиетнинг ўсиши.

132

Буларнинг энг хатарлиси ишлаб чиқаришнинг пасайиши билан пинҳоний иқтисодиетнинг авж олишидир. Чунки бундай ҳолат давлат бюджетига солиқ тушишини кескин камайтиради.

Аммо бюджетдаги ҳар қандай тақчилликни хатарли деб бўлмайди. Агар тақчиллик ҳажми ялпи ички маҳсулот қийматининг 3-5 фоизига тенг

бўлиб, ундан ошиб кетмаса, бу иқтисодиет учун нормал ҳол ҳисобланади. 2004 йил Ўзбекистон давлат бюджетида бу тақчиллик даражаси 0,4 фоизга

тенг бўлган. Хаттоки тараққий этган давлатлар бюджетида ҳам тақчиллик даражаси 10 фоиздан 30 фоизгача бўлиши мумкин.

Иқтисодий ривожланган мамлакатларда давлат бюджети тақчиллигига ҳамиша ҳам йўл қўйиб бўлмайдиган салбий ҳодиса тарзида

қаралмайди. Бундан ташқари кейнсчилик нуқтаи назаридан тақчил молиялаштириш сиёсати ижобий баҳоланади. Барқарор ривожланаётган

иқтисодиёт шароитларида ЯИМнинг 2-3% доирасида бюджет тақчиллигига йўл қўйиш мумкин деб қаралади. Чекланган бюджет

тақчиллиги иқтисодий ўсишига ёрдам бериши мумкин. Бюджет тақчиллигини бошқариш деганда унинг таъсирини ялпи талабни ошириш ва ишлаб чиқаришни жонлантириш ўзанига буриб юборишга эришишни

тушунмоқ лозим. Агар инфляция жараёнлари устунлик қила бошласа, молия сиёсатига ўзгаришлар киритиш зарурияти юзага келади. Пул

қўйилиши мумкин бўлган тақчиллик чегаралари иқтисодий вазиятга боғлиқ бўлади.

Бюджет тақчиллигининг хатарли ёки хатарли эмаслиги ундан харажатларнинг қайси йўналишларга сарфланганлигига боғлиқ. Агар

харажатлар иқтисодиетдаги устувор йўналишларни ривожлантиришга сарфланган бўлса, у ҳолда бу харажатлар фойдаси билан қайтади. Агар

аксинча бўлса, яъни харажатлар норентабел соҳаларни қўллаб-қувватлаш учун субсидияларга ажратилса, бундай ҳол бюджет тақчиллигининг

кескинлашувига ва инфляцион жараёнларнинг кучайишига олиб келади. Бюджет тақчиллигини қоплаш учун давлат:

Марказий банк кредитларидан;

давлат облигацияларини аҳолига сотишдан фойдаланади.

Давлат бюджетига солиқ тушумларини кўпайтириш.

Натижада давлат қарзи юзага келади. Қарз эса ўз вақтида тўлов билан қадрлидир. Акс ҳолда давлат қарзи оша бориб давлат банкротга

учраши ҳеч гап эмас. Бундай ҳол давлатнинг кейинги авлод тақдири тўғрисида ғамхўрлик қилмаслигидан далолат беради. Чунки бу қарзларни

тўлаш ўшалар зиммасига тушади. АҚШда бюджет тақчиллиги иқтисодиёт учун оғирлиги турли нуқтаи назардан қараб чиқамиз:

1. АҚШ аҳолисига қарз бўлиши. Бу қарзларнинг тўланиши даромадларнинг қайта тақсимланишига ва натижада ЯММнинг

ҳажмига таъсир этади.

133

2. Чет эллик фуқаро ва корхоналарга қарз бўлиши. Қарзнинг бу қисми мамлакатнинг соф бойлигини қисқаришига олиб келиши мумкин.

3. Инвестицияларни сиқиб чиқиш самараси. Заёмлар ҳисобига бюджет тақчиллигини қоплашни молиялаштириш фоиз

ставкасини оширади ва оқибатда инвестицияларнинг қисқаришига, ўз навбатида бу эса асосий капиталнинг қисқариши

ва узоқ муддатда иқтисодий ўсиш ва ишлаб чиқариш унумдорлиги масалаларида қатор муаммоларга олиб келади.

4. Ташқи савдо тақчиллигининг иқтисодиётга таъсири. Бюджет тақчиллиги иқтисодчиларнинг фикрига кўра мамлакатнинг

халқаро рақобатига ва иқтисодий ривожланишини чеклашга олиб келди. 80-йилларда япониялик тадбиркорлар АҚШ бюджет

тақчиллигининг 13 қисмини молиявий таъминладилар. Долларга бўлган талабнинг ошиши экспорт рақобатини пасайтирди ва

импорт товарларга бўлган талабни оширди. 5. Фоизларни тўлаш харажатларининг кўпайиши. Бюджет

тақчиллигида заёмлар бўйича фоиз тўловлари харажати салмоғи йилдан йилга ошиб бормоқда.

Бюджет ортиқчалигини камайтириш усуллари: 1. Муомиладаги пул маблағларини олиб қўйиш;

2. Давлат қарзларини заёмлар орқали тўлаш.

2. Маҳаллий бюджет ва унинг аҳамияти.

Маҳаллий молия негизини маҳаллий бюджет ташкил этади. У маҳаллий хокимият тасарруфида бўлган хўжалик субъектларининг даромад ва харажатларини ўз ичига олади. Одатда маҳаллий бюджет

давлат бюджетининг ажралмас қисми бўлса-да, у нисбатан мустақилдир. Маҳаллий бюджетнинг умумий молия тизимидаги салмоғи 30 фоиздан 60

фоизгача бўлиши мумкин. Масалан, АҚШ, Германия ва Японияда 50-60 фоизни, Англия, Францияда эса 30 фоиздан кўпроғини ташкил қилади.

Кўп мамлакатларда маҳаллий транспорт, сув ва газ таъминоти, мактаб, касалхона ва уй-жой қурилиши шаҳарларни таъминлаш, коммунал

хўжалик, милиция ва ҳоказолар маҳаллий бюджетдан маблағ билан таъминланади. Маҳаллий районлар, шаҳарлар ва вилоятлар бюджети

даромадлари қуйидаги маблағлардан ҳосил бўлади:

маҳаллий ҳокимият тасарруфидаги корхоналар фойдасидан

ажратилган маблағлар;

солиқлар:

жисмоний шахсларнинг мулк солиғи;

ер солиғи;

134

курорт зонаси ишлаб чиқариш объектлари қуpиш учун олинадиган солиқ;

реклама солиғи;

транспорт воситалари эгаларидан олинадиган солиқ; курорт йиғими;

савдо ҳуқуқи йиғими; вино-ароқ маҳсулотлари билан савдо қилиш ҳуқуқини

берадиган лицензия йиғими; маҳаллий аукционлар ва лотереялар ўтказиш ҳуқуқини

берадиган лицензия йиғими; тадбиркорлик билан шуғулланадиган жисмоний шахсларни

рўйхатга олиш (герб) йиғими;

давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия ва субвенциялар;

маҳаллий заемларни чиқаришдан тушган даромадлар.

Маҳаллий бюджетнинг даромад қисми одатда маҳаллий эҳтиёжни

тўла қондиришга қодир эмас. Чунки уларнинг фаолияти нафақат маҳаллий аҳамиятга молик бўлган ишлар, шу билан бирга, умумдавлат дастурларини

бажариш билан ҳам боғлиқ. Шу сабабли давлат марказий бюджетдан уларга субсидия ва субвенция кўринишда молиявий ёрдам кўрсатади. Бу

ёрдам маҳаллий бюджет даромад қисмининг 20 фоизидан 40 фоизигача бўлиши мумкин.

Субсидия ҳам, субвенция ҳам маҳаллий бюджетга давлат томонидан

дотация кўринишидаги молиявий ёрдамдир. Дотация - бу иқтисодиётга бюджет орқали таъсир этиш

воситаларидан бири бўлиб, қайтариб бермаслик шарти билан маблағ ажратишдир. Фаолияти умумдавлат аҳамиятига молик, лекин ўз даромади

билан харажатларини қоплай олмайдиган корхона ва ташкилотларга давлат дотация билан мадад беради.

Субсидия - бу умумий дотация бўлиб у маҳаллий бюджетларга давлат бюджетидан ажратилади. Уни ишлатиш маҳаллий ҳокимият

ихтиёрида бўлиб, марказ унга аралашмайди. Субвенция - бу мақсадли дотация бўлиб, у маҳаллий бюджетларга

давлат бюджетидан ажратилади. Уни мўлжалланган мақсад учун сарфлаш мажбурий ва буни давлат назорат қилади. Агар субвенция бошқа мақсадда ишлатилган бўлса, у қайтариб олинади.

Маҳаллий бюджет харажатлари қуйидагича сарфланади:

маҳаллий инфраструктурани ривожлантиришга;

маҳаллий ҳудудни ободонлаштиришга;

маҳаллий аҳамиятга эга бўлган илмий-техник ишларга;

соғлиқни сақлаш ва жисмоний тарбияга;

маҳаллий ҳокимиятни бошқаришга;

135

кам таъминланган оилалар, қарияларга моддий ёрдамга;

озиқ-овқат маҳсулотларига қўйилган чакана нархларнинг

дотациялар қисмини қоплашга;

маҳаллий ҳудудда ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга;

заҳира фондларини ташкил қилиш ва бошқалар.

Бозор иқтисодиети шароитида маҳаллий бюджетнинг ўсиш суръати

давлат бюджетининг ўсишига нисбатан илгарилаб бориши кузатилади. Бу ўз навбатида маҳаллий ҳокимият ролининг ошиб боришидан далолат

беради.

3. Солиқлар ва уларнинг турлари. Солиқ имтиёзлари.

Давлат молияси даромадлар ва харажатларнинг яхлитлигидан

иборат. Давлат даромадлари-бу миллий даромадни ва бойликни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнида унинг давлатга теккан қисмидир. У

бевосита давлат ихтиеридаги ва давлат кopxoнaлapи қўлидаги даромаддан иборат бўлади. Давлат даромадлари ички ва ташқи манбалардан тушади,

аммо асосийси ички манбадир. Ички манбанинг уч шакли мавжуд: солиқлар, заёмлар ва эмиссия.

Солиқлар - миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнида унинг бир қисмини давлат ихтиёрига олиш шаклидир. Солиқ

бюджет ва бюджетдан ташқари пул фондларини ташкил этишнинг асосий воситаси ҳисобланади.

Солиқларнинг моҳиятини янада чуқур ўрганиш учун уларни тўғри ва эгри солиқларга бўлиб ўрганиш зарур.

Тўғри солиқлар тўғридан-тўғри корхона ёки ёлланма ишчи даромадидан олинади. Бундай солиқлар гуруҳига корхона ва ташкилотлардан олинадиган даромад солиғи, мол-мулк солиғи,

фуқароларнинг даромад солиғи, қишлоқ хўжалик солиғи, маҳаллий солиқлар киради. Бу солиқларнинг муҳим белгиси – солиқ манбаи корхона

ёки фуқароларнинг тўғридан-тўғри даромади ва мулки ҳисобланади. Эгри солиқлар корхона ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларга

солинган бўлса-да, у асосан истеъмолчилар ҳисобидан тўланади. Бу солиқлар товарларга еки кўрсатилаетган хизматларга устама ҳақ қўйиш

орқали ундирилади. Эгри солиқларга қўшилган қиймат солиғи, четга чиқариладиган товарларга қўйилган солиқ ва бошқалар киради.

Солиқларни вазифалари. Биринчидан, солиқлар хазина еки фискаль вазифани бажаради. Юқорида айтиб ўтилганидек, солиқлар давлат ва

жамиятни молиявий маблағларга бўлган эҳтиежини қондириш мақсадида давлат хазинаси ихтиерига жисмоний ва ҳуқуқий шахслар томонидан тўланган мажбурий тўловлардир. Давлат бюджети даромадининг қарийиб

80% солиқлардан ташкил топган. Солиқларнинг хазина вазифаси қайта тақсимлашдан келиб чиқади. Чунки солиқлар корхона, бирлашма,

136

ташкилотлар ва аҳолининг турли гуруҳлари даромадларини қайта тақсимлашнинг иқтисодий воситаси бўлиб ҳисобланади. Хазинага келиб тушишдан олдин солиқлар дастлаб корхоналар ва аҳоли даромадини қайта

тақсимлашда қатнашиб, сўнгра бюджетни тўлдиради. Иккинчидан, солиқлар ишлаб чиқаришда рағбатлантириш

вазифасини бажаради. Бозор иқтисодиети шароитида ишлаб чиқаришнинг бир меъерда ўсишини таъминлаш, меҳнат унумдорлигини ўстиришга

молиявий шароит яратади. Солиқлар тақсимлаш тоифаси сифатида корхоналарга молиявий шароит яратиб беради, уларни молиявий томондан

қизиқтиради. Агар корхона кенг халқ истеъмоли моллари, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва бошқа бир қатор маҳсулотларни ишлаб чиқариб, бозорни

бойитса, уларга имтиезлар, енгилликлар берилади. Солиқлар ҳар хил мулкчилик шаклидаги корхона ва ташкилотларга тенг муносабатда бўлиб,

уларнинг бозорда рақобатлашувига имконият яратади. Учинчидан, солиқлар иқтисодий муносабатларни бошқариш

вазифасини бажаради. Бунда эркин нархлар орқали катта фойда кўраетган корхоналарнинг даромадларига бироз юқорироқ солиқ ставкалари белгиланиб бюджетга олиб қўйилади. Солиқларнинг бу вазифаси билан

якка ҳоким маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни иқтисодий томондан жазолаш мумкин. Солиқларнинг яна бир муҳим вазифаларидан бири - бу назорат

қилишдир. Бунда даромадлардан олинаетган солиқлар тўлиқ ва ўз вақтида бюджетга тушаетганлиги кузатилади.

Солиқ объекти солиқ олинадиган даромад, мол-мулк еки иқтисодий фаолият бўлади. Унга фойда, иш ҳақи, қўшилган қиймат, ер, экспорт

суммаси, транспорт воситаси кабилар киради. Агар солиқ ерга нисбатан солинса, у ҳолда мазкур ер майдони солиқ объекти бўлади, фойда еки

даромадга солинса, солиқ объекти бўлиб, фойда еки даромад, транспорт воситасига солиқ солинса, у ҳолда транспортнинг қуввати солиқ объекти

бўлиб ҳисобланади. Солиққа тортилган объект асосан солиқ номини ифода этади ва баъзи ҳолларда солиқ манбаасига хос келади. Масалан, даромадга солиқ солишда солиқ объекти ҳам даромад манбаи, ҳам даромаднинг ўзи

бўлиб ҳисобланади. Солиқ объекти жуда ҳам хилма-хил бўлиб, у бевосита давлатнинг сиёсатига боғлиқ бўлади.

Солиқ субъектлари. Солиқ муносабатларида қатнашувчи томонлар солиқ субъектлари бўлиб ҳисобланади. Бундай томонларга асосан солиқ

ундирувчилар ва солиқ тўловчилар киради. Амалиётда эса солиқ субъекти деганда асосан солиқ тўловчилар тушунилади. Солиқ тўловчилар иккига

бўлинади: 1) ҳуқуқий (юридик) шахслар, яъни корхона, фирма, компания, ташкилот, бирлашмалар ва ҳ.к. 2) аҳоли, яъни айрим жисмоний шахслар.

Масалан, қўшилган қиймат солиғи, акциз еки фойдага солиқ субъекти бўлиб ҳуқуқий шахслар ҳисобланса, ер, мол-мулк ва транспорт

воситаларига солиқ солишда эса нафақат ҳуқуқий шахслар, у билан бирга жисмоний шахслар ҳам солиқ субъекти бўлиб ҳисобланади.

137

Солиқлар миқдори белгиланган солиқ ставкаларига боғлиқдир. Солиқ ставкаси деб солинаетган солиқ миқдорига айтилади ва у асосан фоиз(квота)лар тариқасида белгиланади. Солиқ ставкалари ишлаб чиқариш

ҳажмининг ўсиши еки пасайишига боғлиқ бўлади. Ундирилган солиқ суммасининг солиқ объектига нисбатан ҳажми

солиқ нормаси деб юритилади. Солиқ нормаси даромад суммаси, мол-мулк қиймати ёки унинг моддий миқдорига қараб белгиланади. Масалан,

даромад солиғи унинг маълум улушига тенг бўлади (5%, 10%, 15% ва ҳ.к.). Солиқ нормаси олдиндан қатъий, яъни ўзгармас миқдорда ёки прогрессив,

яъни солиқ объекти миқдорига қараб ортиб борувчи шаклларда белгиланади.

Молия солиқ имтиёзларини ҳам ўз ичига олади, унга солиқдан озод этиш, солиқ миқдорини камайтириш, солиқ тўлаш шартини

енгиллаштириш кабилар киради. Солиқ имтиёзлари унинг рағбатлантириш функциясини кучайтиришга қаратилади. Солиқ тўлаш хўжалик субъекти

билан давлат ўртасидаги иқтисодий алоқанинг асосий шакли, даромаднинг хўжалик субъекти билан давлат ўртасида тақсимлаш воситаси ҳисобланади. Солиқлар молия ресурслари миқдорига таъсир этади. Агар

давлатнинг молия ресурсларини оширишга зарурияти бўлса, солиқлар кўпайтирилади ва аксинча, корхона, ташкилотларнинг фаоллигини

ошириш керак бўлса, солиқ имтиёзлари берилади. Шу сабабдан, солиқларнинг миллий даромаддаги ҳиссаси ўзгариб туради. Солиқлар

хилма-хил бўлади. Масалан, Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида қуйидаги асосий солиқлар киритилган: қўшилган қийматдан

олинадиган солиқ, акциз солиғи, экспорт ва импорт солиғи, республика ҳудудидан олиб чиқиб кетилаётган хом ашё ресурслари ва маҳсулотларга

солинадиган солиқ, жамоа хўжалиги аъзоларининг меҳнат ҳақи фондидан олинадиган солиқ, корхонанинг мол-мулкига солинадиган солиқ, аҳолидан

олинадиган даромад солиғи, ер солиғи ва ҳ.к. Солиқ сиёсати - бу давлатнинг солиқ борасидаги қонун, фармон ва

қарорлари ижросини таъминлаш борасида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар

ва фаолиятлар йиғиндисидир. Бу сиёсатни Давлат солиқ қўмитаси ва унинг жойлардаги ташкилотлари амалга оширади. Солиқ сиёсати иқтисодий

сиёсатнинг ажралмас ва бозор иқтисодиёти шароитида зарурий қисмдир. Давлат томонидан юритиладиган солиқ сиёсати тўғри ва аниқ бўлиши

учун у илмий жиҳатдан асосланган бўлиши лозим. Яъни солиқ тизими дастлаб тўлиқ ўрганилиб, сўнгра ундан илмий асосланган хулосалар

чиқарилиши мумкин. Акс ҳолда солиқ сиёсати кўзланган мақсадга эришмайди.

4. Давлат заёмлари. Эмиссия. Бюджетдан ташқари молия фондлари.

138

Давлат заёмлари давлатнинг аҳоли, корхона, фирма ва ташкилотлардан қарз олиши ҳисобига ўз молия ресурсини ҳосил этиш воситасидир. Давлат харажати даромадидан ошиб кетган шароитда

орадаги камомад заём билан тўлдирилади. Давлат марказий ва маҳаллий заёмлар чиқариб, уларни сотади ва заём ҳисобидан фоиз, яъни қарз ҳақи

тўлашни зиммасига олади. Заёмлар муддати келгач, давлат уни қайта сотиб олади ёки янги заёмларга алмаштиради.

Эмиссия давлат томонидан қўшимча қоғоз пулларни чиқариш ва қўшимча кредитни уюштиришдир. Шу сабабли пул ва кредит эмиссияси

мавжуд бўлади. Давлат солиқлар ва заёмлар ҳисобидан ўз харажатларини қоплай олмаган шароитда эмиссияга қўл уради. Заёмларни сотиб туриш

қулай усул, аммо заёмлар ўтмай қолиб, молиявий аҳвол танглашиши мумкин. Шунда эмиссия нажот йўли деб қаралади, аммо у инфляцияни

чуқурлаштирувчи омил ҳисобланади. Юқорида айтилган тушумлардан ташқари давлат сотиб олган

акциядан келган дивиденд, давлат пулини банкка қўйишдан тушган фоиз, давлат мол-мулкидан келган ижара ҳақи, давлат мол-мулкини сотишдан келган пул кабилар ҳам молия ресурсига киради. Даромадлар давлат

харажатларини қоплаш манбаи ҳисобланади. Давлатнинг харажатлари давлат ихтиёридаги молия ресурсларини

давлат фаолияти билан боғлиқ эҳтиёжларни қондириш учун сарфланишини билдиради.

Бюджетдан ташқари молия фондлари ҳам макромолия таркибига киради. Иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт ўта марказлашмаган ва давлат

томонидан қатъий чегараланмаган шароитда қайта тақсимланиши осон бўлган, аммо макродаражада (умумжамият ёки ҳудудий даражада)

ишлатилувчи молия фондлари талаб қилинади. Бу бюджетдан ташқари фондлар бўлиб, улар маълум мақсад учун, лекин мустақил ишлатилади.

МДҲ мамлакатларида бу фондга социал суғурталаш фонди, пенсия фонди, давлатнинг аҳолини иш билан таъминлаш фондлари киради. Бошқа мамлакатларда йўл қурилиш фонди, табиатни муҳофаза қилиш фонди,

тарихий ёдгорликларни сақлаш фонди, фермерларга кўмак бериш фонди, корхоналарга молиявий ёрдам (санация) фонди, инновация фонди ва

бошқалар мавжуд. Бу фондлар айрим дастурларни амалга ошириш учун махсус ташкил этилади.

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:

1. Молия тизими деганда нима тушунилади?

2. Давлат бюджети нима? 3. Давлат бюджетининг таркиби қандай?

4. Маҳаллий бюджет ва унинг аҳамияти. 5. Солиқлар ва уларнинг турлари.

139

6. Солиқ имтиёзлари. 7. Давлат заёмлари. Эмиссия. 8. Бюджетдан ташқари молия фондлари.

140

МАВЗУ 14. ХАЛҚАРО САВДО НАЗАРИЯЛАРИ 1. Ташқи иқтисодий муносабатлар стратегияси.

2. Ташқи савдо назариялари. 3. Жаҳон бозори ва ташқи савдонинг ривожланишига сабаб бўлган

омиллар. 4. Халқаро капитал миграцияси ва хорижий инвестициялар.

1. Ташқи иқтисодий муносабатлар стратегияси

Кўп мамлакатларнинг тадбиркорлари хорижий рақибларнинг ўз

миллий бозорларига кириб келишига йўл қўймаслик учун кучини аямайди. Уларнинг мақсади равшан - хорижий рақобат хотиржамликка йўл

қўймайди, ишлаб чиқаришни мунтазам янгилашга, харажатларни камайтириш ва сифатни яхшилашга мажбур қилади.

Истеъмолчиларни эса яхши, сифатли ва арзон товарлар кўпроқ бўлиши қизиқтиради; товарнинг қаердан келтирилгани, уни ишлаб чиқаришдан ким фойда олаетгани уларни унчалик қизиқтирмайди.

Бу вазият - дунедаги кўп мамлакатларда юз бераетган иқтисодий ва сиесий низоларнинг доимий манбаидир. Ҳукумат ўз иқтисодий сиесатини

мамлакат бозорида импорт товарлар пайдо бўлишидан ютқазмайдиган, балки ютадиган қилиб амалга ошириши керак.

Давлат мамлакатга товарлар олиб келинишини (олиб чиқиб кетилишини) чегаралаши еки, аксинча рағбатлантиришига қараб, унинг

ташқи иқтисодий стратегиясининг тўрт асосий тури фарқланади. 1. Қисман ажралиш стратегияси ички бозорга товарларнинг айрим

турларини кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида амалга оширилади. Масалан, мамлакат аҳолиси турмуш тарзига, мафкурасига мос

келмайдиган кино-видео-маҳсулотлар, матбаа нашрлари. 2. Протекционизм стратегияси- ички бозорни хорижий рақобатдан

ҳимоя қилиш стратегияси. Одатда бу стратегияда экспорт учун маҳсулот ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, импорт маҳсулотлар ўрнини қисман

қоплаш билан қўшиб олиб борилади. Агар миллий ишлаб чиқариш рақобатбардош бўлмаса, давлат бундай стратегияни тадбиркорлик

тузилмаларининг тазйиқи билан қабул қилади. Протекционизм - мамлакат тадбиркорлари учун алоҳида имтиезли шароит яратишдир. Бундай шароит миллий иқтисодиетга турли оқибатлар келтиради.

Бир томондан, импортнинг чеклаб қўйилиши истеъмолчиларга ва умуман мамлакатга зарар етказади, чунки халқаро меҳнат тақсимоти

афзалликларидан фойдаланилмайди. Иккинчи томондан, маҳаллий тадбиркор учун хорижий рақобатчиларга қарши протекционистик тарздаги

«ҳомийлик» чоралари миллий компаниялар ва фирмалар қаддини

141

ростлаетган пайтда жуда зарур. Бу чоралар хўжалик юритишнинг янги шаклларига омон қолиб, куч тўплаш имконини беради.

Масалан, япония автомобилсозлигининг тез ривожланганини сабаби

ҳозир жаҳонга машҳур бўлган фирмалар («Мазда», «Ниссан», «Тойота») оёққа тураетган шароитда ҳукумат амалга оширган протекционизм

сиесатидир. Ҳукумат 1932 йилда ҳали мустаҳкам оёққа турмаган бу автокомпанияларни Америка автомобил саноатининг улкан

корхоналаридан ҳимоя қилиш мақсадида хорижий машиналар ва эҳтиет қисмларининг импорт қилинишига бож тўловларини кескин оширди.

Протекционизм миллий иқтисодиетга салбий оқибатлар келтириши ҳам мумкин. «Ҳомийлик» шароити технологияси эскирган ишлаб

чиқаришнинг сақланиб қолишига (монополия - яккаҳокимлик самараси) олиб келиши мумкин.

Бу ўринда биз умуман мамлакатнинг узоқ муддатли иқтисодий манфаатлари билан унинг фуқаролари айрим гуруҳлари ўртасидаги

зиддиятнинг классик намунасини кўрамиз. Халқаро савдо ва халқаро меҳнат тақсимотида иштирок этишдан бутун мамлакат деярли ҳамиша фойда кўрса, мамлакат фуқароларининг айрим гуруҳлари бундан зарар

кўриши ва «миллий иқтисодиет»ни ҳимоя этишни талаб қилиши мумкин. Бу муаммо МДҲ мамлакатларида айниқса кескин бўлиб турибди,

чунки бу мамлакатларда бозор дарвозалари хорижнинг арзон ва сифатли маҳсулотларига очиб қўйилса, кўпгина тармоқларнинг маҳсулотлари ички

бозорда импорт товарлар билан рақобатга бардош бера олмайди. Бундай ҳолда кўп корхоналар синади (банкрот бўлади) ва ёпилиб

қолади, уларнинг собиқ ходимлари эса иш қидиришга мажбур бўлади. Масалан, 1992 йилда шундай вазият вужудга келдики, Россияга чет

мамлакатдан (мисол учун Эстониядан) келтирилган гўшт (айниқса Эстонияга қўшни Псков вилоятидаги) маҳаллий фирмаларнинг

маҳсулотидан арзон бўлиб чиқди. Россия шаҳарларида яшовчилар учун четдан келтирилган гўштни харид қилиш фойдали эди, аммо бундай вазиятда Россия чорвачилиги бозордан маҳрум бўларди ва маҳсулот

нархини арзонлаштириш имкони йўқлиги сабабли (пулнинг қадрсизланишидан) ўз сарф-харажатларини тезда камайтириб хонавайрон

қилишарди. Енгил ва озиқ-овқат саноатида, рўзғор электроникаси ишлаб чиқаришда ва бошқа соҳаларда ҳам худди шундай ҳолат вужудга келиши

мумкин. Давлат йўли билан бошқариш ва аввало бож тўловлари (тарифлар) ердамида МДҲ мамлакатлари бозорини четдан келтириладиган

товарлар эгаллаб олишидан узоқ вақтгача ҳимоя қилишга тўғри келса керак.

Протекционизм сиесати ривожланаетган мамлакатларда айниқса машҳур бўлади. Улар таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, импорт

ўрнини қоплаш мақсадида миллий саноатни қўллаб-қувватлаш учун протекционизм сиесатидан фойдаланади.

142

Импортнинг ўрнини мамлакатнинг ўзидаги ишлаб чиқариш билан қоплашда арзон ва эркин бозор ахборотидан фойдаланилиши ҳам муҳимдир. Ривожланаетган мамлакатлар минглаб бир хил товарлардан

қайсинисини хорижда бемалол сота олишини аниқлашда етарли тажрибаси бўлмаслиги мумкин. Аммо марказий режалаштириш органлари (хусусий

тадбиркорлар ҳам) қандай маҳсулот ўз бозорида харидоргир бўлишини осонгина аниқлай олади. Бунинг учун улар импорт рўйхатига кўз

ташлашлари кифоя, бозорда сотилишига кафолат бўлган товарлар рўйхати тезда тайер бўлади. Агар мамлакатдаги янги товар ишлаб чиқарувчилар

сарф-харажат ва сифат муаммоларини ҳал этишга қодир бўлса, уларни божхоналар ердамида муҳофаза қилишни таъминлаш учун ҳамма асос бор.

3. Эркин савдо стратегияси («фритрейдерлик»)- ташқи савдодаги чеклашларни мумкин қадар камайтириш стратегияси. Одатда бу

стратегияни бозорда етакчи ўринни эгаллаб турган, ўз товарларининг рақобатбардошлилигига путур етишидан ҳавфсирашга асос бўлмаган

мамлакатлар қўллайди. Сиесат кўп жиҳатдан келтирилаетган маҳсулот ички ишлаб чиқариш

билан рақобат қилмайдиган еки муҳим тармоқлар учун хом аше бўладиган

мамлакатларда ҳам эркин савдо қилишга қаратилган. Агар импорт ички ишлаб чиқариш билан рақобат кураши бошламаса, мамлакат сиесий

кучларининг бу маҳсулот харидорга мумкин қадар арзон тушиши керак деган хулосага келиши осонроқ бўлади. Ҳимоя қиладиган ҳеч нарса

бўлмаса, протекционизм ишонарли эмас. Хорижий ишлаб чиқариш билан рақобатлашаетган тармоқларга нисбатан йирик тармоқ учун хом аше

ҳисобланган бундай товар одатда бож тўловидан озод қилинади (еки бу тўлов жуда кам), аммо истиснолар ҳам бўлиши мумкин.

4. Тақчил бозорни тўлдириш стратегияси «тескари протекционизм»дир. Бу стратегия миллий бозорда тақчиллик катта бўлса, унда ҳамма учун жой

топилсагина самарали бўлади. Ўзбекистонда 1980-йиллар охири ва 1990 йиллар бошида хорижий

товарларни жалб этиш мақсадида шу стратегия унсурларидан

фойдаланилди. Собиқ иттифоқ республикалари ўртасида режа асосида белгиланган эски алоқаларнинг узилиши, янги мустақил давлатларда

бошланган иқтисодий танглик деярли барча товар бозорларида тақчилликнинг авж олишига сабаб бўлди. Импорт маҳсулотларидан

олинадиган бож тўловларининг бекор қилиниши, имтиезли кредит бериш ва бошқа чоралар 1995 йилнинг ўрталарига келганда тақчиллик

муаммосининг тугатилишига олиб келди. Давлат томонидан танлаб олинган у еки бу стратегия барча товарлар

ва бозорлар бўйича амалга оширилса, уни жорий этиш шартлари жуда оғир кечиши мумкин. Агар бу айрим товарлар ва бозорлар бўйича амал қилса,

шартлари енгил бўлиши мумкин.

143

Бу енгиллик кўп давлатларга ўз фаолиятида бир неча ташқи иқтисодий стратегияни бирга амалга ошириш имконини беради. Масалан, «Умумий бозор» мамлакатлари қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан

ўзаро савдо-сотиқда протекционизмга амал қилади, айни пайтда маҳсулотларнинг кўп турлари бўйича жамоа асосида эркин савдо

стратегияси танланган. АҚШ Японияга нисбатан кўп товарлар бўйича эркин савдо қоидаларига амал қилмоқда, аммо автомобилсозликда иккала

мамлакат ўртасида протекционизм мавжуд бўлиб, у кўпинча «савдо уруши»ни келтириб чиқаради. «Савдо уруши» - халқаро савдо йўлидаги

чеклашларнинг энг сўнгги шакли ҳисобланади. «Савдо уруши» икки мамлакат ҳукуматларининг ички бозорга бир-бирининг маҳсулотларини

кириб келишини чеклайдиган ўзаро қарорлар қабул қилишдир. Бундай «уруш»ларда ҳозир ўқ отилмайди, қон тўкилмайди, албатта, лекин бусиз

ҳам эҳтирослар авж олади. Масалан, 1992 йил сентябрида АҚШ билан Хитой ана шундай уруш

ёқасига келиб қолди. Бунга Хитойнинг АҚШдан импорт қилинадиган товарлар йўлидаги бевосита тақиқлашлар, квоталар, лицензиялар, сифат андозаларига риоя қилишга ортиқча талаблардан иборат ғовларни олиб

ташлашдан бош тортгани сабаб бўлди. Хитой маъмурлари АҚШ билан савдода катта устунликка эришмаганда эди, уларнинг бош тортишига анча

бепарволик билан қаралган бўларди. Ўзаро савдодаги аҳвол ХХР фойдасига эди; 1991 йилда Хитой америкаликларга ўзи сотиб олганидан

12,7 миллиард долларлик кўп маҳсулот сотган эди. Айни шу аҳвол АҚШ ҳукуматининг расмий вакилларидан бирининг «Хитой халқаро савдо

тизимида жуда тез муҳим мамлакатга айланмоқда. Биз савдонинг бундай даражасига эга мамлакатга ўз қоидалари бўйича иш тутишига йўл қўя

олмаймиз. Улар экспортдан фойда олишни ҳохлашса, импортга ҳам рухсат этишлари керак» дейишга мажбур қилди.

АҚШ шу нуқтаи назарида Хитойдан импорт қилинаетган товарларга (йилига сал кам 4 миллиард долларлик) юқори бож тўловларини жорий этиб, Америка бозорида уларнинг нархини икки баравар ошириш билан

дўқ қилди. Бунга жавобан Хитой маъмурлари ҳам агар АҚШ бож тўловларини оширадиган бўлса, Америка товарларига, жумладан

компьютерлар, самолетлар, автомашиналар ва бошқаларга худди ўшанча, яъни 4 млрд. долларлик жазо бож тўловларини жорий қилишини айтди.

«Савдо уруши»нинг кўп йиллик тажрибаси яхши ривожланган мамлакатларга бундай аҳволда иккала томон ҳам ютқазишини, яхшиси

«жанговар ҳаракатлар» бошланишига йўл қўймаслик лозимлигини кўрсатди. Натижада халқаро савдода экспортни ихтиерий равишда чеклаш

бошланди. Япониянинг арзон автомашиналари экспорт туфайли АҚШ билан

Япония ҳамиша «савдо уруши» ёқасида туради. АҚШ иқтисодиетида автомобиль саноати алоҳида ўринда туриши (АҚШ халқи фольклорига

144

Генри Форднинг «форд учун нима яхши бўлса, Америка учун ҳам шу нарса яхши» деган гапининг кирганлиги бежиз эмас) ҳисобга олинса, бу борада қандай эҳтирослар ғужғон ўйнаетганини тасаввур қилиш қийин

эмас. Япония автомобилсозлари АҚШда ўз машиналари савдоси бутунлай тақиқлаб қўйилмаслиги учун ўз маҳсулотини Америкага экспорт қилишни

чеклашга рози бўлди, Япония ҳукумати эса, Америка товарлари импортига чеклашларни камайтирди.

Муваффақиятли ривожланишда халқаро савдонинг аҳамияти муҳимлигини ҳамда бу соҳада можаро чиқиши эҳтимоли катталигини

англаш, шунингдек «савдо уруши»нинг оғир жароҳатлари ХХ асрда кўп мамлакатларни жаҳон бозорини ташкил этишнинг янги усулларини

излашга мажбур қилди.

2. Ташқи савдо назариялари

Ҳозирги даврда хўжалик алоқаларини байналминаллаштириш жараёни кучаймоқда ва ҳар бир алоҳида давлат иқтисодиётини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашда ташқи иқтисодий омил муҳим

роль ўйнайди. Ташқи иқтисодий алоқаларнинг хусусиятлари ва уларнинг самарадорлиги миллий иқтисодиёт барқарорлигини ва унинг ривожланиш

ҳаракатини аниқлайди. Шунга кўра ривожланган мамлакатлар халқаро иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга ва чуқурлаштиришга катта эътибор

бермоқда. Давлатлар халқаро иқтисодий муносабатларни янада кенгайтиришга алоҳида аҳамият беришга асосий сабаб, ҳар қандай

айирбошлашнинг аҳамияти, унинг самарадорлиги, шу жумладан халқаро миқёсда ҳам, келишилган битимлардан томонлар оладиган афзалликлар

билан белгиланиши, ҳох товар ва хизматлар савдоси бўлсин, ҳох ахборотлар, капитал, ишчи кучи савдоси бўлсин, айрибошлашдан

олинадиган афзалликка ҳар бир қатнашувчи мамлакат эга бўлади ва натижада бутун жаҳон хўжалиги ютади.

Адам Смит биринчи бўлиб, қайси мамлакат ўз маҳсулотини бошқа

мамлакатларга қараганда, камроқ харажатлар билан ишлаб чиқарса, шу мамлакат халқаро айирбошлашда қатнашиши мумкин деб тушунтиради. У

иқтисодий назарияга мутлоқ афзаллик тушунчасини киритади. Айирбошлашдаги мутлоқ афзаллик тушунчасини қуйидаги мисолда

тушунтириш мумкин. Фараз қилайлик дунёда фақат айирбошлашнинг 2 қатнашувчиси ёки 2 гуруҳ мамлакатлар Америка ва Осиё мавжуд, ҳамда

улар фақат 2 хил маҳсулот - компьютер ва қоғоз ишлаб чиқарадилар. Бунда ишлаб чиқариш шароитларидаги фарқни ҳисобга олган ҳолда маҳсулот

тайёрлашга кетган сарфлар турлича. Бу сарфлар маҳсулот ишлаб чиқаришга зарур бўлган иш соатларида ифодаланади. (Бир бирлик

маҳсулотларга сарфланган зарур вақт, соатларда)

145

14.1-жадвал Айирбошлаш ва мутлоқ афзаллик

Америка Осиё

Компьютерлар 3 10

Қоғозлар 6 4

Жадвалда кўриниб турибдики, Америка компьютерлар ишлаб чиқаришда мутлоқ афзалликка эга. Чунки у бу товарларни ишлаб

чиқаришга камроқ меҳнат сарфлайди. Аммо ташқи иқтисодий алоқалар бўлмаса, мамлакатлар ўзларининг мутлоқ афзалликларидан фойдалана

олмайдилар ва натижада уларнинг ҳар бири сарфланган харажатлари бўйича бир донадан компьютерга, бир бирлик қоғозга, бутун жаҳон 2 дона

компьютер ва 2 бирлик қоғозга эга бўлади. Ташқи иқтисодий алоқалар шароитида вазият бутунлай ўзгаради. Америка бир бирлик қоғоз ишлаб

чиқариш ўрнига, унга сарф бўладиган меҳнатни (6 соати) қўшимча 2 дона компьютер ишлаб чиқаришга, Осиё 1 дона компьютер ишлаб чиқаришга меҳнатнинг (10 соатни) қўшимча 2,5 бирлик қоғоз ишлаб чиқаришга

сарфлайди. Шу тахлит ташқи иқтисодий алоқалар натижасида, масалан, 1 дона Америка компьютерига Осиёдан 1 бирлик қоғоз айирбошлашдан ҳар

икки томон ва бутун жаҳон ишлаб чиқариши ютади. Чунки келтирилган меҳнат сарфлари бўйича Америка 2 дона компьютер ва 1 бирлик қоғозга,

Осиё бир дона компьютер ва 2,5 бир бирлик қоғозга эга бўлади. Шундай қилиб, мисолимизда, мамлакатларни камроқ харажатлар

билан бирон бир маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашувчи шу мамлакат учун қўшимча фойда манбаи бўлиб хизмат қилади. Шу билан бирга

мамлакат қандайдир маҳсулот ишлаб чиқаришда мутлоқ афзалликка эга бўлмаган ҳолатлар ҳам кенг тарқалган. Бундай вазиятда мамлакат халқаро

алоқалардан яъни айирбошлашдан манфаатдорлиги, жаҳон хўжалиги муаммоси доирасидан чиқиб кетмайдими деган савол туғулади. Бу саволга Давид Рикардо нисбий афзаллик қонуни билан жавоб беради. Нисбий

афзаллик қонуни мамлакатда барча кучни шу ерда нисбатан кўпроқ самарадорликка эга товарларни ишлаб чиқаришга қаратиш ва уларни

экспорт қилиб, ўрнига-ўрин ўзи жуда кам устунликка эга бўлган товарларни олиб олиб келиши фойдалироқ эканлигини тасдиқлайди. Ушбу

қонун айрибошлашда қандай амал қилишини яна юқоридагига ўхшаш мисол ёрдамида тушунтириш мумкин.

14.2-жадвал

Айирбошлаш ва нисбий афзаллик (бир бирлик маҳсулот ишлаб чиқаришга зарур вақт ва соатларда).

Америка Осиё

146

Компьютер 3 10

Қоғоз 6 8

1 дона компьютер қиймати қоғозлар

сонида ифодаланади

0,5 1,25

1 бирлик қоғоз қиймати компьютерлар

сонида ифодаланади

2 0,8

Жадвалдаги рақамлардан кўриниб турибдики, Осиё ҳеч қайси бир маҳсулот бўйича мутлоқ афзалликка эга эмас. Бироқ нисбий афзаллик

қонунига мувофиқ бундай ҳолат Американи Осиё билан фойдали савдо муносабатларига кириши учун тўсиқ бўла олмайди. Чунки бунинг учун

қандайдир маҳсулот бўйича мутлоқ эмас, балки нисбатан кўпроқ қийматга эга бўлиши етарлидир. Мисолимизда 1 дона компьютер Американинг ички

бозорида 0,5 бирлик қоғозга, Осиёнинг ички бозорида эса 1,25 бирлик қоғозга алмаштиришади, Яъни Америкада компьютер нисбатан арзонроқ.

Қоғозлар айрбошлашни кўриб чиқсак, юқоридаги нисбатлар аксинча, Америкада 1 бирлик қоғоз 2 дона компьютерга тўғри келса, Осиёда бор йўғи 0,8 дона компьютерга тўғри келади. Яъни қоғозларнинг нисбий

қиймати Осиёда бир мунча пастроқ. Шу боис, Америка учун қоғозларни ўзининг бозоридан кўра арзонроқ бўлган Осиё мамлакатларидан харид

қилиши қулай, қачонки бу уларга арзонроқ тушса, яъни 1 бирлик қоғозга 2 донадан камроқ компьютер сотиб олиш мумкин бўлса ўз навбатида Осиё

мамлакатлари 1 бирлик қоғозни беришга рози бўлади, агарда бунинг эвазига улар 0,8 дона компьютердан кўпроқ олса, яъни ўз ички бозоридан

кўпроқ. Шундай қилиб, айирбошлашда қатнашувчи икки томонни

қондирувчи маҳсулотларнинг халқаро нархи ички нархларнинг икки навбати ўртасида белгилаш лозим (қоғоз бўйича 0,8 ва 2, компьютер

бўйича 0,5 ва 1,25). Агар алмашув нисбати 1 га тенг бўлса, яъни бир дона компьютер 1

бирлик қоғозга ўзаро алмаштирилса, ўша харажатлар билан 1 мамлакат 2

дона компьютер ва 1 бирлик қоғозга, 2 мамлакат 1 дона компьютер ва 1,25 бирлик қоғозга, жаҳон хўжалиги 3 дона компьютер ва 2,25 бирлик қоғозга

эга бўлади. Кўриниб турибдики бунда айирбошлашдан ҳамма ютади. Нисбий афзаллик қонуни ҳар бир мамлакатни мавжуд ресурсларидан ғоят

оқилона фойдаланишга имкон берадиган даражада ўз иқтисодиётини ўзлаштиришга ва бошқа мамлакатлар билан товар айрибошлаш

натижасида ўз фуқароларининг фаровонлигини энг юқори нуқтага кўтаришга ундайди. Таъкидлаб ўтиш керакки, юқоридаги мисолда ишлаб

чиқаришнинг бир омили - меҳнат омили кўриб чиқилди. XX асрнинг 1 чорагида «нисбий афзаллик» назариясида ўзгаришлар

юз бериб, у Д.Хекшер ва Б.Олиннинг ишлаб чиқаришнинг омиллари нисбатан янги классик моделга айланади. Рикардонинг назарияси фақат

147

ҳар бир мамлакат ишлаб чиқариш чиқимлари бошқа мамлакатларга қараганда камроқ бўлган маҳсулотни ишлаб чиқаришга ихтисослашганлигига асосланган эди. Швед иқтисодчилари Э.Хекшер

билан Б.Олин фақат чиқимлар даражасинигина эмас, балки тузилишини ҳам ҳисобга олиш зарурлигини асослаб берди. Чунки ишлаб чиқаришнинг

хусусиятига боғлиқ ҳолда, капитал, материал ва меҳнат сарфлари ҳам ҳар хил бўлади. Ишлаб чиқаришнинг сермеҳнат турлари арзон ишчи кучи

ортиқча бўлган мамлакатларда, энергияни кўп талаб қиладиган ишлаб чиқаришлар ҳам энергия ресурсларига бой мамлакатларда

жойлаштирилиши керак ва ҳакозолар. Хекшер-Олиннинг (Х-О) халқаро савдо модели Рикардонинг «нисбий афзаллик» назариясини инкор

этмайди, балки уни янада мустаҳкамлаштиради ва аниқлаштиради. Э.Хекшер ва Б.Олиннинг айтишича, мамлакатлар ортиқча ишлаб

чиқаришни омиллардан унумли фойдаланиб ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспорт қилади ва ўзлари учун тақчил бўладиган

омиллардан фойдаланиб ишлаб чиқариладиган маҳсулотни импорт қилади. Ортиқча ишлаб чиқариш омиллари ва улардан унумли фойдаланиш

деганда нимани тушунишимизни кўриб чиқамиз. Агар мамлакатдаги ишчи

миқдори билан бошқа омиллар ўртасидаги нисбат дунёнинг бошқа мамлакатларидагига қараганда юқори бўлса, бундай мамлакат ортиқча

кучга эга деб ҳисобланади. Агар маҳсулотнинг қийматида ишчи кучига қилинган харажатлар улуши бошқа маҳсулотларнинг қийматидагига

қараганда ортиқча бўлса, бу маҳсулот, сермеҳнат маҳсулот деб ҳисобланади. Бу назарияни мисолда кўриб чиқамиз. Масалан, савдо

алоқалари ўрнатулгунча Украинада 1 дона кўйлакка 2 кг шакар,

Ўзбекистонда 1 дона кўйлакка 23 кг шакар тўғри келади деб фараз

қилайлик. Нима сабабдан Украинада кўйлак қиммату, Ўзбекистонда бу қадар арзон?

Модомики, Украинада 1 кўйлак 2 кг шакарга тушар экан, бу ҳол биринчи навбатда шу билан изоҳланиши керакки, демак Украинада шакар

ишлаб чиқаришда унумли фойдаланадиган омиллар, Ўзбекистондагига нисбатан, кўп ва кўйлак ишлаб чиқаришда унумли фойдаланадиган нисбат

кам. Айтайлик, «ер», шакар ишлаб чиқаришда унумлироқ

фойдаланадиган омил, «меҳнат» эса кўйлак ишлаб чиқарилиши учун унумлироқ фойдаланиладиган омил. Шунингдек, ҳамма чиқимларни ер ва

меҳнат сарфидан иборат қилиб қўйиши мумкин деб тахмин қилайлик (масалан, шакар учун зарур ўғитларни ишлаб чиқаришгача, худди

шунингдек кўйлак ишлаб чиқаришга ҳам маълум миқдорда ер ва меҳнат сарфлаш керак). Шунда агар Украина шакар экспорт қилиб, кўйлаклар

импорт қилса, X-O назариясига кўра, бу ҳолда Украинада ишлов беришга ер кўпроқ бўлиб, меҳнат таклифи муайян даражада тақчиллиги туфайли юз беради. Бундай вазиятда (бошқа шартлари тенг бўлганда) Украинада ерни

148

ижарага олиш, Ўзбекистондагига қараганда арзонроқ тушиши, тўқимачилик саноати ходимлари эса Ўзбекистондагига қараганда бир мунча юқорироқ иш ҳақи талаб қилиши керак бўлади. Ерни арзонлиги

деҳқончиликдаги чиқимларни кўйлак ишлаб чиқаришдагига қараганда кўпроқ камайтиради. Аксинча, ишчи кучининг тақчиллиги Украинада

кўйлакларни нисбатан қимматлаштиради. X-O назариясига кўра худди шу нарса савдо алоқалари ўрнатилгунига қадар мавжуд бўлган нархлар

ўртасидаги фарқни тушунтириб беради. Ана шу назарияга мувофиқ ишлаб чиқариш омиллари билан нисбатан таъминланишдаги ҳамда улардан

фойдаланиш тавсифидаги фарқлар савдо алоқалари ўрнатилганидан кейин Украинада кўйлак эмас, балки шакар импорт қилишга (ва шакар эмас,

балки кўйлак импорт қилишга) сабаб бўлади. X-Oнинг бу моделида мантиққа тўғри келмайдиган ғалати ҳодисаларни америкалик иқтисодчи

В.Леонтьев бир мунча вақт ўтгач аниқлади. «Леонтьев парадокси» шундан иборат эдики, ишчи кучи энг қиммат турадиган АҚШ ғоят сермеҳнат

маҳсулотни экспорт қилади. Бу парадокс Хекшер-Олин модели ишлаб ишлаб чиқаришнинг кўп иш талаб қилиши каби, омилни ҳисобга олмаганлиги натижасида келиб чиққан эдики, фан техника революцияси

шароитида бундай кўз юмиш мутлақо мумкин эмас.

3. Жаҳон бозори ва ташқи савдонинг ривожланишига сабаб бўлган омиллар

Жаҳон бозори деганда мамлакатлар ўртасида уларнинг ижтимоий

маҳсулотларининг бир қисмини сотиш бўйича ўзаро муносабатлари тизимига тушунилади. Бу иқтисодий муносабатлар ёки айирбошлаш

шундай шаклларда амалга оширилади:

халқаро савдо;

ишлаб чиқариш кооперацияси;

капитал миграцияси;

ишчи кучи миграцияси;

ўзаро тўловлар ва ҳисоб валюта операциялари.

Ташқи иқтисодий муносабатларнинг энг муҳим шакли –халқаро

савдо ёки алоҳида мамлакатлар ўртасида товар ва хизматлар билан айирбошлаш ҳисобланади ҳамда у ўзига қуйидагиларни киритади:

товар билан айирбошлаш;

фан техника ютуқлари билан айирбошлаш (лицензиялар, ноу-хау ва

бошқалар);

асбоб-ускуналар етказиб беришни кўзда тутадиган капитал қурилиш объектлари билан савдо қилиш, лойиҳа ва қурилиш ишларини

бажариш;

хизматлар савдоси.

149

Халқаро айирбошлашнинг барча бошқа шакллари ташқи савдо ривожланиши асосида пайдо бўлган.

Ишлаб чиқариш кооперацияси деганда икки ёки бир неча

мамлакатларнинг маълум бир ишни бажариш ёки қандайдир бир пировард маҳсулотни ишлаб чиқариш бўйича биргаликдаги фаолиятларига

тушунилади. Масалан, ҳамкорликдаги илмий тадқиқотлар ишланмалари, ҳамкорликда автомобиллар ва бошқа мураккаб асбоб-ускуналарни ишлаб

чиқариш. Ҳозирги пайтда халқаро айирбошлашнинг тез ривожланиб бораётган

шакллари капитал миграцияси, яъни капитални юқори фойда кетидан бир мамлакатдан бошқасига кўчиб юриши шунингдек ишчи кучларининг

миграцияси ҳисобланади. Модомики, мамлакатлар ўртасидаги ҳар қандай муносабатлар қиймат жиҳатидан баҳоланишга ва маълум тартибдаги

тўловларга муҳтож бўлар экан, шунга мувофиқ тез суръатлар билан валюта муносабатлари ҳам тараққий этади.

Мамлакатни жаҳон бозорида тутган ўрни унинг табиий географик шароитлари, фан-техника ва ижтимоий иқтисодий тараққиёти даражаси, халқаро меҳнат тақсимотида ўйнайдиган роли билан аниқланади.

Ўзбекистон ўзида бой табиий ресурслар заҳирасига, саноат, қишлоқ хўжалиги, инфраструктура ривожланган тармоқларига, шунингдек

тайёрланган ишчи кучларига эга бўлгани ҳолда, дунё бозорида сезиларли рол ўйнаши мумкин ва зарур.

Ташқи савдо товар ва хизматларни олиб келиш (импорт) ва олиб чиқиш (экспорт) дан ташкил топиб, ўзида халқаро иқтисодий

муносабатларнинг асосий шаклини намоён этади. Унинг кенгайиши ва чуқурлашуви оқибатида капитални олиб келиш, олиб чиқиш ҳамда у билан

боғлиқ бўлган халқаро молия валюта ва кредит муносабатлари ривожланишига сабаб бўлди.

Ташқи савдони пайдо бўлиши икки энг муҳим шароит билан боғланган. Биринчидан, мамлакатлараро табиий, хом ашё ресурсларини нотекис тақсимланганлигидир. Масалан, Яқин Шарқ мамлакатлари

ҳиссасига жаҳон нефть заҳираларининг 66% тўғри келган, ривожланаётган мамлакатларда табиий газ, бокситлар ва бошқа нодир ресурсларнинг 70-

80% жойлашган. Ғapб мамлакатларининг кўпчилиги эса бу ресурсларга ғоят муҳтожлик сезадилар. Ташқи савдони зарурлигини белгиловчи

иккинчи муҳим омил бўлиб турли мамлакатларда ишлаб чиқарувчи кучларнинг нотекис ривожланганлиги. Товар ва хизматлар ишлаб чиқариш

самарадорлигидаги фарқ нархлардаги фарққа олиб келади. Ва шу орқали уларни олиб келиш ёки олиб чиқиш эвазига қўшимча фойда олиш

имкониятини беради. Бу икки омил ҳар қандай мамлакатнинг такрор ишлаб чиқариш жараёнида ташқи савдонинг аҳамиятини асослаб беради.

Ташқи савдони ифодалаш учун экспорт ва импорт ҳажми, яъни ташқи

150

савдо обороти, уларнинг ҳаракати, шунингдек ЯИМдаги улуши, товарлар таркиби ва бошқа кўрсаткичлар ишлатилади.

Масалан, ҳозирги пайтда халқаро савдонинг ҳажми АҚШ ялпи ички

маҳсулотнинг 16-18% ни, Германияда - 36-40% ни ташкил этади. Бу кўрсаткич Ўзбекистонда 10-12% атрофида.

4. Халқаро капитал миграцияси ва хорижий инвестициялар

Капиталнинг ҳаракати ёки уни юқорироқ фойда олиш мақсадида бир

мамлакатдан бошқасига кўчиб юриши биринчи навбатда ишлаб чиқаришни марказлашуви ва молия капиталини вужудга келиши

оқибатида юзага келди. Тадбиркорлар ва ҳукуматлар, хорижий шерикларига қарзлар бериб, хорижда ўз ишларини ташкил этиб ва чет эл

банкларида ўз банкларининг мухбирлик ҳисобларини очиб, ўзга бошқа мамлакатда қимматбаҳо қоғозларни ва кўчмас мулк сотиб олиб капитални

мамлакатдан олиб чиқиб кетилишини амалга оширади. Шу билан бир вақтда капитални мамлакатга олиб келиш жараёни ҳам кечади.

Шундай қилиб капитал ҳаракатининг моҳияти шундан иборатки, бир

мамлакатнинг қарз берувчилари ёки мулк эгаллари хорижий қарз олувчиларга, ўзларининг хорижда жойлашган шаҳобчаларига айни шу

вақтда фойдаланиш учун пул ёки инвестиция товарларини беради. Унинг эвазига келажакда фоиз ёки дивидент келтирадиган мажбуриятларни еки

акцияларни олади. Юқорида айтиб ўтилган шартларга мувофиқ капитал ҳаракатининг

бир неча шакллари ажратилади: 1. Иқтисодий мазмунига кўра - ссуда капитали ҳаракати ва тадбиркорлик

капитали ҳаракати; 2. Капитал эгасига кўра - хусусий ва давлат, халқаро ташкилот капитали

ҳаракати; 3. Кўриниши бўйича - капиталнинг пул ва товар шаклидаги ҳаракати; 4. Муддати бўйича капиталнинг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли ҳаракати.

Буларнинг ичида капитални ссуда (қарз) ва тадбиркорлик капиталларига бўлиниши энг муҳимдир. Ссуда капиталини ҳаракати бир

мамлакат қарз берувчиси, иккинчи бир мамлакатнинг қарз олувчисига қайтарилиш ва фоизлар тўлаш шарти билан маълум бир муддатта қарз

берганда содир бўлади. Агарда капитал эгаси уни қарзга бермасдан, тадбиркорлик фойдасини олиш мақсадида хорижий мамлакатларда ўз

корхонасининг шаҳобчаларини, қўшимча корхоналарни барпо этишга қўйса бундай ҳолатда тадбиркорлик капиталининг ҳаракати ёки хорижга

инвестиция сарфлаш ҳаракати рўй беради. Инвестициялар инвестиция сарфловчига (инвесторга) хориждаги корхона устидан назорат қилишни

таъминланса, уни бевосита инвестиция сарфлаш деб аталади. Агарда хорижий инвесторнинг компания активларидаги улуши шу мамлакатда

151

ўрнатилган кўрсаткичдан паст бўлиб, у корхонани бевосита бошқаришда иштирок этолмаса, бундай инвестиция сарфлашни портфелли инвестициялар деб аталади.

Тадбиркорлик капиталининг ҳаракати капитални олиб келиш ва олиб чиқишнинг жадал ривожланаётган шакли ҳисобланади. Кредитдан фарқли

равишда тадбиркорлик капитали хорижий мамлакатларнинг ишлаб чиқариш соҳаларини кенгайтириш ва янгилашда тўғридан-тўғри иштирок

этади. Хорижий инвестициялар деганда хорижий мамлакатларнинг миллий

иқтисодиётга валюта-пул маблағлари, қимматбаҳо қоғозлар ҳамда кредитлар кўринишидаги бир муддатли капитал қўйилмаларнинг барча

шакллари тушунилади. Бу қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: қўшма корхоналарни ташкил қилишда ўз улуши билан қатнашиш хорижий

инвесторларга тўла тегишли бўлган корхоналарни барпо этиш, хорижий шахслар томонидан корхоналарни, кўчмас мулкни, қимматбаҳо

қоғозларни, шунингдек заемллар ва кредитлар олиш. Хорижий инвестициялар тушунчаси таърифи шундан далолат

берадики, у халқаро кредит тушунчаси билан бирлашиб кетади. Бу асосан

молиявий инвестицияларга, шу жумладан унинг таркибий қисми ҳисобланган портфелли инвестицияларга тааллуқлидир. Кўпинча чет эл

инвестициялари деганда уни тор маънодаги тушунчаси, яъни инвесторга корхона фаолияти устидан назорат қилиш ҳуқуқини берувчи бевосита

қўйилмалар деб тушунилади. Бевосита инвестиция сарфлашнинг бундай хусусияти капитал чиқарувчи ва уни қабул қилувчи мамлакатларни унга

бўлган икки томонлама муносабатларини асослайди. Бу ҳолатни шундай тушуниш мумкин.

Чиқарувчи мамлакат учун капитални оқиб кетиши бир томондан яратилиши мумкин бўлган иш жойларини ва хорижий қўйилмалар тортиб

олинган (экспроприация) ҳолларда капиталнинг ўзи ҳам йўқотилиши, бошқа томондан эса жаҳон бозорида ўз иштирокининг кенгайишини ва юқорироқ фойда олишини билдиради.

Қабул қилувчи мамлакат учун хорижий инвестициялар, бир томондан, миллий иқтисодий ресурсларни ишлатилишидан ҳавфсирашни

ва иқтисодиетнинг айрим бўғинлари устидан назоратни йўқотилишини келтириб чиқаради, бошқа томондан эса, янги технологиялар ва бошқариш

усулларига етишиш сифатида юқори қизиқишни акс эттиради. Бевосита инвестициялаш жараенларини кўтарилиши ва пасайиши шу билан

изоҳланади. Ўзбекистон хорижий инвестицияларини оқиб келишини ўз

иқтисодиетини юксалтиришнинг муҳим шарти сифатида қарамоқда. Бу ерда тадбиркорлик капиталини олиб келиш учун ҳуқуқий ва ташкилий-

иқтисодий асослар яратилган. Шу билан бирга, бу жараёнга тўсиқлик қилувчи бир қатор объектив сабаблар ҳам бор. Улар жумласига:

152

иқтисодиётнинг хусусий бўғинини, умуман бозор муносабатларини суст ривожланганлиги, юқори малакали ходимларнинг етишмаслигини киритиш мумкин. Хусусийлаштириш дастурини, валюта сиёсати

чораларини амалга оширилиши билан улар бартараф этилади ва республика халқаро алоқаларнинг бу шаклини кенгайтириш

афзалликларидан янада тўлароқ фойдаланиши мумкин. Ўзбекистон хорижий инвестицияларини оқиб келишини ўз

иқтисодиётини юксалтиришнинг муҳим шарти сифатида қарамоқда. Бу ерда тадбиркорлик капиталини олиб келиш учун ҳуқуқий ва ташкилий-

иқтисодий асослар яратилган. Ўзбекистонда ташқи савдони либераллаштиришда ва жаҳон хўжалик

алоқаларини интенсивлаштиришда устивор йўналишлар қуйидагилар:

иқтисодиётнинг реал секторида ишлаб чиқаришнинг ўсиши;

ташқи савдода хусусий бизнес улушининг ортиши;

инвестиция маблағлари таркибида хусусий инвестициялар ва тўғридан-

тўғри хорижий инвестицияларнинг кўпайиши;

макроиқтисодий даражада самарадорлик кўрсаткичларининг

яхшиланиши

тайёр маҳсулотлар экспорт қилинишининг устивор даражада ўсиши

ҳисобланади.

14.3-жадвал.

Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолиятининг асосий кўрсаткичлари

(% да)

Кўрсаткичлар 2000 2001 2002 2003 2004

Ташқи савдо айланиши

100 100 100 100 100

МДҲ давлатлари 37,0 35,7 32,0 31,5 34,6

Хорижий давлатлар 63,0 64,3 68,0 68,5 65,4

Экспорт 100 100 100 100 100

МДҲ давлатлари 35,9 34,2 27,6 26,0 31,5

Хорижий давлатлар 64,1 65,8 72,4 74,0 68,5

Импорт 100 100 100 100 100

МДҲ давлатлари 38,2 37,2 36,9 38,3 38,6

Хорижий давлатлар 61,8 62,8 63,1 61,7 61,4

Ўзбекистоннинг халқаро меҳнат тақсимотида ўз ўрнини топиши ва экспорт салоҳиятини янада ривожлантириши учун қуйидаги вазифаларни

амалга ошириш лозим:

153

республиканинг экспорт имкониятларидан тўлароқ фойдаланишга шароит яратиш, экспортга йўналтирилган миллий иқтисодни

шакллантириш;

маблағларни экспортга мўлжалланган, рақобатбардош, фан сиғими

юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган саноатнинг устувор

йўналишларида жамлаш;

ташқи иқтисодий фаолият тармоқлари мажмуини - ихтисослаштирилган

савдо уйлари, лизинг, консалтинг, франчайзинг ва суғурта фирмаларини; банк, транспорт, коммуникация тизимини янада

такомиллаштириш;

маҳсулотларни стандартлаш ва сертификациялаш халқаро тизимига

жадаллик билан ўтишни таъминлаш;

технопарк ёки технополислар ташкил қилиш асосида илмий тадқиқот ва

тажриба - лойиҳа ишларини бевосита ишлаб чиқариш билан қўшиб

олиб бориш;

миллий лицензиялаш ва патентлаш тизимини бугуннинг талаби асосида

ташкил қилиш; ва бошқалар

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:

1. Ташқи иқтисодий муносабатлар стратегияси нима? 2. Ташқи иқтисодий муносабатлар стратегиясининг қандай турлари

мавжуд? 3. Қандай ташқи савдо назариялари мавжуд?

4. Жаҳон бозори ва ташқи савдонинг ривожланишига қандай омиллар сабаб бўлган?

5. Халқаро капитал миграцияси 6. Хорижий инвестициялар.

154

МАВЗУ 15. ТЎЛОВ БАЛАНСИ ВА ВАЛЮТА КУРСИ 1. Тўлов баланси

2. Жаҳон валюта тизими 3. Валюта конвертирлашуви

4. Валюта курси

1. Тўлов баланси

Мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқалари ва уларнинг бутун боғланишларининг ҳолати таҳлил қилиш имконини берадиган

умумлаштирувчи кўрсаткич - тўлов балансидир. У мамлакатнинг резидентлари билан ташқи дуне ўртасида муайян даврдаги барча савдо ва

молиявий оқимларни қамраб оладиган статистика ҳисоботидир. Тўлов баланси мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқалар жараенида амалга

оширилган амалдаги тўловлари билан унга келган тушумларнинг қийматда ифодаланган ўзаро нисбатидир.

Бинобарин, тўлов баланси ўз таркибида ташқи иқтисодий

алоқаларнинг ҳамма шаклларини акс эттириши керак. Ҳақиқатан ҳам мамлакатларнинг бир-бирлари билан ўзаро иқтисодий

муносабатларини тузилиши мураккаб бўлганлиги туфайли тўлов баланси таркибий қисмлар сифатида савдо балансини, хизматлар ва нотижорат

тўловлари балансини, капиталлар ва кредитлар ҳаракати балансини ўз ичига олади. Кўпинча савдо баланси билан хизматлар ва нотижорат

тўловлар баланси жорий операциялар балансига бирлаштирилади. Мамлакатнинг савдо баланси товарлар импорт қилинганида ундан

чиқиб кетадиган маблағлар билан товарларни чет элга экспорт қилганда келадиган маблағлар ўртасидаги нисбатни кўрсатади. Тўлов балансининг

шу таркибий қисми мамлакатнинг ташқи иқтисодий аҳволига баҳо беришда энг муҳим кўрсаткичдир. Агар мамлакатнинг экспорти маълум даврда чет элдан импорт қилишдан ортиқ бўлса, савдо баланси актив

бўлиши (мусбат сальдо балансига эга бўлиши) мумкин. Агар импорт экспортдан ортиқ бўлса, савдо баланси шунга мувофиқ (манфий сальдо)

бўлади. Бошқача қилиб айтганда, агар Ўзбекистон муайян йилда манфий савдо баланси сальдосига эга бўлса, ўша йили истеъмол қилинганига

қараганда камроқ ишлаб чиқарилган бўлади. Ва аксинча, савдо балансининг мусбат сальдоси Ўзбекистонда тегишли йилда истеъмол

қилинганига қараганда кўпроқ товарлар ишлаб чиқарилганлигини кўрсатади. Савдо балансининг мусбат еки манфий бўлиши кўпгина ташқи

ва ички омилларга боғлиқ. Агар жаҳондаги коньюнктура натижасида жаҳон хом аше бозорларида пахтанинг нархи сезиларли даражада ортиб,

шу даражада барқарор турса, биз Ўзбекистоннинг экспортда (бунда «оқ

155

олтин»нинг салмоғи анча катта) савдо баланси мусбат сальдога эга бўлади, деб тахмин қилишимиз мумкин.

15.1-жадвал

Тушумлар () Тўловлар (-)

I. Жорий операциялар баланси IA. Савдо баланси.

1. Товарлар экспорти 1. Товарлар импорти

I В. Хизматлар ва нотижорат тўловлар баланси

Нофактор хизматлар бўйича тушумлар

Юк ташиш ва суғурта Сафарлар Бошқа нофактор хизматлар

Фактор даромадлар тушумлар Трансферт тушумлари

Нофактор хизматлар бўйича тўловлар

Юк ташиш ва суғурта Сафарлар Бошқа нофактор хизматлар

Фактор даромадлар тўлови Трансферт тўловлар

II. Капиталлар ва кредитлар ҳаракати баланси

Бевосита инвестициялар келиши

Мажмуа инвестициялар келиши Ссуда капиталининг келиши

Бевосита инвестициялар кетиши

Мажмуа инвестициялар кетиши Ссуда капиталининг кетиши

III. Мамлакат олтин ва валюта заҳираларидаги I ва II баланслар ўрнини тўлдирувчи ўзгаришлар

Олтин ва валюта заҳираларининг камайиши (соф чиқиб кетишнинг

ўрнини тўлдириш )

Олтин ва валюта заҳираларининг кўпайиши (соф маблағ келишининг

ютилиб кетиши -)

Хизматлар ва носавдо операциялар баланси мамлакатнинг бошқа мамлакатларга кўрсатадиган хизматлари бўйича келган пул билан шу

мамлакатга бошқа мамлакатлар кўрсатадиган хизматлар бўйича чиқиб кетган пул ўртасидаги нисбатдан иборатдир. Иқтисодчилар фактор ва

нофактор хизматларни фарқлайди. Фактор хизматлар мамлакатнинг чет элга табдиркорлик еки ссуда капитали шаклидаги инвестицияларидан

тушган пулларни ўз ичига олади. Бунга дивидендлар шаклидаги пул тушумлари, мамлакат фирмалари ва компанияларининг фойда

репатриацияси, чет элликларнинг мамлакат патентлари, лицензиялари ва менежментидан фойдаланганлик учун тўловлар ва ҳоказолар киради.

Нофактор хизматлар оқимига сайёҳлик, транспортда йўловчилар ва юклар ташиш, суғурта, телерадиокоммуникациялар учун тушумлар ва тўловлар киради.

Мамлакатлар ўртасида мавжуд бўлган аммо савдо билан боғлиқ бўлмаган хизматлар бўйича тўловлар ва тушумлар носавдо оқимлар ва

156

операциялар деб аталади. Улар жумласига пул маблағларини расман ўтказиш (масалан, табиий офатлар, уруш, эпидемиялар ва бошқаларни бошдан кечираетган мамлакатларга чет элдан ердам кўрсатиш),

қариндошлар ва яқин кишиларга шахсий пул ўтказмалари ва шу кабилар киради. Хизматлар балансининг моддалари бўйича ҳаракатни кўпинча

«кўринмас операциялар» деб аташади. Мамлакатимиздаги ва чет эллик иқтисодчилар Ўзбекистоннинг

жаҳоншумул миқесдаги диний ва маданий- тарихий бойликларини ҳисобга олиб, уни сайеҳлик фаоллашиши кутилаетган мамлакат дейишмоқда.

Шуни айтишимиз мумкинки, ушбу омил келажакда хизматлар баланси бўйича чет эл валютаси чиқиб кетишининг ўрнини тўлдиради.

Капиталлар ва кредитлар ҳаракати баланси халқаро капитал ва кредит шаклида валюта маблағлари келиши ва чиқиб кетишининг

нисбатини акс эттиради. Капиталнинг ҳаракати тадбиркорлик ва ссуда инвестициялари шаклида юз бериши мумкин. У резидентлар ҳамда

норезидентларнинг чет эл ва мамлакатнинг молиявий активлари - облигациялар, корхоналарга қарашли акциялар, бошқа қарз мажбуриятлари, шу жумладан кредитлар ва қарзларни олиш-сотиш

жараенида амалга оширилади. Масалан, Ўзбекистонда яшовчиларнинг Россиянинг йирик компаниялари акцияларини сотиб олиши валюта

маблағларининг чиқиб кетишини англатади. Агар Ўзбекистоннинг давлат акциялари чет мамлакатлардаги инвесторлар томонидан сотиб олинса, чет

эл капитали келган бўлади. Тўлов балансининг капитал билан боғлиқ моддаларининг ҳаракати резидентлар ва норезиентлар чет эл моддий

активлари - кўчмас мулк ҳамда компанияларини олган еки сотган пайтда юз беради. Агар иши юришган ўзбекистонлик бизнесчи Италияда томат

пастаси ишлаб чиқарадиган фирмани еки шаҳар ташқарисидаги виллани сотиб олса, капитал чиқиб кетган бўлади. Шундай қилиб, капиталлар

ҳаракатининг баланси моддий ва молиявий активлар билан операциялар қилишдан келадиган соф тушумларни кўрсатади. Агар уларни сотишдан келган тушумлар сотиб олинадиган чет эл активлари бўйича тўловлардан

ортиқ бўлса, унда капиталлар ҳаракати балансининг мусбат сальдосига бўлинади ва биз капиталнинг соф келиши юз берганини кўрамиз. Аксинча,

биз чет элликларга ўз активларимизни сотишга қараганда чет эл активларини кўпроқ сотиб олсак, капиталлар ҳаракати балансининг

манфий сальдоси, капиталнинг мамлакатдан соф чиқиб кетиши кузатилади.

Капиталлар ҳаракати ҳисоб варағи кўпинча савдо баланси ва хизматлар баланси тақчилликларга нисбатан ўрнини тўлдирувчи ҳисоб

варақ вазифасини ўтайди. Мамлакат маълум вақт давомида ишлаб чиқарганига қараганда кўпроқ товарлар ва хизматларни истеъмол қилса,

унда чет эл давлат ва хусусий қарзларни ҳамда кредитлари, чет эл капиталининг бошқа оқимлари кундалик истеъмолнинг кундалик ишлаб

157

чиқаришдан ортиқ бўлишини, яъни манфий соф экспортни пул билан таъминлашга ердам беради.

Асосан жорий операциялар баланси ва капиталлар ҳаракати баланси

жами тақчиллигининг ўрнини тўлдирувчи яна бир муҳим таркибий қисм - мамлакат олтин ва валюта заҳиралари ҳисоб варағидир . Агар тўлов

балансининг актив сальдоси кундалик операциялар балансининг манфий сальдосини қопламаса еки, аксинча, кундалик операциялар балансининг

актив сальдоси капитал маблағлар ҳаракати ҳисоб варағи бўйича манфий сальдони қопламаса, ва ниҳоят, мазкур балансларнинг иккаласи ҳам

манфий соф қолдиққа эга бўлса, мамлакатда илгари жамлаб қўйилган валюта заҳиралари ташқи қарзни қоплаш учун ишончли манба бўлиб

хизмат қилади.

2. Жаҳон валюта тизимининг моҳияти ва зарурати

Ҳар қандай халқаро иқтисодий битим ўзаро ҳисоб-китоблар билан олиб борилади ва бунда биринчи навбатда шундай савол туғилади уни қандай пул бирликларида амалга ошириш керак? Ҳар бир мамлакат

ўзининг пул бирлигидан фойдаланади. Шу сабабли битим иштирокчилари жаҳон бозорида товар ва хизматларни сотар еки сотиб олар экан, улар

ўзларининг миллий валютаси чет эл пул бирликлари билан қандай нисбатда эканлигини, шунингдек зарур бўлган валюта заҳираларини

яратиш учун улардан қайсилари барқарор ва жаҳонда юқори талабга эгалигини билиши лозим

Мамлакатлар ўртасида товар ва хизматлар оқими кўпайган сари, пул воситаларини айирбошлаши ҳам тобора ошиб боради, ўзаро ҳисоб-

китоблар мураккаблашади, миллий иқтисодиетни ташқи дуне билан ҳисоб-китобларидаги номутаносиблик муаммолари юзага келади. Буларнинг

барчаси жаҳон валюта тизимини барпо этилишига объектив шарт-шароитлар яратади. Унинг мақсади – мамлакатлар ўртасидаги барча турдаги битимларни амалга оширилишини тартибга солишдан,

тезлаштиришдан иборат. Шундай қилиб, жаҳон валюта тизими - бу халқаро айирбошлашнинг

барча шаклларига хизмат қилишга ва уларнинг самарали ривожланишини таъминлашга қаратилган мамлакатлар ўртасидаги валюта

муносабатларининг йиғиндисидир. Халқаро иқтисодий муносабатларнинг таркибий қисми сифатида у қуйидагиларни ўз ичига оладиди:

1. Халқаро битимларда фойдаланиладиган тўлов-ҳисоб ва кредит воситаларини (олтин, энг ривожланган мамлакатларнинг миллий

валюталари, халқаро пул бирликлари); 2. Валюта курсларини ўрнатиш ва сақлаб туриш механизмини;

3. Валюта бозорини ишлаш тартибини; 4. Халқаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиб ва қоидаларини;

158

5. Валюта ердамида тартиблаш ва назорат қилиш тизимини: 6. Валюта муносабатларини тартибга солиб турувчи ва жаҳон валюта

тизимининг барқарор фаолиятини таъминловчи халқаро ташкилотлар

тизимини (Халқаро Валюта Фонди, Умумжаҳон Банки). Ҳозирги замонда халқаро ҳисоб-китобларда ва кредитлашда уч

кўринишдаги пул воситалари ишлатилади:

олтин, ҳозирда ўзининг асосий тўлов, ҳисоб-китоб восита хусусиятини

йўқотган бўлсада, аммо кўпчилик мамлакатлар валюта резервларининг

сезиларли қисмини ташкил этади ва муҳим ташқи савдо операцияларига хизмат қилиш ва кредитларни кафолатлаш учун ишлатилади;

жаҳон савдосида асосий ўрин тутувчи ривожланган мамлакатларнинг миллий валюталари: АҚШ доллари, инглиз фунт стерлинги, немис

маркаси, швейцария франки, япония йенаси ва бошқалар;

халқаро пул бирликлари (СДР, ЭКЮ, ЕВРО), улар миллий

валюталардан фарқли равишда банкноталар кўринишидаги моддий

шаклга эга эмас ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар учун ишлатилади. Уни ишлатиш шарти - шу пул воситаларини муомалага чиқарган ташкилотга аъзо бўлган мамлакатлар Марказий банкларнинг махсус ҳисобларга

ёзиб қўйиш йўли билан. Бу пул бирликлари жаҳон валюталари деб ҳисобланади ва барча

мамлакатлар томонидан ташқи савдо операцияларини амалга оширишда, хорижга кредитлаш ва инвестициялашда, чет эллик ишчи кучи меҳнатига

ҳақ тўлашда, шунингдек мамлакат валюта резервларини яратишда қўлланилади.

3. Валюта конвертирлашуви

Халқаро валюта ёки xaлқapo тўлов-ҳисоб ва кредит воситалари

жавоб беришга керак бўлган асосий талаб уларни конвертирлашуви ҳисобланади.

Валюта конвертирлашуви деганда уни бошқа хорижий валюталарга

алмашиш қобилияти тушунилади. Ҳозирги пайтда улар эркин конвертирланадиган, қисман конвертирланадиган ва

конвертирланмайдиган валюталарга ажратилади. Эркин конвертирланадиган валюта - бу амалдаги курс бўйича ҳар

қандай бошқа хорижий валютага эркин ва чекланмаган миқдорда айирбошланадиган валютадир. Хорижий валютани эркин сотиб олиш ва

сотиш жорий операциялар (ташқи савдо айирбошлаши, халқаро туризм) ҳамда кредитлар ва инвестициялар ҳаракатлари операциялари билан

боғлиқ бўлган тўловлар бўйича амалга оширилади. Эркин конвертирланадиган валюталарга АҚШ долллари, Канада доллари, Европа

ҳамжамияти мамлакатлари, Швейцария, Швеция, Япония миллий валюталарини киритиш мумкин. Улардан валюта нархини аниқлашда

159

фойдаланилади. Масалан, ўта муҳим маҳсулотлардан ҳисобланган нефть ва бошқа энергия ташувчилар, бир қатор металлар нархлари АҚШ долларида қайд этилади.

Қисман конвертирланадиган валюта- бу фақат баъзи бир хорижий валюталарга алмаштириладиган ва халқаро тўлов оборотини қисман

қамраб олган миллий валютадир (масалан, фақат жорий товар операцияларни қамраб олган операциялар бўйича).

Конвертирланмайдиган валюта - бу фақатгина ички тўловларга хизмат қиладиган ва хорижий валюталарга айирбошланмайдиган миллий

валютадир. Конвертирлашни ички ва ташқи конвертирлашга ҳам ажратадилар.

Ички конвертирлаш резидентларнинг (яъни шу мамлакатда яшаш жойи бўлган шахсларнинг) мамлакат ичкарисида хорижий валютани сотиб

олиш, уни ушлаб туриш ва у билан айрим операцияларни олиб боришга қонунлаштирилган ҳуқуқни акс эттиради.

Ташқи конвертирлашда хорижда тўловларни амалга оширишга ва молиявий активларни ушлаб туришга рухсат берилади.

Валюталарнинг конвертирланиши кўпчилик мамлакатлар учун улар

олиб бораётган иқтисодий сиёсатининг муҳим мақсади ҳисобланади.

4. Валюта курси

Барча халқаро битимлар валюталарни айирбошлаш билан олиб борилади. Ва ҳар қандай айирбошлашда бўлгани каби валюта нархининг

ёки валюта курсини аниқлаш зарурияти пайдо бўлади. Шундай қилиб, валюта курси - бу бир мамлакат пул бирлигининг

бошқа мамлакатлар пул бирликларида ифодаланган нархидир. Валюта курсини ўрнатиш котировкалаш деб аталади. У тўғри ва тескари

котировкалашга ажратилади. Агар хорижий валюта бирлигининг нархи миллий валютада кўрсатилса, бунга тўғри котировкалаш деб аталади. Масалан, 1 AҚШ доллари 23 сўмга, 1000 Россия рубли 7,2 сўмга тенг ва

ҳоказо. Тескари котировкалашда миллий валлютанинг бир бирлигига тўғри келадиган хорижий валютанинг миқдори ўрнатилади. Масалан, 1

ўзбек сўми 0,004348 АҚШ долларига тўғри келди ва ҳоказо. Дунёнинг кўп мамлакатларида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам тўғри котировкалаш

қабул қилинган. Валюталарнинг алмаштириш курслари уларни олиш-сотиш

жараёнида ўрнатилади. Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари - банклар, молия-кредит муассасалари, корхоналар ва жисмоний шахслар

ташқи савдо ҳисоб-китобларини олиб бориш, капитал, ишчи кучлари миграциясини амалга ошириш, валюта резервларини тўлдириш, валюта

ҳавф-хатарларини суғурталаш, шунингдек валюта курсларини ўзгаришидан фойда олиш учун хорижий валютани сотади ва сотиб олади.

160

Валюта бозоридаги талаб ва таклифни солиштириш натижасида валютанинг нархи ёки курси аниқланади. Ўзбек сўмининг курси Ўзбекистон валюта биржасида ўрнатилади, унинг иштирокчилари бўлиб

валюта операцияларини олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган банклар ҳисобланади.

Шу билан бирга, турли пул бирликлари учун валюта курсларини ўрнатиш жараёнига бозор кучларини таъсир этиш даражаси бир хил эмас.

Бу таъсир кучига боғлиқ ҳолда курслари эркин сузиб юрувчи, чекланган сузиб юрувчи ва қайд этилган валюта курсларига ажратилади.

Эркин сузиб юрувчи валюта курси шу валютага бўлган бозор талаби ва таклифи остида эркин ўзгариб туриши мумкин. Масалан, АҚШ

долллари, япон йени, инглиз фунт стерлинги курслари. Шу боис, бу валюталар жаҳон валюта айирбошлашида кўпроқ ишлатилади.

Чекланган сузиб юрувчи валюта курси унинг ўзгаришини айрим хорижий валюталар ёки валюталар тўплами -(валюта савати) курслари

ўзгаришига боғлиқ бўлишини кўзда тутади. Мисол учун, кўпчилик учинчи дунё мамлакатлари ўз валюталарини АҚШ долларига, Француз франкига ва бошқа хорижий пул бирликларига боғлайди, Европа ҳамжамиятининг

пул бирлиги ҳисобланган ЕВРО курси эса етакчи Европа мамлакатлари миллий валюталаридан ташкил топган валюта «саватига» нисбатан

ҳисоблаб чиқилади. Қайд этилган валюта курси - бу хорижий валютада ифодаланган

давлат томонидан расмий ўрнатилган миллий пул бирлигининг нархи бўлиб, унга валюта бозорида талаб ва таклифнинг ўзгариши таъсир

қилмайди. Ҳозирги вақтда қайд этилган валюта курси асосан суст ривожланган ёки ташқи дунёга етарли даражада очиқ бўлмаган

иқтисодиётга эга бўлган мамлакатларда миллий молияси ва ишлаб чиқариши кучли бўлган хорижий рақобатчилардан ҳимоя қилиш ҳамда

қувватлаш мақсадида қўлланилади. Валюта курси товарлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучларининг

мамлакатлараро ҳаракатини ўзига хос бошқариб турувчиси ҳисобланиб

уни ўзгариб туриши мамлакатнинг ташқи иқтисодий оборотига ҳамда бутун макроиқтисодий вазиятга кучли таъсир қилади.

Бу таъсирни шундай вазият мисолида кўриб чиқиш мумкин. Масалан, ўзбек сўмининг курси 1000 Россия рублига нисбатан 7,2 сўмдан

10 сўмгача пасайган бўлсин, яъни сўм Россия рублига нисбатан арзонлашган ва аксинча, рубл сўмга нисбатан қимматлашган бўлсин.

Бундай ҳолатда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган 720 сўмлик қийматга эга бўлган товар Россия бозорида арзонлашиб боради ва энди бу товар 100

минг Россия рублига (7207,2х1000) эмас, балки 72 минг рубл туради

(72010х1000). Натижада товарнинг рақобатга чидамлиги орта боради ва унга бўлган талаб ошади, экспорт рағбатлантирилади. Бироқ миллий

валютани Россияга чиқариш Ўзбекистон учун фойдали бўлмай қолади.

161

Россияда ишлаб чиқарилган 2000 рубллик маҳсулот энди ўзбек сўми курсининг пасайишини ва Россия рубли курсининг қимматлашуви

натижасида ўзбек бозорида 14,4 сўм (2000 х 7,21000) эмас, балки 20 сўм

(2000 х 101000) туради. Кўриниб турибдики, маҳсулот нархи

қимматлашди ва шу сабабли уни олиб келиш (импорти) қисқариб боради.

Ва аксинча, ўзбек сўмининг курси ошиб бориши билан Россиядан товар олиб келиш ва капитални четга чиқариш фойдали бўлади.

Шундай қилиб, миллий валюта курсининг пасайиши билан нархлар ҳам пасаяди ва жаҳон бозорида мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларни

рақобатбардошлилиги кўтарилади, экспорт ва чет эл капиталининг оқиб келиши рағбатлантирилади. Ва аксинча, валютанинг кўтарилган курсида мамлакат учун импорт ва капитални четга чиқариш фойдалироқ бўлиб

қолади.

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:

1. Тўлов баланси нима? 2. Савдо баланси нима?

3. Жаҳон валюта тизимининг моҳияти ва зарурати. 4. Валюта конвертирлашуви тушунчаси.

5. Эркин конвертирланадиган валюта қандай валюта? 6. Қисман конвертирланадиган валюта қандай валюта?

7. Конвертирланмайдиган валюта қандай валюта? 8. Валюта курси нима ва у қандай белгиланади?

162

ГЛОССАРИЙ

Баланс - бу икки қисмдан иборат бўлган иқтисодий ҳисоб-китоб.

Баҳо индекси - ҳақиқатдаги баҳонинг базис баҳога нисбати.

Валюта конвертирлашуви - валютани бошқа хорижий валюталарга

алмашиш қобилияти.

Валюта курси - бу бир мамлакат пул бирлигининг бошқа мамлакатлар пул бирликларида ифодаланган баҳосидир.

Давлат бюджети - умумжамият миқёсида марказлашган ва давлат

иштирокида ҳосил бўлувчи ва сарфланувчи молиявий ресурслар.

Давлат заёмлари - давлатнинг аҳоли, корхона, фирма ва ташкилотлардан қарз олиши ҳисобига ўз молия ресурсини ҳосил этиш воситасидир.

Дотация - иқтисодиётга бюджет орқали таъсир этиш воситаларидан бири бўлиб, қайтариб бермаслик шарти билан маблағ ажратишдир. Фаолияти

умумдавлат аҳамиятига молик, лекин ўз даромади билан харажатларини қоплай олмайдиган корхона ва ташкилотларга давлат дотация билан мадад

беради.

Жами талаб - уй хўжалиги, фирма, давлат ҳамда хорижий харидорларнинг товар ва хизматларга талабидир.

Жами таклиф - бу муайян нархлар даражасида ишлаб чиқарилиши ва

таклиф қилиниши мумкин бўлган истеъмол, ҳамда инвестиция товарлари ва хизматларнинг умумий миқдоридир.

Жами талаб эгри чизиғи - нархлар даражаси ва талаб қилинган миллий маҳсулот ҳажми ўртасидаги боғлиқликни ифода этувчи чизиқ.

Жами таклиф эгри чизиғи - ишлаб чиқариш даражаси ва нархлар

даражаси ўртасидаги тўғри боғлиқликни акс эттирувчи эгри чизиқ.

Жами таклифнинг камайишидан келиб чиқадиган инфляция - ортиқча талаб бўлмаган ҳолда ишлаб чиқариш харажатларини ўсишидан баҳони

ўсиши натижасида келиб чиққан инфляция.

Жамғарма - бу мамлакат ёки фирмалар ихтиёридаги турли мажбурий тўловлар чегириб ташлангандан қолган даромаднинг бир қисми. Жамғарма

163

истеъмол мақсадида ишлатилмайдиган даромаддир. Жамғарма функцияси даромадлар билан жамғарма харажатларининг узвий боғлиқлигини кўрсатади.

Жаҳон бозори - мамлакатлар ўртасида уларнинг ялпи маҳсулотларининг

бир қисмини сотиш бўйича ўзаро муносабатлари тизими.

Жаҳон валюта тизими - бу халқаро айирбошлашнинг барча шаклларига хизмат қилишга ва уларнинг самарали ривожланишини таъминлашга

қаратилган мамлакатлар ўртасидаги валюта муносабатларининг йиғиндиси.

Ижтимоий бойлик - товар ва хизматларнинг жуда катта бирликлардан

ташкил топган турлари бўлиб, уларни бозор тизими ишлаб чиқаришга ҳоҳиши бўлмайди. Ижтимоий бойлик бўлинмаслик хусусиятига эга, ҳамда

уларда четлаштириш принципи амал қилмайди. Ижтимоий бойликдан ҳамма фойдаланиши мумкин.

Инфляция - бу товар ва хизматларнинг баҳосини кўпайишидир. Инфляция макроиқтисодий беқарорликни энг мураккаб аспекти бўлиб уни тартибга

солиш улкан иқтисодий муаммо ҳисобланади.

Истeъмoл нaрxлaри индeкси (ИНИ) - бaзис дaвргa нисбaтaн истeъмoл сaвaтининг нaрxини ўзгaриши ҳисобловчи кўрсaткич.

Истеъмол бозори - аҳоли истеъмоли учун зарур бўлган товар ва

хизматларни айирбошлаш маконидир. Истеъмол бозори турли-туман савдо шаҳобчаларини: давлат, кооператив савдоси, деҳқон бозори ва чайқов

бозорини ўз ичига олади. Ишлаб чиқариш кооперацияси - икки ёки бир неча мамлакатларнинг

маълум бир ишни бажариш ёки қандайдир бир пировард маҳсулотни ишлаб чиқариш бўйича биргаликдаги фаолиятлари.

Ишсизлик даражаси - иш кучининг ишсиз юрган салмоғига нисбати.

Ишсизликнинг табиий даражаси - тўла иш билан бандлик давридаги

ишсизлик.

Иқтисодий ўсиш - жамият тараққиётини ифодаловчи асосий мезондир. Бу объектив қонуният бўлиб, аҳоли ўсиши ва фан-техника жараёнлари

билан боғланган. У миллий иқтисодиет ривожланиши ҳаракатини

164

кўрсатади ва шу сабабли вақтнинг маълум даврларига макроиқтисодий кўрсаткичларни таққослаш йўли билан ўлчанади.

Иқтисодий давр - иқтисодий ўсиш ҳолатида ишлаб чиқаришнинг реал ҳажмини вақти-вақти билан бўлиб турадиган кенгайиши ёки қисқариши

даврлари.

Иқтисодий ўсиш цикли - иқтисодий динамикадаги кўтарилиш ва пасайиш ҳодисаларини ўз ичига олувчи, иқтисоднинг тебраниб туриши

билан характерланувчи давр.

Конвертирланмайдиган валюта - бу фақатгина ички тўловларга хизмат қиладиган ва хорижий валюталарга айирбошланмайдиган миллий

валютадир.

Кредит - тўлаб (қайтариб) бериш шарти билан маълум муддатга қарзга берилган маблағ.

Мaкрoиқтисoдиёт - мaмлaкaт иқтисoдиёти вa унинг ялпи ишлaб чиқaришнинг ўсиши, пaсaйиши, турғунлик дaврлaрини иқтисoдий тaҳлил

қилaдиган вa уни тaртибгa сoлиш иқтисoдий мeхaнизмлaрини ярaтaдиган фaн.

Маҳаллий бюджет - маҳаллий ҳокимият тасарруфида бўлган хўжалик

субъектларининг даромад ва харажатларини ўз ичига олган молиявий ресурслар.

Миллий даромад (МД) - CММ дaн эгри сoлиқлaрни aйириб тaшлaгaндaн

қoлгaн қисмидир. Миллий счетлар тизими (МСТ) ўзида ижтимоий ишлаб чиқариш

кўрсаткичларининг ўзаро боғлиқлигини ифодаловчи баланс жадваллари тўпламини мужассамлаштиради. Уларда миллий иқтисодиётнинг

ривожланиш натижаларини акс эттирувчи макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳисобланибгина қолмай шу натижаларга олиб келган жараёнлар ҳам

таҳлил қилинади.

Молия тизими - ялпи миллий маҳсулотни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнида пайдо бўладиган ва Давлат томонидан умуммамлакат

вазифаларини амалга ошириш учун фойдаланиладиган пул маблағларининг мажмуаси.

165

Молиявий инвестиция - акция, облигация ва бошқа қимматбаҳо қоғозларни сотиб олишда қўлланиладиган инвестиция тури.

Монополия (соф монополия) - лотинча сўз бўлиб, ягона сотувчи деган маънони англатади. Агар тармоқда ягона ишлаб чиқарувчи бўлса, у

таклифни ва баҳони ўзи белгилайди.

Нархлар даражаси - турли хил товар ва хизматларнинг алоҳида нархларини умумлаштирувчи жами нарх тушунилади.

Нархларни мувозанатли даражаси - жами талаб ва жами таклиф бир-

бирига мос келган ёки бир-бирига тенг бўлган ҳолат тушунилиб, унда маълум миқдордаги маҳсулотни харидорлар сотиб олишга, ишлаб

чиқарувчилар эса уни ишлаб чиқариш ва сотишга рози бўлади.

Нақд пул - банкдан чиққач корхона, ташкилотлар кассасига ва аҳоли қўлига ўтган, олди-сотди ва тўлов харажатлари бажарилгач яна банкка қайтадиган пул.

Нақд бўлмаган пул муомаласи - фирма, корхона, ташкилотларнинг

банкдаги ҳисобида турган пул ҳаракати бўлиб, муомала чек, кредит карточкаси, вексель, облигация, сертификат ва бошқа воситалар ҳаракати

шаклида олиб борилади.

Нoминaл ЯММ - тoвaр вa хизмaтлaрнинг сoни жорий йил нaрxларидa ҳисoблaнган кўрсаткич.

Олигополия - тармоқда бир неча ишлаб чиқарувчилар бўлган ҳол.

Оқиб ўтиш («қўшимча самара») - товар ишлаб чиқариш ёки истеьмол қилиш борасида фойда ёки харажатлар учинчи бир субъектга, олди-

соттида умуман қатнашмаган субъектга ўтиши.

Протекционизм стратегияси - ички бозорни хорижий рақобатдан ҳимоя қилиш стратегияси. Одатда бу стратегияда экспорт учун маҳсулот ишлаб

чиқаришни рағбатлантириш, импорт маҳсулотлар ўрнини қисман қоплаш билан қўшиб олиб борилади.

Пул массаси - муомалага чиқарилган металл тангалар ва қоғоз пуллар

(хазина ва банк билетлари)нинг жами миқдори.

166

Рақобат - мустақил товар ишлаб чиқарувчилар ўртасида товарларни қулай шароитда ишлаб чиқариш ва яхши фойда келтирадиган нархда катта ҳажмда сотиш учун курашиш.

Реал инвестиция - мамлакат ичкарисида ва чет элда ишлаб чиқаришга

капитал қўйиш, шунингдек, бошқа давлатларга қарз бериш ва субсидия шаклларида амалга ошириладиган инвестиция тури.

Реал ЯММ - тoвaр вa хизмaтлaрнинг сoни базис йил нaрxларидa

ҳисoблaнган кўрсаткич.

Реал фоиз ставкаси - бу номинал фоиз ставкасидан инфляция чегириб ташлаб топилган фоиз ставкасидир.

Солиқлар - миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнида

унинг бир қисмини давлат ихтиёрига олиш шаклидир. Солиқ бюджет ва бюджетдан ташқари пул фондларини ташкил этишнинг асосий воситаси ҳисобланади.

Cоф миллий маҳсулот (СММ) - мaзмунaн вa ҳaжмaн ЯММ гa жудa яқин

кўрсаткич бўлиб, фaқaтгинa ЯММдaн aсoсий кaпитaлнинг eмирилгaн қисми(амортизация)ни айириб тaшлaш зaрур.

Структурали ишсизлик - истеъмол бозори маълум маҳсулот билан

тўлдирилганда ва у маҳсулотга эҳтиёж қолмаган тақдирда ташкил топадиган ишсизлик.

Субсидия - бу умумий дотация бўлиб, у маҳаллий бюджетларга давлат

бюджетидан ажратилади. Уни ишлатиш маҳаллий хокимият ихтиёрида бўлиб, марказ унга аралашмайди.

Субвенция - бу мақсадли дотация бўлиб, у маҳаллий бюджетларга давлат бюджетидан ажратилади. Уни мўлжалланган мақсад учун сарфлаш

мажбурий ва буни давлат назорат қилади. Агар субвенция бошқа мақсадда ишлатилган бўлса, у қайтариб олинади.

Талаб инфляцияси - иқтисодда жами талаб мамлакат ишлаб чиқариш

имкониятларидан кўпайиб кетиш натижасида келиб чиққан инфляция. Иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш имкониятлари жами ўсиб бораётган

талабни қондира олмайди ортиқча талаб эса реал товарларни баҳосини

кўпайишига иқтисодий босим беради талаб инфляцияси келиб чиқади.

167

Тақчил бозор - товарлар сурункасига истеъмолни қондирмайдиган, унинг баҳоси юқори бўлган бозор.

Тақчил бозорни тўлдириш стратегияси - “тескари протекционизм”дир. Бу стратегия миллий бозорда тақчиллик катта бўлса, унда ҳамма учун жой

топилсагина самарали бўлади.

«Тўла иш билан бандлик» - фақатгина фрикцион ва структурали ишсизлик мавжуд бўлган ҳолатдаги бандлик.

Тўйинган бозор - халқ истеъмоли товарлари талабга етарли сифатда ва

миқдорда бўлган бозор.

Тўлов баланси - мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқалари ва уларнинг бутун боғланишларининг ҳолати таҳлил қилиш имконини берадиган

умумлаштирувчи кўрсаткич. Тўғри солиқ - тўғридан-тўғри корхона ёки ёлланма ишчи даромадидан

олинадиган солиқ тури.

Умумий мувозанат - иқтисодий мувозанат усули бўлиб, бутун иқтисодиёт унинг барча иқтисодий алоқалари билан узвий бирликда, кенг

кўламда таҳлил қилинади.

«Ўргимчак уясимон» модел - вақт билан боғлиқ ҳолдаги бозорнинг энг содда динамик моделларидан бири.

Фоиз ставкаси - тадбиркорнинг ҳақиқий капитални қарзга фойдаланишга

олиш ҳисобига тўлайдиган баҳоси (пул қиймати). Фрикцион ишсизлик - иш қидираётган ёки яқин вақтлар ичида иш билан

таъминланишни кутаётган ишчи кучлари.

Халқ хўжалиги баланси (ХХБ)- бу жадваллар тизими бўлиб, унда миллий иқтисодни ривожланиш кўрсаткичлари, ижтимоий маҳсулот ва миллий

даромаднинг ҳажми ва ўсиш суръатлари, жамғариш ва истеъмол фондлари, ишлаб чиқариш воситаларини ва истеъмол буюмларини ишлаб чиқариш,

аҳолининг пул даромадлари ва уларни маҳсулотлар билан таъминланиши ва ҳоказолар ўртасидаги асосий нисбатлар ўрин олган.

Хусусий мувозанат - иқтисодий мувозанат усули бўлиб, бир, икки ёки

бир неча бозорлар бошқа иқтисодиётдан ажралган ҳолда иқтисодий таҳлил қилинади.

168

Хорижий инвестициялар - хорижий мамлакатларнинг миллий иқтисодиётга валюта-пул маблағлари, қимматбаҳо қоғозлар ҳамда

кредитлар кўринишидаги муддатли капитал қўйилмаларнинг барча шакллари.

Циклик ишсизлик ишлаб чиқаришнинг пасайиши натижасида ишчи

кучига бўлган талабнинг камайиши ва ишсизларнинг пайдо бўлишидир.

Эгри солиқлар - корхона ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларга солинган бўлса-да, у асосан истеъмолчилар ҳисобидан тўланадиган солиқ тури.

Эмиссия - давлат томонидан қўшимча қоғоз пулларни чиқариш ва

қўшимча кредитни уюштиришдир.

Эркин конвертирланадиган валюта - бу амалдаги курс бўйича ҳар қандай бошқа хорижий валютага эркин ва чекланмаган миқдорда айирбошланадиган валютадир.

Эркин савдо стратегияси - ташқи савдодаги чеклашларни мумкин қадар

камайтириш стратегияси. Одатда бу стратегияни бозорда етакчи ўринни эгаллаб турган, ўз товарларининг рақобатбардошлилигига путур етишидан

хавфсирашга асос бўлмаган мамлакатлар қўллайди.

ЯЯИИММ - шу мамлакат ҳудудида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматларнинг йиғиндиси.

ЯММ - маълум бир давр давомида жамиятда пировард натижада яратилган

маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматларнинг бозор қийматида ҳисобланган миқдоридир.

ЯММ дeфлятoри - тoвaр вa хизмaтлaрнинг ҳисoбoт йилидaги нaрxлaрини бaзис йилдaгигa нисбaти.

Қисман конвертирланадиган валюта - бу фақат баъзи бир хорижий

валюталарга алмаштириладиган ва халқаро тўлов оборотини қисман қамраб олган миллий валютадир (масалан, фақат жорий товар

операцияларни қамраб олган операциялар бўйича).

169

АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

1. Каримов И. А. “Ўзбекистон иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш

йўлида». Т.: «Ўзбекистон», 1995., 269 б. 2. Макконелл К.Р., Брю С.Л. Экономикс.-М.,1992.-т.1.

3. Фишер С., Дорнбуш Р., Шмалензи Р.Экономика.-М.,1993. 4. Сакс Дж.Д, Ларрен Ф.Б. Макроэкономика. Глобальный подход: Пер. с

англ.-М.:Дело, 1996. 5. Агапова Т., Серёгина С. Макроэкономика. Учебное пособие.М., 1995.

6. Экономическая теория: Учебник. В.Д.Камаев и др.-М.:Владос, 1999. 7. Макроэкономика. Курс лекций. Ахмедов Д. И др. ТашГЭУ, 1997.

8. Хакимова М. Макроиқтисодиёт. Т.:Меҳнат, 1997. 9. Йўлдошев З., М.Қосимов. Макроиқтисодиёт асослари. Т.:Ўқитувчи,

1994. 10. Замков О.О. Экономические методы в макро-экономическом анализе.

Курс лекций. - М.: ГУ ВШЭ, 2001. – 122 с. 11. Dornbush R. “Macroeconomics” - Boston. Mcgraw-Hill, 2001., 574 p.

170

М У Н Д А Р И Ж А

КИРИШ

Мавзу 1 МAКРOИҚТИСOДИЁТ ФАНИНИНГ

ПРEДМEТИ, МAҚСAДИ ВA ВAЗИФAЛAРИ

Мавзу 2 АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ

КЎРСАТКИЧЛАР

Мавзу 3 БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ ШАРОИТИДА

ДАВЛАТНИНГ ИҚТИСОДИЙ ВАЗИФАЛАРИ

Мавзу 4 МАКРОИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ: ЖАМИ ТАЛАБ

ВА ЖАМИ ТАКЛИФ

Мавзу 5 МАКРОИҚТИСОДИЙ БЕҚАРОРЛИК:

ИШСИЗЛИК

Мавзу 6 МАКРОИҚТИСОДИЙ БЕҚАРОРЛИК:

ИНФЛЯЦИЯ

Мавзу 7 КЛАССИК ВА КЕЙНСЧА БАНДЛИК

НАЗАРИЯСИ

Мавзу 8 ИҚТИСОДИЁТ МУВОЗАНАТИ ВА УНИ

БАРҚАРОРЛАШТИРИШ

Мавзу 9 ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ. ИҚТИСОДИЁТНИНГ

ЦИКЛИК ТЕБРАНИШИ

Мавзу 10 ИСТЕЪМОЛ, ЖАМҒАРМА ВА ИНВЕСТИЦИЯ

ВАЗИФАЛАРИ

Мавзу 11 ТОВАР ВА ХИЗМАТЛАР БОЗОРИДАГИ

МУВОЗАНАТ

Мавзу 12 МАКРОКЎЛАМДА ПУЛ БОЗОРИ. IS ВА LM

МОДЕЛИ

Мавзу 13 ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ВА СОЛИҚ СИЁСАТИ

Мавзу 14 ХАЛҚАРО САВДО НАЗАРИЯСИ

Мавзу 15 ТЎЛОВ БАЛАНСИ ВА ВАЛЮТА КУРСИ

истеъмол R YEq

Y