New ДИССЕРТАЦИЯel.tfi.uz/images/Xamidullaev_MD_uz_3bb7d.pdf · 2019. 12. 15. ·...

92
1 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ Қўлёзма ҳуқуқида УДК 3303 ХАМИДУЛЛАЕВ РУСТАМ РИХСИТУЛЛАЕВИЧ ИҚТИСОДИЁТНИНГ НОДАВЛАТ СЕКТОРИДА ИНВЕСТИЦИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ 5А230603 – Инвестицияларни бошқариш (тармоқлар ва соҳалар бўйича) Магистр академик даражасини олиш учун ёзилган ДИССЕРТАЦИЯ Илмий раҳбар: и.ф.н. Р.Саидов ТОШКЕНТ-2013

Transcript of New ДИССЕРТАЦИЯel.tfi.uz/images/Xamidullaev_MD_uz_3bb7d.pdf · 2019. 12. 15. ·...

  • 1

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

    ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

    ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ

    Қўлёзма ҳуқуқида

    УДК 3303

    ХАМИДУЛЛАЕВ РУСТАМ РИХСИТУЛЛАЕВИЧ

    ИҚТИСОДИЁТНИНГ НОДАВЛАТ СЕКТОРИДА

    ИНВЕСТИЦИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ

    ОШИРИШ

    5А230603 – Инвестицияларни бошқариш (тармоқлар ва

    соҳалар бўйича)

    Магистр академик даражасини олиш учун ёзилган

    ДИССЕРТАЦИЯ

    Илмий раҳбар: и.ф.н. Р.Саидов

    ТОШКЕНТ-2013

  • 2

    МУНДАРИЖА

    Кириш...................................................................................................................... 3

    I боб. Иқтисодиётнинг нодавлат секторида инвестициялардан

    фойдаланишнинг назарий асослари..................................................................

    8

    1.1. Инвестицияларнинг иқтисодий моҳияти ва миллий иқтисодиётни

    ривожлантиришдаги аҳамияти...............................................................................

    8

    1.2. Иқтисодиётнинг нодавлат сектори, унинг афзалликлари ва унда

    тадбиркорлик фаолиятининг асосий йўналишлари..............................................

    15

    1.3. Иқтисодиётнинг нодавлат секторида инвестицияларни молиялаштириш

    усуллари ва шакллари.............................................................................................

    25

    I боб бўйича хулосалар........................................................................................... 33

    II боб. Иқтисодиётнинг нодавлат секторида инвестициялардан

    фойдаланиш амалиёти таҳлили..........................................................................

    36

    2.1. Иқтисодиётнинг нодавлат секторида инвестицияларни самарали

    молиялаштиришнинг институционал шартлари ва унга таъсир этувчи

    омиллар таҳлили......................................................................................................

    36

    2.2. Нодавлат секторида инвестицияларни молиялаштиришнинг ҳозирги

    ҳолати ва уни ривожлантириш омиллари.....................................

    46

    2.3. Хусусий секторда инвестицияларни самарали молиялаштиришга таъсир

    этувчи имтиёз ва қулайликлар таҳлили.................................................................

    53

    II боб бўйича хулосалар.......................................................................................... 60

    III боб. Ўзбекистон иқтисодиёти нодавлат секторида инвестициялардан

    фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг устувор

    йўналишлари..........................................................................................................

    63

    3.1. Иқтисодиётнинг нодавлат секторида инвестицияларни самарали

    молиялаштиришга эришишнинг институционал жиҳатларини

    такомиллаштириш...................................................................................................

    63

    3.2. Иқтисодиётнинг нодавлат секторида инвестициялардан фойдаланиш

    самарадорлигини ошириш йўллари.......................................................................

    69

    III боб бўйича хулосалар........................................................................................ 74

    Хулоса...................................................................................................................... 77

    Фойдаланилган адабиётлар рўйхати................................................................. 84

  • 3

    Кириш

    Диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги.

    Ўзбекистон мустақил бўлган илк даврлардан бошлаб мулкни давлат

    тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга катта еътибор қаратиб келди.

    Иқтисодиётда турли мулк шаклига асосланган хўжалик субъектлари

    фаолиятининг ривожланишини таъминлайдиган ташкилий-ҳуқуқий,

    молиявий-иқтисодий ва бошқа асосларни яратиш йўлида улкан ишларни

    амалга оширди. Натижада бугунги кунга келиб мамлакатда яратилаётган

    ялпи ички маҳсулотнинг 82,5 фоизи нодавлат сектори ҳиссасига тўғри

    келмоқда.

    Хусусий мулкчиликка асосланган хўжалик муносабатлари ва ишлаб

    чиқаришини ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсати бугунги кунда

    ўзини тўла оқлади ва самарасини бермоқда. Хусусий мулкчиликка

    асосланган нодавлат секторининг ривож топиши давлат бюджети

    харажатлари йўналишларида ҳам туб бурилиш ясаб, ҳозирги кунда унинг 60

    фоиздан ортиғи ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож

    қатламини қўллаб-қувватлашга йўналтирилмоқда. Бу еса мамлакатда бозор

    иқтисодиётининг шаклланиши шароитида давлатнинг ўрни ва аҳамиятини

    тобора ошириш билан бирга унинг амалда таъминланиши ва

    мустаҳкамланиши баробарида нодавлат секторини жадал

    ривожлантиришнинг зарурлигини ҳам кўрсатиб берди.

    Шунга мувофиқ давлатимиз иқтисодиётнинг нодавлат секторини

    ривожлантиришда муҳим омилга айланган инвестицияларни кенг ва фаол

    жалб қилиш, улардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган

    чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқдаки, бугунги кунда

    иқтисодиётимизга йўналтирилаётган асосий капиталга инвестицияларнинг

    79,4 фоизи мазкур сектор ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу, ўз навбатида,

    ўзининг юқори самарасини бермоқда. Биргина мисол, нодавлат сектори

    асосини ташкил етаётган кичик бизнес субъектлари томонидан 2012 йилда

    мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 54,6 фоизи ишлаб чиқарилди. 2012 йилда

  • 4

    мамлакатимизда комплекс чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш

    ҳисобидан қарийиб 1 миллионта янги иш ўрни ташкил етилди. Бу иш

    ўринларининг 62 фоизги яқини қишлоқ жойларда яратилди. Бу борада кичик

    бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш евазига 485 минг киши,

    касаначиликнинг барча шаклларини кенгайтириш ҳисобидан еса 218 минг

    киши иш билан таъминланди.1.

    Мазкур ютуқлар кўлами ва даражасини янада ошириш учун иқтисодиётнинг

    нодавлат секторида инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини янада

    ошириш чораларини кўриш муҳим аҳамият касб етади. Бу, ўз навбатида,

    мазкур диссертация иши мавзунинг долзарблигини асослайди.

    Тадқиқот объекти ва предметининг белгиланиши. Тадқиқотимиз

    обеъкти республикамиз нодавлат секторидаги инвестицион жараёнлар ва

    амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари. Тадқиқот ишимизнинг

    предмети республикамиз нодавлат секторида инвестиция лойиҳаларини

    молиялаштириш бўйича олиб бораётган инвестицион фаолият ҳисобланади.

    Тадқиқот мақсади ва вазифалари. Тадқиқотимиз мақсади

    Ўзбекистонда иқтисодиётнинг нодавлат секторида инвестициялардан

    фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар

    ишлаб чиқишдан иборатдир. Ушбу мақсаддан келиб чиқиб, қуйидаги

    вазифалар бажарилиши белгиланган:

    инвестицияларнинг иқтисодий моҳияти ва миллий иқтисодиётни

    ривожлантиришдаги аҳамиятини ёритиш;

    иқтисодиётнинг нодавлат сектори, унинг афзалликлари ва унда

    тадбиркорлик фаолиятининг асосий йўналишларини тадқиқ қилиш;

    иқтисодиётнинг нодавлат секторида инвестицияларни

    молиялаштириш усуллари ва шаклларини ёритиш;

    иқтисодиётнинг нодавлат секторида инвестицияларни самарали

    молиялаштиришнинг институционал шартлари ва унга таъсир етувчи

    1 Каримов И.А. Бош мақсадимиз-кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом

    еттириш. Т.:Ўзбекистон. 2013. –б. 19.

  • 5

    омилларни таҳлил қилиш;

    нодавлат секторида инвестицияларни молиялаштиришнинг ҳозирги

    ҳолати ва уни ривожлантириш омилларини баҳолаш;

    хусусий секторда инвестицияларни самарали молиялаштиришга

    таъсир етувчи имтиёз ва қулайликларни таҳлил қилиш;

    иқтисодиётнинг нодавлат секторида инвестицияларни самарали

    молиялаштиришга еришишнинг институционал жиҳатларини

    такомиллаштириш йўналишларини аниқлаш;

    иқтисодиётнинг нодавлат секторида инвестициялардан фойдаланиш

    самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш.

    Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари. Тадқиқот ишимизда

    ишлаб чиқилган муҳим натижалар Рспубликамиз нодавлат секторида

    инвестициялардан самарали фойдаланишга ва уларнинг самарадорлигини

    оширишга хизмат қилади.

    Мавзу бўйича қисқача адабиётлар таҳлили. Инвестицияларни ва чет

    ел кредитларини иқтисодиётга жалб қилиш ва унинг ёрдамида нодавлат

    секторини ривожлантириш масалаларига бағишланган жуда кўп илмий ва

    илмий-оммабоп асарлар мавжуд. Хусусан, иқтисодиётнинг нодалат

    секторида инвестицияларни молиялаштириш жараёнларининг кўпгина

    жиҳатлари чет еллик иқтисодчи олимлардан Брю С., Беренс В., Гитман Л.,

    Густафсон Т., Жонк М., Долан Е., Ергин Д., Идрисов А., Картишев С., Кейнс

    Ж., Коссов В., Кемпбелл Р., Кемпбелл К., Липсиц И., Макконелл К.,

    Миловидов В., Самуелсон П., Хавранек П., Фишер С., Фридмен М. ва

    бошқаларнинг асарларида кўриб ўтилган.

    Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлардан А.Ўлмасов, А.Алимов,

    Ф.Мақсудов, М.Очилов, С.Ғуломов, М.Шарифхўжаев, Д. Ғозибеков,

    М.Ангелиди, Н.Каримов, Н.Ҳайдаров, Е.Носиров, О.Собиров, Р.Саидов ва

    бошқалар томонидан ҳам нодавлат секторида инвестицияларни

    молиялаштиришни ривожлантиришнинг назарий ва амалий жиҳатларини

    тадқиқ етиш масалалари билан шуғулланиб келмоқдалар.

  • 6

    Тадқиқотда қўлланилган услубларнинг қисқача тавсифи.

    Диссертацияда кузатиш, умумлаштириш, гуруҳлаш, қиёсий таҳлил,

    иқтисодий-статистик усулларидан фойдаланилди.

    Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот

    ишимизнинг назарий аҳамияти шундан иборатки, келажакда нодавлат

    секторида инвестициялашни такомиллаштириш борасидаги илмий

    изланишларда фойдаланиш мумкин.тадқиқот ишимизнинг амалий аҳамияти

    иқтисодиётнинг нодавлат сектори инвестициялари самарадорлигини

    оширишга ва ушбу сектор субъектлар фаолиятини амалга ошириш жараёнида

    вужудга келаётган муаммоларни бартараф етиш ҳамда нодавлат сектори

    инвестицияларини ривожланиши назарий услубий мустаҳкамлашда кенг

    фойдаланиш мумкин.

    Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Магистрлик диссертациясининг

    илмий янгилиги шунда намоён бўладики, мамлакатимизнинг иқтисодий

    юксалиши ва аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишда иитисодиётнинг

    нодавлат секторида инвестицион фаолликни ошириш, нодавлат сектори

    инвестицияларини молиялаштириш ва амалга оширишнинг замонавий

    моделлари ва усулларини кенгайтириш, уларга барча шарт-шароитлари ва

    омилларини яратишнинг илмий-назарий, амалий-услубий асослари ҳамда у

    бўйича хорижий давлатларнинг бой тажрибалари комплекс тарзда тадқиқ

    етилади ва уни такомиллаштириш юзасидан илмий асосланган таклиф-

    тавсиялар ишлаб чиқилади. Ишнинг илмий янгиликлари янада аниқроқ

    тарзда қуйидагиларда ифодаланади:

    - иқтисодиётнинг нодавлат секторининг иқтисодиётни

    ривожлантиришдаги ўрни ва аҳамияти очиб берилди;

    - нодавлат сектори инвестицияларини молиялаштириш манбалари ва

    усуллари тадқиқ етилди ва улардан фойдаланиш самарадорлигин ошириш

    юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди;

  • 7

    - нодавлат сектори субъектларини тижорат банкларининг инвестицион

    кредитларидан фойдаланиш имкониятлари ошириш бўйича таклифлар ишлаб

    чиқилди;

    - нодавлат сектори инвестицияларини молиялаштириш ва

    ривожланишида молиялаштиришнинг бозор механизмларининг таъсири очиб

    берилди;

    - нодавлат сектори инвестицияларини молиялаштиришда қимматли

    қоғозлар бозорининг ривожланганлигини таъсири очи берилди;

    - Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш бўйича

    таклифлар ишлаб чиқилди;

    - нодавлат секторини институтционал жиҳатларини комплекс

    ривожланишини қўллаб-қувватловчи тизим ишлаб чиқилди.

    Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация иши таркибий

    жиҳатдан кириш, учта боб, хулоса ва таклифлар ҳамда фойдаланилган

    адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертация матни 92 саҳифадан иборат

    бўлиб, 3 та жадвал ва 11 та расмни ўз ичига олади.

  • 8

    I боб. Иқтисодиётнинг нодавлат секторида инвестициялардан

    фойдаланишнинг назарий асослари

    1.1. Инвестицияларнинг иқтисодий моҳияти ва миллий

    иқтисодиётни ривожлантиришдаги аҳамияти

    “Инвестициялар” немисча “инвеститцион”, лотинча “инвестио” сўзидан

    олинган бўлиб, асосан, ишлаб чиқаришга узоқ муддатли қўйилмалар сарфи,

    яъни харажатлар йиғиндиси, деб талқин етилган. Иқтисодий луғатда

    “инвестициялар – капитални узоқ муддатли қўйилмалар тариқасида саноатга,

    қишлоқ хўжалигига, транспортга ва бошқа тармоқларга сарф етиладиган

    харажатлар йиғиндисини акс еттиради”2, - деб таърифланган. Бир гуруҳ

    иқтисодчи-олимлар инвестицияларни барча турдаги мулкий ва интеллектуал

    бойликларни узоқ муддатли қўйилмалар тариқасида халқ хўжалиги

    тармоқларига сарф етиладиган харажатлар йиғиндиси сифатида таърифлашади.

    Иқтисодчи олим П. Самуелсоннинг фикрига кўра, инвестициялаш

    даромадларни жорий истеъмол учун ишлатмасдан, уларни келажакда кўпроқ

    фойда олиб, фаолиятни кенгайтириш учун сарфлашдир3.

    Л. Дж. Гитман, М. Л. Джонкларнинг “Инвестициялаш асослари”

    монографиясида “Инвестиция – капитални жойлаштириш усули бўлиб, у

    фойда қийматини сақлаб туриши ва (ёки) унинг ўсишига ижобий таъсир

    кўрсатиши керак”4 дейилади.

    Н. С. Гусков, С. С. Гуцериев ва бошқаларнинг “Инвестициялар, уларни

    жалб етиш формалари ва методлари” дарслигида “Инвестиция ва капитал

    қўйилмалар синоним бўлиб, уларга инвесторлар томонидан фойда олиш

    мақсадида киритиладиган мулкий ва интеллектуал бойликларнинг ҳамма

    кўринишлари киради”5 дейилади.

    2 Финансово-кредитный словарь. Т. 1. – М.: «Финансы и статистика», 1984. - С. 470.

    3 Самуэльсон Пол.А. Экономика : Издание 15-е. Пер. с англ. -М: Бином - КноРус, 1999. - 800 c.

    4 Гитман, Лоренс Дж. Основы инвестирования : Учебное пособие Пер.с англ. -М: ДЕЛО , 1997. -1008 с.

    5 Гуськов Н. С., Гуцериев С.С и др. Инвестиции. Формы и методы их привлечения. М., 2001.

  • 9

    Н. В. Игошиннинг “Инвестициялар” дарслигида “Инвестициялар –

    саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва халқ хўжалигининг бошқа

    тармоқларига узоқ муддатли капитал қўйилма кўринишида киритиладиган

    сарфларнинг йиғиндисидир”6, деб таърифланади.

    Россиялик олим А.М.Марголин “Инвестициялар” дарслигида

    “Инвестициялар – пул маблағлари, мақсадли банк жамғармалари, қимматли

    қоғозлар, технологиялар, машина, асосий воситалар ва бошқа мулк

    кўринишидаги капитал қўйилмаларни, шунингдек, пул қийматига ега бўлган

    мулкий ва номулкий ҳуқуқларни инвесторнинг стратегик мақсадларини

    кўзлаб ишлаб чиқариш ва бошқа фаолият объектларига киритишдир”7, деб

    таърифлайди.

    Ж. Кейнс “Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси” китобида

    “Инвестиция – ишлаб чиқариш даври давомида пайдо бўлган капитал

    қўйилма қийматининг жорий ўсишидир. Бу ўша даврдаги фойданинг

    истеъмол учун ишлатилмаган қисми ҳисобланади”8 деб таъриф беради.

    Проф. Д.Ғ.Ғозибековнинг “Инвестицияларни молиялаштириш

    масалалари” номли илмий асарида инвестицияларнинг макродаражадаги ва

    ишлаб чиқариш назариясидаги, молия назариясидаги ва умуман,

    иқтисодиётдаги моҳиятини очиб бериши алоҳида аҳамиятга ега.

    Муаллифнинг фикрича, инвестицияларнинг моҳиятини таърифлаётганда

    уларнинг турли хил хатарлар ва кутилаётган даромадлар билан боғлиқлигини

    ҳамиша ёдда тутмоқ керак. Пулнинг даромад келтириш лаёқати пул

    келадиган манбаларга ва унинг нималарга сарфланишига, яъни пулнинг

    қаердан келиши ва нималарга инвестицияланишига боғлиқ. Инвестиция ана

    шу белгилари билан бошқа маблағ солишлардан фарқланиб туради.

    Шунингдек, инвестицияларнинг ноаниқлик еҳтимоли бўлган ва келгусида

    кутилаётган қийматга капиталнинг аниқ бугунги қийматини алмаштиришдан

    6 Игошин Н.В. Инвестиции. Организация управления и финансирование : Учебное пособие -М: Финансы,

    ЮНИТИ, 2000. -413 c. 7 Марголин. А. М. Инвестиции. М.: РАГС, 2006. – С. 464.

    8 Кейнс Дж. М. Общая теория занятости, процента и денег : пер. с англ. -М: Гелиос АРВ, 1999. -352 c.

  • 10

    иборатлиги, бунинг далили сифатида инвестицияларнинг сафарбар

    етилишида уларни онгли равишда аниқ ва ноаниқ бўлган рисклар билан

    боғланишини келтириб ўтадилар. Ва таъкидлайдики, инвестициялар

    қаратилган соҳа ва қўйиш объектлари, инвестициялаш субъектлари, қайта

    ишлаб чиқариш ва ҳаракат йўналишларидан келиб чиқиб, муайян

    мақсадларни кўзлайди ва улар билан боғлиқ бўлган аниқ ва ноаниқ рисклар

    билан тўқнашад9. Муаллиф инвестицияларнинг моҳиятини очишда уларнинг

    мақсадлари ва улар билан боғлиқ бўлган рисклар қайта ишлаб чиқариш,

    қаратилган соҳа ва қўйиш объектларидан, инвестициялар субъектлари ва

    харакат йўналишларидан келиб чиққан ҳолда уларни таснифлашни мақсадга

    мувофиқ, деб ҳисоблайди. Инвестициялар аниқ ва ноаниқ, лекин еҳтимоли

    бор рисклар остида капитални муайян жараёнларга, муайян вақтга боғлаш

    бўлиб, унинг ҳозирги қийматини сақлаш, капиталлаштириш ва жамғариш

    мақсадига қаратилади.

    Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрдаги “Инвестиция

    фаолияти тўғрисида”ги Қонунида инвестицияларнинг мазмуни “иқтисодий

    ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий

    неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлар”10

    , сифатида таърифланади.

    Фикримизча, бу атаманинг барча жиҳатларини умумлаштириб, бу

    атамага “фойда (даромад) олиш ёки ижтимоий самарага еришиш мақсадида,

    давлат, ҳуқуқий ва жисмоний шахслар (инвесторлар) томонидан

    иқтисодиётнинг турли соҳаларига маълум муддатга сарфланган барча

    турдаги бойликлар”дир, деб таъриф бериш мақсадга мувофиқдир. Яъни

    инвестициялар даромад олиш, самарали ишлаб чиқаришга еришиш, кенг

    истеъмолчиларнинг еҳтиёжини қондириш мақсадида иқтисодиётнинг турли

    тармоқларига, давлат ва мулкчиликнинг турли шаклларидаги корхона,

    ташкилот, фирмалар ва фуқаролар томонидан узоқ муддатга қўйиладиган

    9 Ғозибеков Д.Ғ. Инвестицияларни молиялаштириш муаммолари. – Т.: 2002. иқтисод фанлари доктори

    диссертацияси автореферати, 11-14-б. 10

    Ўзбекистон Республикасининг “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонуни, 1998. 24 декабр. //Солиқлар ва божхона хабарлари. 4-сон, 1999. 3-б.

  • 11

    барча мулкий, молиявий ва интеллектуал бойликлардир. Мулкий, молиявий

    ва интеллектуал бойликлар деганда бино, иншоотлар, асбоб-ускуналар пул

    маблағлари, банклардаги мақсадли жамғармалар, пайлар, акция ва бошқа

    қимматли қоғозлар, авторлик ҳуқуқлари, ихтиролардан фойдаланиш

    ҳуқуқлари ва бошқа шаклдаги бойликлар тушунилади.

    Бизга маълумки, иқтисодий ўсиш инвестиция ресурсларисиз бўлиши

    мумкин емас, бу ресурслар ўз моҳияти билан ишлаб чиқаришни

    ривожлантиришга қаратилган маблағлардир. Пул маблағлари шаклидаги

    инвестициялар номинал инвестициялардир. Бу инвестициялар моддийлашиб,

    амалда ишлаб чиқаришга жалб етилгандан сўнг реал инвестицияларга

    айланади ва иқтисодий ўсишни таъминлайди.

    Иқтисодий ўсиш учун йўналтириладиган инвестициялар икки қисмдан

    иборат бўлади. Биринчиси, қоплаш фонди бўлиб, бу меҳнат қуроллари ва

    бино-иншоотларига тадбиқан амортизация фонди деб юритилади.

    Иккинчиси, соф инвестициялар ёки жамғариш фонди бўлиб, ресурсларни

    ўстириш ёки уларнинг сифатини оширишга хизмат қилади. Соф

    инвестициялар манбаи бу жамиятда яратилган соф маҳсулотдир. Шу

    маҳсулотнинг бир қисми ишлаб чиқариш воситалари шаклида инвестиция

    ресурсларига айлана олади. Демак, инвестициялар иқтисодий ўсишга кўп

    томонлама таъсир етади, у, биринчидан, янги технологияларни жорий етиш

    орқали меҳнат унумдорлигини оширади; иккинчидан, қўшимча иш

    жойларини яратиб, ишлаб чиқаришга янги меҳнат ресурсларини жалб етади;

    учинчидан, янги табиий ресурсларни хўжалик оборотига туширади, яъни

    ишлаб чиқаришни табиий ресурслар билан таъминлашга хизмат қилади.

    Шунинг учун ҳам иқтисодий ривожланган мамлакатларда инвестициялашни

    амалга оширувчи субъектлар (юридик ва жисмоний шахслар) ҳар томонлама

    давлат томонидан рағбатлантирилади, жумладан, ўз маблағларини қайта

    инвестицияларга сафарбар етилган қисми солиқлардан тўлиқ озод етилади.

    Инвестициялаш ким томонидан амалга оширилганлиги нуқтаи

    назаридан икки турга, яъни ички ва ташқи инвестицияларга бўлинади. Ички

  • 12

    инвестициялар – бу мазкур давлат ҳудудида ички инвесторлар томонидан

    йўналтириладиган инвестициялардир. Ташқи инвестициялар – бу хорижий

    инвесторлар томонидан йўналтирадиган инвестициялар бўлиб, чет ел

    мулкдорлари томонидан иқтисодиётнинг турли тармоқларига (саноат,

    қишлоқ хўжалиги, транспорт ва ҳ.к) узоқ муддатга қўйилган капитал

    маблағларидир11

    .

    Ўзбекистон Республикасининг “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги

    Қонунида инвестициялар тайинланган объекти бўйича табақалаштирилган.

    Шунга мувофик инвестициялар қуйидаги турларга ажратилган: капитал

    инвестициялар (асосий фондларни вужудга келтириш ва такрор ишлаб

    чиқаришга, шунингдек, моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа шаклларини

    ривожлантиришга қўйиладиган инвестициялар); иновацион инвестициялар

    (техника ва технологияларнинг янги авлодини ишлаб чиқариш ва

    ўзлаштиришга қўйиладиган инвестициялар); ижтимоий инвестициялар

    (инсон салоҳиятини, малакаси ва ишлаб чиқариш тажрибасини оширишга,

    шунингдек, номоддий неъматларнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга

    қўйиладиган инвестициялар).

    “Чет ел инвестициялари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг

    Қонунининг 3-моддасига кўра “чет ел инвесторлари асосан даромад (фойда)

    олиш мақсадида тадбиркорлик фаолияти ва қонун ҳужжатларида

    тақиқланмаган бошқа турдаги фаолият объектларига қўшадиган барча

    турдаги моддий ва номоддий бойликлар ва уларга доир ҳуқуқлар, шу

    жумладан интеллектуал мулкка доир ҳуқуқлар, чет ел инвестицияларидан

    олинган ҳар қандай даромад Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет ел

    инвестициялари”12

    , деб еътироф етилган.

    Инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни ҳам

    йўналиш объектига қараб молиявий ва реал инвестицияларга ажратиш

    11

    Финансово-кредитний словарь. Том 1. «Финансы и статистика». – М.: 1984. - С. 470. 12

    Ўзбекистон Республикасининг “Чет ел инвестициялари тўғисида”ги Қонуни, 1998. 30 апрел. //Халқ сўзи. 1999. 12 январ. 7-сон. 1-б.

  • 13

    мумкин. Юқоридагиларни умумлаштириб, инвестицияларнинг

    таснифланишини қуйидаги чизма орқали ифодалаш мумкин (1-жадвал).

    1-жадвал.

    Инвестицияларнинг таснифланиш белгиларига кўра турлари13

    .

    Инвестиция кўринишлари

    бўйича:

    - пул маблағлари, банкдаги мақсадли омонатлар,

    бадаллар, қимматли

    қоғозлар;

    - интеллектуал бойликлар; - ишлаб чиқариш тажрибаси кўринишида

    ифодаланувчи билимлар

    мажмуи;

    - мулкий ҳуқуқлар; - бошқа турли бойликлар.

    Инвесторларнинг

    иштирок етиш

    шаклларига кўра:

    - улуш билан иштирок етиш;

    - тўлалигича инвесторга тегишли;

    - қимматли қоғозлар чиқа-риш йўли билан

    сотиб олиш;

    - ҳуқуқларга егалик қилиш.

    Қайта ишлаб чиқариш

    шаклларига кўра:

    - янги лойиҳа бўйича ишлаш;

    - корхона ишлаб чиқариш қувватини

    ошириш;

    - корхонани қайта тиклаш;

    - техник қайта қуроллан-тириш.

    Маблағ қўйиш

    объектларига кўра:

    - моддий; - номоддий; - молиявий.

    ИНВЕСТИЦИЯЛАР

    Инвестиция

    киритилган даврига

    қараб:

    - қисқа муддатли инвести-циялар;

    - узоқ муддатли инвести-

    циялар.

    Инвестиция билан таъмин-

    лашда иштирок етишнинг

    хусусиятига кўра:

    - бевосита; - билвосита.

    Молиявий хавф

    даражасига кўра:

    - минимал хавф даражаси-даги молиявий

    инвестиция-лар;

    - хавф туғдирадиган молиявий инвестициялар.

    Ўзбекистонда инвесторлар учун, айтиш мумкинки, кўп жиҳатдан

    беқиёс, ўта қулай инвестицион муҳит, имтиёз ва преференсиялар тизими

    яратилган, деб айтишга барча асосларимиз бор. Иқтисодиётимизга жалб

    қилинаётган хорижий инвестициялар ҳажми йилдан-йилга ортиб бораётгани

    ҳам бунинг ёрқин далилидир.

    2012 йилда молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан қиймати 13

    Муаллиф томонидан тузилган.

  • 14

    11 миллиард 700 миллион доллардан ортиқ ички ва хорижий инвестициялар

    ўзлаштирилди. Бу 2011 йилга нисбатан 14 фоизга ўсди. Инвестицияларнинг

    ялпи ички маҳсулотдаги улуши 22,9 фоизни ташкил етгани мамлакатимизда

    инвестиция жараёнларининг жадал фаоллашиб бораётганидан далолат

    деради. Жами инвестицияларнинг 22 фоизидан ёки 2 миллиард 500 миллион

    долларлан ортиғини хорижий инвестицияларни ташкил етди, уларнинг 79

    фоиздан кўпроғи тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир14

    .

    Жами инвестицияларнинг 74 фоизи ишлаб чиқаришни модернизация

    қилиш ва янгилашга қаратилган дастур ва лойиҳаларни амалга оиширишга

    йўналтирилди. Шу борада фақат ўтган йилнинг ўзида умумий қиймати 1

    миллиард 600 миллион доллардан ортиқ бўлган капитал қўйилмалар

    ўзлаштирилиб, 205 та йирик инвестиция объекти қуриб битказилди15

    .

    Иқтисодиётга инвестицияларни фаол жалб етиш натижасида замонавий

    технологияларга асосланган ишлаб чиқаришларнинг ташкил етилиши ва янги

    корхоналарнинг барпо қилиниши мамлакат аҳолиси, жумладан, қишлоқ

    аҳолисини янги иш ўринлари билан таъминлаш, даромадларини янада

    кўпайтириш ва фаровонлигини оширишда муҳим омиллардан ҳисобланади.

    2012 йилда мамлакатимизда комплекс чора-тадбирлар дастурини

    амалга ошириш ҳисобидан қарийиб 1 миллионта янги иш ўрни ташкил

    етилди. Бу иш ўринларининг 62 фоизги яқини қишлоқ жойларда яратилди. Бу

    борада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш евазига 485

    минг киши, касаначиликнинг барча шаклларини кенгайтириш ҳисобидан еса

    218 минг киши иш билан таъминланди.16

    .

    Сўнгги йиллардаги қулай инвестиция муҳити ҳамда ишлаб чиқаришни

    модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш

    дастурларининг фаол амалга оширилиши иқтисодиётга йўналтирилган

    14

    Каримов И.А. Бош мақсадимиз-кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом еттириш. Т.:Ўзбекистон. 2013. –б. 7. 15

    Каримов И.А. Бош мақсадимиз-кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом еттириш. Т.:Ўзбекистон. 2013. –б. 8 16

    Каримов И.А. Бош мақсадимиз-кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом еттириш. Т.:Ўзбекистон. 2013. –б. 19.

  • 15

    инвестициялар ҳажмининг 14 фоизга ўсишини таъминлади. Жами

    инвестициялар таркибида хорижий инвестициялар ҳажми сезиларли

    даражада кўпайди, унинг таркибида жалб қилинган тўғридан-тўғри

    инвестициялар улуши 79,0 фоизни ташкил етди. Шуниси диққатга сазоворки,

    жами инвестицияларнинг 74 фоиздан ортиғи ишлаб чиқариш объектлари

    қурилишига, жумладан, салкам 66,6 фоизи корхоналарни техник ва

    технологик модернизация қилишга йўналтирилди17

    .

    Умуман олганда, жаҳонда молиявий инқирози оқибатлари буткул

    йўқолиб кетмаган ушбу қийин шароитда ҳам республикамизда иқтисодиётга

    инвестицияларни жалб етиш ҳажми ва асосий капиталга йўналтирилган

    инвестицияларни молиялаштириш манбаларидан унумли фойдаланиш

    йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Бунинг натижасида иқтисодиётнинг реал

    сектори ривожланмоқдаки, бу мамлакатимиз олдида турган ижтимоий-

    иқтисодий муаммоларни бартарф етишга имкон яратмоқда. Шу билан

    биргаликда янги иш ўринларини яратиляптики, бу ишсизлик муаммосини ҳал

    етишда қўл келмоқда.

    1.2. Иқтисодиётнинг нодавлат сектори, унинг афзалликлари ва

    унда тадбиркорлик фаолиятининг асосий йўналишлари

    Иқтисодиётнинг нодавлат сектори давлат секторидан фарқ қилиб,

    давлат мулки иштирок етмаган тадбиркорлик ва бошқа фаолият соҳаларини

    ўз ичига қамраб олади. Шунга асосланиб айтиш мумкинки, нодавлат

    секторига тегишли мулклар, ишлаб чиқаришлар ва тадбиркорлик фаолияти

    хусусий мулк егалари томонидан амалга оширилади ва улар томонидан

    яратилган бойликлар хусусий мақом касб етадилар. Шу сабабдан, аксарият

    ҳолларда, иқтисодий адабиётда нодавлат сектори хусусий сектор деган ном

    17 Ўзбекистон Республикаси статистика қўмитаси маълумотлари.

  • 16

    билан ҳам юритилади.

    Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётининг моддий асосини

    таъминлашда хусусий сектор ҳамда хусусий бизнес алоҳида аҳамиятга

    егадир. Ҳозирги пайтда хусусий сектор ва тадбиркорликни ривожлантириш

    енг муҳим ва долзарб масалалардан биридир. Бу соҳа жамиятнинг барча

    ижтимоий-иқтисодий соҳаларига таъсир кўрсатиб, фуқаролар ҳаётининг,

    шунингдек, давлатнинг муайян тарихий-иқтисодий шарт-шароитларини акс

    еттиради. Шу боис Президентимиз ҳам ўз нутқларида тўхталиб ўтиб, шундай

    деган едилар: «Мамлакатда хусусий сектор ва хусусий тадбиркорликни

    ривожлантириш ва уни қўллаб-қувватлаш, бунда потенциал хорижий

    инвесторларни излаб топиш, бўлғуси сармоядорлар билан алоқа ўрнатиш,

    қўшма корхоналар очиш, улар учун қулай шароитлар яратиш масаласи

    иқтисодиётда устувор деб ҳисобланиши лозим»18

    .

    Фикримизча, нодавлат секторининг миллий иқтисодиётдаги аҳамияти

    ва унинг тутган ўрнини очиб беришдан аввал “бизнес” ва “хусусий

    тадбиркорлик” тушунчаларининг назарий иқтисодий моҳиятини аниқлаб

    олишимиз лозим деб ҳисоблаймиз.

    Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган

    «Тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги

    қонунида тадбиркорлик ҳақидаги таъриф иқтисодий категория сифатида

    тадбиркорликнинг кўп қирралилигини, унинг ижтимоий-иқтисодий

    моҳиятини ифода етишга қаратилгандир.

    «Тадбиркор» атамасини биринчилардан инглиз иқтисодчиси

    Р.Кантилон ишлатиб, у қуйидагиларни тушунган: «Тадбиркор - бу, доимий

    даромадга ега бўлмаган деҳқон, ҳунарманд, савдогар, камбағал ва

    бошқалардир. У ўзгалар молини муайян нархда сотиб олиб, ўзининг молини

    ҳам муайян бўлмаган юқорироқ нархда сотишга интилади. Таваккалчилик

    бундай тадбиркорликнинг асосий ажралиб турувчи хусусиятидир. Унинг

    18

    Каримов И. Банк тизими, пул муомаласи, кредит, инвестиция ва молиявий барқарорлик туғрисида.

    Т.:Ўзбекистон, 2005. 447-б.

  • 17

    асосий иқтисодий вазифаси турли товарлар бозорларида талабга мос

    таклифни юритиш ҳисобланади».

    Шунингдек, Р.Кантилон «Тижорат табиати ҳақида очерк» деб

    номланувчи асарида янги маҳсулот ишлаб чиқариш, янги хизмат кўрсатиш

    билан боғлиқ янги корхоналар ёки янги тижорат ғояларини яратиш (тадбиқ

    етиш)да ўзига таваккалчиликни олувчи хўжалик юритувчи субъектларни

    хусусий тадбиркорлик тушунчаси билан изоҳлаган.

    Қайд етиш жоизки, барча иқтисодий назариялар у ёки бу тартибда

    тадбиркорлик фаолиятининг зарурлигини тан олган. Чунончи, Ж.Б.Сей

    хусусий сектор - бу, иқтисодий ресурсларни паст унумдорлик ва паст

    даромад билан юқори унумдорлик ва юқори даромаднинг ўзаро қоришмаси,

    деб таъкидлайди.

    ХХ аср бошларида ғарбда Й.Шумпетернинг тадбиркорлик назарияси

    кенг тарқалди. Унинг фикрича, «тадбиркорликнинг вазифаси - янги

    ихтироларни ишлаб чиқаришга жорий етиш йўллари билан ишлаб

    чиқаришни ислоҳ қилиш ва инқилобий ўзгаришларни амалга оширишдир»19

    .

    Бора-бора ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ривожланиши билан хусусий

    тадбиркорлик тушунчаси тўғрисидаги тасаввурлар ҳам ривожланиб борди.

    Хусусий сектор ва хусусий тадбиркорлик тушунчаларининг моҳиятини

    бошқа бир гуруҳ иқтисодчи олимлар қуйидагича изоҳлашади. Масалан,

    «Економикс» дарслигининг муаллифлари хусусий секторни махсус инсоний

    ресурс сифатида қабул қиладилар. Уларнинг фикрича, хусусий сектор - бу

    шундай соҳаки, у товарлар ва хизматлар ишлаб чиқарилиши жараёнида ер

    ресурслари, капитал ва меҳнатни бирлаштириш бўйича ташаббусни ўз

    зиммасига олади, шунингдек бизнесни юритиш жараёнида асосий

    қарорларни қабул қилади. Бундан ташқари, мазкур соҳа янгилик яратувчи

    бўлиб, тижорат асосида янги маҳсулотлар, янги ишлаб чиқариш

    технологиялари ёки бизнесни ташкил етишнинг янги шаклларини ишлаб

    19

    Шумпетер Й. Теория экономического развития. М.: Прогресс. 1989, 159-б.

  • 18

    чиқаришга интилувчи, таваккалчилик билан иш тутади20

    .

    Бошқа бир гуруҳ хорижий олимлар еса хусусий секторни хусусий

    шахслар, корхоналар ёки ташкилотлар томонидан моддий бойликларни

    яратиш, ишлаб чиқариш, товарларни харид қилиш ёки сотиш бўйича

    манфаатдор шахслар ёки ташкилотлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик

    асосида, хизматлар кўрсатишни амалга ошириш сифатида тушунадилар21

    .

    Ҳозирги замон иқтисодий адабиётларида хусусий сектор ва хусусий

    тадбиркорлик фаолияти тўғрисида ягона илмий таърифга келингани йўқ.

    Масалан, А.Бусигин хусусий секторга фойда (даромад) олиш мақсадидаги

    иқтисодий фаолликнинг махсус тури сифатида таъриф беради. Бу

    фаолиятининг мақсади деб, шундай товарни ишлаб чиқариш ва сотишни

    тушунадики, у бозорда талабга ега бўлиб, тадбиркорга фойда келтириши

    лозим бўлсин22

    . У хусусий секторни иқтисодий фаол соҳа деб ҳисоблаб,

    бунинг асосини фойда олишга йўналтирилган мақсадли фаолият,

    тадбиркорлик фаоллигини еса, фойда олиш мақсадида маҳсулот ишлаб

    чиқариш ва сотиш бўйича фаолиятнинг ўзини тушуниш тарзида ифодалайди.

    Натижада хусусий сектор тушунчасининг мазмуни бозорда талабга ега

    бўлган маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича мақсадли фаолиятни

    англатади.

    Ўзбек иқтисодчи олимларидан бири проф. Ш.Сайитбоев еса бу

    тўғрисида қуйидагича ёзади: «Тадбиркорлик - фуқаролар ёки алоҳида фуқаро

    томонидан амалга оширилувчи, таркибида молиявий, маънавий, ижтимоий

    масъулиятни қамраб олувчи, ёлланма меҳнатни жалб етиб, бозор

    еҳтиёжларига йўналтирилган, ташаббускорликка асосланган хўжалик

    фаолиятидир. У яна қайд етадики, корхонани ташкил етувчи ва шахсий

    манфаатлари йўлида уни бошқарувчи киши – бу тадбиркордир»23

    . Шу билан

    бирга муаллиф тадбиркорлик фаолиятини ишлаб чиқаришни шахсий

    20

    Макконел К.Р., Брюс Л. Экономикс. Т-1, М.: 1992, 38-б. 21

    Жан Луи Сервач-Шрейбер. Ремесло предпринимателя. М.: Меж.от 1994, 50-б. 22

    Бусыгин А.В. Предпринимательство, начальный курс. М.: НИРП. 1992, 17-б. 23

    Сайитбоев Ш.Д. Источники формирования предпринимательского капитала в аграрной сфере. Дис. д.э.н.,

    Спб. 1994, 23-б.

  • 19

    манфаатдор бўлган жисмоний шахсларга тегишли ҳисоблаб, у юридик шахс

    сифатида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилган

    корхоналар тўғрисида фикр юритмайди. Ваҳоланки, хусусий секторда

    хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий фаолияти индивидларнинг

    ўзаро яхлитлиги тарзида юзага чиқади.

    Бозор муносабатлари шароитида хусусий секторда тадбиркорликнинг

    турли шакллари амал қилиб, у қуйидагиларда намоён бўлади:

    - хусусий тадбиркорлик жисмоний ёки юридик шахслар томонидан

    амалда ўзининг шахсий мулки асосида ташкил қилинади;

    - жамоа тадбиркорлиги - фуқаролар гуруҳининг жамланма мулки

    асосида ташкил қилинади;

    - аралаш тадбиркорлик - битта юридик шахс ва бир неча жисмоний

    шахс мулкини бирлаштириш асосида ташкил қилинади;

    - қўшма тадбиркорлик - икки ёки ундан ортиқ юридик шахслар

    мулкини бирлаштириш йўли билан ташкил қилинади;

    - шартномавий тадбиркорлик - мулк егаси бўлмаган корхона раҳбари

    (менеджер) томонидан шартнома асосида амалга оширилади.

    Хусусий тадбиркорлик таркибан кенгроқ бўлиб, индивидуал (якка)

    тартибдаги тадбиркорлик, муайян шахсларнинг хусусий мулкчиликка

    асосланган ўзаро бирлашуви тарзидаги ҳамда очиқ ёки ёпиқ турдаги

    акциядорлик жамиятларини ўз ичига олади. Гарчи бу турдаги

    тадбиркорликда умумий ўхшашлик хусусий мулкчиликка асосланганликда

    бўлса-да, хўжалик юритиш усули ва пировард натижа - фойдани тақсимлаш

    усуллари бўйича бир-биридан фарқланади. Бозор иқтисодиёти шароитида

    давлатнинг ўрни шундаки, у ҳам тадбиркорлик фаолиятини

    мувофиқлаштирувчи ва ривожлантирувчи куч сифатида мавжуд бўлиши

    билан бир қаторда, унинг ўзи ҳам тадбиркорликни амалга оширувчи

    субектнинг бир шакли сифатида намоён бўлади. Чунки, давлат мулкига

    асосланган корхоналар ҳам сақлаб қолинадики, улар ҳам бошқа иқтисодий

    субъектлар сингари фойда олишни кўзлаб фаолият кўрсатади. Фойда олишга

  • 20

    интилиш еса хусусий секторда тадбиркорлик фаолиятининг асосий

    белгисидир.

    Хусусий сектор таркибида хусусий жамоа ва аралаш мулкчиликка

    асосланган корхоналар мужассамлашган. Ҳозир Ўзбекистондаги хусусий

    сектор микрофирмалар ва кичик корхоналардан, фермер ва деҳқон

    хўжаликларидан ва ниҳоят томорқа хўжалиги ва индивидуал меҳнат

    фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлардан иборат. Мазкур хўжалик

    турларининг умумийлиги, уларда хусусий мулкнинг мавжудлиги, хўжалик

    фаолиятининг еркинлиги бўлса, уларнинг фарқлари ишлаб чиқариш миқёси

    ва технологияларнинг ҳар хиллиги, хўжаликнинг товарлилик даражаси ва

    натурал истеъмолнинг мумкинлиги, нархларнинг еркинлик даражаси ва

    ниҳоят ўз меҳнати ҳамда ўзга меҳнатидан фойданишдан иборатдир. Мазкур

    фарқланишни англаш учун хусусий секторга оид корхоналар фаолиятини

    илмий асосларини билиш зарур, деб хисоблаймиз.

    Кичик корхоналар хусусий секторнинг асосини ташкил етади, улар

    индивидуал хусусий мулкка асосланган товар ишлаб чиқарувчилардан

    иборатдир. Аммо хусусий секторда оз бўлса-да, корпоратив хусусий

    мулкчиликка асосланган корхоналар ҳам мавжуд, бу давлат улуши бўлмаган

    акциядор жамиятлар кичик корхоналардан иборатдир.

    Кичик бизнес фақат хусусий секторнинг устуворлиги билан емас, балки

    ишлаб чиқаришнинг техникавий даражаси унча юксак бўлмаганидан унинг

    капитал сиғими кичик бўлиши билан ҳам ажралиб туради. Ишлаб чиқаришни

    серкапитал бўлмаслиги туфайли кичик корхоналар катта инвестицияларни

    талаб етмайди. Улар минитехнологияга таянади, аммо кенг доирада

    ихтисослашган бўлиб, асосан истеъмол товарларини ишлаб чиқариш билан

    машғул бўладилар, улар яратган товарлар ва кўрсатадиган хизматлар

    маҳаллий ва хоржий бозорларга мўлжаллангандир.

    Хусусий секторда банд бўлган ишбилармонлар ва тадбиркорларнинг

    хусусиятлари ҳақида сўз юритилганда, иқтисодчи олимлар уларга хос бўлган

    қуйидаги сифатларни, яъни ташаббускорлик, таваккалчилик, ижодкорлик,

  • 21

    бошланган ишга масъулиятлилик, ўз меҳнати натижаларидан моддий ва

    маънавий манфаатдорлик ва ҳоказоларни таъкидлаб кўрсатадилар.

    Ўзбек иқтисодчи олимлари, хусусан проф. А.Ўлмасов: «Хусусий

    тадбиркорлик - кишилар (мулкчилик) субъектларининг моддий ва пул

    маблағларини (капитални) амалда хўжалик оборотига, даромад топишга

    мўлжаллангандир»,24

    деб таъкидласа, профессор Ё.Абдуллаев,

    «Тадбиркорликка қонун ҳужжатларига мувофиқ, даромад (фойда) олишга

    қаратилган, юридик ва жисмоний шахслар томонидан маҳсулот ишлаб

    чиқариш йўли билан таваккал қилиб, ўз мулкий жавобгарлиги остида амалга

    ошириладиган ташаббускор фаолият» сифатида таъриф беради25

    .

    Юқорида номлари келтирилган муаллифларнинг фикрларини

    умумлаштириб, қуйидагича хулоса қилиш мумкин.

    Хусусий секторнинг асосий қатлами ва асосини ташкил етувчи -

    хусусий тадбиркорлик бу мулкдан фойдаланиш натижасида доимий тарзда

    фойда олишга, ижтимоий еҳтиёжларни қондириш учун маҳсулотлар

    (хизматлар, ишлар) сотишга, ишлаб чиқаришга йўналтирилган мустақил

    фаолиятдир. Хусусий тадбиркорлик фаолияти юридик ва жисмоний шахслар

    томонидан ўз таваккалчилиги асосида амалга оширилади ва бу шахслар

    қонунда белгиланган тартибда ушбу иш учун рўйхатга олинади ва фойда

    олиш мақсадида мулкчиликнинг барча шаклидан, молиявий, моддий ва

    меҳнат ресурсларидан ташаббускорона фойдаланиш билан боғлангандир.

    Хусусий сектор вакиллари бу қонунчилик билан таъқиқланмаган ҳар

    қандай фаолият тури билан шуғулланиб, фойда (даромад) олишдан иборат

    юналишдир. Хусусий сектор жамиятда ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий вазиятни

    муътадиллаштиришга ёрдам берадиган тадбиркорлар синфининг пайдо

    бўлиши, республика бозорини зарур истеъмол товарлари ва хизматлари

    билан бойитиш демакдир. Шуни ҳамиша назарда тутиш керакки, фақат

    24

    Ўлмасов А., Шарифхўжаев М. Иқтисодиёт назарияси. Т.: Меҳнат, 1999. 243-б. 25 Абдуллаев Ё. ва бошқалар. Тадбиркор ён дафтари: кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик. Т. Ўзбекистон бухгалтерия ва аудиторлар ассоциацияси. 1999. 12-б.

  • 22

    хусусий секторни кенг, ҳар томонлама ривожлантириш ҳисобигагина ғоят

    кескин муаммони – аҳолининг (айниқса ортиқча меҳнат захиралари мавжуд

    бўлган қишлок жойлар ва ҳудудларда) иш билан бандлигини таъминлаш

    вазифасини ҳал қилишимиз мумкин.

    Хусусий сектор белгиларидан бири ўз ишига, мулкига бевосита егалик

    қилишидир. Мазкур соҳа иқтисодиётни ривожлантиришдаги аҳамияти унинг

    афзалликлари ва устиворликлари билан изоҳланади, улар қуйидагилардан

    иборат:

    - моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларининг самарали

    тақсимланишига ёрдам беради;

    - янги иш ўринларини вужудга келтиради ва қўшимча иш жойларини

    ташкил етади;

    - жамиятда сиёсий турғунликни кафолатловчи – тадбиркорлар синфни

    шакллантиради, турли ижтимоий гуруҳлар даромадларининг

    номутаносиблигини таъминлаб турувчи иқтисодий жиҳатдан фаол бўлган

    аҳоли улушини шакллантиради;

    - фаол тадбиркор шахсларни юзага чикаради, уларни тажриба ўргатиш,

    иш ўргатишни таъминлайди, технологик, техник ва ташкилий янгиликларни

    ишлаб чиқишда ва жорий етишда қўл келади;

    - рақобат муҳитини юзага келтиради ҳамда иқтисодиётнинг турли

    секторлари ўртасидаги ўзаро алоқани яхшилайди;

    - кичик бизнес корхоналари йирик корхоналарга нисбатан бозор

    талабларига қисқа муддат ичида ёки тез мослаша олади;

    -хусусий сектор корхоналарида меҳнатни ташкил етиш, янги техника

    ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий етиш, янги ишлаб чиқариш

    қувватларини барпо етиб ундан самарали фойдаланиш тезда рўёбга чиқади.

    Хусусий сектор жамият учун бошқа соҳаларга нисбатан кўпроқ янги

    товарлар ва хизматларни етказиб беради ҳамда истеъмолчиларнинг талабини

    кенгроқ ўрганиб, ўз фаолиятини шу талабга мослаштиради, истеъмол

    бозорини товарлар билан тўлдириш орқали бюджетга солиқ тушумлари

  • 23

    хажмини орттиради.

    Хусусий секторда қуйидаги фаолият йўналишлари бўйича

    тадбиркорлик амалга оширилади:

    - фаолият йўналиши бўйича: ишлаб чиқариш, тижорат, молиявий ва

    инновацион тадбиркорлик фаолияти;

    - фаолият турларининг сони бўйича: битта турдаги ва кўп тармоқли

    тадбиркорлик;

    - фаолият мураккаблиги бўйича: махсус билим талаб қилмайдиган ёки

    юқори технология ва нодир билимга асосланган тадбиркорлик;

    - фаолият тармоқ йўналиши бўйича: саноат, агросаноат, қ/х, қурилиш

    ва ҳ.к.

    Хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги ривожланган

    давлатларда анча катта салмоққа ега бўлиб, бу ўз навбатда ушбу

    давлатларнинг бу соҳага етарлича еътибор берилаётганлиги билан

    изоҳланади. Ривожланган мамлакатларда хусусий сектор ялпи ички

    маҳсулотнинг асосий қисмини ташкил қилади (2-жадвал).

    Ривожланган давлатлар иқтисодиётига назар ташласак, нодавлат

    секторининг катта салмоққа ега еканлигини кўриш мумкин. Масалан,

    АҚШда ялпи маҳсулотнинг 50-52 фоизи шу ерда яратилади ва меҳнатга

    лаёқатли аҳолининг деярли 50 фоизи хусусий секторда машғулдир. Саноати

    ривожланган бошқа мамлакатлар, масалан, Японияда жами корхоналарнинг

    77 фоизи, товар експортининг 40 фоизи, Италияда жами корхоналарнинг 90

    фоизидан ортиғини, Англияда 96 фоизи, АҚШда 91,1 фоизи корхоналарни

    хусусий сектор субъектлари ташкил етмоқда. Чунки, ушбу давлатларда

    мазкур соҳани самарали молиявий қўллаб-қувватлашнинг давлат механизми

    тўлиқ амал қилади ва шу боис ушбу давлатлар иқтисодий ривожланишида

    хусусий тадбиркорлик муҳим аҳамият касб етади.

  • 24

    2-жадвал.

    Ривожланган давлатларда нодавлат секторининг ривожланиш даражаси

    Давлатлар Хусусий

    сектор

    корхона-

    лари

    (минг

    дона)

    Ҳар 10 минг

    аҳолига

    тўғри

    келадиган

    хусусий

    сектор

    корхоналари

    Хусусий

    сектор

    корхонала-

    рида банд

    бўлганлар

    (млн.киши)

    Умумий

    бандликда

    хусусий

    сектор

    корхоналар

    и улуши (%)

    Хусусий

    секторни

    нг

    ЯИМдаги

    улуши

    (%)

    Буюк

    Британия

    2630 460 13,6 49 50-53

    Олмония 2290 370 18,5 46 50-52

    Италия 3920 680 16,8 73 57-60

    Франция 1980 350 15,2 54 55-62

    ЕИ давлатлари 15770 450 68,0 72 63-67

    АҚШ 19300 742 70,2 54 50-52

    Япония 6450 496 39,5 78 52-55

    Манба: Ресурсний центр поддержки малого предпринимателства, Федералний

    фонд поддержки малого предпринимателства.

    Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистонда ҳам ҳукумат томонидан нодавлат

    сектори иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг енг устувор

    йўналишларидан бири деб қаралиши ушбу сектордаги тенденцияларга

    ижобий таъсир кўрсатди. Сўнгги икки йил мобайнида хусусий сектор

    фаолиятида бозор механизмларини янада кучайтириш борасида қуйидаги

    чора-тадбирлар амалга оширилди:

    - нақд пул муомаласи борасидаги чекловларни бекор қилиш;

    - кичик бизнес субъектларининг асосий моддий ресурслардан

    фойдаланишларига имконият яратиш;

    - кичик тадбиркорликнинг ҳуқуқий асосларини янада

    такомиллаштириш;

    - уларнинг молия-хўжалик фаолиятига давлат ва бошқа идораларнинг

  • 25

    аралашувини қисқартириш;

    - тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва иқтисодий еркинликларини кенгайтириш

    ва бошқалар.

    Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида Ўзбекистонда нодавлат

    сектори ривожланиб бормоқда ва унинг мамлакат ЯИМ даги улуши ҳам

    тегишли равишда ошиб бормоқда.

    1.3. Иқтисодиётнинг нодавлат секторида инвестицияларни

    молиялаштириш усуллари ва шакллари

    Республикамизда изчил амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар

    жамият иқтисодий ҳаётида чуқур таркибий ўзгаришларни юзага

    келтирмоқда. Айни шу жараён иқтисодиётнинг бошқа субъектлари каби

    нодавлат сектори соҳасига ҳам тааллуқлидир. «Биз хусусий сектор ва

    хусусий тадбиркорликка нисбатан республикамизни иқтисодий жиҳатдан

    жадал ривожлантиришни таъминлайдиган омил деб қарамоғимиз лозим»,

    деган еди юртбошимиз И.А. Каримов26

    .

    Ўзбекистонда нодавлат секторининг молиявий рағбатлантирилиши

    мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг хал қилувчи стратегик

    омилларидан бири ҳисобланади. Ҳукуматимиз томонидан чиқарилган бир

    қатор қарорлар натижасида бошланган кичик корхоналар ва микрофирмалар

    ташкил етиш ва уни рағбаталантириш жараёни кейинги йилларда

    иқтисодиётимизда муҳим ўзгаришларга олиб келди. Ўзбекистонда хусусий

    тадбиркорлик, кичик бизнес, хусусий секторни ривожлантириш Давлат

    дастури ишлаб чиқилди.

    Бугунги кунда, давлатимизда аҳолини иш билан таъминлаш, уларни иш

    билан банд етиш масаласи бевосита мамлакатда нодавлат секторини

    26

    Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. Т.: Ўзбекистон,

    1995, 187-б.

  • 26

    ривожлантириш орқали амалга оширилмоқда. Мазкур сиёсат кўпроқ ўз

    бизнесини бошлаш учун бошланғич капиталга муҳтож хусусий тадбиркорлар

    ва аҳолига нисбатан қаратилган бўлиб, уларни етарли даражада молиявий

    қўллаб-қуватлаш, уларга инвестицияларни жалб етиш масаласи долзарб

    аҳамиятга ега.

    Одатда, хусусий тадбиркор ўз маблағлари билан иш бошлаш ва уни

    ривожлантириш учун етарли иқтисодий салоҳиятга ега бўлмайди ва бу

    муаммони хал етиш учун у четдан маблағларни жалб етиб ёки ҳамкорликда

    иш юритиб, бошланғич капиталга ега бўлиши мумкин. Албатта,

    Ўзбекистонда бугунги кунда хусусий секторни молиялаштиришнинг бир

    қанча шакллари ва усуллари мавжуд, улардан самарали ва оқилона

    фойдаланиш келажакда бизнеснинг равнақ топишига хизмат қиилиши

    мумкин. Аммо бу молиялаштириш шаклларининг қайси биридан қандай

    тартибга фойдаланиш юқори самара олиб келиши мунозарага сабаб

    бўлмоқда. Фикримизча, бундай бахсли ҳолатни фақатгина хусусий секторни

    молиялаштириш самарадорлигини баҳолашнинг замонавий услубларини

    қўллаган холдагина ҳал етиш мумкин.

    Иқтисодий адабиётларда нодавлат секторини молиялаштириш

    усуллари ва шакллари хусусида турли фикрлар билдирилган. Нодавлат

    секторини молиялаштиришнинг баъзи усуллари И.Бланкнинг «Инвестиция

    менежменти» номли ўқув қўлланмасида келтирилади. Унга кўра хусусий

    секторни молиялаштиришнинг тўлиқ ўз-ўзини молиялаштириш; акциялар

    чиқариш; кредитларни жалб етиш; лизинг ва селенг; аралаш молиялаштириш

    усуллари мавжуд27

    . Мазкур усуллар ичида олим аралаш молиялаштиришни

    енг мақбул ва енг самарали усул деб тан олган, чунки аралаш

    молиялаштириш орқали хусусий сектор вакиллари мавжуд молиялаштириш

    усулларининг барчасидан фойдаланган ҳолда ўз имкониятларини тўлиқ ишга

    сола оладилар.

    27

    Бланк И.А. Инвестиционный менеджмент. – Киев: МП «ИТЕМ», ЛТД, 1995. – 315 с.

  • 27

    Иқтисодчи-олим В.Г.Золотогоров ўзининг «Инвестиционное

    проектирование» китобида кичик корхоналар инвестицияларини

    молиялаштириш турли шаклларини илгари сурган ва улар қаторига

    акционерлаштириш, бюджет маблағларини жалб етиш, лизинг ва қарз

    маблағлар ҳисоби�