“КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг 2019 йилги … ·...

23
1 “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг 2019 йилги Ривожланиш стратегияси ва Бизнес-режаси Тошкент шаҳри

Transcript of “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг 2019 йилги … ·...

Page 1: “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг 2019 йилги … · “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан

1

“КАФОЛАТ суғурта

компанияси” АЖнинг

2019 йилги

Ривожланиш стратегияси

ва Бизнес-режаси

Тошкент шаҳри

Page 2: “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг 2019 йилги … · “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан

2

I. Рақобат позициялари

1.1. Компаниянинг дастлабки ҳолати

1.1.1. Сўнгги йиллардаги ривожланиш суръати

1.1.2. Суғурта турлари ва ҳудудлар кесимида суғурта мукофотларининг

тушуми

1.1.3. Таклиф этиладиган суғурта маҳсулотлари

1.2. Рақобат муҳити

II. “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг 2019 йиллга

мўлжалланган мақсад ва вазифалари

2.1. Суғурта фаолиятини такомиллаштириш

2.2. Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

2.3. Фаолият самарадорлигини баҳолаб бориш

2.4. Корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш

2.5. HR-менежмент самарадорлигини ошириш

2.6. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий

этиш

III. Молиявий мақсадлар

3.1. Фаолиятнинг асосий кўрсаткичлари прогнози

3.2. Бизнес-режани бажариш мониторинги

2

2

2

3

5

7

11

12

14

15

15

16

16

18

18

19

Page 3: “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг 2019 йилги … · “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан

3

КАФОЛАТ суғурта компанияси” акциядорлик жамияти 1997 йил 14 мартда ташкил

топган бўлиб, ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9

октябрдаги “Кафолат суғурта компанияси» акциядорлик жамияти фаолиятини

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3317-сонли қарорига мувофиқ

амалга оширади. Компаниянинг йирик акциядорларига қуйидагилар киради: Ўзбекистон

Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Навоий кон-

металлургия комбинати, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, “Ўзагросуғурта” АЖ,

“Асака” банки, “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси, "Ishonch"

МСК МЧЖ.

Компания ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан

берилган лицензияга мувофиқ амалга оширади ҳамда ушбу лицензия орқали умумий

суғурта соҳасида мажбурий ва ихтиёрий шаклларда суғурталашнинг 100 дан ортиқ

турларини бирлаштирувчи барча 17 та класслар бўйича суғурта хизматларини тақдим

этади.

“КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг самарали ва ишончли суғурталаш

тизимини яратиш бўйича фаолияти мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ этиш ва

эркинлаштириш борасида устувор вазифаларни реализация қилиш манфаатларида

ривожланиб бормоқда.

Мамлакатда бозор иқтисодиётининг шаклланиши доирасида трансформация

жараёнларига мувофиқ “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖ тизимини ислоҳ этишни

таъминлаш мақсадида Компания ривожланишнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиб,

ушбу йўналишлар андеррайтинг ва инвестиция сиёсатини белгилаб берди. Ушбу сиёсатда

аҳоли ўртасида суғурта фаолиятини ривожлантиришга алоҳида ўрин ажратилган.

“КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖ бошқарув тузилмаси Акциядорлар умумий йиғилиши – Компаниянинг олий бошқарув органи.

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ акциядорларнинг Умумий

йиғилиши мутлақ ваколатига кирган масалаларни ҳал этади.

Кузатув кенгаши “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖ фаолиятининг умумий

бошқарувини Кузатув кенгаши тўғрисидаги низомга (Акциядорлар умумий

йиғилишининг 2017 йил 29 ноябрдаги 4-сонли Баённомаси билан тасдиқланган) мувофиқ

амалга оширади, акциядорларнинг Умумий йиғилиши ваколатига кирган масалалар

бундан мустасно.

“КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖ Кузатув кенгашининг таркиби:

А.Р. Каримов - Ўзбекистон Республикаси Моля вазири ўринбосари;

Н.Д. Хусанов - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бошқарма бошлиғи;

Н.Р. Даминов - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий

банки департамент бошлиғи;

Ш.Ш. Саттаров - Навоий кон-металлургия комбинатининг Тошкент шаҳридаги

Ваколатхонаси раҳбари ўринбосари;

У.Д. Каримов - Олмалиқ шаҳар ҳокими;

Page 4: “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг 2019 йилги … · “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан

4

С.М. Холхўжаев - “Ўзагросуғурта” АЖ Бошқаруви Раиси

А.А. Юсупхўжаев - Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар марказий

депозитарийси Бош директори Биринчи ўринбосари вақтинча

вазифасини бажарувчи.

“КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖ (Бошқаруви) Ижро органи таркиби:

С.С. Насретдинов - Бошқарув Раиси;

Р.З. Нарзуллаев - Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари;

В.Г. Грибанова - Бошқарув Раисининг ўринбосари;

А.Г. Шаробиддинов - суғурталаш бўйича директор;

Р.З. Райимжонов - Ходимлар билан ишлаш департаментининг Бош менежери.

I. Рақобат позициялари

1.1. Компаниянинг дастлабки ҳолати

1.1.1. Сўнгги йиллардаги ривожланиш суръати

1. 1. Асосий молиявий-иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсиши таъминланди: (млн.сўм)

Кўраткич

номи

2014 й.

2015 й.

2016 й.

2017 й.

2018 й

(кутилаётга

н)

Суғурта

мукофотларини

йиғиш

42 362,0 58 212,2 75 291,0 80 704,0 108 655,4

Суғурта товонини

тўлаш 7 206,1 10 461,2 17 475,4 24 433,8 29 119,7

Активлар 64 218,5 75 267,7 84 601,1 107 928,9 126 800,0

Устав капитали 26 161,7 29 930,5 29 930,5 32 912,6 33 571,2

Хусусий маблағлар 33 454,2 35 832,1 39 919,4 43 681,3 50 000,0

Инвестиция

қўйилмалари 32 519,9 40 335,8 43 406,1 43 645,7 57 160,7

Инвестиция даромади 3 765,9 4 909,6 4 660,1 8 203,4 16 440,2

Соф фойда 2 531,7 2 605,1 3 080,4 3 525,0 3 951,2

Устав капиталининг

рентабеллиги (%); 9,7 8,7 10,3 10,7 11,8

Page 5: “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг 2019 йилги … · “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан

5

Штатдаги ходимлар

сони 513 527 569 583 615

2. 2019 йилнинг 9 ойи мобайнида суғурта мукофотларини йиғиш бўйича

компаниянинг бозордаги улуши 7,1 фоиз даражасида таъминланди.

3. “SAIPRO” ахборот-рейтинг агентлиги томонидан миллий шкала бўйича аъло

даражадаги молиявий ишончлиликни ифодаловчи “UZ A++” рейтинги берилди.

4. “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан 2018 йилнинг ноябрь ойида

“барқарор” прогнози билан B+ даражасида халқаро рейтинг тасдиқланди.

5. Компаниянинг кутилаётган соф фойда миқдори 2018 йил якунларига кўра 3 951,2

млн. сўмни ташкил этади. Шу тариқа, Бизнес-режанинг бажарилиши ва ҳар йили

дивидендлар тўланган ҳолда компаниянинг барқарор фойда олиши таъминланади.

6. Ўзбекистон Республикасининг “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик

жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни 2008 йилнинг октябрь

ойидан бошлаб, “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш

тўғрисида”ги Қонуни 2009 йилнинг апрель ойидан бошлаб, “Ташувчининг фуқаролик

жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни 2015 йилнинг ноябрь

ойидан бошлаб кучга кириши компаниянинг суғурта портфелида мажбурий суғурта

қилиш салмоғининг ошишига ёрдам берди. Компания мажбурий суғурта қилишнинг

мазкур турлари бўйича тўлиқ давр мобайнида суғурталашнинг мазкур турларини амалга

ошириш ҳуқуқига эга суғурталовчилар ўртасида етакчи ўринни эгаллаб келмоқда.

7. Компания фаолиятининг янги, бозор рақобатига мувофиқ келувчи услубий ва

методологик базаси шакллантирилди, устав капиталининг жадал ўсиши асосида

молиявий барқарорликнинг мос даражасини қўллаб-қувватлаш тамойиллари жорий

этилди.

8. Суғурта шартномаларини ҳисобга олишнинг автомалаштирилган тизими жорий

этилди.

9. Компания “Кафолат Ҳаёт” МЧЖ СК ва “My assist” МЧЖ компаниялар муассиси

ҳисобланади.

10. Республиканинг барча ҳудудларида ўз фаолиятини амалга оширувчи компания

бўлинмалари миқдорининг изчил ўсиши таъминланди. 2018 йилнинг 1 октябрь ҳолатига

компаниянинг ҳудудий тармоғига 216 бўлинма кириб, у 15 та филиаллар, 60 та бўлимлар

ва 141 суғурта марказларини ўз ичига олади.

1.1.2. Суғурта турлари ва ҳудудлар кесимида суғурта мукофотларининг келиб

тушиши

Суғурта турлари кесимида кутилаётган суғурта мукофотлари тузилмаси 2018

йилнинг якунларига кўра қуйидаги кўринишга эга:

Суғурта турлари

Тушумлар

суммаси

(млн.сўм)

Салмоғи

(%)

I Мажбурий суғурта қилиш 44 139,0 40,6

Шу жумладан:

1 Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик 24 927,1 22,9

Page 6: “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг 2019 йилги … · “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан

6

жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш

2 Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини

мажбурий суғурта қилиш 17 573,4 16,2

3 Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини

мажбурий суғурта қилиш 1 638,5 1,5

II Ихтиёрий суғурта қилиш 64 516,4 59,4

Шу жумладан:

1 Мол-мулкни 38 315,0 35,3

2 Шахсий суғурта 6 672,0 6,1

3 Жавобгарликни 3 610,6 3,3

4 Кирувчи қайта суғурта 15 918,8 14,7

Жами: 108 655,4 100,0

Филиаллар кесимида суғурта мукофотлари тушумларини тақсимлаш қуйида

келтирилган:

Филиал

номи

Суғурта

мукофотлари

(млн.сўм)

Салмоғи

(%)

Қорақалпоғистон Республикасидаги

филиал 3 313,8 3,1

Андижон вилояти филиали 7 164,1 6,6

Бухоро вилояти филиали 3 183,1 2,9

Жиззах вилояти филиали 1 797,6 1,7

Қашқадарё вилояти филиали 5 221,8 4,8

Навоий вилояти филиали 3 310,6 3,0

Наманган вилояти филиали 4 760,3 4,4

Самарқанд вилояти филиали 5 317,4 4,9

Сурхондарё вилояти филиали 3 156,5 2,9

Сирдарё вилояти филиали 2 095,5 1,9

Тошкент вилояти филиали 7 192,0 6,6

Фарғона вилояти филиали 6 136,4 5,6

Хоразм вилояти филиали 2 598,1 2,4

Тошкент шаҳридаги филиал 19 040,4 17,5

Андеррайтинг маркази 5 514,4 5,1

Бошқарув 28 853,4 26,6

Республика бўйича жами: 108 655,4 100,0

1.1.3. Таклиф этиладиган суғурта маҳсулотлари

Page 7: “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг 2019 йилги … · “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан

7

Айни пайтда компания истеъмолчиларнинг асосий гуруҳлари учун қуйидаги

суғурта маҳсулотларини таклиф этади:

I гуруҳ – жисмоний шахслар - транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта

қилиш;

- давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта

қилиш;

- суд бошқарувчи жавобгарлигини суғурта қилиш;

- хонадондаги мол-мулкни суғурта қилиш;

- транспорт воситаларини суғурта қилиш;

- юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган хонаки ҳайвонларни касалликлар,

бахтсиз ҳодисалар ва табиий офатлардан суғурта қилиш;

- Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси автотранспорт воситалари

ҳайдовчиларининг учинчи шахслар олдида Ўзбекистон Республикасида фуқаролик

жавобгарлигини суғурта қилиш;

- жисмоний шахсларни бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;

- транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини ихтиёрий суғурта

қилиш;

- спорт ва маданий-томоша мажмуаларга ташриф буюрувчиларни бахтсиз ҳодисалардан

суғурта қилиш;

- аёлларни туғиш вақтида бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;

- спортчиларни бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;

- ихтиёрий тиббий суғурта;

- касалликдан суғурта қилиш.

- меҳмонхоналарда яшовчи шахсларни бахтсиз ҳодисалардан ва уларнинг мол-мулкини

олов, табиий офатлар ва бузилишлардан суғурта қилиш;

- банкка омонат қўювчиларни бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;

- юқумли касалликдан суғурта қилиш.

- бахтсиз ҳодисалардан оилавий суғурта қилиш;

- йўловчиларни бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;

- транспорт воситалари ҳайдовчиларини бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;

- мактабгача ёшдаги болаларни баҳтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;

- уй-жой ва хонадондаги мол-мулкни таътил вақтида суғурта қилиш;

- кекса ёшдагиларни бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;

- абитуриентларни бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;

- болаларни улар дам олиш ва соғайиш муассасаларида бўлиш даврида бахтсиз

ҳодисалардан суғурта қилиш;

- автофуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш;

- якка тартибдаги тадбиркорларни бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;

- оналар ва болаларни бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;

- онкология касалликларидан суғурта қилиш;

- “Қамчиқ” довонидан ўтаётган транспорт воситалари ҳайдовчиларини бахтсиз

ҳодисалардан суғурта қилиш;

- аҳолини бахтсиз ҳодисалардан ва юқумли касалликлардан суғурта қилиш;

- ўқувчи ва талабаларни баҳтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;

- сўмлик пластик карточкалари эгаларини комплекс суғурта қилиш;

Page 8: “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг 2019 йилги … · “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан

8

- кексалар мол-мулкини суғурта қилиш;

- автотранспорт воситасида ўрнатилган газ ускуналарини комплекс суғурта қилиш;

- хорижий транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта

қилиш;

- умумий фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш;

- “Саломатлик” суғурта маҳсулоти;

- автотранспорт воситаларида ўрнатилган газ ускуналарини суғурта қилиш;

- “Файзли хонадон” суғурта маҳсулоти;

- “Мен ва фарзандим” суғурта маҳсулоти;

- “Она ва бола” суғурта маҳсулоти;

- чет элга кетаётган шахсларни суғурта қилиш;

- “Автокредит” суғурта маҳсулоти;

- “КАСКО-ЛИМИТ” суғурта маҳсулоти.

II гуруҳ – банк ташкилотлари

- кредит олувчини бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;

- лизинг бўйича харид қилинадиган ускуналарни суғурта қилиш;

- лизинг бўйича харид қилинадиган автотранспорт воситаларини суғурта қилиш;

- гаровга бериладиган мол-мулкни суғурта қилиш;

- гаровга бериладиган автотранспорт воситаларини суғурта қилиш;

- банкларни комплекс суғурта қилиш;

- комплекс ипотека суғуртаси;

- экспорт контрактларини суғурта қилиш.

- шартнома мажбуриятларини бажармаслик (лозим даражада бажармаслик) ҳолатларида

молиявий (тадбиркорлик) таваккалчиликларини суғурта қилиш;

- инкассаторлар жавобгарлигини суғурта қилиш;

- кредитни қопламаганлик учун қарз олувчининг жавобгарлигини суғурта қилиш;

- кафилликни (кафолатларни) суғурта қилиш;

- бошқа молиявий таваккалчиликлардан суғурта қилиш.

III гуруҳ – юридик шахслар

- транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта

қилиш;

- иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш;

- ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш;

- объектларни давлат маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига

барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш;

- хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг

ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун

фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш;

- қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва

соғлиғини мажбурий суғурта қилиш;

- давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта

қилиш;

- корхоналар мол-мулкини суғурта қилиш;

- юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларини суғурта қилиш;

- юкларни суғурта қилиш;

Page 9: “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг 2019 йилги … · “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан

9

- қурилиш-монтаж таваккалчиликларини суғурта қилиш;

- аудиторларнинг касбий жавобгарлигини суғурта қилиш;

- адвокатларнинг касбий жавобгарлигини суғурта қилиш;

- бахтсиз ҳодисалардан жамоавий суғурта қилиш;

- йўлдаги мол-мулкни суғурта қилиш;

- маданий-томоша мажмуалари маъмурияти ва бошқа оммавий-томоша тадбирларининг

ташкилотчилари жавобгарлигини ташриф буюрувчилар олдида суғурта қилиш;

- транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини ихтиёрий суғурта

қилиш;

- лизингни суғурта қилиш;

- божхона брокерларининг касбий жавобгарлигини суғурта қилиш;

- нотариусларнинг касбий жавобгарлигини суғурта қилиш;

- акциядорлик жамиятларининг инвесторлар олдидаги жавобгарлигини суғурта қилиш;

- экспорт контрактларини суғурта қилиш.

- машиналар, механизмлар ва ускуналарни бузилишдан суғурта қилиш;

- қудуқларни комплекс суғурта қилиш;

- ижарага олинадиган нотурар уй-жой фондини суғурта қилиш;

- маиший техника ва электроникани суғурта қилиш;

- ресторанлар (кафелар)ни комплекс суғурта қилиш;

- меҳнат (хизмат) вазифаларини бажаришда ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар

етказганлик учун иш берувчининг жавобгарлигини суғурта қилиш;

- тиббиёт ходимларининг касбий жавобгарлигини суғурта қилиш;

- бухгалтерларнинг жавобгарлигини суғурта қилиш;

- туризм маҳсулотларини реализация қилиш шартномаси бўйича мажбуриятларни

бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун фуқаролик жавобгарлигини

суғурта қилиш;

- товарлар, ишлар (хизматлар) сифати учун жавобгарликни суғурта қилиш;

- баҳоловчиларнинг жавобгарлигини суғурта қилиш;

- солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлигини суғурта

қилиш;

- ихтисослаштирилган пахта терминалларини комплекс суғурта қилиш;

- ҳуқуқий ҳимоя билан боғлиқ харажатларни суғурта қилиш;

- денгиз суғуртаси доирасида жавобгарликни суғурта қилиш;

- ҳаракатланадиган темир йўл таркибини суғурта қилиш;

- ихтисослаштирилган пахта терминалларини комплекс суғурта қилиш;

- авиация суғуртаси доирасида жавобгарликни суғурта қилиш;

- риелторларнинг касбий жавобгарлигини суғурта қилиш;

- божхона тўловларини тўлашни таъминлаш бўйича божхона ёки бўш омборлари

эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш.

1.2. Рақобат муҳити

Айни пайтда республиканинг суғурта бозорида 29 нафар суғурта компаниялари

фаолият кўрсатмоқда, улардан 23 нафари умумий суғурта тармоғида, 6 нафари ҳаётни

суғурта қилиш тармоғида фаолият юритади.

Республикада фаолият юритувчи суғурта ташкилотлари 500 дан ортиқ филиаллар

ва бўлимларга эга. Ушбу кўрсаткич бўйича компания бозорда 2-ўринни эгаллаб келмоқда.

Page 10: “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг 2019 йилги … · “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан

10

Қуйидаги рақобатчи компаниялар суғурта маҳсулотларини тарқатиш бўйича энг катта

ҳудудий тармоққа эга: “Ўзагросуғурта” АЖ, “Ўзбекинвест” ЭИМСК, “Ишонч” БСК,

“Kapital Sug’urta” СК, “ALSKOM” СК, “ASIA Insurance” СК, “Universal Sug’urta” СК,

“ALFA INVEST” СТ, “Temir Yo’l Sug’urta” СА, “Gross Insurance” МЧЖ.

Бир қатор янги ташкил этилган хусусий суғурта компаниялари бозорга чиқиши ва

уларнинг энг йирик бозор сегментларини қамраб олиш бўйича фаол сиёсати муносабати

билан бозордаги етакчилик ҳолати тез-тез ўзгариб туради.

Қуйида 2018 йилнинг 1 октябрь ҳолатига жами мукофотлар ҳажми бўйича миллий

суғурта бозори еткачилари келтирилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

маълумотларига кўра):

Номи

Бозор улуши

(%)

1. “Ўзагросуғурта” АЖ 12,6

2. “Ўзбекинвест” ЭИМСК 11,5

3. “Gross Insurance” МЧЖ 9,5

4. "New Life Insurance” МЧЖ 8,7

5. "Agros Hayot” МЧЖ 7,5

6. “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖ 7,1

7. “Oʻzbekinvest Hayot” СК МЧЖ 6,2

8. “Alfa Invest” СТ МЧЖ 5,3

9. “Alskom” СК АЖ 4,4

10. "Euroasia Insurance” ҚК МЧЖ СК 3,6 Жами 10 нафар етакчи компаниялар 76,4

Бошқа суғурта компаниялари 23,6

Барча суғурта компаниялари бўйича

жами 100,0

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат

инспекцияси маълумотларига кўра, бугунги кунда юридик ва жисмоний шахслар учун

150 турдан ортиқ суғурта хизматлари таклиф этилмоқда.

Умуман олганда суғурта компанияларини шартли равишда 2 та гуруҳга ажратиш

мумкин:

1-гуруҳ – давлат иштирокидаги суғурта компаниялари. Ушбу гуруҳга

“Ўзагросуғурта” АЖ, “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖ, “Ўзбекинвест” ЭИМСК

киради.

2-гуруҳ – нодавлат ва кэптив суғурта компаниялари. Ушбу гуруҳ энг кўп сонли

компаниялар гуруҳи бўлиб, унинг энг йирикларига “UVT Inshurans” СК МЧЖ (Ташқи

савдо вазирлиги кэптив компанияси), “Ишонч” БСК (Ўзбекистон банклари

Ассоциацияси), “Agro Invest Sug'urta” АЖ ("Микрокредитбанк" ОАТБ кэптив

компанияси), “Hamkor Sug’urta” МЧЖ (“Hamkorbank” АТБ кэптив компанияси), “Халқ

Суғурта” СК МЧЖ (Халқ банки кэптив компанияси) ва бошқалар киради.

Қуйида ҳар бир гуруҳнинг ўзига хос афзалликлари ва камчиликлари келтирилган:

Page 11: “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг 2019 йилги … · “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан

11

Гуруҳ Афзалликлар Камчиликлар

Давлат

иштирокидаги

суғурта

компаниялари

- кенг ҳудудий тармоқнинг

мавжудлиги;

- тарихий шаклланиб қолган

мижозлар базаси;

- етарли даражада юқори

капиталлаштириш;

- молиявий барқарорлик.

- эскирган моддий-техник база;

- кадрлар сиёсатини давлат

органлари билан келишиш

зарурати;

- малакали мутахассисларнинг

сезиларли даражада кетиб

қолиши;

- айрим масалаларни ҳал этишда

тезкорликнинг мавжуд

бўлмаслиги.

Кэптив

суғурта

компаниялари

- муассисларнинг жиддий

мадади;

- муайян соҳада ихтисослашув;

- ходимлар ва жараёнларни

бошқариш тезкорлиги;

- меҳнат учун ҳақ тўлашнинг

юқори даражаси;

- юқори технология ва рекламани

жорий этиш учун катта

маблағларни йўналтириш

имконияти.

- паст капиталлаштириш

даражаси;

- тармоқларга мансублиги;

- корпоратив мижозлар ўртасида

юқори бўлмаган обрў;

- ривожланмаган филиаллар

тармоғи.

Олинган маълумот асосида “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖ фаолиятининг

SWOT-таҳлили (кучли ва заиф томонлари таҳлили) ўтказилди.

Кучли

томонлари

Компаниянинг универсаллиги, тармоққа мансублиги мавжуд эмаслиги;

Компаниянинг маҳаллий ҳокимият органлари ва жамоатчилик ташкилотлари

билан мустаҳкам алоқаси мавжуд;

Мос молиявий ресурсларнинг мавжудлиги - “КАФОЛАТ суғурта компанияси”

АЖ Ўзбекистонда йиғимлар бўйича энг яхши компаниялар ўнталигига киради,

активлари 125 млрд. сўмдан ортиқ суммани, устав капитали 33 млрд. сўмдан

ортиқ суммани ташкил этади;

“Кафолат Ҳаёт” МЧЖ СК ва “My assist” МЧЖ шўъба компанияларнинг

мавжудлиги;

Компания ходимларининг аксарияти юқори малакага эга. Бунга олдиндан юқори

малакага эга ходимларни танлаш ва / ёки уларни келгусида ўқитиш ҳисобига

эришилади;

Таниқли бренднинг мавжудлиги - “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖ

Ўзбекистон суғурта бозорида таниқли ҳисобланади;

Ягона стандартлар ва универсал суғурта технологияларини қўллаш - “КАФОЛАТ

суғурта компанияси” АЖ бошқарувнинг ягона корпоратив стандартлари бўйича

ишлайди, универсал суғурта технологияларини қўллайди;

Компания рейтинги халқаро стандартлар бўйича “B+” (барқарор), миллий

стандартлар бўйича “uzA++” (энг юқори молиявий кўрсаткич);

ISO 9001:2015 халқаро стандарти бўйича сифат менежменти тизими жорий

этилди

МҲХС бўйича аудит олиб борилади;

Page 12: “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг 2019 йилги … · “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан

12

Суғурта бозорида катта иш тажрибаси - 21 йил.

Заиф

томонлари

Рақобат позициясини сақлаб қолиш йилдан йилга мураккаб бўлмоқда - 2018

йилнинг 1 октябрь ҳолатига компаниянинг бозордаги улуши 7,1 фоизни ташкил

этди;

Катта ҳажмга эга ҳудудий бозорни етарли бўлмаган даражада қамраб олиш;

Суғурталовчилар портфелининг қисми йўқолиши билан кузатиладиган кадрлар

қўнимсизлиги;

Компанияда тўловлар даражасининг ўсиши (2018 йил 1 октябрь ҳолатига 24,8

фоиз);

Портфелнинг мувозанатланмаган тузилмаси - юқори тўловлар даражаси билан

ФЖМС ва ИФЖМСнинг суғурта портфели тузилмасида устунлик қилиши;

Бизнес жараёнларининг автоматлашиши даражасининг етарли эмаслиги;

Имкониятлар Ҳудудий агентлик тармоғининг самарали ривожланиши;

Янги бозорлар ёки бозорлар сегментларига чиқиш;

Суғурта маҳсулотлари хилма-хиллигини барча суғурта турлари бўйича

кенгайтириш;

Электрон масофавий сотувлар каналларини ривожлантиришни фаоллаштириш;

Мажбурий суғурта қилиш турларини жорий этиш;

Бизнес жараёнларининг автоматлашиши даражасини ошириш;

Хавфлар Компания капиталлаштирилиши етарли эмаслиги;

Хорижий суғурта компанияларининг бозорга чиқиши;

Ўсиб борувчи рақобат босими (Ўзбекистон бозорида суғурталовчилар

миқдорининг ошиши);

Воситачиларда савдо кучининг ошиши (суғурта хизматлари бозорида асосий

воситачилар: банклар, автосалонлар, агентлар ва суғурта брокерлари юқори

миқдорда воситачилик ҳақини талаб этади, бу эса суғурта тарифининг ошишига

ва суғурта маҳсулоти рақобатбардошлиги пасайишига олиб келади);

Мутахассисларнинг мукофотлаш даражаси юқори бўлган суғурта

компанияларига ўтиб кетиш эҳтимоли;

Аҳолининг суғурта фаоллиги етарли эмаслиги.

Ташкилотнинг кучли ва заиф томонларини, бозорнинг имкониятлари ва

таҳдидларини ҳисобга олган ҳолда, компания вазифасини Ўзбекистон фуқароларининг

эҳтиёжларини қондирадиган тегишли суғурта маҳсулотларини тақдим этиш орқали

уларнинг фаровонлигини ҳимоя қилиш сифатида шакллантириш мумкин.

Шакллартирилган вазифадан тамойиллар таркиби ҳам келиб чиқади:

масъулиятлилик ва виждонлилик;

мижозлар билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли муносабатларни мўлжаллаш;

амалга ошириладиган суғурта битимларининг ишончлилигини ва самарадорлигини

таъминлаш;

ишбилармонлик аҳлоқ қоидаларига риоя этиш;

мижозларга комплекс ва сифатли хизмат кўрстатиш;

суғурта хизматларининг кенг доирасини тақдим этиш;

суғурта маданияти даражасини ошириш;

замонавий бошқариш усуллари;

энг янги ахборот технологияларини изчил жорий этиш;

янги сотувлар каналини шакллантириш;

Page 13: “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг 2019 йилги … · “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан

13

ходимларни ўқитиш тизимини яратиш ва уларнинг малакасини мунтазам равишда

ошириш бориш;

Вазифа ва тамойиллар таҳлилидан келиб чиққан ҳолда компания томонидан

миллий суғурта бозорининг мутлақ етакчиси бўлиш, ишончли, салобатли ва изчил

ривожланиб бораётган компания обрўсини мустаҳкамлаш каби мақсад қўйилиши мумкин.

Мутлақ етакчиликка эришишга йўналтирилган стратегияни ишлаб чиқишда

“КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖ жадал ўзгарувчи технологиялар билан изчил

ривожланиб борувчи тармоқларда қўлланиладиган ўсишнинг базавий стратегиясига риоя

этиши лозим.

Компания ўз суғурта маҳсулотларини яхшилаши ёки тармоқда қолган ва бозордаги

ҳолатини яхшилаган ҳолда янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни бошлаши лозим.

“КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг базавий стратегияси умумий

стратегияга эришишни таъминловчи функционал статегиялар билан мустаҳкамланиши

лозим.

1. Ходимлар соҳасидаги стратегия - юқори малакали кадрлар таркибини

шакллантириш ва мустаҳкамлаш. Кадрлар қўнимсизлиги даражасини пасайтириш учун

ходимлар меҳнат фаолиятини бошқариш тизимини жорий этиш лозим. Ходимлар

лавозимини кўтариш, пасайтириш, ўзгартириш ёки уларни ишдан бўшатиш учун

ходимларни йилик баҳолаш натижаларини қўллаш лозим. Ўзбекистоннинг суғурта

хизматлари бозоридаги юқори малакали ва истеъдодли профессионаллар чекланганлиги

масаласини ҳал этиш учун компания ўз ходимлари ўқиш ҳақини тўлаб бериши мумкин.

2. Маркетинг стратегияси у ёки бу маҳсулотларга нисбатан турлича бўлиши лозим:

бир ҳолатда - сегментация, бошқа ҳолатда - диверсификация. Компания қуйидаги бизнес-

сегментларда ишлайди:

- шахсий суғурта, ҳаёт суғуртасидан ташқари;

- мол-мулкни суғурта қилиш;

- жавобгарликни ихтиёрий суғурта қилиш;

- ФЖМС;

- ИФЖМС;

- ТФЖМС;

ФЖМС, ИФЖМС, ТФЖМС бўйича компания маҳаллий бозорда етакчи ўринни

эгаллайди, бироқ, тўловлар даражаси анча юқори, шунингдек, захираларни, айниқса,

суғурталашнинг ушбу турлари бўйича барқарорлаштириш захираларини шакллантириш

шартли фойдалилик даражасини сезиларли даражада пасайтиради. ФЖМС бўйича

фойданинг шартли даражаси 14 фоиздан бир оз юқори миқдорни, ИФЖМС ва ТФЖМС

бўйича - 5 фоизни ташкил этади.

Ихтиёрий турлар бўйича суғурталаш кўп масалаларни ҳал этишни талаб этади.

Компаниянинг бозордаги нисбий улушини айнан суғурта қилишнинг ихтиёрий турлари

ҳисобига кўпайтириш учун инвестициялар керак. Улушни кўпайтириш учун муқобил

сотувлар каналида суғурта қилиш бўйича ҳамкорлик дастурларини ривожлантириш

лозим, масалан, “ҳадяга суғурта”; офис каналида ихтиёри суғурта қилиш турлари бўйича

танловлар ўтказиш мумкин; агентлик каналида юқори воситачилик ҳақини олиш учун

суғурта қилиш бўйича режани бажариш лозим; корпоратив каналда ихтиёрий суғурталаш

бўйича сотувларни фаоллаштириш лозим.

3. Базавий концентрланган ўсиш стратегиясига мувофиқ келадиган молиявий

стратегия - фойдани кўпайтириш.

Page 14: “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг 2019 йилги … · “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан

14

Молиявий стратегияни ишлаб чиқишда асосий эътибор пул даромадларини

аниқлаш тўлиқлигига, ички ресурсларнинг сафарбарлигига, маҳсулот таннархининг

мумкин қадар пасайишига, фойдани тўғри тақсимлаш ва қўллашга, айланма восиаларида

эҳтиёжни аниқлашга, капиталдан оқилона фойдаланишга қаратилиши лозим. Молиявий

стратегия тўлов амалга оширилмаслик таваккалчилигини, инфляция ва бошқа қийин

прогнозлаштириладиган ҳолатларни ҳисобга олиши лозим.

Молиявий стратегияни амалга ошириш устидан назорат ички резервларни

аниқлашда, маҳсулотлар рентабеллигини оширишда, пул жамғармаларини кўпайтиришда

ёрдам беради. Молиявий стратегияни амалга оширишда қуйидагилар талаб этилади:

- харажатларнинг (аввало, ишни юритиш билан боғлиқ харажатларнинг) камайиши;

- вақтинча бўш пул маблағлари қўйилмалари диверсификацияси;

- суғурта фирибгарлигига қарши курашиш учун суғурта қилишдан олдин пухталик

билан экспертиза ўтказиш ва мураккаб суғурта шартномаларини кузатиб бориш

бўлимини ташкил этиш.

II. Келгуси давр учун “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖ

мақсадлари.

Мақсад – компанияни янада ривожлантириш, унинг рақобатбардошлигини ва

инвестициявий жозибадорлигини ошириш, суғурта мукофотлари тушумининг тезкор

ўсиш суръатларини таъминлашдан иборат. Ушбу мақсадга қуйидагиларни амалга

ошириш орқали эришилади:

Тадбиркорлик субъектларига суғурта ҳимоясини тақдим этиш;

Саноат корхоналарини ва иқтисодиёт тармоқларидаги қурилиш объектларини

барча хавф-хатарлардан комплекс суғурталашни таъминлаш;

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш давлат дастурлари

доирасида юридик ва жисмоний шахсларга суғурта ҳимоясини тақдим этиш,

«Маҳалла», «Нуроний» жамғармалари ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан

биргаликда суғурта хизматларининг кенг кўламини тақдим этиш учун

республиканинг барча ҳудудлари аҳолиси қамраб олинишини кенгайтириш;

аҳолини шахсий суғурталаш бўйича, шу жумладан, инфекция орқали

юқадиган касалликлардан суғурталаш бўйича суғурта ҳимоясини таъминлаш;

Ёшлар учун уйлар қуриш бўйича дастурларга мувофиқ уй-жойни

суғурталашни амалга ошириш;

Янги инновацион маҳсулотларни яратиш орқали суғурта фаолиятини

кенгайтириш;

Замонавий ахборот технологиялардан фойдаланган холда виртуал офислар ва

суғурта хизматлари сотишнинг янги каналларини яратиш, онлайн тўлаш

имкониятлари орқали интернет-дўконлардан фойдаланган холда жаҳон

Интернет тизимидан фойдаланган ҳолда суғурта хизматлари сотишни

ривожлантириш;

Аҳолига суғурта хизматларини кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Ер

ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан

биргаликда кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги ахборот алмашинувини

автоматлаштириш механизмларини жорий этиш;

Page 15: “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг 2019 йилги … · “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан

15

Суғурталаш ва қайтадан суғурталаш соҳасида халқаро ташкилотлар билан

ҳамкорлик қилиш;

Шунингдек, юқоридаги мақсадга 2017-2018 йилларда «Кафолат суғурта

компанияси» акциядорлик жамиятини янада ривожлантириш дастурини амалга ошириш

орқали эришилади:

Суғурта фаолиятини такомиллаштириш

Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

Фаолият самарадорлигини баҳолаб бориш

Корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш

HR-менежмент самарадорлигини ошириш

Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш

2.1. Суғурта фаолиятини такомиллаштириш

Режалаштирилаётган чоралар Амалга ошириш шакли

Саноат корхоналарини ва иқтисодиёт тармоқларидаги

қурилиш объектларини барча хавф-хатарлардан комплекс

суғурталашни таъминлаш мақсадида суғурта

операцияларини амалга ошириш бўйича замонавий

талаблар ва халқаро стандартларга жавоб берувчи янги

инновацион суғурта маҳсулотлари ва махсус дастурлар

яратиш

Махсус суғурта

маҳсулотлари

Тиббиёт суғуртаси, техник ва юридик ассистанс бўйича

хизматлар кўрсатадиган ассистанс ташкилоти фаолиятини

ривожлантириш

Ассистанс ташкилотини

ривожлантириш

Республика ҳудудларида бўлинмаларни ташкил этган ҳолда

масъулияти чекланган жамият шаклида ҳаётни суғурталаш

бўйича ихтисослаштирилган ташкилот фаолиятини

ривожлантириш

Ҳаётни суғурталаш бўйича

ихтисослаштирилган

ташкилотни

ривожлантириш

Акциядорлик жамиятлари менежерлари, шифокорлар,

лойиҳа ва қурилиш ташкилотлари ва бошқалар

жавобгарлигини суғурта қилиш қоидаларини ишлаб чиқиш

Намунавий қоидалар

Ёшлар учун уйлар қуриш бўйича дастурларга мувофиқ уй-

жойни суғурталашни амалга ошириш

Суғурта шартномаларини

тузиш

Аутсорсинг, суғурта бозорининг ихтисослаштирилган

профессионал иштирокчиларини, шартнома асосида бошқа

мутахассисларни (шифокорлар, экспертлар, ҳуқуқшунослар

ва бошқалар) жалб этиш бўйича ишларни давом эттириш

Ҳамкорлик тўғрисида

тегишли шартномаларни

тузиш

2019 йилда суғурта хизматлари ҳажмларининг 1,3 баравар

кўпайиши

Чора-тарбирлар мажмуи

2019 йилда активлар ўсиши 1,2 баравар ошган ҳолда

активларни кўпайтириш

Чора-тарбирлар мажмуи

“КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖ томонидан таклиф

этилаётган суғурталаш ва хизматлар афзалликлари

Чора-тарбирлар мажмуи

Page 16: “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг 2019 йилги … · “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан

16

тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситаларида кенг

ёритиб боришни ташкил этиш

Мазкур йўналишда компания томонидан шунингдек қуйидаги тадбирлар амалга

оширилади:

- суғурта шартномаларини улар замонавий талабларга мос келиши нуқтаи

назаридан инвентарлаш ва такомиллаштириш;

- суғурта шартномаларини тузишнинг барча даражаларида мижозлар билан

муносабатларни сақлаш, шу жумладан сотувдан олдин ва сотувдан кейин хизмат

кўрсатиш;

- амалдаги суғурта шартномаларини суғурталашнинг янги муддатига тузиш

мақсадида уларнинг мониторингини амалга ошириш.

Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида кўрсатиладиган хизматлар

сифатини яхшилаш, мижозлар базасини 10 фоизга кенгайтириш, кўрсатиладиган суғурта

хизматлари таннархини 3 фоизга пасайтиришни таъминлаш ва 1 ходимга нисбатан меҳнат

унумдорлигини 20 фоизгача ошириш режалаштирилмоқда.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (ИФЖМС)

бўйича Шерикчиликдаги фаолиятни 2019 йилда давом эттириш. “КАФОЛАТ суғурта

компанияси” АЖ суғурта шерикчилиги аъзоларидан бири ҳисобланади. Шерикчиликни

ташкил этиш:

- хўжалик юритувчи субъектларни суғурталашнинг мазкур тури билан мумкин

қадар тўлиқ қамраб олишни таъминлаш;

- ИФЖМС бўйича ягона маълумотлар базаси асосида ИФЖМС ўтишини реал вақт

режимида (online) мониторинг қилиш;

- Шерикчилик иштирокчилари ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш;

- суғурталовчиларнинг ИФЖМС га хизмат кўрсатиш бўйича харажатларини

сезиларли даражада камайтириш;

- тўлиқ ИФЖМС бозори фаолиятини янада шаффоф қилиш имконини беради.

Барча суғурта эътирозлари ўз вақтида кўриб чиқилишини реал вақт режимида

мониторинг қилиш имконини берувчи “КАФОЛАТ-ОНЛАЙН” Автоматлаштирилган

Ахборот Тизимида янги бўлимни такомиллаштириш режалаштирилмоқда. Бунинг

натижасида бўлинмаларда эътирозларни кўриб чиқиш муддатларининг ўртача 3 кунга

қисқариши, ушбу мақсадларда хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларнинг 20

фоизгача қисқариши кутилмоқда.

Компаниянинг CALL-маркази фаолияти 1 ходим меҳнат унумдорлигини 2,0 фоизга

ошириш имконини бермоқда.

2.2. Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

Режалаштирилаётган чоралар Амалга ошириш шакли

Жамиятнинг суғурта портфелини диверсификация қилиш

ва самарали бошқариш, тўлаш қобилияти талабларига риоя

этиш, суғурталаш ва қайтадан суғурталаш хизматларини

тақдим этишнинг юқори сифатини сақлаш мақсадида

суғурталаш ва қайтадан суғурталаш соҳасида халқаро

ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш

Ҳамкорлик тўғрисида

тегишли шартномаларни

тузиш

Жаҳон суғурта ҳамжамияти билан интеграциялашув Етакчи Ҳамкорлик тўғрисида

Page 17: “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг 2019 йилги … · “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан

17

хорижий суғурта ва қайта суғурта қилиш компаниялари

билан ҳамкорлик тўғрисида шартномалар тузиш

тегишли шартномаларни

тузиш

Халқаро рейтинг баҳоларини олиш учун халқаро нормалар,

мезонлар ва стандартларни жорий этиш, халқаро аудитни

ўтказиш ва ISO сифат менежменти тизимини сақлаб бориш

Шартномалар тузиш

Суғурта бозори фаолияти мустаҳкам ва барқарор бўлиши учун қайта суғурта

қилиш бозорини ривожлантириш лозим. Унинг фаолияти суғурта портфелининг

мутаносиблигига, суғурта операцияларининг молиявий барқарорлиги ва рентабеллигини

таъминлашга олиб келади. Суғурта хизматлари бозорининг бир маромда ривожланиши,

суғурта компанияларининг бир бирига ҳамда профессионал қайта суғурталовчиларга

бўлган ўзаро ишончи қайта суғурта қилиш бозорининг кўтарилишига, унинг фаолиятини

йўлга қўйишга ёрдам беради, бу эса суғурта бозорига ижобий таъсир этади. Хўжалик

алоқаларини халқаролаштириш нафақат миллий, балки халқаро бозорда ҳам қайта

суғурта қилиш фаолиятини юритиш имкониятини яратиб берди. Бунда шуни айтиш

мумкинки, қайта суғурта қилиш тизими ўзи билан суғурта хизматлари бозорини

ривожлантириш стабилизатори сифатида ифода этади.

Замонавий жаҳон қайта суғурта қилиш бозори бевосита суғурта бозорига нисбатан

кўпроқ глобаллашув ҳамда суғурта, банк ва жамғарма капиталлари бирлашиши

жараёнларидан ўтади. Ушбу жараёнлар ўнлаб миллиард АҚШ доллари миқдорида

баҳоланадиган зарарларга сабаб бўлувчи табиий офатлардан қайта суғурта қилиш учун

зарур молиявий ҳажмларни тақдим этиш мақсадида қайта суғурталовчилар

капиталлаштиришини ошириш заруратидан келиб чиқади.

Суғурта компанияларининг хорижий компаниялардан фарқли равишда юқори

бўлмаган капиталлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда, қайта суғурта қилиш тизими

суғурталовчиларга қиймати ўз маблағларидан ошадиган таваккалчиликларни суғурталаш

шартномаларини тузиш имкониятини тақдим этган ҳолда маҳаллий суғурта бозори учун

катта аҳамияга эга бўлмоқда, бу эса суғурта бозорига ривожланиш имконини бермоқда.

Шунга кўра, қайта суғурта қилиш тизими ҳар қандай суғурта компаниясининг молиявий

барқарорлик гарови ҳисобланади ва унинг капитали ҳимоясини тақдим этади ҳамда

ҳажмлар ва суғурта хизматлари сифатининг ўсиши асоси ҳисобланади.

“КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖда қайта суғурта қилишнинг халқаро ва ички

бозорида замонавий ривожланиш тенденцияларини ўрганиб бориш ва таҳлил этиш ҳамда

улар асосида фаолиятни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга катта

эътибор берилади.

Хорижий қайта суғурта қилиш бозорининг етакчи иштирокчилари ҳамда қайта

суғурта қилиш ички бозорининг барча иштирокчилари билан яқин алоқалар

ўрнатилмоқда.

Таваккалчиликларни етакчи маҳаллий ва хорижий қайта суғурта қилиш

компанияларида жойлаштириш орқали компаниянинг суғурта портфелини ишончли

ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида таваккалчиликларни қайта суғурта қилиш ва

диверсификация қилиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Жаҳон суғурта ҳамжамияти билан интеграциялашув, шу жумладан Германия

(Hannover Re, HDI-Gerling), Швейцария (Partner Re, Swiss Re) ва Франциянинг (SCOR)

етакчи хорижий суғурта ва қайта суғурта қилиш компаниялари билан ҳамкорлик

шартномаларини тузиш кирувчи қайта суғурта қилиш бўйича операциялар ҳажмини

ҳамда валюта тушумлари ҳажмини кўпайтириш имконини беради.

Page 18: “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг 2019 йилги … · “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан

18

2.3. Фаолият самарадорлигини баҳолаб бориш

Режалаштирилаётган чоралар Амалга ошириш шакли

Мустақил экспертлар томонидан корпоратив бошқарув

тизимини баҳолашни бир йилда 2 марта ўтказиш

Баҳолаш тўғрисида ҳисобот

Фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонларини

такомиллаштириш (KPI)

Компаниянинг бизнес-

режасига ўзгартириш

киритиш

Жамият фаолиятини такомиллаштириш мақсадида жамият

бўлинмаларини тезкор таҳлил этиш

Таҳлилий маълумотнома

Ушбу ҳаракатлар кўрсатиладиган суғурта хизматлари таннархини 3 фоизга

пасайтириш ва суғурта қилиш ҳажмини қўшимча равишда 10 фоизга ошириш

имкониятини яратиб беради.

2.4. Корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш

Режалаштирилаётган чоралар Амалга ошириш шакли

Жамиятнинг миноритар акциядорлар қўмитасини ташкил

этиш

Акциядорларнинг умумий

йиғилиши қарори

Таваккалчилик менежменти, аудит, кадрлар ва мукофотлар

масалалари бўйича жамият кузатув кенгаши ҳузуридаги

ихтисослаштирилган қўмиталар фаолиятини

такомиллаштириш

Кузатув кенгаши қарори

Корпоратив бошқарув кодекси талабларига риоя этиш Чора-тарбирлар мажмуи

Жамият веб-сайтини янада такомиллаштириш Веб-сайтни қўллаб-

қувватлаш

Компанияга корпоратив бошқарув ва корпоратив ахлоқ кодексларини жорий этиш

назарда тутилмоқда. Бунинг натижасида биз мижозларнинг компанияга нисбатан

ишончини мустаҳкамлаб, мижоз базасини 10 фоизгача оширмоқчимиз.

Шунингдек, миноритар акциядорлар ҳуқуқларини таъминлаш, компаниянинг

инвестициявий жозибадорлиги ва шаффофлигини ошириш мақсадида компаниянинг

миноритар акциядорлар қўмитасини ташкил этиш, аудит ўтказиш ва ҳар йилги

молиявий ҳисоботни МҲХСга мувофиқ очиб бериш, ҳамда компаниянинг веб-сайтини

янада такомиллаштириш режалаштирилмоқда.

Эришилган тажрибадан келиб чиққан ҳолда компанияга COMPLIANCE тизимини

жорий этиш режалаштирилмоқда. Ушбу ҳолат таваккалчиликларни бошқариш ва ички

назорат ягона тизимини яратиш, тузилаётган суғурта шартномалари сифатини яхшилаш,

жавобгарлик таваккалчиликларини камайтириш имкониятини яратиб беради.

2.5. HR-менежмент самарадорлигини ошириш

Режалаштирилаётган чоралар Амалга ошириш шакли

Жамиятни бошқариш тузилмаси ва ходимлар сонини Штатлар жадвалига

Page 19: “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг 2019 йилги … · “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан

19

оптималлаштириш ўзгартириш киритиш

Жамиятнинг юқори ва ўрта бўғин менежерларини

корпоратив менежмент ва бизнес жараёнларини бошқариш

курсларида, шу жумладан чет элда ўқитиш

Чора-тарбирлар мажмуи

Асосан масофадан туриб семинарлар, тренинглар

(видеоанжуманлар, синовлар, ўқитиш) ўтказиш

Семинар ва тренингларни

ташкил этиш

Суғурта соҳаси учун мутахассисларни тайёрлаш бўйича

республиканинг олий таълим муассасалари билан

биргаликда ишлаш

Чора-тарбирлар мажмуи

Шунингдек, республиканинг олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда

мутахассисларни тайёрлаш дастурини жорий этиш бўйича олиб бориладиган иш орқали

инновацион суғурта қилиш марказларини очиш режалаштирилмоқда.

2.6. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш

Режалаштирилаётган чоралар Амалга ошириш шакли

Маҳаллий ва халқаро тўлов тизимлари орқали онлайн

тарзда тўлаш имконияти билан кўп тилли интернет-

дўконлардан фойдаланган холда жаҳон Интернет тизими

орқали суғурта хизматларини сотишни ривожлантириш

Чора-тарбирлар мажмуи

Замонавий ахборот технологиялардан фойдаланган холда

виртуал офислар ва суғурта хизматлари сотишнинг янги

каналларини яратиш

Чора-тарбирлар мажмуи

Корпоратив бошқарувнинг амалга ошириладиган молиявий

операциялари ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини назорат

қилишни кучайтириш

Чора-тарбирлар мажмуи

Ахборот-коммуникация технологияларининг юқори ўсиш суръатларини, турли

мулкчилик шаклидаги корхоналар, маҳаллий ҳокимият органлари, илмий-таълим

муассасалари, якка тартибдаги тадбиркорлар Интернетга кириш имконияти сезиларли

даражада тараққий этганлигини ҳисобга олган ҳолда, компания томонидан онлайн тарзда

шартномалар ҳисобини юритиш, улар бўйича суғурта захираларини ҳисоб-китоб қилиш,

бухгалтерия ҳисобида ушбу ҳолатларни тезкор акс эттириш имконини берувчи янги

дастурий таъминот ишлаб чиқилди ва жорий этилди.

Тизим илғор Интернет технологиялари бўйича ишлайди, компаниянинг суғурта ва

молиявий фаолияти, кадрлар сиёсати тўғрисидаги тўлиқ ахборот ягона маълумотлар

базасида йиғилади.

Тизим қуйидаги бўлимлардан иборат:

1. Суғурта фаолияти (суғурта мукофотларининг тушуми ҳисобини юритиш, суғурта

захираларини шакллантириш ва бошқалар);

2. Қайта суғурта қилиш фаолияти;

3. Суғурта тўловлари;

4. Кадрлар иши;

5. Бухгалтерия ҳисоби;

6. Инвестиция фаолияти;

Page 20: “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг 2019 йилги … · “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан

20

7. Таҳлил қилиш, прогнозлаш ва бажариш;

8. Суғурта компаниясининг ҳудудий бўлинмалар кесимида даромадлари ва

харажатлари;

9. Маълумотлар экспорти – импорти.

Ушбу дастурни жорий этиш қуйидагиларни таъминлаш имконини беради:

бошқарув ва молиявий ҳисобот сифати, шаффофлиги ва тезкорлигини

ошириш;

турли манбалардан олинган ахборотни марказлаштириш;

қайтариладиган функцияларни чиқариб ташлаган ҳолда операцион

харажатларни қисқартириш;

маълумотномаларни унификация қилиш ва тўлиқ, қарама-қарши бўлмаган

маълумотларни бир марта киритиши таъминлаш орқали маълумотларни қўлда

қайта ишлашни қисқартириш;

операцион таваккалчиликларни қисқартириш;

ҳисоботларни шакллантириш вақтини қисқартириш;

ҳисоботларни тайёрлаш бизнес-жараёнларини оптималлаштириш;

махфий маълумотлардан фойдаланиш имкониятини марказлаштирилган ҳолда

бошқариш ҳисобига ахборот ҳимояси ишончлилигини ошириш;

бухгалтерия ҳисобида операцияларни, шу жумладан қуйидагиларни тезкор акс

эттириш:

- фойдалар ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот ҳақида кундалик ахборот;

- ҳар қандай кесимда фойдалар ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот таҳлили;

- статистика ва бошқа ҳисоботни тезкор тузиш;

- пул оқими назорати;

- компаниянинг шу жумладан ҳудудлар кесимида харажатлари.

суғурта захираларини автоматик тарзда ҳисоб-китоб қилиш;

камчиликлар аниқланганда тегишли тезкор чоралар кўриш;

компаниянинг барча йўналишлар бўйича фаолиятини тезкор ва сифатли

таҳлил қилиш ва шу асосда замонавий ва стратегик қарорлар қабул қилиш;

бошқа афзалликлар.

Ушбу тизимни жорий этиш натижасида компаниядаги бизнес жараёнларини

бирлаштириш, ахборотни қайта ишлаш вақтини 20 фоизгача қисқартириш ҳамда солиқ

солишдаги хатоликлар билан боғлиқ таваккалчиликларни 20 фоизга камайтириш

режалаштирилмоқда. Тизим суғурта полисларини тўлдиришда хатолар юзага келиш

эҳтимолини 60 фоизга камайтириш ҳамда қоғоз сарфини 5 фоизга тежаш имконини

беради.

Суғурта полислари сотувини компаниянинг ишлаб чиқилган корпоратив сайтини

такомиллаштириш асосида ишлаб чиқиш ва жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлмоқда.

Ушбу босқич:

- бўлгуси истеъмолчиларнинг кенг гуруҳига компания ва таклиф этиладиган

хизматлар тўғрисидаги ахборот олишини таъминлаш;

- суғурта турлари бўйича суғурталаш шартлари тўғрисида батафсил ахборот,

суғурта тарифлари калькулятори ва бошқалар билан таъминлаш;

Page 21: “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг 2019 йилги … · “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан

21

- суғурталаш бўйича тез-тез бериладиган саволларга ҳамда якка тартибда

жўнатиладиган сўровларга бериладиган жавоблар орқали ахборот-тушунтириш ишлари

билан таъминлаш;

- суғурта шартномаларини тузиш юзасидан бўлгуси истеъмолчилардан

талабномалар олиш;

- бўлгуси мижозлар ва инвесторлар учун компаниянинг молиявий ҳолати

тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш имконини беради.

IV. Молиявий мақсадлар 3.1. Фаолиятнинг асосий кўрсаткичлари прогнози

Қуйидагилар Компаниянинг молиявий фаолиятидаги мақсадлари этиб белгиланди:

1 дона оддий акция учун унинг номинал қийматидан 5,5 фоиздан кам

бўлмаган даражада компания акциядорлари учун дивиденд даромадларини

таъминлаш;

фаолият кўрсаткичларини сифат ва миқдор жиҳатдан яхшилаш;

харажатларни оптималлаштириш.

Кенгайиш кўрсаткичлари

(млрд. сўмда)

Кўрсаткичлар Қиймати

Устав капитали 34,7

Активлар 1-ярим йиллик -

128,0

2-ярим йиллик -

130,0

Хусусий маблағлар 52,0

Инвестиция қўйилмалари 67,7

Фойда кўрсаткичлари

(млрд. сўмда)

Кўрсаткичлар Қиймати

Суғурта мукофотларининг тушуми 135,9

Инвестиция даромади 8,8

Соф фойда 4,2

Устав капиталининг рентабеллиги (%); 12,1

2019 йилги суғурта мукофотларининг тушуми 25 фоиздан бошлаб ўсиш

даражасида режалаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият

миллий банки, Навоий кон-металлургия комбинати, Олмалиқ кон-металлургия комбинати

каби Компаниянинг йирик акциядорлари ёрдамида суғурта мукофотлари тушумининг

мазкур ҳажмини таъминлаш режалаштирилмоқда.

Инвестиция фаолиятидан олинадиган даромад жорий шартномалар бўйича

олинадиган даромадларни, даромаднинг ўртача 12,5 фоизлик ставкасига эга қайта

инвестицияни ва компаниянинг акцияларга амалдаги қўйилмалари бўйича 2018 йил учун

Page 22: “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг 2019 йилги … · “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан

22

дивидендлар миқдори юзасидан банк сўровларини ҳисобга олган ҳолда

режалаштирилган.

2019 йилга мўлжалланган ишларни юритиш ва меҳнат учун ҳақ тўлаш билан

боғлиқ харажатлар 58,9 фоиздан бошланадиган даражада режалаштирилган. Бунда

ишларни юритиш ва меҳнат учун ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларнинг ушбу миқдори

энг кам иш ҳақи миқдорининг 1,2 баравар оширилишини, коммунал хизматлар, алоқа,

маиший харажатлар, ёқилғи-мойлаш материаллари ва бошқалар нархлари ва тарифлари

ошишини ҳисобга олган ҳолда режалаштирилган.

Суғурта захиралари. Ишлаб топилмаган мукофот захираси (ИТМЗ), содир бўлган,

лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси (СХЗЗ), хабар қилинган, лекин бартараф

этилмаган зарарлар захираси (ХЗЗ), транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик

жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси (ФЖМС

БЗ), иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича

барқарорлаштириш захираси (ИФЖМС БЗ), ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини

мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси (ТФЖМС БЗ)

Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1882, 2008

йил 15 декабрь) мувофиқ ҳисоблаб чиқилган. Огоҳлантириш чора-тадбирлари захираси

(ОЧЗ) 2009 йил 7 январдаги Огоҳлантириш чора-тадбирлари захираси тўғрисидаги

низомга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган.

2019 йилги суғурта товонларини тўлаш суғурта мукофотлари тушуми прогнозидан

26,2 фоиз миқдорида режалаштирилган.

Компания фойдасининг режалаштирилган миқдорига:

- устав капиталининг кўпайиши;

- қайта молиялаштириш ставкасининг ўзгариши;

- тўлов даражасининг ўзгариши;

- суғурта портфелининг ўзига хос хусусиятларига мувофиқ суғурта захираларининг

шаклланиши натижасида тузатиш киритилиши мумкин.

Тақдим этилган ҳужжат ишлаб чиқилган санада долзарб ҳисобланади. Компания

эришган натижаларининг прогнозлаштирилаётган параметрларга мувофиқ келиши

эҳтимоли компания Устав капиталининг кўпайтирилиши, бозор конъюнктураси ва

амалдаги қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга боғлиқ бўлади, шунинг учун

Компания томонидан белгиланган кенгайиш ва фойдалилик мақсадлари ўзгартирилган

ҳисобланади. Компаниянинг амалдаги ривожланиши режалаштирилган параметрларга

риоя этади.

3.2. “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг ривожланиш Стратегиясини

бажариш мониторинги

Ҳар ойда компания филиаллари суғурта мукофотлари тушуми прогнози

бажарилиши бўйича Бошқарувга ҳисобот беради. Прогнозлаштирилган параметрлардан

сезиларли даражада оғишга йўл қўйилганда, компания Бошқаруви томонидан

параметрларни прогнозлаштирилган параметрларга мувофиқ ҳолатга келтириш учун

зарур келгуси ҳаракатлар тўғрисида ёки мазкур ҳужжатга тузатиш киритиш зарурати

тўғрисида қарор қабул қилиш масаласи тезкор равишда кўриб чиқилади.

Корпоратив бошқарув тизимининг замонавий талабларга жавоб беришини

баҳолаш мақсадида компанияда мунтазам равишда (ҳар чоракда) корпоратив бошқарув

Page 23: “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг 2019 йилги … · “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан

23

тизимини мустақил равишда баҳолаш ўтказилади, унинг натижалари компания сайтида

ҳамда кузатув кенгашига эълон қилинади.

Ҳар чоракда компаниянинг Бошқаруви Раиси компаниянинг мазкур ривожланиш

стратегияси бажарилиши юзасидан Кузатув кенгашига ҳисобот беради.