С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf ·...

40
С А Р И М С О Қ П И Ё З ЕТИШТИРИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ Асосий навлари Экиш Парваришлаш Касалликлар ва зараркунандаларга қарши кураш Йиғиш-териш ва сақлаш Қайта ишлаш ва фойдаланиш Тошкент-2011

Transcript of С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf ·...

Page 1: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

С А Р И М С О Қ П И Ё З

ЕТИШТИРИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ

Асосий навлари

Экиш

Парваришлаш

Касалликлар ва зараркунандаларга

қарши кураш

Йиғиш-териш ва сақлаш

Қайта ишлаш ва фойдаланиш

Тошкент-2011

Page 2: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

2

Саримсоқпиёз етиштириш ва ундан фойдаланиш. Тузувчи Р.Х. Аюпов.

- Т.: Иқтисод-Молия, 2011. - 44 бет

Ушбу китобчада кўпчилик салат ва таомларнинг ажралмас таркибий

қисми бўлган саримсоқпиёзни экиш, етиштириш ва ундан турли хил

мақсадларда фойдаланиш хақида жуда ҳам қизиқарли маълумотлар берилган.

Саримсоқпиёзнинг бир қанча навлари, унинг кимёвий таркиби, озуқа

сифатидаги қиймати, биологик ва дориворлик хусусиятлари қискача

келтирилган. Ундан ташқари, китобда саримсоқпиёзнинг агротехникаси

масалалари, уни сақлашнинг оддий ва хаммабоп усуллари, ўсимликнинг

ривожланишини тезлаштиришга имкон берадиган препаратлар,

саримсоқпиёзни касаллик ва зараркунандалардан қандай қилиб ҳимоя қилиш

мумкинлиги хамда уни қайта ишлаш муаммолари батафсил куриб утилган.

Китобча барча қишлоқ хўжалигида банд бўлган меҳнаткаш инсонлар, шахсий

томорқа эгалари, деҳқон-фермерлар ва бу иш билан қизиққан

ватандошларимизга мўлжалланган.

Ушбу китобчада келтирилган кўпчилик маълумотлар томорқа эгалари

ҳамда дала ховлида сабзавот махсулотларини етиштиришни орзу қилганлар

билан бир қаторда янги тузилган фермер хўжаликлари рахбарлари ва

хизматчилари учун ҳам фойдали маълумотлар манбаи бўлиши мумкин.

Тақризчи: Амалиётчи агроном С.З. Тоиров.

Page 3: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

3

МУНДАРИЖА

1. Саримсоқпиёз ва унинг асосий навлари . . . . . . . . . . . . . . . . . . 4

2. Ерни экишга тайёрлаш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 9

3. Саримсоқпиёзнинг ўғитларга бўлган эҳтиёжи . . . . . . . . . . . . 10

4. Саримсоқпиёз бўлакчаларини экишга тайёрлаш . . . . . . . . . . 12

5. Саримсоқпиёзни экиш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 13

6. Саримсоқпиёзни парвариш қилиш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 14

7. Касалликлар ва зараркунандаларга қарши кураш . . . . . . . . 16

8. Саримсоқпиёзни сақлаш, қайта ишлаш ва

ундан фойдаланиш. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 21

8.1. Саримсоқпиёзни сақлашнинг оддий усуллари

9. Саримсоқпиёзнинг шифобахш хусусиятлари . . . . . . . . . . . . . . . 24

10. Тавсия қилинадиган адабиётлар . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 33

Иловалар

Page 4: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

4

1. Саримсоқпиёз ва унинг асосий навлари

Табиатнинг салкам мўжизавий инъоми бўлган саримсоқпиёз инсон учун

жуда ҳам фойдали неъматдир. У ташқи инфекциялар хуружига қарши

самарадор кураша олади ва инсоннинг ички инфекцияларига ҳам қарши

туриш учун катта амалий ёрдам беради. Саримсоқпиёз инсон организми ва

иммун системасининг ишини мувофиқлаштириб туради. Шунинг учун ҳам

саримсоқпиёз минг йиллир давомида инсониятни жуда кўп хил касалликлар

ва хуружлардан сақлаб келган. Саримсоқпиёзнинг бактерицид кучи хар

қандай мақталган замонавий таблеткалардан ҳам анча кучлидир.

Саримсоқпиёз ўткир хид ва специфик таъмга эга бўлган сабзавотлар гурухига

киради. Бу ўсимлик тури углеводларга бой (миқдори 10,5-21,1%), оқсили кўп

(36,7%), витаминлар ва минерал тузларга анча бой сабзавотдир.

Саримсоқпиёздаги эфир мойлари миқдори эса салкам 150 мг % га боради.

Витаминлардан эса унинг пиёзида 70 мг%, яшил баргларида эса 150 мг% гача

бор бўлади. Ундан ташқари, саримсоқда калий, марганец, магний, молибден,

нартий, калций, фосфор, олтингугурт, йод ва мишяк тузлари бўлади.

Олимлар томонидан олиб борилган илмий изланишлар натижасида

саримсоқда инсон соғлиги учун кимматли аҳамиятга эга бўлган

олтингугуртли бирикмалар ҳам топилган. Саримсоқ хавфли ўсимталарга

қарши яхши самара берадиган германий ва селен микроэлементларига ҳам

бой сабзавотдир. Замонавий тиббиёт ҳам саримсоқдан бир қанча дори-

дармонлар тайёрлашни йўлга қўйган. Булар жумласига алликсин, аллохол,

алисат, алликор, каринад каби дориларни мисол сифатида келтиришимиз

мумкин. Аллохол жигарни даволашга ишлатилса, алликсин валерианкага

ўхшаш стрессга қарши бўлган препаратдир, алисат, алликор ва каринад эса

юрак-қон-томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш учун

ишлатилади. Саримсоқда мавжуд бўлган кимёвий моддалар қон босимини

пасайтиришга ёрдам берадилар, ундан қондаги шакар миқдорини

Page 5: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

5

камайтириш учун фойдаланилади. Саримсоқдан тайёрланган дорилар астма

ва бронхитни даволашга кўмак берадилар, танадаги қон айланиши ва юрак

фаолиятини яхшилаш имконини яратадилар. Саримсоқ таркибида бўлган

аспиринга ўхшаш аллицин ва адонизит моддалари қонни суюлтириш ва

тромблар хосил бўлишининг олдини олиш хусусиятига эгадирлар.

Саримсоқпиёзнинг ватани Олтой тоғлари ва Тянь-Шан орасидаги жойлар

ҳисобланади. Саримсоқнинг лотинча номи Allium sativum L. бўлиб, бу

«аччиқ, куйдирадиган» деган маънони англатади. Диний китобларда ҳам

саримсоқ худди пиёзга ўхшаб, инсонларни бахтсизликдан, хавф-хатардан

сақлайди, заҳарнинг кучини камайтиради ва ёмон нарсалардан ҳимоя қилади

деб ёзилган. Англияда масалан, энг яхши доктор - саримсоқпиёз дейишади.

Хиндистон ва Хитойнинг эски тиббиёт китобларида ҳам саримсоқни барча

касалликларга қарши ишлатилиши мумкин бўлган доривор ўсимлик деб

ҳисоблашган. Саримсоқ ва унинг таркибида бўлган фитонцидлар турли хил

касаллик вирусларига қирон келтиради. Саримсоқни баъзи инсонлар унчалик

хуш кўрмасликларига асосий сабаб – унинг ўткир ва нохуш ҳидидир. Бу

ҳиднинг чиқишига асосий сабаб, унинг таркибида аллиин моддасининг

борлигидир. Лекин аллииннинг ўзи хидли эмас, у аллиин-лиаза ферменти

таъсирида парчаланиб, хид чиқаради. Саримсоқ кесилганда бу икки модда

кимёвий реакцияга киришади ва натижада аминокислоталар гурухига

кирувчи аллицин моддаси хосил бўлади. Аллицин тезлик билан парчаланиб,

диаллилдисульфид моддасини хосил қилади ва худди шу модда саримсоққа

нохуш хид беради.

Саримсоқнинг ўткир мазаси ҳамда хиди таркибида олтингугурт ва бошқа

бирикмалар бўлган эфир мойининг буғланувчан моддалари туфайли хосил

бўлади. Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27% ни углевод ва

полисахаридлар ташкил қилади. Кузда улар инулин ва сахароза сифатида

бўлади, баҳорда эса парчаланиш туфайли глюкоза ва фруктоза миқдори

ортади. Оқсил миқдори 6,7% дан 13,3% гача бўлади. С витамини 5-8 мг%,

В1, В2 ва РР витаминлари эса 0,008-0,12% атрофида бўлади. Аммо

Page 6: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

6

саримсоқнинг ёш баргларида С витамини миқдори жуда кўп бўлади – салкам

140 мг% гача. Саримсоқпиёзнинг бўлакчаларида 17 турдаги микроэлемент

топилган, шу жумладан, фосфор, калий, кальций, магний, марганец,

германий, мис, молибден, кобальт, цирконий, ванадий, титан, селен, натрий,

рух ва бошқалар. Ёғ миқдори эса 0,03% дан 0,08% гача боради. Ундан

ташқари, саримсоқ таркибида пентозанлар, глюкозидлар, пектин моддалари

ва органик кислоталар мавжуд. Саримсоқнинг 1 кг-мининг колориялилиги

1110-1327 ккал га боради. Инсон саломатлигини яхши сақлаши учун бир

йилда 6-10 кг саримсоқ истеъмол қилиши лозим. Саримсоқдаги

микроэлементлар ҳам инсон организми ва хаёт фаолиятида катта аҳамиятга

эгадир. Инсон организмидаги барча оксидланиш-парчаланиш кимёвий

реакциялари уларнинг иштирокисиз амалга оша олмайди. Саримсоқ айникса

темир тузлари (1,5 мг%), рух тузлари (1,0 мг%) ва йодга бой. Бир килограмм

саримсоқда йод 0,94 мг миқдорда бўлиб, у қалқонсимон безнинг фаолиятига

ижобий таъсир кўрсата олади. Унинг таркибидаги германий эса юрак

клапанлари ва қон-томир системасининг эластиклигини таъминлаб беради.

Олтингугуртли сульфид бирикмалар эса саримсоққа стафилококкларга,

дизентерия ва тиф бактерияларига қарши курашишга хамда заҳарлар

таъсирини камайтиришга имкон берадилар.

Саримсоқпиёз пиёзли ўсимликлар оиласига мансуб бўлиб, у ўзининг

аҳамияти ва тарқалиши жиҳатидан пиёздан сўнг иккинчи ўринда туради. Уни

янги ва хом холда ҳам, турли хил салат ва таомлар учун қўшимча сифатида

ҳам ишлатадилар. Нав танланганда конкрет жойда олдиндан экилиб турилган

навларни ишлатиш мақсадга мувофиқ, чунки саримсоқ ташқи тааъсиротлар

ва экологик шароитлар ўзгаришига жуда сезгир ўсимлик туридир. Экиш учун

нав танланганда аввало у кузгими ёки баҳорими эканлигини аниқлаб олиш

керак. Буни аниқлаш учун кузда саримсоқнинг бир бўлаги ажратилиб, диққат

билан текшириб чиқилади. Агар бу бўлакча бўртиб ўса бошлаган бўлса,

демак у кузги экан, акс холда, бўлакчадаги ўзгаришлар умуман кўзга

ташланмаса, демак у баҳори саримсоқ бўлади. Агар кузги саримсоқни

Page 7: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

7

баҳорда экилса, у кўпайиш хусусиятини йукотади. Баҳоргилари эса кузда

экилганда қиш фаслида совуқ уриб кетади. Энг яхшиси, саримсоқнинг турли

хил муддатларда етиладиганларини экиш керак, чунки бунда у кетма-кет

етилади. Саримсоқ бўлакчаси экилганидан сўнг, то етилгунча кузгисига 270-

290 кун, баҳоргисига эса 90-120 кун керак бўлади. Саримсоқпиёзнинг

навлари жуда ҳам кўп, аммо уларнинг ичида энг кўп экиладиганлари 25 та

атрофида. Ушбу навлардан баъзи бирларини куйида келтириб утамиз:

Майский нави эртапишар бўлиб, пиёзбошиси ясси-думалоқ шаклда,

вазни 40-52 грамм, қуруқ қобиғи оқ бинафша рангда, бошининг

ичида 7-10 палла бўлиб, ўртача зичликда, ярим аччиқ,

сақланувчанлиги яхши, хосилдорлиги гектарига 80-100 центнерни

ташкил қилади.

Южный фиолетовый нави кечпишар навлар гурухига мансуб

бўлиб, пиёзбошиси гулпояли юмалоқ ва ясси, 8-10 палладан иборат,

вазни 30-38 грамм, паллалари серэтли, оч сариқ рангли, йирик,

ташқи қуруқ қобиғи бинафша рангда, мазаси ярим аччиқ,

сақланувчанлиги яхши, хосилдорлиги гектарига 80-100 центнерни

ташкил қилади.

Душанбинский – Эртаки, кузги, пиёзи ясси думалоқ шаклда, таъми

ўртача аччиқликда, қуруқ модда миқдори 35,5%, С витамини 4,5

мг%, униб чиқишдан етилгунча бўлган давр 80-90 кун,

хосилдорлиги 1 кв. метр майдондан 0,4-1,2 кг, касаллик ва

зараркунандаларга қаршилиги нисбатан чидамли.

Брейтовский – баҳорги нав, ривожланиш даври 100 кун, пиёзи

думалоқ ва оғирлиги 30 грамм, 40 тагача бўлакчаси бор ва яхши

сақланади.

Брянский - баҳорги нав, ривожланиш даври 115 кун, пиёзи думалоқ

ва оғирлиги 50 грамм, 20 тагача бўлакчаси бор ва яхши сақланади.

Page 8: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

8

Ленинградский - баҳорги нав, ривожланиш даври 105 кун, пиёзи

думалоқ ва оғирлиги 40 граммгача боради, 20 тагача бўлакчаси бор

ва яхши сақланади.

Старобельский 62 – кузги нав, ривожланиш муддати 120 кун,

оғирлиги 50 грамм, 3-6 гача бўлакчалари бор, битта бўлакчанинг

массаси 7 граммгача боради, яхши сақланади.

Грибовский юбилейный – кузги универсал нав бўлиб, жуда аччиқ

таъмли, пиёзлари ясси-думалоқ, массаси 35-40 грамм, 8-10

бўлакчалари бор, бўлакчасининг пўсти бақувват ва оч сиёхрангли,

қишга чидамли, бактериал касалликларга анча чидамли.

Комсомолец – кузги нав, аччиқ таъмли, пиёзлари ясси-думалоқ,

массаси 30-32 грамм, 7-11 та бўлакчалари бор, бўлакчасининг пусти

бақувват ва сиёхрангли, сувли, қаттиқ ва қишга чидамли.

Отрадненский – кузги нав, аччиқ таъмли, пиёзлари ясси-думалоқ,

массаси 33-43 грамм, 4-6 бўлакчалари бор, бўлакчасининг пўсти

юпқа ва тўқ сиёхрангли, сувли, қаттиқ, ранги оқ ва қишга чидамли.

Полет – кузги нав, пиёзлари ясси-думалоқ, массаси 35-40 грамм, 5-6

бўлакчалари бор, сувли, ранги оқ.

Харковский – кузги нав, озик-овқатга ва консерва қилишга

мўлжалланган, аччиқ, пиёзи думалоқ ёки ясси думалоқ, массаси 20

граммгача, 4-6 бўлакчалари бор, сувли, пишиқ, ранги оқ.

Аургазинский – баҳорги нав, озиқ-овқатга ва консерва қилишга

мўлжалланган, пиёзи ясси думалоқ, массаси 34-36 граммгача, 12-20

бўлакчалари бор ва мазаси яхши.

Уфимский – баҳорги нав, пиёзи ясси думалоқ, массаси 28-32

граммгача, 12-18 бўлакчалари бор, пустлоғи оч қизғиш рангли.

Джалалабадский – Эртаки нав, кузги, пиёзи думалоқ, массаси 44-49

грамм, ўртача аччиқликда, бўлакчалар сони 8-11 грамм, қуруқ

моддалар миқдори 36,2%, С витамини 11,6 мг%. Экишдан хосил

етилгангача бўлган давр 90-100 кун, хосилдорлиги 1 метр

Page 9: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

9

квадратдан 0,9-1,8 кг. Касалликлар ва заракунандаларга қарши

нисбатан чидамли.

Донецкий фиолетовый – ўртача муддатли нав, қишга чидамли,

кузги, баҳоргача яхши сақланади, янги холда истеъмол қилишга ва

консервалашга мўлжалланган, ўткир таъмли, қуруқ модда миқдори

35-42%, қанд миқдори 25-31%, С витамини 5,6-7,7 мг%. Униб

чиқишдан етилгунча бўлган давр 96-116 кун.

2. Ерни экишга тайёрлаш

Саримсоқни яхши ишлов берилган, юмшоқ ва ўғитларга бой тупроққа

экилади. Энг яхши тупроқ нейтрал реакцияли қумли тупроқдир. Саримсоқ

экиш учун қуёш яхши ёритадиган ва иситадиган, ёмғир, оқова ва сизот

сувлар тўпланмайдиган текис ер майдонлари танланади. Бу ўсимлик жуда

ҳам кўп намгарчиликни ва тупроқнинг қуриб қолишини кўтара олмайди.

Унинг учун энг яхши ўтмишдош ўсимликлар – остига жуда кўп органик

ўғитлар солинган бодринг ва кабачки хисобланади. Уни картошкадан кейин

экиб бўлмайди. Саримсоқни кузда (кузгиси) ёки баҳорда (баҳориси) экилса

ҳам, унинг учун ер майдонини ва эгатларни тайёрлаш бир вақтда бошланади.

Олдинги экилган ўсимлик йиғиштириб олингандан сўнг, тупроққа 1 м. кв. га

5-6 кг ҳисобидан органик ўғит (чиринди, гўнг) ёки чириган компост солиниб,

гўнг билан тупроқни яхшилаб аралаштирган холда бир белкурак чуқурлигида

чопиб чиқилади. Сентябр ўрталарида ер майдонида кенглиги 1 метргача

бўлган 15-20 см баландликдаги эгатлар очилади. Август-сентябр ойларида

саримсоқ бўлакчаларини экишга тайёрланади. Бўлакчалар қбўлиши керак,

чунки келажакдаги хосилнинг тақдири кўп жиҳатдан худди шунга боғлиқ

бўлади. Айниқса, экиладиган саримсоқнинг нематода вируслари билан

касалламанганлигига эътиборни қаратиш керак бўлади. Экиш учун ўрта ва

йирик ўлчамли саримсоқ бўлакчалари танлаб олинади. Агар майда

бўлакчаларни ҳам экиш талаб этилса, у холда уларни катталаридан алоҳида

жойга экилади. Чунки майда ва катта саримсоқ бўлаклари бир жойга экилса,

улар турли хил вақтларда етилади ва шунинг учун ҳам уларни парваришлаш

Page 10: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

10

ва йиғиштириб олиш мураккаблашади. Агар хосилни йиғиб олиш муддати

кечиктирилса, пишган саримсоқларнинг тупроқда бўлиниб кетиши сабабли,

хосил анча йўқотилади.

Саримсоқ органик моддалар кўп бўлган ва кимёвий реакцияси ишқорий

pH=6,5-7,9 бўлган тупроқларда яхши ўсади ва ривожланади. Агар реакция

бундай бўлмаса, тупроққа охак кушилади. Аммо бу амални саримсоқдан

олдинги ўсимликни экиш пайтида қилган маъкул. Экин майдони текис, оқова

сувларсиз ва яхши ёритилган бўлиши керак. Экишдан олдин ерга 5-6 кв.м

ҳисобидан чиринди ёки компост солиниши яхши натижаларга олиб келади.

Шундан сўнг ўғитлар тупроқ билан яхшилаб аралашиб кетишига аҳамият

берган холда ерни 20-25 см чуқурликда хайдалади. Агар зараркунандаларга

қарши курашмоқчи бўлсангиз, 1 кв.м майдонга 1 литр мис купороси

эритмасини пуркашигиз ёки уни лейкада қўйишингиз ҳам мумкин.

3. Саримсоқпиёзнинг ўғитларга бўлган эҳтиёжи

Саримсоқдан юқори хосил олиш ва пиёзларнинг сифатли бўлиши учун

уни озиқлантиришга катта аҳамият бериш керак. Лекин ўғитнинг у ёки бу

турини танлашда тупроқ реакциясига, ундаги тузлар миқдорига ва

тупроқдаги озиқ моддалар қанчалигига эътибор бериш керак бўлади.

Саримсоқ учун асосий озиқ элементлари азот, фосфор ва калий бўлиб

хисобланади. Аммо бир қанча микроэлементлар ҳам саримсоқ

ривожланишида катта аҳамиятга молик. Улар жумласига темир, марганец,

мис, рух, бор ва молибден элементлари киради. Бу микроэлементлар

хосилдорликни кўпайтиради, пиёзнинг етилишини тезлаштиради, унинг

кимёвий таркибини яхшилайди. Хар бир турга мансуб ўғит ўсимлик

ривожланишига қандайдир ижобий таъсир кўрсатади. Азот ўсимлик учун

жуда муҳим бўлган органик бирикмалар - оқсил ва хлорофилл таркибига

киради. У саримсоқ хаётининг бошланғич даврларида жуда ҳам зарур бўлади

ва баргларнинг хосил бўлиши ҳамда яхши хосил олишга гаров бўлади. Азот

етишмовчилиги саримсоқ ўсишини секинлаштиради, барглар эса сарғиш

рангга киради. Агар азот ортиқчалик қилса, у холда саримсоқнинг ер устки

Page 11: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

11

қисми жуда катта бўлиб кетади, пиёзларнинг етилиши анча секинлашади ва

ўсимликнинг касалликларга қарши чидамлилиги анча сусаяди. Азотли

ўғитлар сувда жуда тез эрийдилар ва ўсимлик улардан дахол баҳра олади.

Шунинг учун уларни саримсоқни экишдан бироз аввал солиш керак бўлади.

Калийли ўғитлар ҳам модда алмашинувида ва шакар йиғиш жараёнида

муҳим аҳамиятга эга, улар саримсоқпиёзнинг ташқи кўринишига ва яхши

сақланишига ёрдам беради. Агар калий кам бўлса, у холда ўсимликнинг

ривожланиши секинлашади, у совуққа ва сувсизликка чидамсиз бўлиб

қолади. Фосфорли ўғитлар эса пиёз хосил бўлишини тезлаштиради,

ўсимликнинг паст хароратларга чидамлилигини оширади ва

ривожланишнинг дастлабки даврида муҳим аҳамият касб этувчи илдиз

системасининг ривожланишини тезлаштиради. Фосфорнинг камчиллиги

ўсишни секинлаштиради, пиёзнинг хосил бўлиш ва ўсиш жараёнини анча

сусайтиради. Фосфорли ўғитлар сувда секин эрийдилар ва тупроққа кучли

равишда сингадилар. Уларни кузда ёки эрта баҳорда ер хайдаш пайтида

солиш тавсия этилади. Вегетациянинг биринчи ярмида саримсоқ кўпроқ

азотга мухтож бўлади, вегетация сўнгида эса калийни талаб қилади. Фосфор

эса бутун ривожланиш даврида бир текис истеъмол қилинади. Ўғитларни

рационал равишда ишлатиш уларнинг сарфини анча камайтиради ҳамда

юқори хосил етиштиришга ёрдам беради. Грануляция қилинган ўғитлардан

фойдаланилганда, ўсимлик уларни тўлароқ ишлатади.

Page 12: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

12

4. Саримсоқпиёз бўлакчаларини экишга тайёрлаш

Бизда саримсоқпиёз бир йиллик экин сифатида вегетатив усулда палла

пиёзчаларидан ўстирилади. Саримсоқнинг уруғлик экиш материалини

алоҳида хафсала билан танлаш керак. Пиёзининг катталиги, кўриниши,

бўлакчалар сони ва оғирлигига аҳамият бериш керак бўлади. Бир хил

катталикдаги ва оғирликдаги бўлакчаларни экиш хосилнинг бир вақтда

етилишини таъминлайди ва саримсоқпиёзнинг сифати яхши бўлишига гаров

бўлади. Экишдан бир неча кун олдин саримсоқлар бўлакчаларга ажратилади.

Экишдан бир сутка аввал бўлакчалар уй температурасидаги сувга ёки

микроэлементлар эритмасига солиб қўйилади. Экишдан олдин уларни бироз

қуритган маъкул.

Агар экишдан олдин саримсоқ бўлакчаларини 2 минут давомида ош тузи

эритмасига (3 литр сувга 2 ош қошиқ туз солинади) солинса, кейин 1 минут

давомида мис купороси эритмасига (1 ош қошиқ мис купоросини 10 литр

сувга солинади) солиб, сўнгра экилса, анча яхши натижаларга эришиш

мумкин. Саримсоқ қишга ва совуққа чидамли ўсимлик бўлиб, у 3-5 градус

хароратда униб чиқади ҳамда 7-8 градусгача хароратга бардош беради.

Саримсоқнинг ўсиши учун қулай харорат ривожланишининг биринчи

даврида 5-10 градус, паллалар хосил қилаётганда 15-20 градус ва

етилаётганда 20-25 градус бўлиши тавсия этилади. Агар тупроқнинг харорати

20 градусдан юқори бўлса, илдизлар ривожланиши тўхтаб қолади.

Экиладиган жойга мос келадиган саримсоқ навларинигина экинг, акс

холда барча меҳнатингиз чиппакка чиқиши мумкин. Шунинг учун ўша ерда

барча кўпдан буён экиб юрган навларнигина экканингиз маъкул. Экишнинг

энг яхши пайти 20 сентябрдан 20 октябргача, бу вақтни ўтказиб юборманг.

Уруғлик саримсоқпиёзни ўзгарувчан температураларда сақлаган маъкул:

олдин 18-20 градусда, экишдан 1-2 ой олдин эса 3-5 градусда сақланади

Page 13: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

13

(лекин харорат 10 градусдан юқори бўлмаслиги керак). Йирик бўлакчаларни

1 ой, кичик бўлакчаларни эса 2 ой совутиш керак бўлади.

5. Саримсоқпиёзни экиш

Саримсоқ учун ерни тайёрлаш, ўғитлаш, бегона ўтларга қарши курашиш

ва парваришлаш тадбирлари олиб борилади. Алмашлаб экишда саримсоқ

бодринг, карам ва картошкадан бўшаган ерларга экилгани маъкул, чунки, бу

экинлардан сўнг дала бегона ўтлардан тоза бўлади. Саримсоқ экиладиган

майдонларга гектарига 20-30 тонна чириган гўнг, 1-2 центнер аммиакли

селитра ва 2-3 центнер аммофос солинади. Саримсоқ кузда, сентябрь ёки

октябрь ойларининг бошларида 2-3 қаторли лента усулида 5-8 см чуқурликда

экилади. Экиш меъёри гектарига 1000-1500 кг бўлиши тавсия этилади.

Саримсоқлар кўпинча икки-беш қаторли ленталар кўринишида ҳам

экилиши мумкин. Бунда қаторлар орасидаги масофа 15-18 см, қаторлардаги

ўсимликлар орасидаги масофа 6-8 см, ленталараро масофа эса 35-40 см

бўлади. Шунда 10 кв.м майдонга 200-300 та саримсоқ бўлаги кетади.

Саримсоқпиёзни экиш муддатлари турли хил жойларда турличадир. Аммо

уни қишки совуқ тушишидан камида 40-50 кун олдин экилади. Бу вақт ичида

экилган бўлакчалар тупроққа 10-12 см чуқурликка кириб кетувчи илдиз

системасини хосил қилиб, ўсимликнинг қишлаши учун тайёр холга келади.

Бу бизда сентябр-октябр ойларига мос келади. Тайёрланилган ариқчаларни

қаторлараро масофа 20-25 см бўладиган қилиб белгилаб чиқилади. Экиш

куни ёки экишдан бир кун олдин саримсоқ бўлакчаларга бўлинаётганда

уларда она саримсоқнинг таг қисми бўлакчалари қолмаслигига эътибор

бериш керак, чунки бу бўлакчалар намликни ўтказишга тўсқинлик қилади ва

илдиз олишни кечиктиради. Бўлакчалар пастки кисми ерга йўналган холда 5-

8 см ораликда 1 кв. метрга 40-50 донадан қилиб экилади. Экиш чуқурлиги

бўлакча учки кисмидан тупроқ сатхигача 3-4 см бўлгани маъкул. Агар тупроқ

устки кисми 1,5-2 см ли чиринди ёки торф билан қопланса, саримсоқнинг

хосили анча ортади. Бунда чириндининг ёки торфнинг сарфи 1 метр

квадратга 5-8 кг гача бўлиши мумкин. Агар куз жуда қуруқ келган бўлса, у

Page 14: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

14

холда хар квадрат метрга 20-30 литрдан сув сарф қилган холда суғорилади.

Кузги саримсоқ эрта баҳорда униб чиқа бошлайди. Қор эриши ва тупроқ

қуриши билан аввал эгатлар 4-5 см чуқурликда чопиқ қилинади, сўнгра

ўсимлик атрофи юмшатилиб, бегона ўтлардан тозаланади. Юмшатиш тез-тез,

аммо юзароқ қилинади. Айниқса бундай юмшатувлар ёмғир ёғгандан ва

суғоришдан сўнг амалга оширилса, айни муддао бўлади. Саримсоқ кузда,

совуқ тушгунча бир-икки марта суғорилади.

6. Саримсоқпиёзни парвариш қилиш

Саримсоқни парвариш қилиш асосан 5-6 марта суғориш ва хар

суғоришдан сўнг қатор ораларини юмшатиш, бегона ўтларни йўқотиш,

гулпоя хосил бўла бошлаганда чопиқ қилишдан иборатдир. Баҳорда, биринчи

ўтоқдан кейин саримсоқни минерал ўғитлар билан озиқлантирилади.

Саримсоқ гулпояларини синдириб ташлаш унинг хосилини анча оширади,

чунки гулпоя чиқиши биланок узилмаса, саримсоқ ўсмай қолади ва натижада

унинг хосили паст ҳамда сифатсиз бўлади.

Агар май-июн ойларида кам ёмғир ёғса, эгатлар устини сув яхшироқ

сингиши учун юзакироқ қилиб чопиб, саримсоқ суғорилади. Суғориш кечки

пайтларда амалга оширилгани маъкул. Суғоргандан сўнг, тупроқ бироз

қуригач, эгатлардаги, саримсоқ атрофидаги тупроқ яна бир марта юзакирок

қилиб юмшатилади. Саримсоқни парваришлашнинг барча даври мобайнида

унинг орасидан ўсиб чиққан бегона ўтлар ва гуллаш стрелкалари юлиб

ташланиб турилади. У хафтада бир марта суғорилади ва иложи бўлса, товуқ

гўнги билан озиқлантирилади. Саримсоқнинг пиёзи хосил бўлиш палласида у

қуйидаги таркибдаги тўла минерал ўғитлар билан озиқлантирилади:

1. Аммиак селитраси – 10 г/кв.м.

2. Суперфосфат – 20 г/кв.м.

3. Хлорли калий – 10 г/кв.м.

Кузги саримсоқ униб чиққанидан сўнг тахминан 2 ойлардан кейин ундан

стрелкалар ўсиб чика бошлайди. Кейинчалик ушбу стрелкаларнинг учки

Page 15: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

15

қисмларида қуйидаги расмда кўрсатилгандек думалоқ гул-пиёзчалар (хаво

пиёзчалари) хосил бўлади:

Уларни кузги саримсоқни қўшимча равишда кўпайтириш учун экиш

материали сифатида ишлатиш мумкин. Бу амал навни янгилаш ва

хосилдорроқ авлодларни етиштириш учун ёрдам беради. Бу гул-пиёзчаларни

кузда ёки эрта баҳорда экилса, улар кичкина, диаметри 1 см дан кичикроқ

бўлган бир бўлакчали саримсоқлар хосил қилади. Агар уларни қазиб олиб,

кейинги йил яна экилса, улардан йирик ва соғлом саримсоқпиёзлар етишиб

чиқади. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, агар саримсоқнинг ўртасидан ўсиб

чиққан стрелкалар қолдирилса, саримсоқ майдароқ бўлади, агарда улар

дарҳол олиб ташланса, саримсоқпиёзлар ҳам каттароқ бўлиб етилади.

Саримсоқ пишганда унинг гулпояси сарғаяди, уни йиғиштриб олишга 20-

30 кун қолганда суғоришни тўхтатиш керак бўлади. Кўпинча саримсоқ

майсалари униб чиққандан 3,5 ойдан сўнг, кузги саримсоқ йиғиб олишга

тайёр бўлади. Унинг етилганлиги белгилари қуйидагича: стрелкалардаги

гулларнинг пустлоғи ёрилганлиги, яшил баргларнинг сарғайиши ва унинг 2/3

қисмининг қуриб қолиши, ер устки кисмининг ерга ётиб қолиши.

Саримсоқни дархол йиғиштириб олиш керак, акс холда танаси йўқ бўлиб

кетгани учун уни қазиб олиш ва топиш қийинлашади, пиёзчалардаги

Page 16: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

16

пўстлоқлар ёрилиб, саримсоқ бўлакларга бўлиниб кетади ва уни қазиб

олишда кўпчилик қисми ер остида қолиб кетади. Бу хол айниқса, нам

тупроқларда яққол намоён бўлади. Бизнинг шароитларда саримсоқ хосилини

июнь-июль ойларида картошка кавлагич билан кавланиб, қўл билан териб

олинади. Хосилни йиғиштириб олишни қуруқ ва иссиқ об-хаво шароитида

белкураклар ёрдамида амалга оширган маъкул. Палладан экилган

саримсоқнинг гектаридан 60-70 центнер, хаво пиёзчаларидан экилганларидан

эса 15-20 центнергача хосил олинади. Қазиб олинган саримсоқларни

тупроқдан тозаланади ва уларни ариқларда ёйиб қўйиб, 3-7 кун офтобда

қуритилади. Кейин боғ кескичи ёки ўткир пичоқ билан устки кисмидан 2-4

см қолдирган холда кесилади, сараланади ва илдизлари тозаланади. Кесиш

тўкис бўлиши маъкул. Кесилган ва сараланган саримсоқпиёзлар яшикларга

жойлаштирилиб, навес тагига ёки шамол яхши ўтадиган чердакларга

қўйилади ва улар у ерда доимий равишда сақланади ёки экишга қадар

сақланади. Саримсоқлар 20-25 см қалинликда ёйиб ёки сиғими 10-12 кг ли

идишларда сақланади. У харорат 1-3 градус ва хаво намлиги 75-80%

бўлганда яхши сақланади. Саримсоқни 18-20 градус хароратда ҳам сақлаш

мумкин, аммо бунда хаво намлиги 60-70% дан ошмагани маъкул.

Баҳорги нав саримсоқларнинг хосилдорлиги кузгиларига нисбатан бироз

камроқ, лекин уларнинг пиёзлари узоқ вақт ўзининг товар хоссаларини

сақлаб тура оладилар. Шунинг учун ҳам уларни янги холда истеъмол қилиш

учун ёки кейинги хосил етилгунга қадар сақлаш учун етиштирадилар.

Уларни экиш учун кузда тайёрланган эгатлар юмшатилади, текисланади ва

саримсоқ бўлакчалари экиладиган жойлар маркерлар билан белгиланади.

Ундан сўнг, сараланган саримсоқ бўлакчалари экилади. Қаторлараро масофа

худди кузги саримсоқникидай бўлади, бўлакчалар орасидаги масофа эса 5-6

см бўлгани маъкул. Экиш чуқурлиги бўлакча учидан ер устки кисмигача 2-3

см бўлиши кифоя. Агар саримсоқ бундан чуқурроқ экилса, кечроқ етилади ва

оғирроқ тупроқларда эса кеч униб чиқади ва пиёзлари қинғир-қийшиқ бўлиб

қолади. Экилгандан сўнг эгат устки кисмлари 1,5 – 2 см ли чиринди ёки

Page 17: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

17

торф билан қопланади. Саримсоқнинг барча навлари униб чиқиш даврида

тупроққа 10-15 г/кв.м. миқдорида аммиак селитрасини солишни хуш

кўрадилар. Агар бу вақтда тупроқда намлик етишмаса, у холда хар кв. метрга

15-20 литр сув ҳисобидан суғориш мақсадга мувофиқ бўлади. Агар намлик

етишмаса, саримсоқ пиёзлари жуда майда бўлиб қолади. Пиёз хосил бўлиш

фазасида ўсимликни 15-20 г/кв.м. миқдорида суперфосфат билан ва 7-10

г/кв.м. миқдорида калий тузи билан озиқлантириш пиёзларнинг сифатини

анча яхшилайди. Баҳорги саримсоқни унинг пастки барглари қурий

бошлаганда, сарғайганда ва юқори барглари ерга ётиб қолганда йиғиштириб

олинади. Баҳорги саримсоқлар кўпинча августнинг охири-сентябр бошларида

етиладилар. Қазиб олинган саримсоқларнинг устидаги тупроқлар тозаланиб,

ариқларда 3-7 кун давомда қуритиладилар ва сўнгра уни навес тагида ёки

шамол яхши ўтадиган чердакда сақлайдилар.

7. Касалликлар ва зараркунандаларга қарши кураш

Саримсоқпиёз элликтадан кўпроқ касалликларга чалиниши ва турли-

туман зараркунандалар хуружига учраши мумкин. Саримсоқ ер остки кисми

душманларининг катта аҳамиятга эга бўлганлари илдизни кемирувчи майда

чувалчанг, пашша личинкалари, пиёз тагининг чириш касаллиги ва ўсимлик

танаси нематодасидир. Баргларга эса трипс, барг кемирувчи, унли замбуруғ

касаллиги, вирус ва бактериал касалликлар катта зарар етказади. Саримсоқ

сақланган пайтда эса унга энг кўп зарарни чириш, яшилранг пўстлоқ

зарарланиши ҳамда нематодалар етказади. Аммо касалликни даволагандан

кўра унинг олдини олган маъкулроқ. Шунинг учун ҳам тажрибали

сабзавоткорлар олдиндан касаллик ва зараркунандаларга қарши керакли

тадбирларни ўтказиб, улардан самарадор ҳимояланадилар. Ўсимликни ҳимоя

қилиш учун уни хар хафтада бир марта яхшилаб кўриб, холатига бахо бериш

керак бўлади. Бу олдиндан керакли ҳимоя тадбирларини амалга оширишга

имкон беради. Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашишда аввало

агротехник, механик ва биологик воситаларни ишлатиш керак. Агарда улар

Page 18: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

18

ёрдам бермасагина, ҳимоя воситалари ва тегишли регламентга риоя қилган

холда кимёвий тадбирларни амалга ошириш керак бўлади.

Саримсоқпиёзда қуйидаги асосий касалликлар турлари ва

зараркунандалар мавжуд:

Саримсоқ трипси – билан зарарланган ўсимликларнинг ўсиши

секинлашади, барг ва пояларининг усти оқаради ва бужмайиб қолади. Қаттиқ

зарарланган жойлари эса қуриб қолиб, ўсимликнинг нафас олиши

қийинлашади ва у бевақт нобуд бўлади. Грипс майда сўрувчи хашорат бўлиб,

катталиги 0,8-0,9 мм, ранги оч қўнғир ёки сариқ бўлиб, катталарининг икки

жуфт патсимон қанотлари бўлади. Личинкалари қанотсиз сариқ бўлиб, тез

югурувчан бўлади, 5-6 кун ўтгач, уларда ҳам қанотчалар пайдо бўла

бошлайди, сўнгра улар ҳам 3-4 кундан кейин тухум қўя бошлайдилар.

Тухумлари майда, сувсимон рангда бўлиб, шароитга қараб, 5-7 кундан сўнг

улардан ҳам оч сариқ рангли личинкалар чиқади. Трипслар бир мавсумда 10-

12 марта авлод берадилар ва катта ёшдагилари ўсимлик қолдиқларида,

иссиқхоналарда, саримсоқпиёзларида сақланади. Эрта баҳорда эса улар дала

атрофидаги бегона ўтларда ва иссиқхоналарда кўпая бошлайдилар. Унга

қарши курашиш учун алмашлаб экиш жорий қилинади, дала ўсимлик

қолдиқларидан яхшилаб тозаланади, агротехникавий тадбирларни ўз вақтида

ўтказилади. Зарарланган майдонларга Толстар дорисидан 0,5 л/га ёки

Нурелл-Д препаратидан 1,0 л/га, Карбофосдан 1,5 л/га, Дельтафосдан 1 л/га

ёки Данитолдан 1,0 л/га ҳисобидан 600 литр сувга аралаштириб пуркалади.

Саримсоқ нематодаси – бу зараркунанда саримсоқ танасида жуда

ҳам катта миқдордаги тухумлар қўяди ва шу туфайли пиёзларнинг таг кисми

бўшашиб, саримсоқ танаси сариқ-лимонсимон рангли бўлган бир қанча

бўлакчаларга бўлиниб кетадилар:

Page 19: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

19

Бу нематода тупроқда хосилдан сўнгги қолдиқларда қишлайди ва кейинги

йил ҳам тухумларидан кўпаяверади.

Занг касаллиги – замбуруғли касаллик бўлиб, бунда ўсимлик

баргларида оч-сариқ доғлар пайдо бўлади ва улар кейинчалик қорайиб

кетади. Бу эса ўз навбатида ўсимликнинг барвақт қуришига олиб келади.

Қора чирк касаллиги – бу ҳам замбуруғли касаллик бўлиб,

саримсоқни юқори хароратли хоналарда сақлаш туфайли келиб чиқади.

Касаллик яхши етилмаган ва қуритилмаган саримсоқпиёзларда кўп учрайди.

Саримсоқнинг бактериал касалликлари – саримсоқ

бўлакчасининг сувли танасини яшил ёки жигарранг яралар билан ишдан

чиқарадиган касалликдир.

Оқ чириш касаллиги – жуда кўп ёмғир ёққан пайтларда, айниқса

тез кўпаяди, ўсиш пайтида ва сақлаш жойларида учрайди. Касаллик

таъсирида саримсоқ бўлакчалари ириб, юмшаб қолади.

Саримсоқпиёзнинг таг қисми чириб кетиш касаллиги

(фузариоз) – касаллигининг биринчи белгиси – баргларнинг юқоридан

бошлаб сарғайиши ва аста-секин қуришидир. Илдизлар чириб кетади ва пиёз

юмшоқ бўлиб қолади. Ириш пиёз тагидан бошланади.

Илдиз тизимига ва пиёзларга зарар етказувчи хашоратлар –

уларнинг таъсирида пиёзлар касалланади, сўлийди, қурийди, чирийди ва

пиёзлар бўлакчаларга бўлиниб кетадилар. Бундай хашоратлар туфайли вирус

касалликлари ҳам тез тарқаладилар.

Пиёз пашшаси тўқ кулранг рангда бўлиб, катталиги 6-7 мм гача. У

саримсоқнинг илдизларини ва пиёз бошларини зарарлайди. Личинкаси хира

оқ рангли, узунлиги 10 мм гача, бошсиз, олдинги қисмида 2та қирқувчи ва

танасининг охирида 16 та ўсимта тишлари бўлади. Улар шу тишлар орқали

Page 20: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

20

ўсимликларни қирқиб ейдилар. Пиёз пашшаси ўз тухумларини саримсоқпиёз

барги қўлтиқлари орасига туп-туп қилиб қўяди ва бу тухумлардан 3-5 кундан

сўнг личинкалар чиқади, личинкалар 1-2 хафта овқатланиб, сўнгра тупроқда

3-5 см чуқурликда қўғирчоққа айланади. Қўғирчоқлардан эса 2-3 хафта ўтгач,

пашшаси учиб чикади. Пиёз пашшаси бир мавсумда 3-5 маротаба авлод

беради ва қишлаш учун қўғирчоқ холатида 10-15 см чуқурликка тушади.

Уларга қарши курашиш учун саримсоқ экиладиган майдонлар ўсимлик

қолдиқларидан яхшилаб тозаланади, ер чуқур қилиб хайдалади.

Ўсимликнинг ўсиш даврида эса Децис (0,5 л/га), Суми-Альфа (0,2 л/га) ва

Бульдог (0,4 л/га) кимёвий препаратларини 600 литр сувга қўшиб пуркалади.

Пиёз визилдоқ пашшаси – кўкиш кулсимон рангда бўлиб, кўкрак

қисмининг устида 2 та тўқ кул рангли узунчоқ чизиқчаси бўлади. Қорин

қисми устида учта тўқ рангли чизиқча жойлашган. Пашшанинг катталиги 5-6

мм, личинкаси оч сариқ рангли бўлиб, катталиги 10-12 мм га боради.

Личинкалар саримсоқка катта зарар етказади. Эрта баҳор ва ёз ойларида

визилдоқ пашша саримсоқпиёз бошларига тухум қўяди. Бу тухумлардан 5-10

кундан сўнг личинкалар чиқиб, саримсоқни ичидан кемира бошлайди ва у

истеъмол учун яроқсиз бўлиб қолади. Личинкалар 2-3 хафта шундай тарзда

яшаб, сўнгра тупроқда қўғирчоқка айланадилар. Улардан яна 2-3 хафтадан

сўнг пашшалар учиб чикади. Визилдоқ пашша бир мавсумда 3-4 марта авлод

беради. Уларнинг қўғирчоқлари тупроқларда, дала атрофидаги чириган

хашаклар остида қишлайди.

Уларга қарши курашиш учун саримсоқ экиладиган майдонлар ўсимлик

қолдиқларидан яхшилаб тозаланади, ер чуқур қилиб хайдалади.

Ўсимликнинг ўсиш даврида эса Децис (0,5 л/га), Суми-Альфа (0,2 л/га) ва

Бульдог (0,4 л/га) кимёвий препаратларини 600 литр сувга қўшиб пуркалади.

Пиёз илдиз канасининг катталиги 0,7 – 1,1 мм бўлиб, уч-турт жуфт

оёғи бўлади. Улар саримсоқпиёз экилган майдонларда ва омборхоналарда

пиёз бошлари орасида қишлаб қолади. Каналар экин майдонларида пиёз

бошлари ичига кириб, илдиз бўғинларини зарарлайди. Зарарланган

Page 21: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

21

пиёзбошлар чириб, истеъмол учун яроқсиз бўлиб қолади. Каналар тухум

қўйиш йўли билан кўпайиб, ўз тухумларини пиёз бошлари ичига қўядилар.

Тухумлардан 5-7 кунда каналар чиқади ва яна пиёзларни зарарлай бошлайди.

Пиёз канаси бир мавсумда 5-7 мартагача авлод беради.

Уларга қарши курашиш алмашлаб экишни, агротехникавий тадбирлар

ўтказишни ўз ичига қамраб олади. Кимёвий препаратлардан Децис (0,5 л/га)

ёки БИ-58 дан (1,5 л/га) ёки Карбофосдан 2 л/га пуркалиши тавсия этилади.

Сохта ун шудринг касаллиги ёки пероноспороз, энг кўп

тарқалган замбуруғли касалликлардан бўлиб, уруғлик пиёз, саримсоқ ва

сепма пиёзларни ўсув даврида зарарлайди. Бунда пиёз баргларида, уруғлик

пиёз карнайларида оч кўкиш рангли думалоқ бахмалсимон доғлар пайдо

бўлиб, бу доғлар кейинчалик катталашиб, тайёр озуқа моддалари ҳисобига

яшаб, пиёз баргларининг ва уруғлик пиёз карнайларининг қуриб қолишига

олиб келади. Натижада пиёз бошлари пишмай, пуч бўлиб қолади ёки

уруғларнинг униб чиқиш кобилиятини пасайтиради. Пероноспора

замбуруғлари ривожланиш даврида ипсимон конидиялар хосил қилиб, учида

тухумсимон думалоқ шарчалар пайдо бўлади. Уларнинг ранги оч кул ранг

ёки сиёх рангли бўлиб қолади. Бу пуфакли шарчалар намлик ёки

ёғингарчилик ва иссиқликнинг ортиши билан тез тарқалиб кетади.

Замбуруғларнинг кўпайиши учун 10-12 даражали харорат энг қулай шароит

ҳисобланади. Замбуруғлар тупроқда ва ўсимлик қолдиқларида қишлаб

қоладилар.

Уларга қарши курашиши учун алмашлаб экиш, майдонларни ўсимлик

қолдиқларидан тозалаш ва агротехник тадбирларни ўз вактида ўтказиш

керак. Кимёвий воситалардан фунгицидли дорилар Фоликур (0,7 кг/га) ёки

1% ли Бордосс суюклиги ёки Топаз (0,5 л/га) лардан фойдаланиш мумкин.

Саримсоқпиёз касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашнинг

яхши усулларидан бири - ер майдонида алмашлаб экишдир. Саримсоқ ва

пиёз экилган майдонларга уларни қайтадан 4-5 йилдан кейингина экиш

мумкин. Хосилни йиғиштириб олингандан сўнг, қолган қолдиқларни, касал

Page 22: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

22

ўсимликларни ва зараркунандалардан озор кўрганларини йўқотиш ва иложи

бўлса, ёқиб ташлаш талаб қилинади. Хосил йиғиштириб олинганидан сўнг,

тупроққа кул ва сўндирилган охак сочиб, ер майдони чуқур хайдалади.

Қуйидаги жадвалда саримсоқпиёзнинг касалликларига қарши ҳимоя

воситалари ва унинг ўсишини жадаллаштирадиган воситаларнинг асосий

турлари келтирилган:

НОМИ

Сарфи:

Порошоклар учун

(кг/га)

Суюқликлар учун

– л/га

Уруғликлар учун

– кг/т ва л/т

Нимага қарши

ишлатилади

Ишлатиш муддати ва

усули

Ишловлар

сони

Инсонларнинг

ишлов

берилган

майдонларга

чиқиш муддати

ФУНГИЦИДЛАР

АВИКСИЛ,

70% ли

эрувчан

порошок

2,1-2,9 Пероноспороз Ривожланиш даврида

0,4% ли суспензиясини

пуркаш.

2 7-10

АЛАЦИД

25% ли

эрувчан

порошок

1,2 Пероноспороз Ривожланиш даврида

0,2% ли суспензиясини

пуркаш.

3 7-10

АЛЬЕТТ

80% ли

хулланадиган

прошок

1,2-2 Пероноспороз Ривожланиш даврида

0,4% ли суспензиясини

пуркаш.

5 -

БОРДОСС

СУЮҚЛИГИ

6-8

Мис

сульфат+кальций

гидроксид

Пероноспороз,

чириш, занг

Ривожланиш даврида мис

купороси бўйича 1% ли

эритма билан пуркаш

3 7

БРАВО 500

50% ли

суспензия

3-3,3 Пероноспороз

Ўсиш даврида пуркаш

3 -

ДАКОНИЛ

50% ли

порошок

2-2,2 Пероноспороз

Ўсиш даврида пуркаш

3 3-10

КРЕПТАН

50% ли

порошок

1,2 Пероноспороз Ривожланиш даврида

0,2% ли суспензиясини

пуркаш.

3 7-10

МИС

ХЛОРОКИСИ

50% ли

порошок

2,4 Пероноспороз Ривожланиш даврида

0,4% ли суспензиясини

пуркаш.

Page 23: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

23

Уруғларни экишга олдин ишлов бериш препаратлари

АГРОЦИТ

50% ли

порошок

5-6 Оқиш рангли

таг чириши

касаллиги

Экишдан 1-3 сутка олдин

препаратнинг 3%ли

суспензиясига

саримсоқнинг

бўлакчаларини ботирган

холда ишлов бериш.

- -

БЕНЛАТ

50% ли

порошок

5-6 Оқиш рангли

таг чириши

касаллиги

Экишдан 1-3 сутка олдин

препаратнинг 3%ли

суспензиясига

саримсоқнинг

бўлакчаларини ботирган

холда ишлов бериш.

- -

ТМТД

80% ли

порошок

4-5 Буйин чириши,

Оқиш рангли

таг чириши

касаллиги

Саримсоқпиёз

бўлакчаларини экишдан

олдин препаратнинг 3%

ли суспензиясига ботириб

олиш.

- -

ФУНДАЗОЛ

50% ли

порошок

5-6 Оқиш рангли

таг чириши

касаллиги

Саримсоқпиёз

бўлакчаларини экишдан

олдин препаратнинг 3%

ли суспензиясига ботириб

олиш.

- -

ГЕРБИЦИДЛАР

БАСТА

14% ли сувли

эритма

2-3 Бир йиллик ва

кўп йиллик

ўтлар

Бегона ўт майсаларига

саримсоқпиёз униб

чиққунча пуркаш йўли

билан ишлов бериш

- 7

ГОАЛ

24% ли

эмулсия

0,5-1,0 Бир йиллик ва

куп йиллик

утлар

Бегона ўт майсаларига

саримсоқпиёзнинг 2-3 та

барги ўсиб чиққунча

пуркаш йўли билан ишлов

бериш

- 7

ДИГЕРМИН

25% ли

эмулсия

4-6 Бир йиллик

бегона ўтлар

Кузда ёки баҳорда

экишдан олдин тупроққа

ишлов бериш ва дарҳол

хайдаш

- 15

ПЕНИТРАН

33% ли

эмульсия

3-6 Бир йиллик

бегона утлар

Саримсоқ униб чиққунга

қадар тупроққа пуркаш

- 7

НЕМАТИЦИДЛАР

ИПАМ-40

40% ли

сувдаги эритма

1000 Галли

нематодалар

Экишдан 40 кун олдин

механизациялашган

усулда тупроқ остига 15

- 30

Page 24: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

24

см чуқурликка киритиш

ЎСИМЛИКНИНГ УСИШиНИ ЖАДАЛЛАШТИРАДИГАН РЕГУЛЯТОРЛАР

ГИББЕРСИБ

50% ли

кристалл

порошок

30 г/га Уруғликнинг

хосилдорлигини

ошириш

Ўсимликларга:

- стрелка хосил

бўлаётганда ёки,

- биринчи ишлов

беришдан сўнг, 4-6 кун

ўтиб, препаратнинг

0,01% ли эритмасини

пуркаш (300литр/га)

- 2-7

2-ХЭФК

50% ли сувли

эритма

330 мл/га Сақлаш пайтида

касаллик

туфайли

йўқотишларни

камайтириш ва

хосилдорликни

ошириш

Вегетация даври охирида

(15-20% барглари

қуриганда) ўсимликларга

препаратнинг 0,16% ли

эритмасини пуркаш.

Лекин махсулотлни

сотишга 5 ойдан сўнггина

рухсат берилади.

- 7

8. Саримсоқпиёзни сақлаш, қайта ишлаш ва

ундан фойдаланиш

Саримсоқпиёзни бутун холда решеткали ёғоч яшикларда қуруқ хонада нол

градус хароратда сақлаш тавсия этилади. Уни маржон кўринишида териб

осилган холда ҳам сақлаш мумкин. Саримсоқ сақланадиган хонадаги намлик

паст мусбат хароратда 70-75% бўлгани мақсадга мувофиқ бўлади. Харорат

кўтарилса, намликни 50-60% гача камайтирилади. Экиш учун мўлжалланган

баҳорги саримсоқлари 6-10 ёки 18-20 градусларда сақлаш тавсия этилади.

Аммо 18-20 градусда сақланган саримсоқлар экишдан олдин 45 кун давомида

2-5 градусда сақланиши керак бўлади.

Саримсоқни сақлаганда унинг пўсти ва таг қисми яхшилаб қуриганлигига

ишонч хосил қилиш керак, чунки шундагина у намлик таъсирида кўкариб

кетмайди. Саримсоқни қишга сақлашга тайёргарликни хосил йиғиштириш

даврида бошлаш керак бўлади. Энг аввал қазиб олинган саримсоқлар

офтобда яхшилаб қуритилади. Офтоб нуридан чириш микроблари ва турли

хил хашоратлар ўлиб кетади, лекин бунда саримсоқнинг офтобда куйиб

кетишининг олдини олиш керак бўлади. Шунинг учун саримсоқни навеслар

тагида сеткали стеллажлар устида қуритилади. Агар хаво совуқ келса, у

Page 25: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

25

холда саримсоқпиёзларни иситиладиган хоналарда қуритишдан бошқа иложи

қолмайди. Саримсоқ сақланадиган жой ва у солинадиган яшиклар олдиндан

дезинфекция қилинади – олтингугурт ёқиб, унинг тутуни билан дудланади

(50 грамм/куб.метр ҳисобидан), формалиннинг 2% ли эритмаси (1 литр/кв.м

ҳисобидан) билан пуркалади (40% ли сувли эритма). Бу ишлар

бажарилганидан икки сутка ўтгач, саримсоқ сақланадиган жой хафсала билан

вентиляция қилинади. Саримсоқни сақлашнинг энг яхши усули – дасталар

сифатида осиб қўйиш ёки маржондай узун қилиб бойлаб, осиб қўйишдир.

Экиладиган саримсоқни 5-8 кг ли решеткали яшикларда 20-25 см

қалинликда стеллажларда сақланади. Истеъмол қилинадиганини эса 15-20 кг

ли яшикларда сақланади. Озиқ-овқат учун мўлжалланган саримсоқни энг

яхшиси ноль градусга яқин ёки минус 1 - минус 2 хароратларда ва хавонинг

нисбий намлиги 70-75% бўлган холатда сақлаган маъкул. Агар харорат

юқорироқ, яъни 1-10 градуслар бўлса, у холда хавонинг нисбий намлиги 50-

70% бўлгани маъкул. Саримсоқни яшикларда ёки стеллажларда 20-40 см ли

қатлам шаклида ҳам сақлаш мумкин.

Саримсоқни сақлашнинг парафинлаштириш усули ҳам мавжуд бўлиб, бу

унинг сақланиш муддатини беш ойдан кўпроққача чўзишга имкон беради.

Бунинг учун парафинни 60-70 даража хароратгача қиздириб, эриган

парафинга саримсоқ бошларини икки сонияга солиб олинади. Шунда унинг

юзасида юпқа парафин пленка хосил бўлади (бунда 10 кГ саримсоққа

парафин сарфи 0,7-0,75 кГ атрофида бўлади). Парафинланган

саримсоқларни капрон сеткаларга солинади ва уларни 1-3 даража хароратда

ва хавонинг нисбий намлиги 75-80% бўлган хоналарда сақланади.

Экиш учун мўлжалланилган саримсоқни мусбат температураларда сақлаш

керак, харорат қанча баланд бўлса, хосил ҳам ўшанча кўп бўлади, аммо

бунда саримсоқнинг етилиш муддати кечроқ бўлади.

Саримсоқпиёз бошқа турдаги ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш

воситаси сифатида ҳам ишлатилиши мумкин. Масалан, агар картошкани

қишки-баҳорги мавсумда касалликлардан сақлаш керак бўлса, уни сақлаш

Page 26: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

26

пайтида картошканинг устига майдаланган саримсоқ сепиб қўйилади. Бунда

хар 100 кг картошкага 100 грамм майдаланган саримсоқ зарур бўлади.

Дон омборларида эса уни зараркунандалардан ҳимоя қилиш учун 1 тонна

донга 200 грамм яхшилаб майдаланган саримсоқ кифоя қилади. Дон сақлаш

омборининг девор ва полларига ишлов бериш учун керакли ўсимликларнинг

қайнатмасини тайёрлашда унга бир неча дона саримсоқ қўшиб юборилади.

Гуруч ва унни, гўшт ва балиқни яхши сақлаш учун ҳам уларга саримсоқ

қўшиб қўйиш мумкин. Бу янги помидор ва бодрингларга, сабзи ва меваларга

ҳам тегишли. Агар қулупнай, карам, помидор ва картошка эгатлари

ораларига саримсоқ экилса, бу уларни турли хил касалликлардан ҳимоя

қилади. Агарда саримсоқ қайнатмаси билан мевали дарахтлар ва турли хил

ўсимликлар плантациялари (олма, олча, нок, олхўри, гуллар ва сабзавотлар)

пуркалса, бу уларни турли хил зараркунандалар ҳамда касалликлардан

самарали ҳимоя қилади.

Саримсоқни сақлашнинг яна бир усули - унинг яхшилаб қуритилган,

соғлом, тозаларини ажратиб олиб, улар шиша банкага солинади. Қаторлар

орасига эса юпка ун қатлами қўйилади. Энг юқори қаторда 1,5 см ли ун

қатлами бўлиши керак. Бундан усулда саримсоқни хона хароратида ҳам узоқ

муддат сақлаш мумкин.

8.1. Саримсоқпиёзни сақлашнинг оддий усуллари

Илгари пайтларда саримсоқпиёзни сақлаш учун унга парафин билан

ишлов бериларди ва у истеъмол қилингунига қадар, ёзгача ҳам жуда яхши

сақланарди. Парафинлаш усули қуйидагича амалга оширилади: Истеъмол

парафинини 60-70 градусгача қиздирилади. Кейин эриган парафинга

қуритилган ва соғлом саримсоқпиёзни 2 секундга солиб, дархол тортиб

олинади. Натижада пиёз устида юпка парафин қатлами пайдо бўлади. Бунда

парафин сарфи 10кГ саримсоқка 700-750 граммлар атрофида бўлади. Ундан

сўнг саримсоқлар капрон сеткаларга солиниб, харорати минус 1-3 градус ва

хавонинг нисбий намлиги 75-80% бўлган жойда сақланади. Лекин бунда

асосий муаммо саримсоқпиёзнинг устига парафин қоплаш бўлади, чунки

Page 27: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

27

янглиш ишлов бериш натижасида баъзида саримсоқлар пишиб кетиши

мумкин, баъзида эса парафин катлами жуда ҳам қалин бўлиб кетиши мумкин.

Бунда саримсоқни сақлаш технологиясининг мохияти - унинг юзасида

хаво ва намлик ўтказмайдиган пленка хосил қилиб, саримсоқнинг нафас

олишини иложи борича камайтириш эди. Лекин бу мақсадга эришиш учун

факатгина парафинни ишлатиш мажбурий эмас албатта. Бунинг учун

қуйидаги текин ва катта фойда келтирадиган қуйидаги халқчил рецептдан

бемалол фойдаланишингиз мумкин:

Ўсимлик ёки пахта ёғини 2-3 соат давомида қиздирилади кейин у

совутилиб, унга 0,5 литр ёғга 10 томчи ҳисобидан йод қўшилади ва улар

яхшилаб аралаштирилади. Ундан сўнг ушбу эритма латта, тампон ёки

кичкина чўткача ёрдамида саримсоқпиёзнинг устига суртилади. Саримсоқни

бу эритмага ботириб олиш ҳам мумкин. Ёғ саримсоққа сингиб, сирт қуриши

учун саримсоқни бироз вақт қуёшли жойга териб қўйилади. Йод қўшимчаси

бу усулда антисептик вазифасини ўтайди. Ишлов берилгандан сўнг,

саримсоқпиёз ишлатилганича ёки сотилганича оддий подвалда сақланади. Бу

усулни қўллаш натижасида йўқотишлар энг камида олти баробар камаяди.

Демак, мазкур усулни қўллаш натижасида олиниши мумкин бўлган

иқтисодий самара экин майдонларини салкам икки баробар кўпайтиришга

тенг бўлади десак ҳам бўлаверади.

9. Саримсоқпиёзнинг шифобахш хусусиятлари

Саримсоқпиёздан бир қанча фойдали дори-дармонлар уй шароитида

ҳам бемалол тайёрланиши мумкин. Уларнинг баъзиларини қуйида кўриб

чиқишга харакат қиламиз:

Саримсоқ қайнатмаси – қайнатманинг яхши томони шундаки, уни

тайёрлаш жараёнида минерал тузлар сақланиб қолиб, учувчан бирикмалар

юқори харорат натижасида учиб кетадилар. Қайнатма тайёрлаш учун эмал

ёки бошқача оксидланмайдиган идишга 2 стакан сув солиниб, у паст оловга

қўйилади. Сув қайнаши билан унга 1 чой қошиқ кесилган саримсоқ

бўлакчалари солинади. Бироз қайнатгандан сўнг, қайнатмани тиндириб,

Page 28: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

28

докадан ўтказилади ва ундан керакли мақсадда фойдаланилади. Лекин

бундай қайнатмани хар доим янги тайёрлаб ичиш керак, чунки вақт ўтиши

билан унинг шифобаш хусусиятлари йўқолади. Бу жуда яхши дори

хисобланади ва уни нафас йўлларининг ўткир шамоллаши (ОРЗ)

касаллигида, турли хил инфекцияларда ва газак олганда 4-5 соатлик оралиқда

0,5 стакандан ичиш қилиш керак бўлади.

Саримсоқ дамлама суви – бу қайнатмага ўхшаш, аммо бунда қайнатиш

амали ишлатилмайди. Дамламани тайёрлаш учун майда кесилган саримсоқ

бўлакчалари керамик ёки эмалланган идишга солинади ва унинг устидан

қайнаб турган сув қуйилади. Кейин идишнинг қопқоғи маҳкам ёпилиб, идиш

сочиқ билан ўраб қўйилади. Сув совигандан сўнг, эритма тиндирилади,

фильтрланади ва керакли мақсадлар учун фойдаланилади. Бунда

фойдаланилаётган сув қандайлиги катта аҳамиятга эга бўлади. Энг яхшиси,

қудуқ сувини, булоқ сувини, қордан эритилган сувни ёки буларнинг иложи

бўлмаган тақдирда, дистилланган сувни ишлатиш керак. Уни ҳам нафас

йўлларининг ўткир шамоллаши (ОРЗ) касаллигида, турли хил инфекцияларда

ва газак олганда 4-5 соатлик оралиқда 0,5 стакандан ичиш керак бўлади.

Тозаловчи клизмалар тайёрлашда ҳам бу дамлама сувини ишлатиш яхши

натижаларга олиб келади.

Саримсоқнинг спиртли дамлама суви – бунинг саримсоқ дамлама

сувидан асосий фарки шундаки, унда сувнинг ўрнига спирт ёки ароқ

ишлатилади. Сифатли дори тайёрлаш учун саримсоқ янги ва катта бўлиши,

бўлакчалари соғлом бўлиши, ароқнинг эса қўшимчаларсиз тозаси бўлиши

талаб қилинади. Яхшиси, кафолат бўлиши учун суюлтирилган медицина

спиртини ишлатган маъқул. Дамлама тайёрланадиган бутилка эса қора

шишали, пробка киритиладиган, тоза ва қуруқ бўлгани маъкул. Дамлама

тайёрланишидан аввал бутилкани бироз қиздириш зарур. Дори тайёрлаш

учун энг яхши кун - янги ой кўринган кеча бўлиб хисобланади. Чунки ой

тўлганда саримсоқнинг спиртли дамламаси етилади.

Page 29: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

29

Ярим литрли бутилкага каттароқ қилиб тўғралган саримсоқ

бўлакчалари солинади ва унинг устидан 2 стакан энг тоза ароқ қўйилади (ёки

суюлтирилган медицина спирти). Кейин уни пробка билан яхшилаб ёпиб,

янги ой чиққан кундан у тўлгунга қадар сақлаб қўйилади. Бутилкани кунига

икки марта, эрталаб ва кучкурун чайқатиб туриш керак бўлади. Кўрсатилган

муддат ўтганидан сўнг, дамлама яхшилаб фильтрланади ва салқин жойда

сақланади. Ушбу саримсоқли дамламани кунига икки марта – эрталаб ва

ётишдан олдин 10-15 томчидан қабул қилинади.

Саримсоқнинг сирларидан бири - спиртли дамлама қанча кўп сақланса,

унинг фойдаси шунчалик кўп бўлади. Шунинг учун 2-3 йиллик дамламалар

беморларга кўпроқ фойда беради. Бунинг сабаби – сақланиш вакти

мобайнида дамламада турли хил ферментлар хосил бўлади. Масалан, ейхоен

ферменти аспиринга ўхшаб, қонни суюлтиради ва хавфли ўсимталарга қарши

кураша олади.

Саримсоқ экстракти – дамламадан ундаги моддаларнинг

концентрацияси кўплиги билан фарқ қилади. Шунинг учун экстракт

дамламадан 10 марта кучли деб хисобланади. Уни уй шароитларида

тайёрлаш қийин, шунинг учун тайёрини дорихоналардан сотиб олганингиз

маъкул. Экстрактни икки хил усулда – совуқ ва иссиқ усулда тайёрлаш

мумкин. Совуқ усулда тайёрланган экстрактдан фойдаланиш тавсия этилади,

чунки унинг сифати иссиқ усулда тайёрланганига нисбатан анча юқори

бўлади. Экстракт иссиқ сут билан ёки сабзавот соки билан қабул қилинади ва

бу амал жуда кўп хил касаллик вирусларига бас кела олади. Қатиқ ёрдамида

саримсоқнинг фойдали элементларини экстракция қилиш учун 1 стакан

қатиққа саримсоқнинг иккита майдаланган бўлакчаси ва 1 ош қошиқ лимон

солинади. Уларни яхшилаб аралаштириб, 3-4 соат тиндирилади. Хар соатда

яхшилаб аралаштириб туриш керак бўлади. Сўнгра хосил бўлган қўлбола

дорини 1 ош қошиқдан ухлашдан 1,5-2 соат олдин ичилади.

Саримсоқ виноси – нинг икки хил тури мавжуд ва уларнинг иккаласи

ҳам ичакдаги паразитларни йўқотиш, тутқаноқни даволаш ва камқувват

Page 30: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

30

инсон организмига қувват бериш учун ишлатилади. Француз виноси

тайёрлаш учун бир бутун саримсоқни тозалаш ва яхшилаб майдалаш керак

бўлади. Унга 3,5 стакан иситилган оқ ёки қизил винони қўшиб, идишнинг

қопқоғини ёпиш ва 5 кун сақлаш керак бўлади. Бундай винони кунига 1-2

рюмка ичиш тавсия этилади. Шамоллашга қарши яхши дори хисобланадиган

Америка виносини тайёрлаш учун эса бир бутун саримсоқни тозалаш ва уни

яхшилаб майдалаш ва унга 1 стакан гуруч ароғини қўшиб, 1 ой сақлаш керак

бўлади. Агар шамоллаб қолсангиз, бу винони хар икки соатда 1 ош қошиқдан

ичсангиз, тезда тузалиб кетасиз.

Саримсоқ ликери тайёрлаш учун шаффоф шиша бутилкага саримсоқ

бўлакчаларини солинг ва унинг устидан 3 стакан қизил бургунд виносини

қуйинг. Қопқоғини ёпиб, куёш тушадиган жойга 14 кун қўйиб куйинг. Бу

вақт мобайнида уни тез-тез аралаштириб туринг. Кейин эритмани

фильтрланг ва уни қора бутилкага солиб, устини яхшилаб беркитиб қўйинг.

Хосил бўлган шифобахш дорини 1-кун 2 томчи, 2-кун 4 томчи, 3-кун 6 томчи

ва 24 томчига етгунча ичинг. Кейин худди шу тартибда 2 томчигача тушинг.

Ушбу ишни икки марта қайтаринг ва соғ-саломат юраверинг.

Саримсоқ сиркаси (уксуси) қанд касаллиги бўлган беморларда

язваларни даволашда, қичитмани даволашда, сўгал ва мозоллардан

қутулишда ишлатилади. Саримсоқ сиркаси тайёрлаш учун 3 бўлакча

саримсоқни тозалаб, унга 3-4 стакан вино уксусини (ёки олма уксусини)

қўшиб, 2 хафта давомида сақлаш керак бўлади. Яра ва сўгалдан қутулиш

учун касал жойга саримсоқ сиркасидан совуқ компресс қилиш ва у исигунча

кутиш керак бўлади. Исигандан сўнг, компресс олиб ташланади ва бу амал

яна бир неча марта қайтарилади. Қичитмани даволаш учун сиркага 2 томчи

камфора ёғи кушилади ва дағал матога шимдирилиб, керакли жойга боғлаб

қўйилади.

Саримсоқли чой тайёрлаш учун бир неча саримсоқ бўлакчаларини

майдалаб, таги текис бўлган кастрюлкага солинади ва устидан 1 стакан сув

қуйилади. Сўнгра кастрюлканинг қопқоғини ёпиб, 20 минут паст оловга

Page 31: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

31

қўйилади. Тайёр бўлган чойга 1 чой қошиқ лимон қўшиб, аралаштирилади.

Сўнгра креслога ўтириб, одеял билан ўралиб, кастрюлкани тиззага қўйган

холда чой совигунга қадар унинг буғларидан нафас олинади. Бундай

ингаляция тадбирлари грипп касаллигида ва нафас органларининг

шамоллашида жуда ҳам фойдали бўлади.

Саримсоқ соки ичиш керак бўлган пайтдагина тайёрланади, чунки у

жуда тез эскириб қолади. Лекин сок чиқаришда факат қўлда юргизиладиган

соковыжималкани ишлатинг, чунки электр соковыжималкадан

фойдаланганда сокнинг таъсир кучи анча сусаяди. Бундай сокни натурал

кўринишда ишлатган маъкул, чунки у жуда яхши антисептик воситадир.

Саримсоқ соки инсон организмининг инфекцияларга қарши курашиш

қобилиятини оширади, қон томирларини кенгайтиради, қон босимини

нормал холга олиб келади, овқат хазм қилишни яхшилайди ва юрак

фаолиятига ижобий таъсир қилади. Сок бактерицид, оғриқ қолдирадиган,

сийдирадиган, қон тозалайдиган, замбуруғларга қарши курашадиган,

яраларни битирадиган ва тинчлантирадиган хусусиятларга эга. Саримсоқ

соки овқат хазм қилиш жараёнларини яхшилаб, ичаклардаги газларни

камайтиради. Ундан энтеритларда, колитларда, диспенсияда, гипертонияда,

қанд касаллигида ва онкологик касалликларда фойдаланилади. Грипп,

ангина, кўк йўтал, юқори нафас йўллари касалликларида, туберкулез ва

дифтерияда, авитаминозда, тери касалликларида ва дизентерияда саримсоқ

соки яхши таъсир кўрсатиши исботланган. Бу сок билан язвалар, патосланган

яралар, экзема, лишайлар ва сўгалларни даволаш мумкин. Лекин

суюлтирилмаган саримсоқ соки ошқозон-ичак яралари билан оғриган

беморларга, ўн икки бармоқли ичак касаллигига йўлиққанларга, нефритда,

пакреатитда, ошқозон соки кислотаси ошган гастрит касаллигида, эпилепсия

ва уйқусизликда асло тавсия этилмайди. Хомиладорликда ва ўткир

шамоллашларда ҳам ундан фойдаланиш тавсия этилмайди.

Саримсоқ сиропи чеснокли препаратларни ичишдан бош тортадиган

болалар учун жуда ҳам яхши дори. Уни йуталда, ларингитда ва бурун

Page 32: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

32

бўшликлари шамоллаганда ишлатиш мумкин. Сиропни тайёрлаш учун 0,5

стакан тозаланган ва майдаланган саримсоқни эмал ёки шиша идишга

солинади ва унинг устидан янги ҳамда тоза асал қўйилади. Идишни паст

оловга қўйиб, барча саримсоқ асалда эриб кетмаганча эхтиёткорлик билан

аралаштириб турилади. Ундан сўнг кастрюлканинг қопқоғи ёпилади ва

тайёрланган сироп куйиб кетмаслигига эътибор берган холда яна бир марта

қиздирилади. Сироп совумасдан оловдан олиб, фильтрланади ва

холодилникка қўйиб қўйилади. Ушбу сиропдан бетоб бўлган катталарга 1 ош

қошиқдан, болаларга эса 1 чой қошиқдан хар соатда бир марта берилади.

Саримсоқнинг желатинли капсулалари ва таблеткаларини ҳам

дорихоналардан сотиб олиш ва фойдаланиш мумкин. Улар антибиотик

хоссаларга эга бўлиб, кўпчилик инфекцион касалликларга қарши кураша

олади, қонда холестерин миқдорини камайтириш учун ишлатилади, қон

томирлар склерозига қарши самарадор курашишга ёрдам беради ҳамда қанд

диабети касаллигига қарши яхши воситадирлар.

Саримсоқ ёғи – ички шамоллаш касалликларининг олдини олиш учун

ишлатилади, оғиз, бурун ва қулоқ бўшлиқлари шамоллаганда ва бошқаларда

жуда яхши ёрдам беради. Уни тайёрлаш учун 2 бош саримсоқни тозалаб,

ёғоч асбобда майдаланади ва шиша банкага солинади. Унинг устидан бироз

миқдорда (тахминан ярим стакан) тозаланган ўсимлик мойи, яхшиси

оливковий ёғни қуйилади. Бу массани яхшилаб аралаштириб, банканинг

қопқоғи маҳкам ёпилади ва уни деразанинг қуёш тушадиган томонига 10 кун

муддатга қўйиб қўйилади. Аралашмани кунига 2-3 марта аралаштириб

турилади ва 10 кундан сўнг ёғ яхшилаб фильтрланади. Сўнгра унга бир неча

томчи тозаланган глицерин қўшиб, қора шишали бутилкага солиб қўйилади

ва пробкаси яхшилаб ёпилиб, холодилникка қўйилади. Лекин бу саримсоқ

ёғининг музлаб қолмаслигига эътибор бериш керак бўлади. Бу усулда

тайёрланган саримсоқ ёғи 2-2,5 ой давомида истеъмол учун яроқли бўлади,

лекин уни истеъмол қилишдан аввал 30-35 градусгача бироз иситиш керак.

Page 33: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

33

Саримсоқ суртмаси (мази) тайёрлаш учун бир бош саримсоқни

тозалаб, майда бўлакларга кесиш керак бўлади. Сўнгра уни эмалланган ёки

шиша идишга қўйиб, устидан 2 стакан иссиқ сув солиш ва қайнатиш керак.

Сув қайнаган заҳоти оловни пасайтириб, сув миқдори 2 марта камайгунча

қайнатиш керак. Сўнгра эритмани фильтрлаб, унга 0,5 ёки 1 стакан иссиқ

оливковый ёки бошқа турдаги ўсимлик мойи қўшиб, яхшилаб аралаштириш

керак бўлади. Ундан сўнг аста-секинлик билан аралашмага у сметана

қуюқлигига етгунча аралаштириб турган холда асалари смоласи (воск)

қўшилади. Бу маз артритларда, псориазда ва мушак чўзилган холларда

ишлатилиши мумкин. Агар ушбу қўлбола мазга 1 чой қошиқ эвкалипт ёғи

қўшилса, унинг таъсир кучи яна ҳам ортади.

Саримсоқли туркана дорилар (свечалар) геморройни, простатитни

ва шунга ўхшаш касалликларни даволашда ишлатилади. Бундай свечалар

орқага киргизиб қўйилади ва бутунлай сўрилиб кетмагунча у ерда сақланади.

Свеча тайёрлаш учун яхшилаб майдаланган ва эзилган саримсоқ бўлакчалари

топленный ёғга аралаштирилиб, озгина қайнатилган сувга қўшилади.

Аралашма яхшилаб аралаштирилганидан сўнг, ундан свечалар тайёрланади

ва кейин уларни холодилникда сақланади. Асосий қоидалар: ёғ янги, тоза ва

тузланмаган бўлиши, сув эса дистилланган бўлиши зарур.

Саримсоқли ванналар кўпчилик касалликларни даволаш ёки

енгиллаштириш учун ишлатилади. Айниқса, улар асаб системасининг

толиқишида, шамоллаганда, мигренда, уйқусизликда, ич келмаганда, жинсий

аъзолар билан муаммолар туғилганда, буйрак касалликларида, тош

йиғилганда ва бошқаларда яхши кўмак беради. Совуқ ва иссиқ ванналар,

ўтирадиган ва ётиладиган, қисқа муддатли ва узоқ муддатли ванналар

бўлиши мумкин. Сифатли саримсоқ ваннасини тайёрлаш учун қайнатмадан

ёки саримсоқнинг ўзидан фойдаланиш мумкин. Ваннадаги сувнинг харорати

32-35 градуслар атрофида бўлгани маъкул. Иссиқ ваннада 10-15 минут бўлиш

ва бу амални кунига икки марта - эрталаб ва кечқурун қилган мақсадга

мувофиқ бўлади. Саримсоқли контраст ванналар веналарнинг варикозли

Page 34: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

34

кенгайиш касаллигида, уйқусизликда, мигренда, қон босими баланд бўлганда

ёрдам беради. Бунинг учун олдин оёқлар 2 минут давомида иссиқ ваннага

солинади, сўнгра 30 секунд совуқ ваннага солинади. Сўнгра яна иссиқ

ваннага, совуқ ваннага ва хакозо. Бу иш 20 минутдан ошмаслиги керак ва бу

ораликда ўн марта совуқ ва иссиқ ваннага тушилади. Ванна тайёрлаш учун

30 саримсоқ бўлакчасини майдалаб, эмал кастрюлкага солинади, устида 10

литр сув қуйилиб, ярим соат қайнатилади. Сўнгра қайнатма 8-10 соат

тиндирилади. Фильтрлангандан сўнг олинган эритмани 40 градусгача

иситилиб, ваннага қўйилади. Ётиладиган ваннада қайнатма ва сув нисбати

1:10, ўтирувчи ванна учун 3:7 ва оёқ ваннаси учун 1:7 бўлгани маъқул.

Саримсоқли совуқ компресс тайёрлаш учун саримсоқ қайнатмаси

тайёрланади (юқорида бу хақда маълумот берилган) ва унга бир неча томчи

лимон соки қўшилади. Кейин у сочиққа ёки бирор бир юмшоқ матога

шимдирилиб, оғриётган жойга қўйилади. Компресс тери хароратича

исигунча, қўйилган жойда ушлаб турилади ва сўнгра у янгиланади. Бундай

компресс тери куйганида, тиш оғриғида, радикулитда ва мушаклар

чўзилганда ишлатилиши мумкин.

Саримсоқли ингаляция тайёрлаш учун саримсоқ дамламасига 1 литр

сув қўшилади ва қайнатилади, сўнгра сопол идишга солинади. Кейин унинг

парлари билан 5 минутгача нафас олинади. Агар дамлама бўлмаса, у холда

оддий саримсоқни майдалаб, 3-4 соат совуқ сувга солиб қўйилади. Кейин

унга қайноқ сув қўшиб, ингаляция қилиш мумкин. Бу ингаляция кўкрак

қафасидаги оғриқларни камайтиради, нафас олишни яхшилайди ва каллани

тиниқ қилади.

Саримсоқли тамаки чекиш йўтал, бронхит касалликларидан ва

чекувчи йўталидан халос бўлишнинг ажойиб йўлидир. Саримсоқли сигарет

тайёрлаш учун аввало икки бош саримсоқ бўлакчаларини тозалаш ва уларни

кесиб, сўнгра қуритиш керак бўлади. Қуриган саримсоқни майда қилиб

кесинг ва унга доривор ўтлардан аралаштириб, папирос қоғозига ўрангда,

кейин маза қилиб, даволовчи сеанс сифатида чекаверинг. Масалан, қуруқ

Page 35: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

35

йўталда доривор ўтлар сифатида ариқлар бўйида ўсадиган райхон ва

розмаринни ишлатишингиз мумкин.

Саримсоқли клизмалар ошқозон-ичак йўлларидаги инфекцияларда,

ич келмаганда ва ичакдаги паразитларни йўқ қилишда қўл келади. Бунинг

учун саримсоқли қайнатма ишлатилиши мумкин. Клизмалар бир неча соат

оралаб қайта-қайта қилиниши керак бўлади.

Мариновка килинган саримсоқ – бунинг учун аввало

қуйидагилардан маринад тайёрланади: 1литр сув, 30 мл уксус эссенцияси,

120 грамм шакар, 55 грамм туз, 6-8 дона мурч донаси, 4-6 бутон гвоздика,

лавр барги ва бир майда бўлак корица. Саримсоқни олдин 40-50 градусли

сувда 1,5-2 соат бўктириб қўйилади ва сўнгра унинг устидаги пўсти олиб

ташланади. Энди саримсоқ яхшилаб ювилади ва қуритилади. Тайёрланган

банкаларнинг тагига кўкатларни солиб, саримсоқ зич қилиб тахлаб чиқилади

ва ундан сунг унинг устидан қайноқ маринад қуйилади. Пастеризация

қайнаётган сувда қилинади: ярим литрли банкалар 5 мин, бир литрли

банкалар эса 8 минут давомида.

Саримсоқли соус – бунинг учун 40 грамм саримсоқ, 5 грамм

майдаланган ширин қизил қалампир, 1 та тухум сариғи, 5грамм уксус, 115

грамм ўсимлик ёғи ва таъмига кўра туз керак бўлади. Саримсоқ бирор бир

идишда майдаланадида, сўнгра унга қалампир, тухум сариғи ва туз

қўшилади. Яхшилаб интенсив аралаштириб турган холда, бунга озгина-

озгина миқдорда ўсимлик ёғи қўшилади. Кейин уксус қўшилиб, аралашма

кремсимон кўринишига кирмагунча яна интенсив равишда аралаштирилиб

турилади.

Унли саримсоқ соуси – тайёрлаш учун 30 грамм сариёг, 25 грамм ун,

250 грамм гўшт пиширилган сув (бульон), 15 грамм уксус, 40 грамм

саримсоқ ва таъмига муносиб миқдорда туз керак бўлади. Унни ёғда бироз

қовуриб олинади ва сўнгра унга бульон қўшилади. Кейин туз, уксус ва

яхшилаб майдаланган саримсоқ қўшиладида, паст оловда 10 минут

Page 36: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

36

қайнатилади. Бу соусни қайнатилган гўшт, балиқ ёки парранда гўшти билан

истеъмол қилиш мумкин.

Саримсоқпиёз ёрдамида барвакт каришнинг олдини олиш

Қадимги Тибет тиббиёт манбаъларидан олинган маълумотларга кўра,

қуйидаги усулда тайёрланган дори инсон организмини қувватлантиришда,

унинг толиқишини йўқотишда, организмда умумий модда алмашинувини

яхшилашда ва танадаги ёғ ҳамда охак қатламларини тозалашда ижобий

таъсир кўрсатар экан. Бундай шифобахш дорини тайёрлаш учун 350 грамм

саримсоқпиёз яхшилаб ювиб тозаланади ва майдалаб тўғралади. Ана шу

майдаланган саримсоқпиёзнинг 200 грамми шиша идишга солиниб, устига

200 грамм 96 фоизли спирт қуйилади ва идишнинг қопқоғини маҳкам ёпиб,

қоронғи ва салқин жойда ўн кун мобайнида сақланади. Бу муддат ўтгач,

эритмани қалин докадан ўтказиб фильтрланади ва бу эритма яна 2-3 кун

сақлангач, дори истеъмолга тайёр холга келади. Ушбу доридан совуқ сутга

керакли сондаги томчиларни томизиб, қуйидаги жадвалда кўрсатилган

қатъий белгиланган тартибда ва томчилар сони бўйича овкатланишдан олдин

ичилади:

Дорини ичиш

кунлари

Нонуштада Тушликда Кечки

овкатланиш

вақтида

1-кун 1 2 3

2-кун 4 5 6

3-кун 7 8 9

4-кун 10 11 12

5-кун 13 14 15

6-кун 15 14 13

7-кун 12 11 10

8-кун 9 8 7

9-кун 6 5 4

10-кун 3 2 1

11-кун 2,5 2,5 2,5

Page 37: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

37

Сутнинг миқдори чорак стакан бўлиши керак. Мазкур дорини

истеъмол қилиш натижасида томирлар мулойимлашади ва бу амал

натижасида миокард инфаркти, кўкрак қисиши (стенокардия), склероз,

фалаж, турли хил шишлар хосил бўлишининг олди олинади. Бошдаги

шовқин йўқолади ва кишининг кўзи ўткирлашади. Бундай даволаш сеанси

аниқ олиб борилса, киши танаси ва ички аъзолари анча ёшаради.

Дори 11 кун шу тартибда ичилганидан сўнг, қўшимча равишда яна бир

марта 11 кун давомида ичилади. Бунда дорининг томчиларини сутга

қўшаётганда юқорида келтирилган жадвалдан тескари тартибда

фойдаланилади.

10. Тавсия қилинадиган адабиётлар руйхати

1. Пиёз ва саримсоқпиёз. И. Путырский ва бошқалар. Ростов на Дону:

Феникс, 2004. – 96 стр.

2. Ўсимликшунослик. ТДАУ буюртмаси асосида чоп этилган. - Тошкент:

«Меҳнат» нашриёти. 2000 йил. – 272 бет.

3. Сабзавот ва полиз экинларининг тавсия этиладиган навлари ва

етиштириш технологияси буйича тавсиянома. Р. Хакимов. Ўз СПЭ ва

КИТИ. - Тошкент, 2006. – 28 бет.

4. Микробиологик ва янги турдаги фосфор ўғитини помидор ва картошка

етиштиришда қўллаш бўйича тавсиянома. В. Бережнова ва бошқалар.

Ўз СПЭ ва КИТИ. - Тошкент, 2006. – 12 бет.

5. Томорқа сабзавотчилиги. Бўриев Х.Ч. ва бошқалар. – Т.: ТДАУ,

Меҳнат: 1987. -216 бет.

6. Саримсоқпиёз – етиштириш бўйича иш жадвали. И.И. Ершов, А.Г.

Туленкова. – М.: Россельхозиздат, 1985 год.

7. Дала экинларини қўшиб экиш. Отабоева Х.Н. - Т.: ТДАУ, 1990.

8. Растениеводство. Вавилов П.П. - М.: Агропромиздат, 1986 г.

9. Растениеводство. Посыпанов Г.С. - М.: Колос, 1997 г.

10. Саримсоқпиёз – афсона ва хақиқат. И. П. Неумывакин. – Мосвка-Санкт

Петербург, «ДИЛЯ», 2005 год. – 128 стр.

Page 38: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

38

11. Домашние заготовки. Л.В. Строкова, С. Михайлин. – М.: РИПОЛ

Классик, 2006. – 544 стр.

12. Вредители сада и огорода: как с ними бороться. О.П. Починюк. –

Ростов на Дону: Феникс, 2005. – 256 стр.

13. Ерни ер, элни миллионер қиладиган ўғитлар. Неъматжон Хошимов.

Боғбонлар ва деҳқонлар учун қўлланма. - Т.: Фан, 2006. – 60 бет.

14. Органик ўғитларни тўплаш ва деҳқончиликда қўллаш технологиялари.

Назаров Н., Мамадалиев Г., Деҳқонов А. – Фарғона, 2006.

15. Зироатнома. Хасаний М. – Т.: Меҳнат, 1991.

16. Кадимда боғлар қандай яратилган. Неъматжон Хошимов. Боғбонлар ва

деҳқонлар учун нодир қўлланма. - Т.: Фан, 2006. – 76 бет.

17. Ўрта Осиё қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ҳамда зараркунандаларига

қарши кураш. – Т.: Ўрта ва Олий мактаб, 1962.

18. Табиат неъматларининг шифобахш хусусиятлари. Сафар Мухаммад. –

Т.: «Истиқлол» нашриёти, 2007 йил, - 92 бет.

19. Узумчилик сирлари. Неъматжон Хошимов. - Т.: Фан, 2005. – 60 бет.

20. Вредители и болезни овощных культур. Справочник. А.П.

Вянгеляускайте, Р.М. Жуклене и др. – М.: Агропромиздат, 1989. – 462

стр.

21. Парники и теплицы. В.В. Добров. Серия «О’кей». Ростов на Дону:

Феникс, 2005. – 256 стр.

22. Любимые овощи на вашей грядке. Э. Сергеева. Ростов на Дону:

Феникс, 2005. – 252 стр.

23. Овощи на вашем столе. А. Туленкова. – М.: Планета, 1990. 22 стр.

24. Защита овощей от болезней и вредителей. М.М. Ганиев, В.Д.

Недорезков. Справочник огородника. – М: «КОЛОС», 2005, -184 стр.

25. Консервирование – лучшие рецепты. Р.Э. Лойко, Н.Е. Лойко. – М.

Издательский Дом МСП. 2005, - 144 стр.

26. Табиат неъматларининг шифобахш хусусиятлари. Сафар Мухаммад. –

Т.: «Истиқлол» нашриёти, 2007 йил, - 92 бет.

Page 39: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

39

ИЛОВАЛАР

Сифатли сабзавот махсулотлари уруғлари етказиб берадиган фирмалар:

ENZA ZADEN (Европа), Park Seeds (Америка Кушма Штатлари). Бу

фирмаларнинг Web-сайтлари:

http://www.enzazaden.nl

http://www.parkwholesale.com

Уруғлар бўйича алохида фирмасининг Web-сайти:

http://www.vitaliszaden.nl

Бу фирманинг Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган дистрибюторлари

хақида қискача маълумотлар:

1. Agrokontinent Co., LTD. Фирмаси

Web-сайти: www.agrokontinent.com

Электрон почта манзили E-mail: info@ agrokontinent.com

2. Novagro LLC, Фирмаси

Электрон манзили E-mail: enza_uz@ yahoo.com

Page 40: С А Р И М С О Қ П И Ё З - TFIel.tfi.uz/images/Sarimsoq_yetishtirish_0cda2.pdf · 2019-12-15 · Саримсоқдаги озуқавий моддаларнинг 27%

40

Саримсоқпиёз етиштириш ва ундан фойдаланиш. Тузувчи Р.Х. Аюпов.

- Т.: Иқтисод-Молия, 2011. - 44 бет

Муҳаррир: Э. Бозоров

Босишга рухсат этилди: 18.06.2011

Бичими: 30х42 1/8

Адади: 50

Шартли босма табоғи: 1.8 б.т.

Буюртма № 94

Баҳоси келишув асосида